ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Бирйўла бериладиган бир марталик тўловлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2010 й. ПФ-4207-сон "Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 65 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.03.2010 й.

N ПФ-4207



ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИДАГИ

ҒАЛАБАНИНГ 65 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН 1941-1945 ЙИЛЛАРДАГИ

УРУШ ҚАТНАШЧИЛАРИ ВА НОГИРОНЛАРИНИ

МУКОФОТЛАШ ТЎҒРИСИДА



Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 65 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларининг жасорати ҳамда фидойилигига чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб:


1. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари "1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 65 йиллиги" юбилей медали билан мукофотлансин.


2. Мазкур Фармоннинг 1-бандида кўрсатилган шахсларга 200000 (икки юз минг) сўм миқдорда бир марталик пул мукофоти белгилансин.


3. "1941-1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 65 йиллиги" юбилей медали ва пул мукофотини топшириш маросимини Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Миллий хавфсизлик хизмати раиси, ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари маҳаллий мудофаа ишлари бўлинмаларининг, уруш ва меҳнат фахрийлари кенгашларининг вакиллари иштирокида тантанали равишда ўтказсин.


4. Мазкур Фармонни бажариш билан боғлиқ сарф-харажатлар республика бюджети ҳисобидан амалга оширилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда юбилей медалларини топшириш ва пул мукофотларини тўлаш тартибини белгиласин, юбилей медаллари ва уларнинг гувоҳномаларини белгиланган тартибда тайёрлашни таъминласин.

6. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов






































Время: 0.1926
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск