Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.03.2010 й. ПҚ-1306-сон "2010 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.2010 й.

N ПҚ-1306



2010 ЙИЛДА САНОАТ

КООПЕРАЦИЯСИ АСОСИДА ТАЙЁР

МАҲСУЛОТЛАР, БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР

ВА МАТЕРИАЛЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАСТУРИ

ТЎҒРИСИДА


Импорт ҳажми ва таркибини тизимли таҳлил қилишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни янада чуқурлаштиришни рағбатлантириш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳаллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш, тармоқлараро ва ички тармоқ саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш ва шу асосда аҳоли бандлиги ўсишини таъминлаш ва унинг моддий фаровонлигини ошириш мақсадида:


1. Қайд этиб ўтилсинки, республикада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш бўйича лойиҳалар тайёрлаш ва амалга оширишнинг таъсирчан механизми яратилган, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ваколатлари ҳамда функциялари, уларнинг саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида ҳамкорлик қилиш тартиби аниқ белгилаб берилган, ушбу дастурларни амалга оширишда иштирок этувчи корхоналар учун имтиёз ва преференциялар тизими шакллантирилган.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан республика хўжалик бирлашмалари ва корхоналари билан биргаликда мавжуд ёндашувлар ва мезонларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган 2010 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

2010 йилда маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 1,45 баравар ўсишини назарда тутувчи саноат маҳсулотлари асосий турларини ишлаб чиқариш ҳажмининг мақсадли параметрлари ва маҳаллийлаштириш даражаси 1-иловага* мувофиқ;

тайёр маҳсулот турлари, бутловчи узеллар ва деталлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг 2010 йилга ўтувчи лойиҳалари рўйхати 2, 2а, 3 ва 3а-иловаларига* мувофиқ;

тайёр маҳсулот турлари, бутловчи узеллар ва деталлар, хом ашё ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг янги лойиҳалари рўйхати 4-иловага* мувофиқ;

мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ўзлаштиришга тавсия этилаётган тайёр маҳсулот турлари, материаллар ва бутловчи буюмлар рўйхати 5-иловага* мувофиқ.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

жорий йилнинг 15 апрелига қадар муддатда 2010 йилда маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ҳамда уни ишлаб чиқаришнинг мазкур қарор билан тасдиқланган прогноз ҳажмларини бажаришнинг тармоқли жадвалларини тасдиқласин;

бир ой муддатда манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек маҳсулотни маҳаллийлаштириш янги лойиҳаларининг ташаббускорлари билан биргаликда мазкур қарорнинг 4-иловасига* киритилган лойиҳаларнинг паспортлари тайёрланишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарори билан тузилган Махсус идоралараро комиссияга тақдим этилишини таъминласин;

2010 йилда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин ҳамда унинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан аниқ таклифлар билан Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда ахборот бериб турсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари - Вазирлар Маҳкамаси Комплексларининг раҳбарлари мутасаддилик қилинадиган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар билан биргаликда икки ой муддатда 5-иловага* киритилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни мамлакатимиз корхоналари ўзлаштиришини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар.


5. Вазирлар Маҳкамасига, Махсус идоралараро комиссиянинг таклифлари бўйича, ушбу қарор билан тасдиқланган 2010 йилги маҳаллийлаштириш Дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин. Дастурга 5-иловага* мувофиқ ишлаб чиқаришни ўзлаштириш тавсия этилган тайёр маҳсулот турлари, материаллар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича белгиланган тартибда пухта ишлаб чиқилган лойиҳалар киритилсин.


6. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2009 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури тўғрисида" 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорининг 3-бандида белгиланган имтиёзлар:

2 ва 3-иловаларга* киритилган корхоналар учун - 2011 йилнинг 1 январигача бўлган даврда;

2а ва 3а-иловаларга* киритилган корхоналар учун - 2012 йилнинг 1 январигача бўлган даврда амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 январдаги ПҚ-1048-сон қарорининг 3-бандида назарда тутилган имтиёзларнинг амал қилиши ушбу қарорнинг 4-иловасига* киритилган корхоналарга лойиҳалар белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилгандан сўнг Махсус идоралараро комиссиянинг қарорларига биноан 2012 йилнинг 1 январигача бўлган даврга жорий этилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган технологик ускуналар, эҳтиёт қисмлар, материаллар ва компонентларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг технологик жараёнида фойдаланиладиган буюмлар тоифасига киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги янгиланган Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда бир ой муддатда маҳаллийлаштириш Дастури доирасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва дизайнини танқидий таҳлил қилиш асосида, уларнинг сифати ва дизайнини замонавий халқаро талаблар ва стандартлар даражасига етказиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2010 йилнинг 1 декабрига қадар муддатда 2011 йилда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини ишлаб чиқишни таъминласин ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 12-сон, 83-модда.


























































Время: 0.1869
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск