Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.02.2010 й. ПҚ-1288-сон "2010 йилда ғўзани навлар бўйича жойлаштириш ва пахта етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2010 й.

N ПҚ-1288



2010 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ НАВЛАР

БЎЙИЧА ЖОЙЛАШТИРИШ ВА ПАХТА

ЕТИШТИРИШНИНГ ПРОГНОЗ

ҲАЖМЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Толасининг сифати бўйича жаҳон стандартлари ва талабларига жавоб берадиган ғўзанинг тезпишар ва серҳосил селекция навларини республика минтақаларининг тупроққлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда оқилона жойлаштириш, 2010 йил ҳосили учун чигит экиш бўйича бутун ишлар комплекси ўз вақтида ташкил этилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Қишлок ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси билан келишилган:

2010 йил ҳосили учун ғўзанинг районлаштирилган ва истиқболли навларини 1-иловага* мувофиқ жойлаштириш;

2010 йил учун ғўзанинг асосий селекция навларини истиқболлилиги ва иқтисодий рағбатлантирилиши бўйича 2-иловага* мувофиқ гуруҳларга ажратиш;

2010 йил ҳосили учун чигитни 3-иловага* мувофиқ плёнка остига экиш ва пахтакор хўжаликларни полиэтилен плёнкалар билан таъминлаш;

2010 йилги пахта ҳосили етиштиришнинг 4-иловага* мувофиқ прогноз ҳажмлари тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. 2010 йилда давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта толаси ҳажми унинг амалда етиштириладиган ҳажмининг 50 фоизи миқдорида сақлаб қолинсин.

4-иловада* назарда тутилган пахта етиштириш ҳажмлари 2010 йил ҳосили учун пахта етиштирувчи хўжаликлар ва тайёрлов ташкилотлари ўртасида контрактация шартномалари тузишда назорат кўрсаткичлари сифатида қаралсин.


3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманларнинг ҳокимлари:

ҳар бир туманда иккитадан ортиқ бўлмаган, хўжаликларда эса битта тавсия этилган ғўза нави экилишини ҳисобга олган ҳолда ғўза навларини жойлаштиришнинг тасдиқланган тартибига риоя қилиниши;

республика илмий-тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқилган тавсияномаларга мувофиқ ҳар бир селекция навлари учун ғўзани парвариш қилиш агротехникасига амал қилиниши учун шахсан жавобгар бўладилар.


4. "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:

2010 йил 25 февралгача уруғлик пахтани тозалашни, 28 февралгача эса эҳтиёт захирасини ҳисобга олган ҳолда, уруғлик чигит тайёрлашни тугалласин, шунингдек уруғчилик корпорациялари ва компанияларини туксизлантирилган уруғлар билан 5-иловага* мувофиқ ҳажмларда таъминласин;

хўжаликларга юқори сифатли уруғлик чигитнинг фақат дориланган ва сертификатлар мавжуд бўлган тақдирда, 50 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги ҳақини олдиндан тўлаш шарти билан, селекция навларини жойлаштиришнинг тасдиқланган тартибига қатъий мувофиқ равишда берилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" уюшмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:

уруғлик чигит экиш учун пахта етиштирувчи хўжаликлар рўйхатини бир ой муддатда танлов асосида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқсинлар;

ғўзанинг янги навларини синашни фақат илмий-тадқиқот институтларининг экспериментал базаларида, базавий хўжаликларда, янги навларни олдиндан кўпайтириш хўжаликлари ва давлат нав синаш участкаларида амалга оширсинлар.


6. Пахтанинг аниқ навлари бўйича мазкур қарор билан белгиланган экин майдонлари ҳажмларига риоя этилиши юзасидан шахсий жавобгарлик туманлар ҳокимлари ва уларнинг биринчи ўринбосарлари зиммасига юклансин, белгиланган параметрларга риоя қилинмаганлиги учун уларни маъмурий жавобгарликка тортиш назарда тутилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев:

пахта етиштирувчи хўжаликлар билан пахта тайёрлаш корхоналари ўртасида контрактация шартномаларининг ўз вақтида тузилиши устидан назоратни;

тузилган шартномаларга мувофиқ минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, полиэтилен плёнкалар ва бошқа моддий-техника ресурсларини пахта етиштирувчи хўжаликларга ҳақини белгиланган тартибда тўлаш шарти билан ўз вақтида етказиб бериш ишларининг мувофиқлаштирилишини;

ғўзани парвариш қилишда агротехника тадбирларининг сифатли ўтказилишини, моддий-техника ресурсларини етказиб беришда шартнома мажбуриятларига амал қилинишини таъминламаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига нисбатан қаттиқ интизомий жавобгарлик чоралари кўрилишини таъминласин.


8. Қуйидагилар, истисно тариқасида:

"Шўртангазкимёкомплекси" УШК - 2010 йилда чигит экишга полиэтилен плёнка ишлаб чиқариш учун плёнка ишлаб чиқарувчи заводлар томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ хомашё (гранулалар)нинг жами ҳажмини сотишда;

"Жиззах пластмасса" акциядорлик жамияти ва "Андижонполиэтилени" қўшма корхонаси - тайёр полиэтилен плёнкаларни пахта етиштирувчи хўжаликларга сотишда;

экиш учун мўлжалланган уруғлик чигити - тизим ичида ҳаракатланганда ҳам, шунингдек 2010 йил хосили учун "Ўзпахтасаноат" уюшмасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан сотилганда ҳам қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта хомашёси етиштиришда бозор принципларини амалга ошириш ва уни етиштиришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 февралдаги 93-сонли қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                         И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил., 2-сон, 78-модда
































































Время: 0.1967
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск