Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 15 апрелдаги

159-сон қарорига

ИЛОВА



Микрофирмалар ва кичик корхоналар

учун солиқ солишнинг соддалаштирилган

тизимини қўллаш

ТАРТИБИ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган микрофирмалар ва кичик корхоналар (кейинги ўринларда - корхоналар дейилади) учун солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибини белгилайди, ягона солиқ тўлови тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

Мазкур Тартибнинг амал қилиши шунингдек дастурий воситаларни ишлаб чиқаришга, компьютер техникаси ва дастурий воситаларга сервис хизмати кўрсатишга, компьютер техникаси ва ахборот технологиялари билан ишлашга ўқитиш бўйича аҳолига хизматлар кўрсатишга ихтисослашаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига тегишли бўлмаган ташкилотларга ҳам татбиқ этилади.

2. Микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган амалдаги солиққа тортиш тизими билан бир қаторда қўлланилади.

Солиққа тортиш тизимини танлаш ҳуқуқи ихтиёрий равишда микрофирмалар ва кичик корхоналарга мазкур Тартибга мувофиқ тақдим этилади, солиқ солишнинг алоҳида тартиби белгиланган тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.

3. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими умумдавлат солиқлари йиғиндиси, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари жорий этадиган, қуйида кўрсатилган йиғимлардан ташқари, маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ўрнига ягона солиқнинг тўланишини назарда тутади:

савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқини берганлик учун йиғим, шу жумладан, товарларнинг алоҳида турлари билан савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқини берганлик учун лицензия йиғимлари;

юридик шахсларни рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги учун компенсация тўловлари.

4. Ягона солиқни тўловчи бўлган корхоналар сотиб олинган товар ва хом ашё (материаллар) қийматидаги тўланган қўшилган қиймат солиғи суммасини бу товарлар (консигнацион товардан ташқари, бунда келтирилган материаллар, кўрсатилган хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи давр харажатларига киритилади) ва хом ашё (материал) қийматига киритади. Етказиб берувчига иш ва хизматлар учун тўланган қўшилган қиймат солиғи суммаси бажарилган ишлар, хизматлар қиймати билан бирга харажатларга киритилади.

5. Агар ягона солиқни тўловчи бўлган корхоналар асосий воситалар ва номоддий активларни ижарага берсалар, унда улар ижарага берилган (молиявий лизингдан ташқари) бу активлар қийматидан мол-мулк солиғини умумбелгиланган тартибда тўлайдилар. Бунда ушбу корхоналарга экспорт қилувчи корхоналар учун мулк солиғи бўйича берилган имтиёзлар татбиқ этилмайди.

6. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун божхона божлари, импорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) учун қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи, давлат пошлиналари, лицензия йиғимлари, давлат мақсадли фондларига ажратмаларни тўлашнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинади.

7. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган корхона умумий белгиланган тартибда ёки соддалаштирилган шакл бўйича ҳисоб юритиш ҳуқуқига эга. Бухгалтерия ҳисоботларининг бошланғич ҳужжатлари ва даромадлар ҳамда харажатларни ҳисобга олиш дафтари юритилишининг соддалаштирилган шакли Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ягона ҳисобланади.



II. СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМИ СУБЪЕКТЛАРИ


1. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими қонунларда белгиланган мезонларга биноан микрофирмалар ва кичик корхоналарга кирадиган юридик шахсларга тегишли бўлади.

2. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизими учун фаолият тури Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси белгилаган код бўйича аниқланади.

3. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ходимларининг ўртача йиллик сонини белгилашда унитар (шўъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишлайдиганлар сони ҳам ҳисобга олинади.

4. Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчи ва ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, "Нуроний" жамғармаси ва "Ўзбекистон чернобилчилари" уюшмасининг мулки бўлган, ишловчилар умумий сонининг камида эллик фоизини ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва мехнат фронти фахрийлари ташкил этган микрофирмалар ва кичик корхоналар ягона солиқ тўлашдан озод этилади.

Мазкур имтиёз савдо, воситачилик, таъминот-сотиш ва тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи корхоналарга жорий этилмайди.

5. Бир неча фаолият турларини амалга оширадиган ягона солиқни тўловчилар фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича солиққа тортиш объектининг алоҳида ҳисобини юритиши ва муайян фаолият турининг солиқ солинадиган объекти ва унга мувофиқ келадиган ягона солиқ ставкаси асосида ягона солиқнинг ҳисоб-китобини амалга ошириши керак.


6. Акциз солиғи солинадиган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек фойдали қазилмаларни қазиб олувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда акциз солиғини ва ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлашган тақдирда ягона солиқ тўлашга ўтишлари мумкин.


III. СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМИДА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ОБЪЕКТЛАРИ


1. Қуйидагилар ягона солиққа тортиш объектлари (солиқ солинадиган оборот) ҳисобланади:

харид, таъминот-сотиш корхоналари, воситачилик ҳақи шартномаси бўйича хизматлар кўрсатувчи корхоналар ва ташкилотлар учун - ялпи даромад;

халқ хўжалигининг қолган тармоқлари корхоналари учун - ялпи тушум.

Бунда, қурилиш, қурилиш-монтаж, тузатиш-қурилиш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари учун ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган ялпи тушум солиқ солиш объекти ҳисобланади.

2. Ялпи тушум таркибига қуйидагилар киради:

- маҳсулот (иш, хизмат)ларни сотишдан олинган тушум суммаси;

- бошқа сотишлардан олинган даромадлар киради;

- молиявий фаолиятдан олинган даромадлар. Бунда баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан даромад бўлиб, мусбат ва манфий курс фарқлари ўртасидаги сальдо ҳисобланади. Агар манфий курс фарқининг суммаси мусбат фарқникидан ошиб кетса, ошиб кетган сумма ягона солиқни ҳисоблаб чиқараётганда солиқ солинадиган базани камайтирмайди.

- Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлар.

3. Ялпи даромад таркибига қуйидагилар киради:

- товарнинг харид ва сотиш қийматлари ўртасидаги фарқ;

- молиявий фаолиятдан олинган даромадлар. Бунда баланснинг валюта моддаларини қайта баҳолашдан даромад бўлиб, мусбат ва манфий курс фарқлари ўртасидаги сальдо ҳисобланади. Манфий курс фарқининг суммаси мусбат фарқникидан ошиб кетса, ошиб кетган сумма ягона солиқни ҳисоблаб чиқараётганда солиқ солинадиган базани камайтирмайди;

- бошқа сотишдан олинган даромадлар;

- Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган бошқа даромадлар.

4. Ягона солиқ солиш объектига қуйидагилар киритилмайди:

- давлат облигациялари ва бошқа давлат қимматли қоғозлари бўйича даромадлар;

- дивидендлар ва фоизлар, тўлов манбаида солиқ тўланганлиги тўғрисида тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлганда;

- дивидендлар тарзида олинган ва улар олинган юридик шахснинг устав капитали (фонди)га йўналтирилган даромадлар.


IV. СОЛИҚҚА ТОРТИШНИНГ СОДДАЛАШТИРИЛГАН

ТИЗИМИНИ ҚЎЛЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ


1. Корхоналар солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимига ўтиши учун улар рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига йил чораги бошлангунига қадар бир ой қолишидан кечиктирмасдан ёзма ариза бериши зарур. Бунда ушбу Тартибнинг II бўлимида назарда тутилган шартларга риоя қилиниши лозим.


2. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимига ўтишда корхоналарнинг бундан олдинги давр учун ўша даврда амал қилиб турган солиққа тортиш тизими асосида солиқларни тўлашга доир мажбуриятлари сақлаб қолинади.


3. Корхонанинг солиққа тортиш соддалаштирилган тизимига ўтиши ҳақидаги қарор ёки далилланган раддия давлат солиқ хизмати органи томонидан корхонанинг ариза берган кунидан бошлаб ўн кун давомида чиқарилади.


4. Ҳисобни соддалаштирилган шакл бўйича юритишга ўтишга қарор қилган корхона аризаси қондирилганидан сўнг давлат солиқ хизмати органига белгиланган шаклга кўра хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этади.


5. Давлат солиқ хизмати органи хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарининг биринчи саҳифасида ариза имзоланган санани қайд қилади.


6. Хўжалик операцияларини ҳисобга олиш дафтарига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига биноан белгиланган ҳисобот билан муомала қилиш қоидалари тегишли бўлади.


7. Солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўлланишдан воз кечиш ва солиққа тортишнинг белгиланмаган тизимига қайтиш навбатдаги тақвимий йил бошидан бошлаб давлат солиқ хизмати органига тегишли аризани тақвимий йил тугалланишига 15 кун қолишидан кечиктирмасдан берилгани ҳолда амалга оширилиши мумкин.


8. Давлат солиқ хизмати органининг солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимига ўтишни рад қилиш ҳақидаги қарори устидан белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.


9. Ягона солиқни тўлашдан солиққа тортишнинг бундан олдинги тизимига ўтиш йил давомида амалга оширилмайди.


10. Рўйхатга олинган пайтданоқ солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллашга қарор қилган янги ташкил этилган корхоналар, рўйхатдан ўтган жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ёзма ариза берадилар. Бунда солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўллашга рухсатнома талаб қилинмайди.


V. ЯГОНА СОЛИҚНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ

ВА ТЎЛАШ МУДДАТЛАРИ


1. Ягона солиқ тўловчилар томонидан мустақил равишда солиқ солинадиган оборот ва тасдиқланган ставкалар асосида ҳисоблаб чиқилади.


2. Ягона солиқ бўйича ҳисоб-китоблар давлат солиқ хизмати органларига йил чорагилик ва йиллик ҳисоботларни топшириш учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.


3. Ягона солиқ бюджетга йилнинг ҳар чорагида ўсиб борувчи якун бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмасдан тўланади.


VI. ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


Тўловчилар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ жавобгар бўладилар.



VII. ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ НАЗОРАТИ


Ушбу Тартибнинг тўғри қўлланилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.










































Время: 0.3195
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск