ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2010 й. /

Апрель

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2010


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



АПРЕЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

36 соатли иш ҳафтасида - 156



ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

3

*******

- Март ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- март ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

  

5

- Жисмоний шахсларга март ойида натура шаклида тўланган даромадлардан солиқ тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.

     

9

- Март ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов тўлашнинг сўнгги куни


МВ, МАИМҚВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1333-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида низомнинг 44-банди;


- 2010 йилнинг II чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 300-модда, тўртинчи қисм;


- 2010 йилнинг II чорагида кутилаётган фойдадан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича жорий тўловлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 164-модда, иккинчи қисм.


   

  

10

*******

- Март ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм;


- март ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм.


  

  

13

- Апрель ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- апрель ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

14

- Апрель ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**

Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар, 165-модда, тўртинчи қисм;


- март ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди.


  

  

15

- Апрель ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;


- март ойи учун акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида" қарори


23

- Апрель ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- апрель ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

24

*******

- 2010 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни****


АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги Низомнинг 4-банди;

- 2010 йилнинг I чораги учун фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм;

- март ойи учун цементга (клинкерга) ва табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

  

  

25

*******

- Март ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм, 226-модда, биринчи қисм;

- март ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 239-модда;


- март ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;


- апрель ойи учун бюджетга юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм;


- март ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм;


- март ойи учун Республика йўл жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;


- март ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

    

- март ойи учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоб-китобни ҳар чоракда тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

     

- 2010 йилнинг I чораги учун фойда солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 163-модда, иккинчи қисм; 164-модда, олтинчи қисм; 165-модда, тўртинчи қисм, 2-банд;

- 2010 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм;

- март ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни (микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно);

- 2010 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 6-7-бандлари;

- 2010 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда;

- 2010 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

- 2010 йилнинг I чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 300-модда, еттинчи ва саккизинчи қисмлар;


- 2010 йилнинг I чораги учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм;


- 2010 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм;


- 2010 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;


- 2010 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;


- 2010 йилнинг I чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

     

- фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан март ойи учун қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм;

- 2010 йилнинг I чораги учун ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда, 2-банд;

    

- март ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, биринчи қисм;

     

- бир чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси ЭКИҲнинг 50 бараваридан кам бўлган юридик шахслар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан 2010 йилнинг I чораги учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, биринчи қисм.

     

             

-----------------------------------

*) Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.


**) Ҳисобот давридаги кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.


***) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан.

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.


****) Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар, шунингдек чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмалари ваколатхоналаридан ташқари. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун 2010 йилнинг I чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг муддати 10 майда тугайди. Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари молиявий ҳисоботни бир йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадилар.


*****) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади.


******) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари, улар солиқ ҳисоб-китобини бир йилда бир марта - ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар тақдим этадилар ва тўлайдилар. Бир чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан кам бўлган корхоналар, шунингдек микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳисоб-китобни ҳар чоракда тақдим этадилар ва солиқ тўлайдилар.


*******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.


































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск