ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.2010 й. 50-сон "Республика лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2010 й.

N 50



РЕСПУБЛИКА ЛОЙИҲА-ҚИДИРУВ

ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Республика ҳудудларини, энг аввало, қишлоқ аҳоли пунктларини архитектуравий режалаштириш ва комплекс қуришни амалга оширишни ташкил этиш тизимини тубдан яхшилаш, ишлаб чиқилаётган лойиҳалар сифатини ошириш, шунингдек республиканинг етакчи лойиҳа-қидирув ташкилотлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ва тегишли лойиҳа-қидирув ташкилотлари акциядорлари (қатнашчилари) умумий йиғилишларининг:

"ЎзЛИТТИ" ёпиқ акциядорлик жамияти ва "Тошуйжойлойиҳа" очиқ акциядорлик жамияти лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда "ТошуйжойЛИТИ" очиқ акциядорлик жамияти лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;

"Донлойиҳа" масъулияти чекланган жамият ва "Ўзмевасабзавотузумсаноатлойиҳа" масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда "Ўзагросаноатлойиҳа" масъулияти чекланган жамият лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;

"Ўзрангметлойиҳа" очиқ акциядорлик жамияти ва "ЎзГЕОТЕХЛИТИ" давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;

"ZPLITI" ёпиқ акциядорлик жамияти ва "O`ZGASHK" давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотларини бирлаштириш йўли билан қайта ташкил этиш ҳамда "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси лойиҳа-қидирув ташкилотини ташкил қилиш;

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" очиқ акциядорлик жамиятини давлат унитар корхонасига айлантириш;

қайта ташкил этиш натижасида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича янгидан ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг асосий ихтисослашиш йўналишлари тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси ва "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонасининг муассиси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси:

бир ой муддатда - "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" давлат унитар корхонаси ҳамда "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси тузилмаси ва уставларини тасдиқласин;

икки ой муддатда - Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган лойиҳа-қидирув ташкилотларининг акциядорлари (қатнашчилари) билан биргаликда лойиҳа-қидирув ташкилотларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этиш чора-тадбирлари комплексини амалга оширсин;

"ТошуйжойЛИТИ" очиқ акциядорлик жамияти, "Ўзагросаноатлойиҳа" масъулияти чекланган жамият, "ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" давлат унитар корхонаси, "ЎзГАШКЛИТИ" давлат унитар корхонаси ҳамда "ЎзшаҳарсозликЛИТИ" давлат унитар корхонасининг лойиҳа-қидирув ташкилотларини соҳа бўйича олий маълумотли ҳамда лойиҳалаш ишларида камида 5 йиллик амалий тажрибага эга бўлган раҳбар ва муҳандис-техник ходимларнинг пухта танланишини назарда тутган ҳолда тажрибали ва юқори малакали кадрлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин.


3. "ТошуйжойЛИТИ" очиқ акциядорлик жамияти ўзининг қайта ташкил этилиши муносабати билан акциялар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун йиғим тўлашдан озод қилинсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тасдиқланган бош режаларда назарда тутилмаган қўшимча объектларни қуриш йўл қўйилмаслиги юзасидан белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 23 мартдаги

50-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қайта ташкил этилаётган

лойиҳа-қидирув ташкилотлари

РЎЙХАТИ

    

Т/р


Қайта ташкил

этилаётган

лойиҳа-қидирув

ташкилотлари

номи ва қайта

ташкил этиш

шакли


Янгидан ташкил этилаётган

лойиҳа-қидирув ташкилотлари


Лойиҳа-қидирув

ташкилотлари

номи ва жойлаш-

ган жойи*


Устав

жамғармаси-

даги давлат

улуши,

(камида) %


Асосий

ихтисослашув йўналиши


1.

"ЎзЛИТТИ" ЁАЖ ва "Тошуйжойлойиҳа" ОАЖ (бирлашиш)


"ТошуйжойЛИТИ" ОАЖ, Тошкент шаҳри, М. Якубов кўчаси, 43 ("Тошуйжойлойиҳа" ОАЖнинг собиқ биноси)


51

Намунавий, шу жумладан, уй-жой ва ижтимоий бинолар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. Шаҳарсозлик соҳасидаги инвестиция лойиҳаларининг ТИА, ТИИни, норматив-методологик ва йўриқнома ҳужжатларни ишлаб чиқиш. Турар жой бинолари ва иншоотларини ўлчаш ва текшириш ишларини амалга ошириш, техник жиҳатдан кўздан кечириш.


2

"Донлойиҳа" МЧЖ ва "Ўзмевасабзавотузумсаноатлойиҳа" МЧЖ (бирлашиш)


"Ўзагросаноатлойиҳа" МЧЖ, Тошкент шаҳри, Шаҳрисабз кўчаси, 16А ("Ўзмевасабзавотузумсаноатлойиҳа" МЧЖнинг собиқ биноси)


51

Қишлоқ учун мўлжалланган боғдорчилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини, чорвачилик ва асаларичилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарини, фермер хўжаликлари инфратузилмасини, уй-жой ва ижтимоий-маиший соҳа объектларини лойиҳалаш, шунингдек инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТИИни ишлаб чиқиш. Тегирмончилик саноати объектларининг лойиҳа, технологик ва конструкторлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


3.

"Ўзрангметлойиҳа" ОАЖ ва "ЎзГЕОТЕХЛИТИ" ДУК (бирлашиш)


"ЎзГЕОРАНГМЕТЛИТИ" ДУК, Тошкент шаҳри, Бобур кўчаси, 15 ("ЎзГЕОТЕХЛИТИ" ДУКнинг собиқ биноси)


100

Металлургия кон-руда объектларини лойиҳалаш, мавжуд металлургия корхоналарини реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тармоқ лойиҳаларининг махсус бўлимларини ишлаб чиқиш. Инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТИИни ишлаб чиқиш. Рангли ва руда металлургиясида илмий-тадқиқот ва қидирув ишларини олиб бориш.


4.

"ZPLITI" ЁАЖ ва "O`ZGASHK" ДУК (бирлашиш)


"ЎзГАШКЛИТИ" ДУК, Тошкент шаҳри, Қатортол кўчаси, 38 ("O`ZGASHK" ДУКнинг собиқ биноси)


100

Қурилишда, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри соҳасида муҳандислик-техник қидирув ишлари комплексини амалга ошириш. Бинолар ва иншоотларнинг фойдаланишга мустаҳкамлиги юзасидан муҳандислик қидирув ва тадқиқот ишларини амалга ошириш, норматив-методологик ва йўриқнома ҳужжатларни ишлаб чиқиш. Ер усти ва ер ости биноларининг асоси ва пойдеворларини лойиҳалаш ва тадқиқ этиш, биноларнинг зилзилабардошлилигини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш.


5.

"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ОАЖ (қайта ўзгартириш)


"ЎзшаҳарсозликЛИТИ" ДУК, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 18


100

Шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг бош режаларини, йирик ва ноёб бинолар, ижтимоий-маданий, маиший, уй-жой ва жамоага мўлжалланган объектлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш. Инвестиция лойиҳаларининг ТИА ва ТШни, шунингдек норматив-методологик ва йўриқнома ҳужжатларни ишлаб чиқиш, уларни кўпайтириш.


  

Изоҳ. *) Қайта ташкил этилаётган лойиҳа-қидирув ташкилотлари мажбуриятлар ва тузилган шартномалар бўйича тегишли равишда уларнинг ҳуқуқий ворислари ҳисобланади.

     

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 23 мартдаги

50-сон қарорига

3-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори билан

тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини

яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банднинг биринчи хатбошидаги "қоидага кўра" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. 7-банд "б" кичик бандининг иккинчи - тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"тўлиқ комплексда лойиҳалаш бўйича фаолият турлари учун (лойиҳалашнинг барча босқичларида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш, шу жумладан, лойиҳаларнинг ДТИА, ТИА ҳамда ДТИҲ, ТИҲларини ишлаб чиқиш) - мураккабликнинг I-II тоифасидаги объектлар учун - камида 12 мутахассис, мураккабликнинг III тоифасидаги объектлар учун - камида 15 мутахассис, мураккабликнинг IV-V тоифасидаги объектлар учун - камида 25 мутахассис;

архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларининг айрим бўлимларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият турлари учун - камида 10 мутахассис".


3. 8-банд "е" кичик бандининг учинчи хатбошига "шунингдек меҳнат дафтарчаларининг (нотариал тасдиқланган)" сўзлари қўшилсин.


4. 37-банддаги "энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 85-модда.











































Время: 0.1969
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск