ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /Соғлиқни сақлаш вазирининг 27.02.2010 й. 56-сон "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.03.2010 й. 2089-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.03.2010 й.
N 2089
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
27.02.2010 й.
N 56
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш
муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий
маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги
тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги
(2010 йил 2 апрелдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сонга илова) ижросини таъминлаш, аҳолининг тиббий ёрдамга талабини аниқлаш, даволаш-профилактика муассасалари тизими ва таркибини режалаштириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, аҳоли табиий ўсишининг ҳақиқий ҳаракатини билиш, туғилиш ва ўлим ҳақидаги маълумотларнинг ҳақиқий эканлигини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Вазир А. Икрамов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 87-модда.