ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2010 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.03.2010 й. 52-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.03.2010 й.

N 52



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия

таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини

ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий

тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 24 мартдаги

52-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг айрим қарорларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1992 йил 13 майдаги 235-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1992 й., 5-сон, 18-модда):


а) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "иш билан таъминлаш хизмати (меҳнат биржалари) тизимининг" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-банддаги "меҳнат биржаларига" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-иловада:


иккинчи хатбошидаги "меҳнат биржалари" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


учинчи хатбошидаги "меҳнат биржаларида" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларида" сўзлари билан алмаштирилсин;


тўртинчи хатбошидаги "Меҳнат биржалари" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 12 майдаги 250-сон қарорида:


а) 2-бандда:


иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзларидан кейин "ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги" сўзлари қўшилсин;


учинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банддаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига" сўзларидан кейин "ҳамда Молия вазирлигига" сўзлари қўшилсин;


в) умумий равишда белгиланган ёшни 5 йилга камайтирган ҳолда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 3-рўйхати IX қисмидаги "ижтимоий таъминот бўлимлари" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 22 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида тиббий-ижтимоий патронаж тизими тўғрисидаги низомда:


6-банднинг олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


7-банднинг иккинчи хатбошидаги "ижтимоий таъминот" сўзлари чиқариб ташлансин.

13. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомнинг II бўлими 5-бандидаги "ижтимоий таъминот" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари давлат хизматчиларининг лавозимлари рўйхатининг "Туман ва шаҳар ҳокимликларининг бошқармалари ва мустақил бўлимлари" бўлимидаги "бандликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексини амалга ошириш учун зарур меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда);

б) Ўзбекистон Республикасида васийлик ва ҳомийлик тўғрисидаги низомнинг I бўлимида:


4-банднинг "в" кичик бандидаги "ижтимоий таъминот бўлимларига" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига" сўзлари билан алмаштирилсин;


46-банддаги "ва ижтимоий таъминот бўлимлари" сўзлари "бўлимлари ҳамда бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

23. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга ёрдам кўрсатишни кучайтириш тўғрисида" 2002 йил 29 мартдаги 106-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 19-модда):


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигига бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари орқали, ушбу марказларда рўйхатга олинган ишсиз фуқароларни, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш йўли билан, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларнинг уйига бориб ижтимоий ёрдам кўрсатишга жалб этиш топширилсин";


2-банддаги "ижтимоий таъминот бўлимлари" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ядро полигонларида ва бошқа ядро-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 31 майдаги 188-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 5-сон, 27-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "ижтимоий таъминот органлари" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи хатбошидаги "ижтимоий таъминот органлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

29. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 21 декабрдаги 595-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 12-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидан маблағларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 5-банднинг иккинчи хатбошидаги, 6-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги, 7-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ҳамда 8, 14 ва 23-бандлардаги "ижтимоий таъминот" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


Низомга 1 ва 2-иловалардаги "ижтимоий таъминот" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларида:


а) 43-бандда:


биринчи хатбошидаги "ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда матнда ижтимоий таъминот бўлимлари деб юритилади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари (кейинги ўринларда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари деб юритилади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


иккинчи хатбошидаги "ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан" сўзлари "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ушбу жамғарма маблағларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 44-банддаги "ижтимоий таъминот" сўзлари "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 46-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 47-банднинг биринчи хатбошидаги "ижтимоий таъминот бўлимлари томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағларидан" сўзлари "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ушбу жамғарма маблағларидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 48-банддаги "ижтимоий таъминот" сўзлари "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 49-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 62-банднинг биринчи хатбошидаги "Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг даромадлар ва харажатлар бўлимида" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Касаначилик тўғрисидаги низомда:


32-банднинг бешинчи хатбошидаги ва 49-банднинг иккинчи хатбошидаги "Пенсия жамғармасига" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига" сўзлари билан алмаштирилсин;


43-банддаги "ижтимоий таъминот органлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг "Масъул давлат органлари" устунидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "2006-2010 йиллар даврида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллари, биринчи навбатда қорамоллар сонини кўпайтиришни рағбатлантириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги 67-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 27-модда):


а) 2-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқиш ва чорвачилик маҳсулотлари сотиш билан банд бўлган фуқароларга меҳнат дафтарчалари очилишини таъминласин";


б) 3-банддаги "ижтимоий таъминот" сўзлари "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларида қорамол боқаётган ва етиштирилган чорвачилик маҳсулотларини сотаётган фуқароларнинг бандлиги тўғрисидаги низомда:

Низомга 4-иловада:


учинчи хатбоши ва 2.2-банддаги "Бандликка кўмаклашиш" сўзларидан кейин "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин;

"Томонларнинг имзолари" қисмидаги "Бандликка кўмаклашиш" сўзларидан кейин "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин;


Низомга 5-иловадаги "Бандликка кўмаклашиш" сўзларидан кейин "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин;


Низомга 6-иловада:

"Бандликка кўмаклашиш" сўзларидан кейин "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин;

"ижтимоий таъминот" сўзлари "бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низом 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги "Бандликка кўмаклашиш" сўзларидан кейин "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин.


34. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 октябрдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Автомобиль бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми учун шахсларнинг айрим тоифаларига ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 7-бандининг биринчи хатбошидаги ва 9-банднинг иккинчи хатбошидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

36. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 100-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежлари тўғрисидаги низом 10-бандидаги "ижтимоий таъминот бўлимлари" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.

             

39. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 5-бандининг тўртинчи хатбошидаги "ижтимоий таъминот" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


40. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 30 июндаги 145-сон қарори билан тасдиқланган Болаларнинг умумий ўрта таълим билан, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг - ўрта махсус, касб-ҳунар таълими билан қамраб олиниши, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишга жойлашиши ҳамда олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириши ҳамда олий таълим муассасалари битирувчилари ва муддатли ҳарбий хизматни тугаллаган шахсларнинг ишга жойлашишининг доимий мониторингини олиб бориш учун таҳлилий ахборотларни тайёрлаш схемаси 2 - 5-бандларининг "Ахборот тақдим этиш тартиби" устунидаги "Бандликка кўмаклашиш" сўзларидан кейин "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 7-сон, 33-модда):


а) Касаначиликни ривожлантиришнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини шакллантириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш ҳамда касаначилик иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомда:


6-бандда:


биринчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш" сўзларидан кейин "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин;


иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Туманлар (шаҳарлар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари корхоналар бўйича касаначиликни ривожлантириш параметрлари асосида, корхоналар ва уйида маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатишни амалга оширувчи фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган ишчи комиссиялар (кейинги ўринларда ишчи комиссиялар деб аталади) билан келишган ҳолда касаначиликни ривожлантиришнинг туман (шаҳар) параметрларини ишлаб чиқадилар. Туманлар (шаҳарлар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан касаначиликни ривожлантириш параметрлари тегишли равишда жорий йилнинг 8 январига қадар муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларига тақдим этилади";


10-банднинг бешинчи хатбоши ва 15-банднинг иккинчи хатбошидаги "бандликка кўмаклашиш" сўзларидан кейин "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин;


Низомга 1-илованинг II бўлимидаги "Бандликка кўмаклашиш" сўзларидан кейин "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин;


Низомга 2-илованинг "Ахборот қаерга тақдим этилади" устуни 1 ва 2-бандларидаги, "Ахборот берувчи орган (субъект)" устуни 3-бандидаги, "Ахборот олиш манбаи" устуни 4-бандидаги "Бандликка кўмаклашиш маркази" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошига, Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тўғрисидаги низомнинг 8-бандига "Бандликка кўмаклашиш" сўзларидан кейин "ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари қўшилсин.

44. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида:


а) "Ахборотнинг тури" устунининг 16-бандидаги "иш билан бандликка кўмаклашиш" сўзлари "бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) "Масъуллар" устунининг 19-бандидаги "Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


45. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 166-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 6-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Сотиб олинган реабилитация техник воситаси ёки кўрсатилган хизматлар учун компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 6-банднинг олтинчи хатбошидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг" сўзлари "туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 18-банднинг биринчи хатбошидаги "Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимининг" сўзлари "Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 19-банддаги "Туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари" сўзлари "Туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 24 мартдаги

52-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган

деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни янада такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 21 октябрдаги 490-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 98-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 11 февралдаги 60-сон қарорига 2-илованинг II бўлими (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 7-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 26 майдаги 135-сон қарорига илованинг 8-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 30-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2005 йил 5 июлдаги 155-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 34-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори)" 2009 йил 9 февралдаги 36-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 2-сон, 10-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 13-сон, 96-модда.







































Время: 0.1344
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск