ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Фан / Умумий қоидалар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.02.2010 й. 88-ф-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг, тегишли вазирликлар ва идораларнинг 2010 йилда республикада илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказиш тўғрисида"ги Фармойиши
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ФАРМОЙИШИ
18.02.2010 й.
N 88-ф
Мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришда илм-фаннинг аҳамиятини юксалтириш, фан ва техниканинг муҳим илмий ва технологик муаммоларини ҳал этиш, халқаро илмий-техник ҳамкорликни кучайтириш, фан соҳасига хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техник анжуманларни самарали ўтказиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг, тегишли вазирликлар ва идораларнинг 2010 йилда республикада илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказиш тўғрисидаги таклифи 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
2. Юқорида кўрсатиб ўтилган анжуманларни ўтказиш учун харажатлар ташкилотчиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар:
тегишли анжуманларни ўтказиш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин, уларнинг пухта тайёрланишини ҳамда маблағларни сарфлашнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилган ҳолда, ўрнатилган муддатларда, юқори илмий ва ташкилий савияда ўтказилишини таъминласин;
анжуманлар ўтказилгандан сўнг ҳисоботларни ва уларда қабул қилинган тавсияномаларни ўн кун муддатда Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасига тақдим этсин.
4. Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси ўтказилган илмий ва илмий-техник анжуманларнинг якунларини умумлаштирсин ҳамда уларнинг илмий, ижтимоий ва иқтисодий самарадорлиги тўғрисидаги таҳлилий ҳисоботни 2011 йил январь ойида Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтказиладиган тадбирлар иштирокчиларининг тадбирларни ўтказиш учун масъул бўлган ташкилотларнинг буюртманомаларига мувофиқ тегишли равишда визалар, меҳмонхоналарда жойлар билан белгиланган тартибда таъминласин, уларга тиббий хизматлар кўрсатсин.
6. Ўзбекистон Решубликаси Ички ишлар вазирлиги илмий ва илмий-техник анжуманлар ўтказиладиган жойларда, иштирокчилар яшайдиган меҳмонхоналарда, иштирокчиларни автомобиль транспортида олиб юришда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш чораларини кўрсин.
7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги республикада ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
8. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2010 йил 18 февралдаги
88-ф-сон фармойишига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2010 йилда
ўтказиладиган халқаро илмий ва
илмий-техник анжуманлар режаси
Т/р |
Мавзулар номи |
Масъул ташкилот |
Ўтказиш жойи ва муддати |
Иштирокчилар сони жами, шу жумладан, хорижий иштирокчилар |
|
I. ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ АСОСЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ, ИСЛОҲОТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЧУҚУРЛАШТИРИШ.
|
|||||
1. |
Европа Итгифоқининг Марказий Осиё учун янги стратегияси: ҳозирги ҳолати, муаммолари ва истиқболлари. |
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
Тошкент ш. 16 февраль |
50 |
10 |
2. |
Глобал молиявий-иқтисодий инқироз оқибатларини бартараф этиш шароитида иқтисодий муносабатлар трансформапияси. |
Тошкент молия институти |
Тошкент ш. 10-11 март |
140 |
20 |
3. |
Ривожланаётган мамлакатларда прогнозлаштириш ва иқтисодий ривожланишни давлат томонидан тартибга солиш самарадорлигини ошириш масалалари. |
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти |
Тошкент ш. 11-12 март |
60 |
10 |
4. |
Ўзбекистон таълим тизими ва уни ривожлантириш истиқболлари: Кадрлар тайёрлаш миллий дастури амалда. |
Самарқанд давлат университети, Ўзбекистон миллий университети, Нукус давлат педагогика институти, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси, Навоий давлат педагогика институти |
Самарқанд ш. 3-4 май |
200 |
30 |
5. |
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон: янги Буюк ипак йўли бўйлаб иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалар. |
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
Тошкент ш. 28 май |
50 |
15 |
6. |
Барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишда туризмнинг роли. |
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти |
Самарқанд ш. 24-25 ноябрь |
200 |
10 |
II. ТАРИХИЙ, МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР АСОСИДА ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ, ЁШ АВЛОДГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ҲАМДА МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ.
|
|||||
7. |
Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик: тарихий тажриба ва ҳозирги замон. |
Ўзбекистон миллий университети |
Тошкент ш. 18-19 март |
100 |
20 |
8. |
Хорижий тиллар ва адабиётни ўргатишда маданиятлараро алоқалар. |
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети |
Тошкент ш. 27 май |
60 |
10 |
9. |
Глобаллашув шароитида инновацион технологияларни шакллантириш ва амалиётда қўллаш муаммолари. |
Тошкент давлат техника университети, "Ўзбекэнерго" ДАК, "Ўзбекнефтгаз" МХК, НКМК, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси |
Тошкент ш. 22-24 сентябрь |
500 |
50 |
10. |
Ўрта асрлар қўлёзма асарларини каталоглаштириш масалалари. |
ФА Шарқшунослик институти |
Тошкент ш. 11 октябрь |
50 |
12 |
11. |
Хорижий шарқ халқлари адабиёти ва адабий манбашунослигининг долзарб муаммолари. |
Тошкент давлат шарқшунослик институти |
Тошкент ш. 27-28 октябрь |
50 |
20 |
III. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ҚИДИРИШ, ҚАЗИБ ОЛИШ, МИНЕРАЛ ХОМ АШЁ ВА ИККИЛАМЧИ РЕСУРСЛАРНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ ҲАМДА УЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЮҚОРИ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ИЛМИЙ ҲАЖМДОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЯРАТИШ.
|
|||||
12. |
Ўзбекистон Республикасининг қаттиқ фойдали қазилмалар минерал-хом ашё базасини башоратлаш, баҳолаш ва ўзлаштиришнинг инновацион технологиялари. |
Давлат геология ва минерал ресурслар кўмитаси, Минерал ресурслар илмий-тадқиқот институти |
Тошкент ш. 27-28 апрель |
150 |
50 |
13. |
Кон-металлургия соҳасидаги замонавий техника ва технологиялар ҳамда уларни ривожлантириш истиқболлари. |
Навоий давлат кончилик институти |
Навоий ш. 12-14 май |
400 |
40 |
14. |
Геофизика, сейсмология, гидрогеология ва муҳандислик геологиясининг ҳозирги вақтдаги муаммолари. |
ФА Сейсмология институти |
Тошкент ш. 26-27 май |
200 |
20 |
15. |
Ўзбекистон Республикасидаги қаттиқ фойдали қазилмаларнинг инвестицион салоҳияти. |
Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Давлат геология ахборот маркази |
Тошкент ш. 15-17 сентябрь |
150 |
50 |
IV. ЕР ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ҲАМДА БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИКДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ, УЛАРНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ГЕНЕТИК РЕСУРСЛАР ВА БИОТЕХНОЛОГИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ ЮТУҚЛАР АСОСИДА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЭКИНЛАРИНИНГ ЮҚОРИ САМАРАЛИ НАВЛАРИ ВА ҲАЙВОНЛАР ЗОТЛАРИНИ ЯРАТИШ.
|
|||||
16. |
Бошоқли дон экинларида сариқ занг касаллигининг ривожланиш фенологияси ва эпидемиологияси ҳамда уларга қарши курашнинг илмий асослари. |
Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти |
Қашқадарё вилояти 30 апрель- 1 май |
120 |
20 |
17. |
Жанубий Оролбўйи биологик ресурсларини сақлаш ва улардан самарали фойдаланиш муоммалари. |
ФА Қорақалпоғистон бўлими, Биоэкология институти |
Нукус ш. 13-14 май |
70 |
15 |
18. |
Мевали дарахтларнинг биохилма-хиллигини сақлаш ва кўпайтириш муаммолари. |
ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти |
Тошкент вилояти 20-21 май |
50 |
15 |
19. |
Биоорганик кимёни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари. |
ФА Биоорганик кимё институти |
Тошкент ш. 20-21 сентябрь |
200 |
30 |
20. |
Деҳқончилик тизимида ўсимликлардан мўл ҳосил етиштиришнинг ресурслар ва сувни тежайдиган технологиялари. |
Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот институти |
Тошкент вилояти 2-3 декабрь |
150 |
20 |
V. ТИББИЁТДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРАДИГАН ИЛМИЙ ҲАЖМДОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАМДА ЗАМОНАВИЙ ИЛҒОР УСУЛЛАР ВА ВОСИТАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИКНИ ТАЪКИНЛАШ.
|
|||||
21. |
Телемедицинанинг Марказий Осиёга киритилиши. |
Республика патологоанатомия маркази |
Тошкент ш. 10-11 май |
150 |
34 |
22. |
ОИТС/СПИДнинг ҳозирги замон диагностикаси, олдини олиш ва даволаш жиҳатлари. |
Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар ИТИ, ФА Иммунология институти, Биоорганик кимё институти |
Тошкент ш. 1-2 декабрь |
250 |
20 |
VI. ЭНЕРГИЯ ВА РЕСУРС ТЕЖАМКОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ САМАРАЛИ ИЛМИЙ ҲАЖМДОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ, МАШИНА ВА УСКУНАЛАРНИНГ ЯНГИ АВЛОДИ ҲАМДА МАТЕРИАЛЛАРНИ ЯРАТИШ.
|
|||||
23. |
Муҳандислик коммуникациялари тармоқларини ривожлантириш муаммолари. |
Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти |
Самарқанд ш. 23-24 апрель |
95 |
18 |
24. |
Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш бўйича давлатлараро Кенгашнинг мувофиқликни тасдиқлаш ва аккредитация бўйича илмий-техника комиссиясининг 25-йиғилиши. |
"Ўзстандарт" агентлиги |
Тошкент ш. 16-17 март |
25 |
15 |
25 |
Майданак обсерваторияси илмий дастурлари иштирокчиларининг анжумани. |
ФА Астрономия институти |
Тошкент ш. 5-7 июл |
50 |
25 |
26. |
Ҳозирги замон физика фанининг фундаментал ва амалий муаммолари. |
ФА Физика-техника институти |
Тошкент ш. 21-23 сентябрь |
150 |
30 |
27. |
Квант-функционал материаллар ва асбоблар. Истиқбол ва муаммолар. IX Ўзбекистон-Корея халқаро симпозиуми. |
ФА Иссиқлик физикаси бўлими |
Тошкент ш. 27-28 октябрь |
80 |
10 |
28. |
Саноатни автоматлаштириш учун интеллектуал тизимлар WСIS-2010. |
Тошкент давлат техника университети |
Тошкент ш. 25-27 ноябрь |
100 |
20 |
VII. АХБОРОТЛАРНИ УЗАТИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЯРАТИШ ҲАМДА БОШҚАРИШ ВА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТИЗИМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ.
|
|||||
29. |
Рақамли эшиттиришни жорий этиш муаммолари ва ечимлари. |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти |
Самарқанд ш. 9-10 сентябрь |
100 |
20 |
30. |
IСТ-2010 ахборот ва коммуникация технологиялари. |
Тошкент ахборот технологиялари университети |
Тошкент ш. 6-7 октябрь |
150 |
30 |
31. |
Central Asia-2010 фан, маданият, таълим, бизнес соҳаларида Интернет ва кутубхона-ахборот ресурслари. |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Республика ахборот-кутубхона маркази |
Тошкент ш. 19-20 октябрь |
150 |
10 |
32. |
Кенг кўламли фойдаланиш технологияларини жорий этиш. Муаммолар ва уларни ҳал қилиш усуллари. |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази, "UNICON.UZ" давлат унитар корхонаси |
Тошкент ш. 4-5 ноябрь |
80 |
20 |
2010 йил 18 февралдаги
88-ф-сон фармойишига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида 2010 йилда
республика миқёсида ўтказиладиган илмий
ва илмий-техник анжуманлар режаси
Т/р |
Мавзулар номи |
Масъул ташкилот |
Ўтказиш жойи ва муддати |
Иштирокчи- лар сони |
I. ЎЗБЕКИСТОНДА ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ҲУҚУҚИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ АСОСЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ, ИСЛОҲОТЛАРНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЧУҚУРЛАШТИРИШ.
|
||||
1. |
"Давлат тили ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талаблари нуқтаи назаридан диалектологиянинг замонавий масалалари. |
Самарканд давлат университети |
Самарқанд ш. 15 февраль |
180 |
2. |
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистонда Инқирозга қарши чоралар даслурини амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатлари ва минтақавий хусусиятлари. |
Урганч давлат университети |
Урганч ш. 18-19 февраль |
130 |
3. |
Марказий Осиёдаги манфаатдор ташқи кучлар: Европа Иттифоқининг минтақадаги роли. |
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
Тошкент ш. 26 февраль |
30 |
4. |
Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси: муаммолар, ривожланиш истиқболлари. |
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти |
Самарқанд ш. 17 март |
200 |
5. |
Ўзбекистонда божхона ишларининг долзарб муаммолари: назария ва амалиёт. |
Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Олий ҳарбий божхона институти |
Тошкент ш. 19 март |
80 |
6. |
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида меҳнат муносабатларини такомиллаштириш масалалари. |
Тошкент давлат иқтисодиёт университети |
Тошкент ш. 9 апрель |
60 |
7. |
Суд-тиббиёт экспертиза хулосаларининг далилий моҳияти. |
Республика суд-экспертиза маркази |
Тошкент ш. 14 апрель |
70 |
8. |
Ўзбекистон корхоналарида корпоратив бошқарув ва халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишнинг ҳолати ва муаммолари. |
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги хусусийлаштириш, корпоратив бошқарувни ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази |
Тошкент ш. 20-21 апрель |
120 |
9. |
Жиноят қонунчилигини такомиллаштириш муаммолари. |
Тошкент давлат юридик институти |
Тошкент ш. 21 апрель |
200 |
10. |
Инқироз сабоқлари ва глобал зиддиятлар шароитида иқтисодий ривожланишнинг инновацион модели. |
ФА Иқтисодиёт институти |
Тошкент ш. 25 апрель |
60 |
11. |
Фан ва техника тараққиётида ёш олимларнинг ўрни. |
Тошкент давлат техника университети |
Тошкент ш. 28-29 апрель |
600 |
12. |
Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш муаммолари. |
Жиззах политехника институти |
Жиззах ш. 14-15 май |
280 |
13. |
Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни такомиллаштириш масалалари. |
Тошкент давлат иқтисодиёт увиверситети |
Тошкент ш. 19-20 май |
60 |
14. |
Ўзбекистон Республикасида божхона иши назарияси ва амалиётини такомиллаштириш йўллари. |
Олий ҳарбий божхона институти, Тошкент давлат юридик институти |
Тошкент ш. 21 май |
100 |
15. |
Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида бюджет-солиқ сиёсатини такомиллаштириш муаммолари. |
Солиқ академияси |
Тошкент ш. 21-22 май |
140 |
16. |
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида банк соҳасини ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари. |
Тошкент молия институти |
Тошкент ш. 25 май |
210 |
17. |
Одил судловни амалга оширишда халқаро стандартларни амалиётга жорий қилиш жараёнида юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечими. |
Юристлар малакасини ошириш маркази |
Тошкент ш. 25 май |
80 |
18. |
Рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришда инновацияларнинг роли. |
Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институти |
Наманган ш. 27-28 май |
300 |
19. |
Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон қонунчилигини қиёслаш: қонунчиликни ўзаро яқинлаштириш имкониятлари. |
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
Тошкент ш. 28 май |
30 |
II. ТАРИХИЙ, МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР АСОСИДА ЖАМИЯТНИ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ВА ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ РИВОЖЛАНТИРИШ, ЁШ АВЛОДГА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ БЕРИШ ЖАРАЁНЛАРИ ҲАМДА МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ.
|
||||
20. |
Миллий ғоя ва мафкуранинг фалсафий-ҳукуқий фанлар ривожидаги аҳамияти. |
ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти, Республика Маънавият тарғибот маркази |
Тошкент ш. 25 февраль |
100 |
21. |
Замонавий тилшунослик ва хорижий тилларни ўргатиш методлари. |
Самарқанд давлат чет тиллар институти |
Самарқанд ш. 25-27 февраль |
150 |
22. |
Узлуксиз таълим тизимида ёш авлодни ижтимоий ҳимоя қилишнинг илмий-амалий муаммолари. |
Тошкент давлат маданият институти |
Тошкент ш. 3 март |
100 |
23. |
Узлуксиз таълим тизимида янги педагогик технологиялар: муаммо ва ечимлар. |
Гулистон давлат университети |
Гулистон ш. 11-12 март |
140 |
24. |
Олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўртасида ўқув-услубий ҳамкорлик ишларини олиб бориш муаммолари ва вазифалари. |
Тошкент ирригация ва мелиорация институти |
Тошкент ш. 12-13 март |
300 |
25. |
Республика хореография санъатининг тараққиёти ва муаммолари. |
Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби |
Тошкент ш. 18-19 март |
50 |
26. |
Талабаларнинг илмий-ижодий фаолиятини ташкил этиш: муаммо ва ечимлар. |
Қўқон давлат педагогика институти |
Қўқон ш. 25-26 март |
200 |
27. |
Академик Убайдулла Каримов номидаги ёш олимлар анжумани. |
ФА Шарқшунослик институти |
Тошкент ш. 7 апрель |
40 |
28. |
Ўзбекистоннинг инновацион тараққиёти - ёшлар нигоҳида. |
Ўзбекистон миллий университети, Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси |
Тошкент ш. 8-9 апрель |
200 |
29. |
Ўзбек тилшунослигининг долзарб муаммолари. |
Андижон давлат университети |
Андижон ш. 9-10 апрель |
160 |
30. |
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида бошланғич таълимнинг янгича тизими ва мазмунини шакллантириш масалалари. |
Фарғона давлат университети |
Фарғона ш. 15-16 апрель |
100 |
31. |
Иқтидорли ёшларнинг жамиятнинг интеллектуал бойлигини яратишдаги ўрни: муаммо, ечим ва истиқболлар. |
ФА Фалсафа ва хуқуқ институти |
Тошкент ш. 15 апрель |
100 |
32. |
Ўзбекистон тарихини ўқитишнинг замонавий услублари. |
Гулистон давлат университети |
Гулистон ш. 15-16 апрель |
130 |
33. |
Замонавий бошқарув ва раҳбар маънавияти: назария, методология ва амалиёт. |
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси |
Тошкент ш. 21 апрель |
150 |
34. |
Фуқаролик жамияти асосларини қуриш шароитида бўлажак мутахассисларнинг фуқаролик маданиятини шакллантириш: муаммолар ва истиқболлар. |
Бухоро давлат университети |
Бухоро ш. 27-28 апрель |
130 |
35. |
Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида моддий маданият ва этномаданий жараёнлар. |
Термиз давлат университети |
Термиз ш. 5-7 май |
100 |
36. |
Халқ таълими ходимлари малакасини ошириш тизимининг мазмуни ва шаклларини такомиллаштириш муаммолари. |
Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти |
Тошкент ш. 12-13 май |
270 |
37. |
Ўзбекистонда ижтимоий соҳа ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизими: муаммо ва ечимлар. |
Тошкент давлат маданият институти |
Тошкент ш. 13-14 май |
160 |
38. |
Тошкент-Буюк ипак йўли чорраҳаларида. |
Ўзбекистон тарихи давлат музейи |
Тошкент ш. 14 май |
50 |
39. |
Насаф ва Кеш тарихи манбалари ва уларни ўрганиш масалалари. |
Қарши давлат университети |
Қарши ш. 17-18 май |
80 |
40. |
Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришда ёш олимларнинг ўрни. |
Тошкент давлат аграр университети |
Тошкент ш. 18-19 май |
200 |
41. |
Марказий Осиё халқлари тарихи манбашунослиги ва тарихнавислиги масалалари. |
Тошкент давлат шарқшунослик институти |
Тошкент ш. 19-20 май |
50 |
42. |
Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммилий дастурининг дастлабки якунлари: таҳлиллар, хулосалар ва келгусидаги вазифалар. |
Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти |
Тошкент ш. 19-20 май |
180 |
43. |
Ўзбекистон мусиқа санъатининг жаҳон маданиятидаги ўрни. |
Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Республика маънавият тарғибот маркази |
Тошкент ш. 20 май |
100 |
44. |
Спортда юқори натижаларга эришишни илмий-педагогик ва тиббий-биологик таъминлаш масалалари. |
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти |
Тошкент ш. 20-21 май |
120 |
45. |
Баркамол авлодни тарбиялашда узлуксиз таълим тизимининг ўрни: муаммолар, изланишлар ва натижалар. |
Навоий давлат педагогика институти |
Тошкент ш. 21 май |
100 |
46. |
Узлуксиз таълим сифат ва самарадорлигини оширишнинг назарий ва услубий муаммолари. |
Самарқанд давлат университети |
Самарқанд ш. 27-28 май |
200 |
47. |
Мафкура, шарқ маънавияти ва ғарб "оммавий маданияти": муаммо, ечим, истиқбол (фалсафий-ҳуқуқий таҳлил). |
ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти |
Тошкент ш. 10 июнь |
100 |
48. |
Санъатнинг миллий истиқлол ғоясини мустаҳкамлашдаги ўрни (тажрибавий таҳлил ва тавсиялар). |
Ўзбекистон давлат санъат институти, Республика маънавият тарғибот маркази |
Тошкент ш. 11-12 октябрь |
110 |
49. |
Таълим мазмунини модернизациялаш: муаммолар, истиқболлар, ечимлар. |
Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти |
Тошкент ш. 11-12 октябрь |
200 |
50. |
Мустақиллик даврида ўзбек тилшунослиги масалалари. |
Ўзбекистон миллий университети |
Тошкент ш. 18 октябрь |
60 |
51. |
Ўзбекистонда ижтимоий-маданий фаолиятни ташкил этишнинг долзарб муаммолари. |
Тошкент давлат маданият институти |
Тошкент ш. 18-19 октябрь |
200 |
52. |
Хорижий сўз ва атамалардан фойдаланиш: меъёр, миллийлик ва ассоциатив фикрлаш муаммолари. |
ФА Тил ва адабиёт институти, Республика маънавият тарғибот маркази, Ўзбекистон миллий университети |
Тошкент ш. 20 октябрь |
110 |
53. |
Ўзбекистоннинг Шарқ мамлакатлари билан ўзаро муносабатларини янада ривожлантириш истиқболлари. |
ФА Шарқшунослик институти |
Тошкент ш. 20 октябрь |
50 |
54. |
Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришда тўгаракларнинг ўрни. |
Тошкент давлат педагогика университети |
Тошкент ш. 21-22 октябрь |
70 |
55. |
Ҳозирги замон тилшунослиги ва хорижий тилларни ўқитишнинг долзарб масалалари. |
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети |
Тошкент ш. 22 октябрь |
230 |
56. |
Шарқ фалсафаси қадриятлари ва уларнинг Ўзбекистон маънавий ҳаётидаги ўрни. |
Тошкент давлат шарқшунослик институти |
Тошкент ш. 11-12 ноябрь |
70 |
57. |
Глобаллашув шароитида фалсафа ва ҳуқуқ фанларининг долзарб масалалари. |
ФА Фалсафа ва ҳуқуқ институти, Ўзбекистон миллий университети |
Тошкент ш. 12 ноябрь |
100 |
58. |
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш тажрибаси ва илмий-назарий асослари. |
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази |
Тошкент ш. 16-17 ноябрь |
100 |
59. |
Мустақиллик йилларида миллий мусиқа санъатининг ривожланиши |
Тошкент давлат маданият институти |
Тошкент ш. 18 ноябрь |
80 |
60. |
Педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнида инновацион технологияларни жорий этиш муаммолари. |
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти |
Тошкент ш. 18-19 ноябрь |
120 |
61. |
Ўзбекистонда дефектолог кадрлар тайёрлашнинг ҳозирги даврдаги муаммои ва ечимлари. |
Тошкент давлат педагогика университети |
Тошкент ш. 24-25 ноябрь |
60 |
62. |
Олий таълим тизимида мусиқа, тасвирий ва амалий санъат фанларини ўқитишнинг долзарб муаммолари. |
Бухоро давлат университети |
Бухоро ш. 26-27 ноябрь |
100 |
63. |
Европа ва Марказий Осиё: умумбашарий қадриятлар ва минтақавий ўзига хосликлар. |
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети |
Тошкент ш. 27 ноябрь |
30 |
III. ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАРНИ ҚИДИРИШ, ҚАЗИБ ОЛИШ, МИНЕРАЛ ХОМ АШЁ ВА ИККИЛАМЧИ РЕСУРСЛАРНИ ЧУҚУР ҚАЙТА ИШЛАШ ҲАМДА УЛАРДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ЮҚОРИ САМАРАЛИ УСУЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ИЛМИЙ ҲАЖМДОР ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЯРАТИШ.
|
||||
64. |
Юқори молекуляр бирикмалар кимёсининг долзарб муаммолари. |
Бухоро давлат университети, ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти |
Бухоро ш. 9-10 апрель |
200 |
65. |
Техноген чиқиндилар ва маҳаллий хом ашёлар асосидаги композицион материаллар: таркиби, хоссаси ва қўлланилиши. |
ТДТУ "Фан ва тараққиёт" давлат унитар корхонаси |
Тошкент ш. 15-16 апрель |
200 |
66. |
Аналитик кимё фанининг долзарб муаммолари. |
Термиз давлат университети |
Термиз ш. 21-23 апрель |
100 |
67. |
Ороген ҳудудларнинг маъдан-магматик тизимларини ўрганиш муаммолари. |
ФА Геология ва геофизика институти |
Тошкент ш. 5-7 май |
60 |
68. |
Табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг географик асослари. |
Наманган давлат университети |
Наманган ш. 4-5 июнь |
100 |
69. |
Углеводород конларидан фойдаланиш муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари. |
"Ўзбекнефтгаз" МХК |
Тошкент ш. 16-17 сентябрь |
130 |
70. |
Янги композицион материаллар ва конструкциялар. |
Фарғона политехника институти, ФА "Физика қуёш" ИИЧБ |
Фарғона ш. 23-24 сентябрь |
150 |
71. |
Минерал ўғитлар ва агрокимёвий моддалар олишнинг инновацион технологияларини яратиш ва уларни амалиётга жорий этиш. |
ФА Умумий ва ноорганик кимё институти |
Тошкент ш. 6-7 октябрь |
120 |
72. |
Табиий бирикмалар кимёсининг долзарб муаммолари. |
ФА Ўсимлик моддалари кимёси институти |
Тошкент ш. 12-13 октябрь |
150 |
73. |
Кимё ва озиқ-овқат саноатлари ҳамда нефть-газни қайта ишлаш соҳаларида инновацион технологиялар яратишнинг долзарб муаммолари. |
Тошкент кимё-технология институти, ФА Умумий ва ноорганик кимё институти |
Тошкент ш. 20-21 октябрь |
130 |
74. |
Фойдали қазилма конларини қидириб топиш, баҳолаш ва натижаларининг ишончлилигини таъминлаш масалалари. |
Тошкент давлат техника университети, ИГРНИГМ |
Тошкент ш. 27-28 октябрь |
100 |
IV. ЕР ВА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН ҲАМДА БИОЛОГИК ХИЛМА-ХИЛЛИКДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ, УЛАРНИ ҚАЙТА ТИКЛАШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ГЕНЕТИК РЕСУРСЛАР ВА БИОТЕХНОЛОГИЯЛАР СОҲАСИДАГИ ИЛМИЙ ЮТУҚЛАР АСОСИДА АГРОТЕХНОЛОГИЯЛАР, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ЭКИНЛАРИНИНГ ЮҚОРИ САМАРАЛИ НАВЛАРИ ВА ҲАЙВОНЛАР ЗОТЛАРИНИ ЯРАТИШ
|
||||
75. |
Таркибий ботаниканинг ҳозирги даврдаги муаммолари (морфология, анатомия, цитоэмбриология. репродуктив биология). |
ФА "Ботаника" илмий-ишлаб чиқариш маркази |
Тошкснт ш. 18-19 февраль |
110 |
76. |
Замонавнй физиология ва биофизиканинг долзарб муаммолари. |
ФА Физиология ва биофизика институти |
Тошкент ш. 25-26 февраль |
80 |
77. |
Болалар кийимларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш жараёнини такомиллаштириш. |
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти |
Тошкент ш. 5-6 март |
300 |
78. |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлилигини оширишда ресурсларни тежайдиган технологиялардан фойдаланиш ва экологик муаммолар ечими. |
Андижон қишлоқ хўжалиги институти, ФА Сув муаммолари институти |
Андижон вил. 8-9 апрель |
120 |
79. |
Қишлоқ хўжалигида техника ва технологиялар сервисини ривожлантириш истиқболлари. |
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти |
Қарши ш. 18-19 апрель |
90 |
80. |
Чорвачилик ҳамда ветеринария фани ютуқлари ва истиқболлари. |
Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти |
Самарқанд ш. 23-24 апрель |
150 |
81. |
Тўқимачилик ва енгил саноат соҳасидаги масалаларни ечишда ёш олимларнинг иштироки. |
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти |
Тошкент ш. 21-22 май |
300 |
82. |
Ўзбекистонда юмшоқ ва қаттиқ буғдой селекцияси ва уруғчилигини ривожлантиришнинг илмий асослари, муаммо ва ечимлар. |
Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти |
Қашқадарё вил. 28-29 май |
150 |
83. |
Ўзбекистонда мойли ва толали экинларни ўстириш, уларнинг ҳосилдорлигини оширишга доир янги технологиялар. |
Ўзбекистон мойли ва толали экинлар тажриба станцияси |
Тошкент ш. 4-5 август |
50 |
84. |
Республиканинг жанубий ҳудудларида бошоқли дон экинлари уруғчилиги тизимини такомиллаштириш, нав алмашлаш ва янгилаш жараёнларини жадаллаштиришнинг амалий ечимлари. |
Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқикот институти |
Қашқадарё вил. 6-7 август |
200 |
85. |
Ғўза генофондининг табиий хилма-хиллиги - фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг асосидир. |
ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти |
Тошкент вил. 8-10 август |
200 |
86. |
Қишлоқ хўжалиги экинларининг генофонди, селекцияси, уруғчилиги ва замонавий технологиялари. |
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институти, Тошкент давлат аграр университети, Ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти, Генетика ва ўсимликлар биологияси илмий-тадқиқот институти |
Тошкент ш. 18-19 ав густ |
240 |
87. |
Чўл-яйлов чорвачилиги генофондидан экологик жиҳатдан мутаносиб фойдаланиш муаммолари. |
Ўзбекистон коракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти |
Самарқанд ш. 20-21 август |
150 |
88. |
Республиканинг жанубий ҳудудлари тупроқ-иқлим шароитларига мос ҳолда бошоқли дон экинларини жойлаштириш ва парваришлашнинг истиқболли технологиялари. |
Қашқадарё бошоқли дон экинлари селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти |
Қашқадарё вил. 27-28 август |
200 |
89. |
Ўзбекистон тупроқшунослари ва агрокимёгарлари жамиятининг V қурултойи. |
"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти |
Тошкент ш. 16-17 сентябрь |
250 |
90. |
Қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг долзарб муаммолари. |
Ўрта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институти |
Тошкент ш. 7-8 октябрь |
100 |
91. |
Пахта тозалаш, тўқимачилик, енгил ва матбаа ишлаб чиқаришларида илмий ҳажмдор технологиялар. |
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти |
Тошкент ш. 22-23 октябрь |
300 |
92. |
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида аграр тармоқ рақобатдошлилигини оширишнинг йўналишлари. |
Ўзбекистон бозор ислоҳотлари илмий-тадқиқот институти |
Тошкент ш. 12 ноябрь |
50 |
93. |
Ўзбекистоннинг ҳайвонот оламини ўрганиш ва сақлашнинг долзарб муаммолари. |
ФА Зоология институти, Ўзбекистон зоологлар жамияти, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти |
Тошкент ш. 18 ноябрь |
100 |
94. |
Ғўза ва беда селекцияси ҳамда уруғчилигини ривожлантиришдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари. |
Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот институти |
Тошкент вил. 19-20 ноябрь |
100 |
95. |
Сув ресурсларининг барқарорлигини таъминлашнинг долзарб муаммолари. |
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, ФА Сув муаммолари институти |
Қарши ш. 20-21 ноябрь |
100 |
96. |
Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришда аграр фан ва илмий-техник ахборотнинг роли: тажриба, натижа ва истиқболлар. |
Тошкент давлат аграр университети |
Тошкент ш. 29-30 ноябрь |
200 |
V. ТИББИЁТДА СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРАДИГАН ИЛМИЙ ҲАЖМДОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАМДА ЗАМОНАВИЙ ИЛҒОР УСУЛЛАР ВА ВОСИТАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ, АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЭКОЛОГИК ХАФСИЗЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ.
|
||||
97. |
Ёшларда экологик билим ва маданиятни шакллантириш масалалари |
Андижон давлат университети |
Андижон ш. 23-24 апрель |
180 |
98. |
Ўзбекистонда эпидемиология, гигиена ҳамда юқумли касалликларни даволашнинг долзарб масалалари. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
Тошкент ш. 21-22 май |
350 |
99. |
Шикастланиш ҳолатларида шошилинч тиббий ёрдамни ташкил қилиш ва даволаш-диагностика стандартлари масалалари. |
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази |
Навои ш. 3 июнь |
200 |
100. |
Ўзбекистон оториноларингологларининг III съезди. |
Тошкент тиббиёт академияси |
Тошкент ш. 8-9 октябрь |
300 |
101. |
"Воҳидов ўқишлари-2010": Юрак-қон томирлари жарроҳлигининг долзарб масалалари. |
Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази |
Тошкент ш. 15 октябрь |
250 |
102. |
Халқаро тажрибага таянган ҳолда Ўзбекистонда юрак-қон томир касалликларини даволаш ва уларнинг олдини олиш самарадорлигини ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш. |
Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази |
Тошкент ш. 28-29 октябрь |
300 |
103. |
Ўзбекистон фтизиатр ва пульмонологларининг VII съезди. |
Ўзбекистон фтизиатр ва пульмонологлар илмий жамияти |
Тошкент ш. 17-18 ноябрь |
400 |
104. |
Ногиронларга кўрсатилаётган тиббий-ижтимоий хизматда замонавий технологияларнинг роли. |
Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази |
Тошкент ш. 27-28 ноябрь |
50 |
105. |
Стоматологиянинг долзарб муаммолари. |
Ўзбекистон стоматологлар уюшмаси |
Тошкент ш. 15-16 апрель |
250 |
106. |
Ўзбекистон Республикасида соғлом авлодни шакллантиришнинг асосий йўналишлари. |
Тошкент педиатрия тиббиёт институти |
Тошкент ш. 11 ноябрь |
160 |
107. |
Пластик жарроҳликнинг долзарб муаммолари. |
Тошкент педиатрия тиббиёт институти |
Тошкент ш. 13-14 май |
150 |
VI. ЭНЕРГИЯ ВА РЕСУРС ТЕЖАМКОРЛИКНИ ТАЪМИНЛОВЧИ САМАРАЛИ ИЛМИЙ ҲАЖМДОР ТЕХНОЛОГИЯЛАР, ТЕХНИКА ВОСИТАЛАРИ, МАШИНА ВА УСКУНАЛАРНИНГ ЯНГИ АВЛОДИ ҲАМДА МАТЕРИАЛЛАРНИ ЯРАТИШ.
|
||||
108. |
Ўзбекистон Республикасида автомобилсозлик ва двигателсозликнинг ривожланиш истиқболлари. |
Тошкент автомобиль-йўллар институти |
Тошкент ш. 12-13 февраль |
200 |
109. |
Энергияни тежайдиган технологияларни амалиётда қўллаш тажрибалари. |
Тошкент давлат техника университети |
Тошкент ш. 10 март |
60 |
110. |
Сув таъминоти ва канализация соҳасида ресурсларни тежайдиган технологиялар ва экологик муаммолар. |
Тошкент темир йўл муҳандислари институти |
Тошкент ш. 15 апрель |
100 |
111. |
Ҳозирги замон физикасинингдолзарб муаммолари. |
Термиз давлат университети, ФА жанубий минтақавий бўлими |
Термиз ш. 15-17 апрель |
70 |
112. |
Замонавий метрологиянинг долзарб муаммолари. Метрология-2010. |
"Ўзстандарт" агентлиги |
Тошкент ш. 20 май |
120 |
113. |
Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда инновациялар, иқтисодий самарали усуллар ва ноанъанавий ечимлар. |
Фарғона политехника институти, ФА Фарғона илмий маркази |
Фарғона ш. 28-29 май |
120 |
114. |
Энергетиканинг долзарб муаммолари ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш. |
Тошкент давлат техника университети |
Тошкент ш. 15-16 октябрь |
100 |
115. |
Ўзбекистонда қурилиш технологиялари ва уларни ривожлантириш масалалари. |
Тошкент архитектура-курилиш институти |
Тошкент ш. 17-18 ноябрь |
200 |
116. |
Ўзбекистон автомобиль-йўл комплексининг долзарб муаммолари. |
Тошкент автомобиль-йўллар институти |
Тошкент ш. 25-26 ноябрь |
150 |
117. |
Ўзбекистон ёш физикларининг "Ядровий физика ва ядровий технологиялар" мавзусидаги III республика анжумани. |
ФА Ядро физикаси институти |
Тошкент, 1-2 декабрь |
50 |
118. |
Республикада иншоотлар замини ва пойдеворсозлик муаммолари. |
Тошкент архитектура-қурилиш институти, ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти |
Тошкент ш. 20-21 декабрь |
180 |
119. |
Транспорт воситаларида ресурсларни тежаш технологиялари. |
Тошкент темир йўл муҳандислари институти |
Тошкент ш. 20-21 декабрь |
120 |
VII. АХБОРОТЛАРНИ УЗАТИШ, ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ ТАЪМИНЛОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЯРАТИШ ҲАМДА БОШҚАРИШ ВА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШНИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТИЗИМЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
|
||||
120 |
Олий таълимда ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш муаммолари. |
Тошкент ахборот технологиялари университети |
Тошкент ш. 25-26 февраль |
300 |
121. |
Фан ва таълимда ахборот-коммуникация технологиялари. |
Тошкент ахборот технологиялари университети. |
Тошкент ш. 16-17 март |
200 |
122. |
Автоматлаштирилган, корпоратив кутубхона тизимлари ва технологиялари. |
Тошкент давлат маданият институти |
Тошкент ш. 14 май |
60 |
123. |
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида суғурта муносабатлари: мавжуд ҳолат, муаммолар ва истиқболли йўналишлар. |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги "АLSКОМ" суғурта компанияси |
Тошкент ш. 4-5 август |
80 |
124. |
Ахборот-кутубхона соҳасининг ривожланиш истиқболлари. |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти |
Тошкент ш. 14-15 сентябрь |
50 |
125. |
Дастурий маҳсулот ишлаб чиқариш индустриясини ривожлантириш вазифалари ва унинг Ўзбекистон Республикаси шароитидаги ечимлари. |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти, Ёш дастурчиларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш маркази |
Тошкент ш. 23-24 сентябрь |
80 |
126. |
Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ахборот хавфсизлиги: муаммолар ва уларни ечиш йўллари. |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти, "UNICON.UZ" давлат унитар корхонаси |
Тошкент ш. 28-29 октябрь |
120 |
127. |
Электромагнит мослашув ва электромагнит экологиянинг замонавий масалалари. |
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон радиотехника, электроника ва алоқа илмий-техника жамияти, Электромагнит мослашув маркази |
Тошкент ш. 16-17 ноябрь |
100 |