Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби /

2001 йилнинг 1 январидаги ҳолат бўйича Асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 19.02.2001 й. 1008-сон билан рўйхатга олинган қарорга илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2001 йил 19 февралда 1008-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Макроиқтисодиёт ва статистика

вазирлиги, Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2001 йил 2 февралдаги

РА-01/8-6а, 17-03/113А,

2001-30-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



2001 йилнинг 1 январидаги ҳолат бўйича

Асосий фондларни қайта баҳолашни

ўтказиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


1-§. Асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказишнинг

умумий қоидалари ва тамойиллари


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 26 декабрдаги "Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва 2001 йилга бўлган Давлат бюджетининг параметрлари тўғрисида" 500-сон қарорининг 25-бандини бажариш учун ишлаб чиқилган ва барча вазирликлар, идоралар, қўмиталар ҳамда идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар уюшмалар, бирлашмалар, корхоналар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари (матн давомида - ташкилотлар) учун 2001 йилнинг 1 январидаги ҳолат бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказишнинг ягона тартибини белгилайди.

Асосий воситаларни қайта баҳолаш натижалари бўйича ҳукуматнинг амортизацияни ҳисоблаш ва мол-мулк солиғини ҳисоблаб ёзиш тартиби тўғрисида алоҳида қарори қабул қилинади.

Қайта баҳолаш ташкилотларнинг асосий фондлари  иқийматини амалдаги нархларга мувофиқлаштириш мақсадида ўтказилади ва ташкилотга нисбатан солиқ юкини кўпайтириш мақсадини кўзламайди.


1. Қайта баҳолаш мақсадида ташкилотларнинг асосий фондлари деганда қуйидагилар тушунилади: ўзининг асосий воситалари; харид қилиниб, ўрнатиш учун мўлжалланган ускуналар; қурилиши тугалланмаган объектлар; узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар ва узоқ муддатли лизинг бўйича олинган асосий воситалар.


2. Асосий фондлар қийматини қайта баҳолаш 2001 йилнинг 1 январидаги ҳолат бўйича, қайта баҳолаш ўтказилган даврдаги нархлар даражасидан келиб чиқиб ўтказилади.


3. Қайта баҳолаш пайтида асосий воситаларнинг тўлиқ тикланиш қиймати, яъни агар ташкилот қайта баҳолаш санасида мавжуд бўлган бозор нархлари ва тарифлари бўйича уларни худди шундай янги объектларга тўлиқ алмаштириши шарт бўлса, у амалга ошириши керак бўлган харажатларнинг тўлиқ қиймати, шу жумладан объектларни харид қилиш (қуриш), ташиш, ўрнатиш (монтаж қилиш) харажатлари, импорт қилинадиган объектлар учун эса - божхона тўловлари ва ҳоказолар ҳам белгиланади.

...
Время: 0.1796
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск