ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 23.03.2010 й. 2089-сон билан рўйхатга олинган Соғлиқни сақлаш вазирининг 27.02.2010 й. 56-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 23 мартда 2089-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

соғлиқни сақлаш вазирининг

2010 йил 27 февралдаги

56-сон буйруғига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш

муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий

маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги

тиббий гувоҳномаларни бериш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 5-6-сонга илова) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасаларида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномаларни бериш тиббий муассасалар томонидан, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларни бериш эса тиббий муассасалар ва суд-тиббий экспертиза бюролари томонидан амалга оширилади.


2. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномалар фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш учун фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига (бундан кейинги ўринларда ФҲДЁ органи деб юритилади) тақдим этилади.


3. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномалар икки қисмдан, яъни тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюросида қоладиган ва ФҲДЁ органига юбориладиган қисмлардан иборат бўлади. Улар тартиб рақами қўйилган, варақлар сони кўрсатилган, ип ўтказиб тикилган ва тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси раҳбари томонидан имзоланиб, гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.


4. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларнинг ФҲДЁ органига юбориладиган қисмидаги маълумотлар унинг тиббий муассаса ва суд-тиббий экспертиза бюросида қоладиган қисмидаги маълумотлардан фарқ қилмаслиги шарт.


5. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномалар шарикли ручкада аниқ ва тушунарли, янглишсиз тўлдирилиши керак. Улардаги сўзларни ва рақамларни бўяш, ўчириш ва тузатишга йўл қўйилмайди.


6. Нотўғри тўлдирилган туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларнинг олд қисми диагонал чизиқ билан чизилиб, юқори қисмига "бузилган" белгиси қўйилади ва кейинги тартиб рақами бўйича тегишинча туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тўлдирилади.


7. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотноманинг тиббий муассасада, шунингдек перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларнинг тиббий муассасада ва суд-тиббий экспертиза бюросида қоладиган қисми бўйича ҳисобот ушбу муассасалар раҳбари томонидан тайинланган жавобгар шахс томонидан юритилади.


8. Тиббий ҳужжатларга асосланмаган ҳолда туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларнинг сиртдан тўлдирилиши, шунингдек уларда умумий кўрсатма, ташҳис ва касаллик белгилари кўрсатилиши ман этилади.



II. ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ТИББИЙ

МАЪЛУМОТНОМАНИ БЕРИШ


9. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома туғруқ содир бўлган тиббий муассасалар томонидан барча тирик туғилиш ҳолларида берилади. Тирик туғилганлик мезонларидан (нафас, юрак уриши, киндик пульсацияси, мускулларнинг беихтиёрий қисқариши) бири мавжуд бўлса ҳам бола тирик туғилган ҳисобланади. Бунда онанинг ҳомиладорлик муддати 22 ҳафта ва ундан ортиқ, боланинг бўйи 25 см ва ундан ортиқ, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлиши лозим.

Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома ушбу тиббий муассаса шифокори, бир нафар шифокор ишлайдиган ёки тиббий муассасада шифокор бўлмаган (меҳнат таътили, касаллик туфайли ва бошқа сабаблар) ҳолларда туғруқни қабул қилган фельдшер ёки акушер томонидан берилади.

10. Тиббий муассасадан ташқари жойларда тиббий ёрдамсиз туғилган болага туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотнома ҳудуд шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан берилади. Бунда, туғилганлик тўғрисидаги тиббий маълумотномани беришга боланинг шу онадан туғилганлигини тасдиқловчи камида иккита гувоҳ иштирокида тузилиб, ҳудуд шифокори (фельдшер ёки акушер) томонидан тасдиқланган далолатнома асос бўлиб ҳисобланади. Далолатномада гувоҳларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларига оид маълумотлар кўрсатилиши ва уларнинг кўрсатмалари ўз имзолари билан тасдиқланиши шарт.


11. Эгизак (икки ва ундан ортиқ) болалар туғилганда уларнинг ҳар бири учун алоҳида туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома берилади.


12. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотноманинг барча бандлари бола ва унинг онаси ҳақидаги маълумотлар зарур катакларга киритилган ёки тегишли белгиларнинг тагига чизилган ҳолда, бундай маълумотлар бўлмаганда тегишли бандларга "номаълум" ёзуви киритилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ тўлдирилади.


13. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома туғруқни қабул қилган шифокор (фельдшер ёки акушер) томонидан имзоланиб, тиббий муассасанинг гербли муҳри билан тасдиқланади.


14. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома туғилган боланинг ота-онаси ёки улардан бири, алоҳида ҳолларда эса қариндошлари, қўшнилари, тиббиёт муассасалари маъмурияти ва бошқа манфаатдор шахсларга берилиши мумкин. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотномани олган шахснинг ушбу маълумотноманинг тиббий муассасада қоладиган қисмига уни олганлигини тасдиқловчи имзоси қўйилади.


15. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда манфаатдор шахснинг ёзма аризасига кўра "дубликат" белгиси қўйилган янги туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома берилиши мумкин.



III. ПЕРИНАТАЛ ЎЛИМ ҲАҚИДАГИ ТИББИЙ

ГУВОҲНОМАЛАРНИ БЕРИШ


16. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома бола ўлик туғилганда ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган (перинатал ўлим) ҳолларда тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан тўлдирилади. Бунда онанинг ҳомиладорлик муддати 22 ҳафта ва ундан ортиқ, боланинг бўйи 25 см ва ундан ортиқ, вазни 500 грамм ва ундан ортиқ бўлиб, мазкур Йўриқноманинг 9-бандида назарда тутилган тирик туғилганлик мезонларидан ҳеч бири мавжуд бўлмаса, бола ўлик туғилган ҳисобланади.

17. Эгизак (икки ва ундан ортиқ) болаларда перинатал ўлим юз берган ҳолларда уларнинг ҳар бири учун перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома алоҳида тўлдирилади.


18. Перинатал ўлим юзага келган барча ҳолларда ўлим сабабини аниқлаш учун бола мурдасини ёриш жараёни ўтказилади.


19. Тиббий муассасада перинатал ўлим ҳолатлари юзага келганда ўлим сабабини аниқлаш учун бола мурдаси ушбу тиббий муассасанинг патолого-анатомик бўлимида ёрилиб, текширилади (кейинги ўринларда патологоанатомик текширув деб юритилади). Тиббий муассасада патологоанатомик бўлим мавжуд бўлмаганда бола мурдасининг патологоанатомик текшируви ушбу муассаса раҳбарининг кўрсатмасига асосан тиббий муассасага бириктирилган марказлаштирилган патологоанатомик бўлимда ўтказилади.


20. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома туғруқни қабул қилган ёки болани даволаган шифокор томонидан патологоанатомик текширув натижаси бўйича тузилган хулоса ҳамда онанинг ҳомиладорлиги ва туғруқ давридаги касалликлари, боланинг касалликлари ҳақидаги маълумотлари кўрсатилган тиббий ҳужжатлари (туғруқ тарихи, чақалоқни ривожлантириш тарихи) асосида тўлдирилади. Бунда, бир нафар шифокор ишлайдиган тиббий муассасада шифокор бўлмаган (меҳнат таътили, касаллик туфайли ва бошқа сабаблар) ҳолларда перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ушбу муассаса фельдшери томонидан тўлдирилади.


21. Тиббий муассасадан ташқари жойларда ёки тиббий ёрдамсиз ўтказилган туғруқ натижасида ўлик бола туғилган ёки шифокор (фельдшер ёки акушер) кузатмаган бола ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган ҳолларда, шунингдек зўраки ўлим ёки унга гумон бўлган ҳолларда суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан ўлим сабабини аниқлаш бўйича ўтказилган экспертиза хулосасига асосан перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тўлдирилади.


22. Бола тирик туғилиб, сўнг перинатал ўлим содир бўлган ҳолда туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома ҳамда перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тўлдирилади.


23. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ФҲДЁ органига "якуний" белгиси билан юборилади. Агар боланинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида патологоанатомик текширув ёки суд-тиббий экспертизаси бўйича қўшимча текширувлар (гистологик, бактериологик, вирусологик ва бошқа шу каби муддатли текширувлар) ўтказиш зарурати юзага келса, тиббий муассаса шифокори ёки суд-тиббий экспертиза бюроси эксперти томонидан бола ўлими сабабининг дастлабки ташҳисига асосан перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома "дастлабки" белгиси қўйилган ҳолда ФҲДЁ органига юборилиши мумкин.

Бундай ҳолларда патологоанатомик текширув ёки суд-тиббий экспертизасининг қўшимча текширув натижалари бўйича тузилган хулосасига асосан тиббий муассаса шифокори ёки суд-тиббий экспертиза бюроси эксперти томонидан боланинг ўлими сабаби аниқлаштирилган ҳолда "_____-сон дастлабкининг ўрнига" белгиси қўйилган янги перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тўлдирилиб, ушбу гувоҳнома тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси раҳбари томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқлаган кузатув хатига илова қилинган ҳолда "дастлабки" белгиси қўйилган перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома юборилган ФҲДЁ органига тақдим этилади ва бу ҳақда манфаатдор шахсга маълум қилинади.


24. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тегишли тури (якуний, дастлабки, ____-сон дастлабкининг ўрнига)нинг тагига чизиқ тортилган ҳолда, барча бандларига бола ва унинг онаси ҳақидаги маълумотлар тегишли катакларга киритилган (зарурий белгиларнинг тагига чизилган) ҳолда, бундай маълумотлар бўлмаганда тегишли бандларга "номаълум" ёзуви киритилган ҳолда, "кодлар учун жой" устунида эса "X" қайта кўрикдан ўтказилган Халқаро касалликларнинг таснифи (ХКТ-Х) бўйича асосий касаллик кодлари кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ тўлдирилади.


25. Ўлик туғилган ёки ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган боланинг мурдаси талаб қилиб олинмаган ҳолларда уларни дафн этиш тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан амалга оширилади.


26. Ўлик туғилган ёки ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида ўлган болаларнинг туғилганлиги ва ўлими тиббий муассаса жойлашган жойдаги ФҲДЁ органида қайд этилади.


27. Перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома уни тўлдирган шифокор (фельдшер) ёки суд-тиббий экспертиза бюроси эксперти томонидан имзоланиб, тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюросининг гербли муҳри билан тасдиқланади.


28. ФҲДЁ органида перинатал ўлим ҳолатининг қайд қилинишини таъминлаш перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома берилган тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан тайинланган жавобгар шахс зиммасига юклатилади. Бунда, ФХДЁ органлари томонидан перинатал ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳноманинг тиббий муассасада ёки суд-тиббий экспертиза бюросида қоладиган қисмига перинатал ўлим қайд этилганлиги ҳақида тегишли маълумотлар киритилади.



IV. ЎЛИМ ҲАҚИДАГИ ТИББИЙ

ГУВОҲНОМАЛАРНИ БЕРИШ


29. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ҳар бир ўлим ҳолларида тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан берилади.


30. Тиббий муассасада ўлим ҳоллари юзага келганда ушбу муассаса шифокори томонидан бемор соғлиғини кузатиш натижалари, унинг ўлимигача бўлган соғлиғи ҳолатини батафсил ёритувчи тиббий ҳужжатларга ёки патологоанатомик текширув хулосасига асосланиб, ўлим сабабини аниқлаган ҳолда ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома берилади. Бунда, бир нафар шифокор ишлайдиган тиббий муассасада шифокор бўлмаган (меҳнат таътили, касаллик туфайли ва бошқа сабаблар) ҳолларда ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ушбу муассаса фельдшери томонидан берилади.


31. Тиббий муассасадан ташқари жойларда ўлим содир бўлган ҳолларда мурданинг патологоанатомик текшируви ёки суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши талаб қилинмаса (диспансер назоратида турганда, ўлимнинг аниқ ташҳиси маълум бўлганда) ҳудуд шифокори томонидан мурда кўрикдан ўтказилиб, унинг ўлимигача бўлган соғлиғи ҳолатини ёритувчи тиббий ҳужжатларга асосан ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома берилади. Бунда, бир нафар участка шифокори ишлайдиган тиббий муассасада участка шифокори бўлмаган (меҳнат таътили, касаллик туфайли ва бошқа сабаблар) ҳолларда ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ушбу муассаса фельдшери томонидан берилади.


32. Зўраки ўлим ёки унга гумон бўлган ҳолларда ўлим сабаби аниқланиши суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан амалга оширилганда ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ушбу бюро эксперти томонидан берилади.


33. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома марҳумнинг қариндошлари ёки яқин кишилари, тиббий муассаса маъмурияти ва бошқа манфаатдор шахсларга берилиши мумкин. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномани олган шахснинг ушбу гувоҳноманинг тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюросида қоладиган қисмига уни олганлигини тасдиқловчи имзоси қўйилади.


34. Мурданинг патологоанатомик текшируви ёки суд-тиббий экспертизаси ўтказилиши талаб қилинган ҳолларда мурдани ёриб текширмасдан тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан бериб юборилиши тақиқланади.


35. Талаб қилиб олинмаган мурдаларни дафн этиш тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан амалга оширилади. Бу ҳолда ФҲДЁ органида ўлим ҳолатининг қайд қилинишини таъминлаш ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномани берган тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси томонидан тайинланган жавобгар шахс зиммасига юклатилади.


36. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома ФҲДЁ органига "якуний" белгиси билан юборилади. Агар ўлимнинг сабабини аниқлаш мақсадида патологоанатомик текширув ёки суд-тиббий экспертизаси бўйича қўшимча текширувлар (гистологик, бактериологик, вирусологик ва бошқа шу каби муддатли текширувлар) ўтказиш зарурати юзага келса, тиббий муассаса шифокори ёки суд-тиббий экспертиза бюроси эксперти томонидан ўлим сабабининг дастлабки ташҳисига асосан ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома "дастлабки" белгиси қўйилган ҳолда ФҲДЁ органига юборилиши мумкин.

Бундай ҳолларда патологоанатомик текширув ёки суд-тиббий экспертизасининг қўшимча текширув натижалари бўйича тузилган хулосасига асосан тиббий муассаса шифокори ёки суд-тиббий экспертиза бюроси эксперти томонидан ўлимнинг сабаби аниқлаштирилган ҳолда "_____-сон дастлабкининг ўрнига" белгиси қўйилган янги ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тўлдирилиб, ушбу гувоҳнома тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюроси раҳбари томонидан имзоланиб, гербли муҳр билан тасдиқлаган кузатув хатига илова қилинган ҳолда "дастлабки" белгиси қўйилган ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома юборилган ФҲДЁ органига жўнатилади ва бу ҳақда манфаатдор шахсга маълум қилинади.


37. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тегишли тури (якуний, дастлабки, _____-сон дастлабкининг ўрнига)нинг тагига чизиқ тортилган ҳолда, барча бандларига ўлим ҳақидаги маълумотлар тегишли катакларга киритилган (тегишли белгиларнинг таги чизилган) ҳолда, бундай маълумотлар бўлмаганда тегишли бандларга "номаълум" ёки "аниқланмаган" ёзуви киритилган ҳолда, "кодлар учун жой" устунида эса "X" қайта кўрикдан ўтказилган Халқаро касалликларнинг таснифи (ХКТХ) бўйича асосий касаллик кодлари кўрсатилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ тўлдирилади.


38. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома уни тўлдирган шифокор (фельдшер) ёки суд-тиббий экспертиза бюроси эксперти томонидан имзоланиб, тиббий муассаса ёки суд-тиббий экспертиза бюросининг гербли муҳри билан тасдиқланади.


39. Ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома йўқотиб қўйилган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда манфаатдор шахснинг ёзма аризасига кўра "дубликат" белгиси қўйилган янги ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳнома тўлдирилиб берилиши мумкин.


40. Мурдани ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномасиз бериш тақиқланади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


41. Туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларнинг берилганлиги ҳақидаги маълумотлар тегишли тиббий ҳужжатларда (касаллик тарихи, туғруқ тарихи ва бошқаларда) кўрсатилиши лозим.


42. Тиббий муассаса ва суд-тиббий экспертиза бюроси раҳбари туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларнинг аниқ ва тўғри тўлдирилиши ва уларнинг ФҲДЁ органига ўз вақтида юборилиши устидан назорат қилишлари шарт.


43. Мазкур Йўриқномада белгиланган тартибда тасдиқланмаган шаклдаги туғилганлик ҳақидаги тиббий маълумотнома, перинатал ўлим ва ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномаларнинг тўлдирилиши ва берилиши тақиқланади.


44. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.






Йўриқномага

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ССВ

ЎзР ССВ 2010 йил 27 февралдаги 56-сон буйруғи билан тасдиқланган 103/у-сон шаклдаги тиббий ҳужжат


Муассаса номи

ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ ТИББИЙ

МАЪЛУМОТНОМАНИНГ ҚИРҚИЛАДИГАН ҚИСМИ

______ -сон

(Тиббий муассасада қолади)


Берилган санаси 20___йил "___"____________


1. Онасининг фамилияси, исми, ота исми:________________________

______________________________________________________________

2. Онасининг доимий яшаш жойи: Давлат________________________

вилоят (шаҳар)___________________туман (шаҳар)________________

шаҳарча (қишлоқ, овул)_____________________кўча_______________

уй____хона____

3. Онасининг туғилган санаси: кун__________ой_______йил________

4. Онасининг миллати_______________________________фуқаролиги

5. Онасининг оилавий аҳволи: никоҳда туради - 1, никоҳда турмаган - 2,

бева - 3, ажрашган - 4

6. Онасининг маълумоти: олий - 1, тўлиқсиз олий - 2, ўрта махсус,

касб-ҳунар - 3, умумий ўрта - 4, тўлиқсиз ўрта - 5, маълумотсиз - 6

7. Боланинг туғилган санаси ва вақти: кун ___ ой____йил______ соат

_____дақиқа_____

8. Боланинг туғилган жойи (шифохона, уй, бошқа жой):

Давлат__________________________________________вилоят (шаҳар)

туман (шаҳар)_________ __________________шаҳарча (қишлоқ, овул)

кўча______________уй___хонадон____

9. Боланинг исми: _____________________________________________

10. Боланинг жинси: эркак - 1, аёл - 2, номаълум - 3

11. Бола ҳомиладорликнинг_____тўлиқ ҳафтасида туғилди.

12. Нечанчи ҳомиладорлик_____туғруқ__________

13. Ҳисоб бўйича онанинг нечанчи боласи _________

14. Бола туғилди: бир ҳомилаликдан - 1, эгизакнинг биринчиси - 2,

эгизакнинг иккинчиси - 3, бошқа кўп ҳомилаликдан - 4

15. Боланинг туғилган пайтдаги вазни__________грамм, бўйи

_______сантиметр

16. Апгар шкаласи бўйича баҳо:

1 дақиқадан сўнг - 0 - 3 балл, 4 - 6 балл, 7 - 10 балл,

5 дақиқадан сўнг - 0 - 3 балл, 4 - 6 балл, 7 - 10 балл

17. Тирик туғилганлик мезонлари: нафас - 1, юрак уриши - 2,

киндик пульсацияси - 3, мускулларнинг беихтиёрий қисқариши - 4

18. Туғилганлик ҳақида маълумотнома берган шифокорнинг

(фельдшер ёки акушер) фамилияси, исми, ота исми:_______________

______________________________________________ имзоси ________

19. Маълумотнома олган шахснинг фамилияси, исми, ота исми:____

___________________________________ имзо _____________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси ССВ

ЎзР ССВ 2010 йил 27 февралдаги 56-сон буйруғи билан тасдиқланган 103/у-сон шаклдаги тиббий ҳужжат


Муассаса номи

ТУҒИЛГАНЛИК ҲАҚИДАГИ

ТИББИЙ МАЪЛУМОТНОМА

_____-сон

ҲДЁ органларида қайд этиш учун берилади)


Берилган санаси 20__ йил "___"____________


1. Онасининг фамилияси, исми, ота исми: ______________________

____________________________________________________________

2. Онасининг доимий яшаш жойи: Давлат______________________

вилоят (шаҳар)___________________туман (шаҳар)______________

шаҳарча (қишлоқ, овул)____________________кўча______________

уй___хонадон____

3. Онасининг туғилган санаси: кун________ой___________йил

4. Онасининг миллати_______________________фуқаролиги______

5. Онасининг оилавий аҳволи: никоҳда туради - 1, никоҳда турмаган - 2,

бева - 3, ажрашган - 4

6. Онасининг маълумоти: олий - 1, тўлиқсиз олий - 2, ўрта махсус,

касб-ҳунар - 3, умумий ўрта - 4, тўлиқсиз ўрта - 5, маълумотсиз - 6

7. Туғилган санаси ва вақти:

кун____ой______йил_____соат_____дақиқа _____

8. Туғилган жойи (шифохона, уй, бошқа жой):

Давлат________________________вилоят (шаҳар)_______________

туман (шаҳар)____________шаҳарча (қишлоқ, овул)_____________

кўча______________уй___хонадон____

9. Боланинг исми:___________________________________________

10. Боланинг жинси: эркак - 1, аёл - 2, номаълум - 3

11. Бола ҳомиладорликнинг_____тўлиқ ҳафтасида туғилди.

12. Нечанчи ҳомиладорлик_____туғруқ__________

13. Ҳисоб бўйича онанинг нечанчи боласи _________

14. Бола туғилди: бир ҳомилаликдан - 1, эгизакнинг биринчиси - 2,

эгизакнинг иккинчиси - 3, бошқа кўп ҳомилаликдан - 4

15. Боланинг туғилган пайтдаги вазни__________грамм,

бўйи_______сантиметр

16. Тирик туғилганлик мезонлари: нафас - 1, юрак уриши - 2,

киндик пульсацияси - 3, мускулларнинг беихтиёрий қисқаришлари - 4

17. Туғилганлик ҳақида маълумотнома берган шифокор (фельдшер

ёки акушер)нинг фамилияси, исми, ота исми:____________________

__________________________________________ имзоси ____________

              

Соғлиқни сақлаш муассасаси

Гербли муҳри

Туғилганлик ҳақида тиббий маълумотнома

берган шахснинг имзоси__________

Йўриқномага

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси ССВ

ЎзР ССВ 2010 йил 27 февралдаги 56-сон буйруғи билан тасдиқланган 106-2/ҳ-сон шаклдаги тиббий ҳужжат


Муассаса номи

ПЕРИНАТАЛ ЎЛИМ ҲАҚИДАГИ ТИББИЙ

ГУВОҲНОМАНИНГ ҚИРҚИЛАДИГАН ҚИСМИ

______-сон

(якуний, дастлабки, _____ -сон дастлабкини ўрнига)


Берилган санаси 20__й "___"___________

         

(Соғлиқни сақлаш муассасаси номи)

Ўлик туғилган - 1, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган - 2


1. Онанинг фамилияси, исми, ота исми:________________________

2. Онанинг туғилган санаси: кун_____ой_______йил

3. Онанинг миллати____________________фуқаролиги __________

4. Онасининг оилавий аҳволи: никоҳда туради - 1, никоҳда турмайди - 2,

бева - 3, ажрашган - 4

5. Ўлган (ўлик туғилган) бола онасининг доимий яшаш жойи:

Давлат________________________вилоят (шаҳар)_______________

туман (шаҳар)____________шаҳарча (қишлоқ, овул)_____________

кўча______________уй___хонадон____

6. Онасининг иш жойи (агар ишламаса, кимнинг қарамоғида

эканлиги кўрсатилсин): _____________________________________

7. Мансаби ёки бажарадиган иши:____________________________

8. Онасининг маълумоти: олий - 1, тўлиқсиз олий - 2, ўрта махсус,

касб-ҳунар - 3, умумий ўрта - 4, тўлиқсиз ўрта - 5, маълумотсиз - 6

9. Ўлган боланинг фамилияси, исми, ота исми:_________________

10. Боланинг жинси: эркак - 1, аёл - 2, номаълум - 3

11. Туғилган (ўлик туғилиш) вақти:

кун_____ой______йил____ соат______дақиқа_______

12. Ўлган вақти: кун______ой__________йил_______

соат______дақиқа _____

13. Ўлим (ўлик туғилиш) содир бўлган жой (шифохона, уй, бошқа жой):

Давлат____________________вилоят (шаҳар)___________________

туман (шаҳар)___________шаҳарча (қишлоқ, овул)______________

кўча______________уй___хонадон____

14. Бола ҳомиладорликнинг тўлиқ_______________ҳафтасида туғилди.

15. Нечанчи ҳомиладорлик_________________туғруқ____________

16. Ҳисоб бўйича онанинг нечанчи боласи_____________________

17. Аввалги ҳомиладорликлардан: тирик туғилишлар сони - 1,

ўлик туғилишлар - 2, ўз-ўзидан ҳомила тушиши - 3,

тиббий аборт - 4, шу жумладан тиббий кўрсатмалар билан - 5

18. Аввалги ҳомиладорликлардан охиргиси тугалланди: тирик

туғилган бола билан - 1, ўлик туғилиш билан - 2, ўз-ўзидан ҳомила

тушиши билан - 3, тиббий аборт билан - 4, шу жумладан,

тиббий кўрсатмага биноан - 5

19. Шифокор (фельдшер, акушер)га қатновлар сони______

20. Туғруқни қабул қилди: шифокор - 1, акушер - 2, фельдшер - 3,

бошқа шахс - 4,

21. Бола (ҳомила) туғилди: бир ҳомилаликдан - 1, эгизакнинг

биринчиси - 2, эгизакнинг иккинчиси - 3, бошқа кўп ҳомилаликдан - 4

22. Бола (ҳомила) туғилди: етилган - 1, етилмаган - 2, ўтиб кетган - 3

23. Бола (ҳомила) туғилди: мацерацияланган - 1, асфиксияда - 2

24. Бола (ҳомила)нинг туғилгандаги вазни___________грамм

25. Бола (ҳомила)нинг бўйи___________сантиметр

26. Тирик туғилганлик мезонлари: нафас - 1, юрак уриши - 2,

киндик пульсацияси - 3, мускулларнинг беихтиёрий қисқаришлари - 4

27. Бола (ҳомила)нинг ўлими содир бўлди: туғруқ фаолияти бошлангунга

қадар - 1, туғруқ даврида - 2, туғруқдан сўнг - 3, номаълум - 4

28. Бола (ҳомила)нинг ўлими юз берди: касалликдан - 1, бахтсиз

ҳодисадан - 2, қотилликдан - 3, ўлим сабаби аниқланмаган - 4

(тагига чизилсин)

29. Апгар шкаласи бўйича баҳо:

1 дақиқадан сўнг - 0 - 3 балл, 4 - 6 балл, 7 - 10 балл, 5 дақиқадан

сўнг - 0 -3 балл, 4 - 6 балл, 7 - 10 балл

30. Перинатал ўлим сабаби:

а) бола (ҳомила)нинг ўлимига сабаб бўлган асосий касаллик ёки

ҳолат (битта касаллик кўрсатилади)___________________________

б) бола (ҳомила)нинг бошқа касалликлари ёки ҳолати___________

в) бола (ҳомила)нинг ўлими сабабига олиб келган она (йўлдош)нинг

асосий касаллиги ёки ҳолати _________________________________

г) бола (ҳомила)нинг ўлими сабабига олиб келган она (йўлдош)нинг

бошқа касалликлари ёки ҳолатлари____________________________

Ўлим ҳақида гувоҳнома берган шифокор (фельдшер, акушер)

фамилияси, исми, ота исми____________________________________

Туғилиш ҳақидаги далолатнома ёзуви:____-сон "___"_______20__йил

Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви:____-сон "___"__________20__йил


ФҲДЁ бўлими номи__________________________________________



Сана "___"_______20___ й.                      ФҲДЁ органи мутахассиси

                                                                     имзоси _____________


____________________________________________________________

____________________________________________________________

Ўзбекистон Республикаси ССВ

ЎзР ССВ 2010 йил 27 февралдаги 56-сон буйруғи билан тасдиқланган 106-2/ҳ-сон шаклдаги тиббий ҳужжат


Муассаса номи

           

ПЕРИНАТАЛ ЎЛИМ ҲАҚИДАГИ

ТИББИЙ ГУВОҲНОМА

_______-сон

ҲДЁ органларида қайд этиш учун берилади)

(якуний, дастлабки, ______ -сон дастлабкининг ўрнига)


Берилган санаси 20___й "___"____________

   

Код учун жой

Ўлик туғилган - 1, ҳаётининг биринчи ҳафтасида ўлган - 2


                      

1.



1. Ўлганнинг фамилияси, исми, ота исми:________________________

_____________________________________________________________




               

2.



2. Боланинг жинси: эркак - 1, аёл - 2, номаълум - 3




             

3.



3. Туғилган вақти: кун__ ой__ йил__ соат__ дақиқа__




         

4.



4. Ўлим вақти: кун__ ой__ йил__ соат__ дақиқа__




          

5.



5. Ўлим (ўлик туғилиш) содир бўлган жой (шифохона, уй, бошқа жой):




Давлат ________________вилоят (шаҳар) ___________________ туман

(шаҳар) ____________шаҳарча (қишлоқ, овул)_____________________

кўча___________ уй_______ хонадон_________




             

6.



6. Онасининг фамилияси, исми, ота исми:_____________




         

7.



7. Онанинг туғилган санаси: кун___ ой__ йил__




           

8.



8. Онанинг миллати______ фуқаролиги _________________




              

9.



9. Оилавий аҳволи: никоҳда туради - 1, никоҳда турмайди - 2




Никоҳда турадиганлар учун:

никоҳ қайд этилган вақт: кун____ ой____ йил____

эрининг фамилияси, исми, ота исми_____________________________

Ушбу маълумотлар - она паспорти ёзувларига асосан;

она сўзларига асосан тўлдирилди (тагига чизилсин)




              

10.



10. Ўлган бола (ўлик туғилган) онасининг доимий яшаш жойи:




Давлат вилоят (шаҳар) туман__________________________________

(шаҳар) шаҳарча (қишлоқ, овул)________________________________

кўча___ уй___ хонадон___




              

11.



11. Онасининг маълумоти: олий - 1, тўлиқсиз олий - 2, ўрта




махсус, касб-ҳунар - 3, умумий ўрта - 4, тўлиқсиз ўрта - 5,

маълумотсиз - 6




           

12.



12. Онасининг иш жойи (агар ишламаса, кимнинг қарамоғида




эканлиги кўрсатилсин)_____________________________________

Мансаби ёки бажарадиган иши______________________________




           

13.



13. Нечанчи ҳомиладорлик ____________туғруқ________________




           

14.



14. Ҳисоб бўйича онанинг нечанчи боласи_____________________




          

15.



15. Бола ҳомиладорликнинг тўлиқ ҳафтасида туғилди.




          

16.



16. Туғруқни қабул қилди: шифокор - 1, акушер - 2, фельдшер - 3,




бошқа шахс - 4

Туғруқни қабул қилган шахс фамилияси, исми, ота

исми:___________________ __________________________________




             

17.



17. Бола (ҳомила) туғилди: бир ҳомилаликдан - 1, эгизакнинг




биринчиси - 2, эгизакнинг иккинчиси - 3, бошқа кўп ҳомилаликдан - 4




               

18.



18. Бола (ҳомила)нинг туғилгандаги вазни грамм_______




            

19.



19. Бола (ҳомила)нинг бўйи сантиметр ________________




          

20.



20. Бола (ҳомила) туғилди: етилган - 1, етилмаган - 2, ўтиб кетган - 3




        

21.



21. Бола (ҳомила) туғилди: мацерацияланган - 1, асфиксияда - 2




             

22.



22. Бола (ҳомила)нинг ўлими содир бўлди: туғруқ фаолияти




бошлангунга қадар - 1, туғруқ даврида - 2, туғруқдан сўнг - 3, номаълум - 4




             

23.



23. Бола (ҳомила)нинг ўлими юз берди: касалликдан - 1, бахтсиз




ҳодисадан - 2, қотилликдан - 3, ўлим сабаби аниқланмаган - 4




             

24.



24. Перинатал ўлим сабаби:




а) бола (ҳомила)нинг ўлимига сабаб бўлган асосий касаллиги ёки ҳолати (битта касаллик кўрсатилади)_______________________

б) бола (ҳомила)нинг бошқа касалликлари ёки ҳолатлари_____

_________________________________________________________

в) бола (ҳомила)нинг ўлими сабабига олиб келган она (йўлдош)нинг асосий касаллиги ёки ҳолати_______________________________

г) бола (ҳомила)нинг ўлими сабабига олиб келган она (йўлдош)нинг бошқа касалликлари ёки ҳолатлари ________________________

д) бошқа ҳамроҳ касалликлар______________________________




                

25.



25. Ўлим (ўлик туғилиш) сабаби аниқланди: а) ўлимни қайд этган




шифокор томонидан - 1, туғруқни қабул қилган шифокор томонидан - 2, болани даволаган педиатр томонидан - 3, патологоанатом томонидан - 4, суд-тиббий эксперти томонидан - 5, акушер томонидан - 6, фельдшер томонидан - 7

Қуйидагича асосда: мурданинг кўриги - 1, тиббий ҳужжатидаги ёзуви - 2, аввалги кузатувлар - 3, мурдани ёриш - 4




                

26.



26. Гувоҳнома берган шахснинг мансаби, фамилияси, исми, ота исми:




_________________________ имзоси________________________


Муассаса номи ___________Муассаса раҳбари______________


Гербли муҳр ўрни

     


                

            

               

       

         

            

Йўриқномага

3-ИЛОВА

                         

       

Ўзбекистон Республикаси ССВ

ЎзР ССВ 2010 йил 27 февралдаги 56-сон буйруғи билан тасдиқланган 106/ҳ-сон шаклдаги тиббий ҳужжат


Муассаса номи

           

               

ЎЛИМ ҲАҚИДАГИ ТИББИЙ ГУВОҲНОМАНИНГ

ҚИРҚИЛАДИГАН ҚИСМИ

________-сон

(якуний, дастлабки, _______-сон дастлабкининг ўрнига)


Берилган санаси "___"__________20__ й.


1. Ўлган шахснинг фамилияси, исми, ота исми:____________________

______________________________________________________________

2. Ёши__________________

3. Ўлган вақти: кун_______ой____________йил___________

4. Ўлган жой (шифохона, уй, бошқа жой): Давлат_________________

вилоят (шаҳар) __________________ туман (шаҳар) ________________

шаҳарча (қишлоқ, овул)_________ кўча_________уй___ хонадон ____

5. Ўлганнинг доимий яшаш жойи:

Давлат_________________вилоят (шаҳар)___________________туман

(шаҳар)______________шаҳарча (қишлоқ, овул)___________________

кўча___________уй___хонадон____

6. 7 кундан 1 ёшгача бўлган ёшдаги ўлган болалар учун:

а) туғилган санаси: кун____ой____йил_____туғилгандаги вазни

______грамм, бўйи_____сантиметр, ҳомиладорликнинг_______ҳафтаси

б) туғилган жойи:

Давлат____________________вилоят (шаҳар)_______________туман

(шаҳар)_______________шаҳарча (қишлоқ, овул)_________________

кўча______________уй___хонадон____

с) онасининг фамилияси, исми, ота исми:________________________

7. Ўлим ҳақидаги гувоҳномани берган шифокор (фельдшер,

акушер)нинг фамилияси, исми, ота исми: ________________________


"___"_____________20___й.         Олувчининг имзоси:______________


Ўлим сабаби: I а)_____________________________________________

                            б)_____________________________________________

                            в)_____________________________________________

                         II______________________________________________

                       

            

         

Ўзбекистон Республикаси ССВ

ЎзР ССВ 2010 йил 27 февралдаги 56-сон буйруғи билан тасдиқланган 106/ҳ-сон шаклдаги тиббий ҳужжат


Муассаса номи

             

               

ЎЛИМ ҲАҚИДАГИ ТИББИЙ ГУВОҲНОМА

________-сон

ҲДЁ органларида қайд этиш учун берилади)

(якуний, дастлабки, _______-сон дастлабкининг ўрнига)


Берилган санаси "____"_____________20___й.

                                

Код учун жой

           

   

            

1.


1. Ўлганнинг фамилияси, исми, ота исми:___________________________

                                 


            





2.

2. Жинси: эркак - 1, аёл - 2


           

3.


3. Туғилган сана: кун__ ой__ йил__



         

4.


4. Ўлган вақти: кун__ ой__ йил__


        

5.


5. 7 кундан 1 ёшгача бўлган ёшдаги ўлган болалар учун: етилган


ҳомила - 1, етилмаган ҳомила - 2, туғилгандаги вазни _______грамм, бўйи ________сантиметр, ҳомиладорлик _______ ҳафтаси



         

6.


6. Аёл ўлими ҳолатларида ҳомиладорлик, туғруқ, туғруқдан кейинги 42


кунгача бўлган давр (тагига чизилсин): ҳа - 1, йўқ - 0



          

7.


7. Ўлганнинг доимий яшаш жойи: Давлат вилоят _________


(шаҳар) туман (шаҳар) шаҳарча _________ (қишлоқ, овул) _________кўча _________уй _________хонадон _________


           

8.


8. Ўлим (ўлик туғилиш) содир бўлган жой (шифохона, уй, бошқа жой):


Давлат вилоят (шаҳар) _________туман (шаҳар) _________шаҳарча (қишлоқ, овул) _________ кўча _________уй _________

хонадон_________


          

9.

9. Ўлим содир бўлди: касалликдан - 1, ишдан ташқари бахтсиз


ҳодисадан - 2, иш фаолияти туфайли бахтсиз ҳодисадан - 3, қотиллик - 4, ўзини ўзи ўлдириш - 5, ўлим сабаби аниқланмаган - 6


           

10.

10. Ўлим сабаби фақат ўлимни қайд этган шифокор томонидан


аниқланган - 1, ўлган беморни даволаган шифокор томонидан - 2, патологоанатом томонидан - 3, суд-тиббий эксперти томонидан - 4, фельдшер (акушер) томонидан - 5


                

11.

11. Мен, шифокор (фельдшер, акушер)__________________________

                                 


     


(фамилияси, исми, отасининг исми, мансаби)



шу ҳақда таъкидлайманки, мурдани кўрувга - 1, тиббий ҳужжатдаги даволовчи шифокор ёзувларига - 2, олиб борилган кузатувларга - 3, мурдани ёриб кўришга - 4 асосланиб, қуйидаги ўлимга олиб келувчи патологик жараён тартиби ва ўлим сабаби аниқланди:


Ўлим сабаби*:


Ўлим

асосий

сабаби

I. Бевосита ўлимга олиб келган касаллик ёки ҳолат, ҳодисалар тартиби кўрсатилган ҳолда (ўлимнинг асосий сабаби охирги ўринда кўрсатилади):


бўйича

ХКТ-10

а) ___________________________________________________________

(бевосита ўлим сабаби)


Коди

б)___________________________________________________________

(келиб чиққан асорат ёки келиб чиққан натижа)


в)_____________________________________________________________

(асосий ўлим сабаби)


II. Ўлимга олиб келган касаллик ёки патологик ҳолатга боғлиқлиги йўқ бироқ унга имкон яратган бошқа аҳамиятли ҳолатлар:________________

_____________________________________________________________


            


* Ташҳис ёзувида қисқартиришлар ишлатиш мумкин эмас.


              

12.

12. Бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ёки жароҳат туфайли бўлган ўлим


ҳолатларида:

а) жароҳат (заҳарланиш) вақти: кун___ ой ___йил ___

б) меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бахтсиз ҳодисаларда жароҳат турлари: маиший - 1, кўчада (автотранспортдан ташқари) - 2, автотранспортдан - 3, мактабда - 4, спортдан - 5,

бошқалар - 6

в) жароҳат (заҳарланиш) содир бўлган жой ва вазият (батафсил кўрсатилсин) __________________________________________________


                 

13.

13. Тиббий гувоҳнома берилди (тиббий муассаса номи кўрсатилсин) :


_____________________________________________________________


                  


Соғлиқни сақлаш муассасаси

Гербли муҳри

Гувоҳнома берган шахснинг

имзоси__________________


                         

                   

                 

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 87-модда.











































Время: 0.2332
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск