язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2010 й. 62-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2010 й.

N 62



ВАЗИРЛИКЛАР, ДАВЛАТ ҚЎМИТАЛАРИ

ВА ИДОРАЛАРНИНГ БЮДЖЕТДАН ТАШҚАРИ

ЖАМҒАРМАЛАРИГА МАБЛАҒЛАР АЖРАТИШНИ

ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. 2010 йил 1 апрелдан бошлаб вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 1-иловага мувофиқ белгилансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Нархларни бошқариш жамғармаси тугатилсин, маблағлар қолдиқлари Давлат бюджетига йўналтирилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги тугатилган Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармасининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига йўналтирилади.


4. 2010 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2 ва 3-иловаларга мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин, шунингдек баъзилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 апрелдаги

62-сон қарорига

1-ИЛОВА



Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг

бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган

давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан,

маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар

МИҚДОРЛАРИ

                        

Т/р


Вазирликлар ва идораларнинг номи


Шакллантириш манбаи


Ажратмалар

миқдори

(фоизларда)


1.

Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан солинадиган жарималар суммаси

80

2.

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси (Ўзбекистон Республи-каси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси)


Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарима ва пул маблағлари бундан мустасно

74

Атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари

74

3.

Давлат божхона қўмитаси

Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар


50

Божхона органлари томонидан (шу жумладан, чегара хизматлари билан биргаликда) олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


8*

4.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари

Божхона органлари томонидан чегара хизматлари билан биргаликда олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


8*

5.

Давлат хавфсизлик хизмати

Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


16

6.

Бош прокуратура

Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


8**

7.

Ўзбекистон Республикасининг Дипломатик хизмат органларини ривожлантириш жамғармаси (Ташқи ишлар вазирлиги)

Кириш ва чиқиш ҳужжатлари, бошқа консуллик хизматлари расмийлаштирилганлиги учун йиғимлар ва бошқа тушумлар


30

8.

Давлат солиқ қўмитаси

Давлат солиқ органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


25

Солиқ тўғрисидаги қонунлар бузилганлиги учун молиявий жазолар ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси


40***

9.

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси, махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари


45

Махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси


50

Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси


8

Қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар


8

Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча рўйхатдан ўтказилганлиги ва турган жойи бўйича ҳисобга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари


8

9-1.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармаси


Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси, махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация техника воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасидан ташқари


10

10.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси

Хусусийлаштиришдан тушган маблағлар


2,5

Давлат активларининг олди-сотди шартномаларини тузиш ва бекор қилиш, берилган кредитлар ва қарзлар бўйича тушган пенялар ва жарималар суммаси


50

Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган жарималар ва маблағлар суммаси


20

Мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисидаги материаллар тақдим этилмаганлиги ёхуд ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун мансабдор шахслардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат рақобат қўмитаси томонидан ундириладиган жарималар суммаси


80

Баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаганлик учун, шунингдек баҳоловчига малака сертификати берганлик (малака имтиҳонидан ўтганлик) ва малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтирганлик (жумладан қайта расмийлаштирганлик ва дубликат берганлик) учун, суд бошқарувчисининг аризани кўриб чиққанлиги ва аттестат берганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириладиган йиғимлар суммаси

100

"Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ундириладиган жарималар суммаси


15

Давлат тасарруфидан чиқариш (хусусийлаштириш) буюртманомалари кўриб чиқилганлиги учун махсус йиғимлар суммаси


100

11.

Молия вазирлиги

Бюджет ташкилотларини ва бюджет маблағларидан фойдаланувчиларни тафтиш қилиш ва текширишлар натижалари бўйича Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари даромадига ундирилган растраталар, талон-торож, камомад, ноқонуний харажатлар суммалари, шунингдек тафтиш ва текширишлар натижалари бўйича пахта тозалаш корхоналаридан ундирилган растраталар, талон-торож ва камомад суммалари


8

Акцияларнинг давлат улушидан дивидендлар ўз вақтида бюджетга ўтказилмаганлиги учун жарималар суммаси


Хизматлар кўрсатилганлиги учун божхона йиғимлари ва тўловлари кўринишида келиб тушган тушумлар


5

Тайёрлов ташкилотларининг фоизсиз қарз ажратиш тўғрисида тузилган шартномаларга мувофиқ Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармасининг мақсадли маблағларини қайтариш билан боғлик ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишли равишда бажармаганлиги учун жарималар ва пенялар суммаси*******


100

12.

Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси (Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Олий суд ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департамента, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази)

Жиноий, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва ҳарбий судлар томонидан кўриб чиқиладиган ишлар бўйича давлат божлари ва жарималар суммаси.


40

Ижро этиш бўйича бюджетга ундирилган суммалар, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини ундириш бундан мустасно.


40

12-1.

Бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси  (Адлия вазирлиги)

ФҲДЁ бўлимлари томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси.


16

Нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси.


12

Адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти рамзлари, нодавлат нотижорат ташкилотларининг таъсис ҳужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик учун ундириладиган маблағлар, шунингдек, адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммаси.


80

13.

Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун - ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов


12

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилмаган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун - ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов


40

Мусодара қилинган овчилик ва балиқ овлаш қуроллари, шунингдек овчиликнинг ноқонуний маҳсулотлари сотилишидан тушган маблағлар


40

Маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун жарималар ундиришдан олинган маблағлар


40

14.

Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази

Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун иқтисодий жазолар суммаси


8

15.

"Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш махсус жамғармаси


Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бузилганлиги учун маъмурий жарималар


50

16.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-моддасига мувофиқ солинадиган жарималар суммаси (истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан)


8

17.

Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги

Хорижий валютадаги патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар


8

Миллий валютадаги патент божлари ва бошқа солиқ бўлмаган тўловлар


80

19.

Давлат захираларини бошқариш қўмитаси

Масъул сақловчилардан давлат захиралари билан ишлаш тартибини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган жарималар ва пенялар суммаси*** *


100

Давлат захираси моддий бойликларини қарзга олишда, шунингдек "Ўздавзахира" қўмитаси томонидан маҳсулотларни янгилаш тартибида (шу жумладан вақти-вақти билан) сотишда ундириладиган қўшимча тўлов*****


40

21.

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси


Электр ва иссиқлик энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг бузилганлиги учун юридик шахсларга иқтисодий жазолар суммаси


8

22.

Кимё саноати ташкилотларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармаси ("Ўзкимёсаноат" ДАК)


"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси бошқарувидаги ташкилотларнинг давлат мулкини хусусийлаштириш ва акцияларини сотишдан олинган маблағлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ Давлат рақобат қўмитаси тасарруфида қолдириладиган маблағлар бундан мустасно


100

23.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси

Автомобиль транспортида йўловчилар ва юкни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги ва уларнинг муддати узайтирилганлиги учун давлат божи


60

Автомобилда ташиш соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарималар суммаси

 

60

Автомобиль ва темир йўл транспортида йўловчилар ва юк ташиш ҳуқуқини берувчи лицензияларни олиш учун берилган аризалар кўриб чиқилганлиги, шунингдек, автомобилда йўловчилар ва юкни халқаро ташишни амалга ошириш учун рухсатномалар бланкалари берилганлиги учун йиғимлар


100

Шаҳар, шаҳар атрофи, вилоят ичида шаҳарлараро йўловчилар ташиш йуналишларини жойлаштириш учун тендерларда қатнашганлик учун тўловлар


100

Темир йўл транспортида йўловчилар ва юк ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар берилганлиги учун давлат божи


20

24.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги)

Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилганлиги учун давлат божи


50

Алоқа соҳасида фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслардан норматив ҳужжатлар, давлат тармоқ стандартлари талаблари, алоқа соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифати бузилганлиги учун ундириладиган жарима санкциялари


45

Абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов


70

24-1

Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги)


"Хавфсиз шаҳар" комплекси орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун жарималар

10

25.

Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази)


Республиканинг табиий балиқчилик хўжаликлари сув ҳавзалари ижарага берилганлигидан тушган маблағлар


20

26.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси


Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги учун юридик шахсларга иқтисодий жазолар суммаси

           

8

27.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси


Давлат статистика ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ солинадиган жарималар суммаси

100

28.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси

Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган ёввойи ҳайвонлар ва ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликлар турлари учун - ёввойи ҳайвонларни тутишга ва Ўзбекистон Республикаси ташқарисига олиб чиқиб кетишга ҳамда ёввойи ҳолда ўсадиган ўсимликларни йиғишга ва олиб чиқиб кетишга рухсатнома берилганлиги учун тўлов


8

29.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

Қуйидагилардан:

80

уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари импортига карантин рухсатномаларини расмийлаштиришдан

уруғлик, ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган юкларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига карантин рухсатномаларини расмийлаштиришдан

уруғликлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари импортига фитосанитария сертификатларини ва (ёки) карантин остидаги ўсимлик маҳсулотларига реэкспорт фитосанитария сертификатларини расмийлаштиришдан

республика ҳудуди ичида карантин юкларига фитосанитария сертификатини расмийлаштириш ва беришдан

ҳар бир транспорт бирлигига кўздан кечириш далолатномаси, очиб кўриш ва ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисидаги далолатномани беришдан

ўсимликлар карантини соҳасида маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ундириладиган жарималардан

карантин остидаги экспорт ва импорт қилинадиган маҳсулотни зарарсизлантириш бўйича фумигация ишларини бажаришдан тушган даромадлар


100

30.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


Туристик йиғим (меҳмонхона йиғими) ва ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеня


100

32.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ("Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси)


Ердан хўжасизлик билан фойдаланилганлиги ёхуд у ишдан чиқарилганлиги, хўжалик ички ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқилганлиги, давлат ер кадастрини юритиш қоидалари бузилганлиги, чегараловчи ва чекловчи белгилар йўқ қилинганлиги ёки шикастланганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ солинадиган жарималар суммаси


100

33.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси

Республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатишдан тушган маблағлар


10

Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағлар


8

Бюро органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан тушган маблағлар


8

Давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағлари


80

Бюро ходимлари томонидан қўлланиладиган ва ундириладиган жарималар


80

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар


100

Бюро бўлинмалари, шунингдек, прокуратура органларининг Жамғарма маблағлари ҳисобидан харид қилинган асосий воситаларини сотишдан олинган маблағлар


50

Қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа даромадлар


100

34.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Кемаларни, шу жумладан кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан (қайта рўйхатдан) ўтказиш, кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан, кемаларни қуришда, фойдаланишда, қайта жиҳозлашда ва таъмирлашда кўрикдан ўтказишдан тушган маблағлар


60

Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бажармаслик, кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини, шунингдек бундай кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини бузганлик, кема бошқарувчиларининг кемалар ва кичик ҳажмли кемаларни маст ҳолда бошқаргани учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси


35.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой-коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан солинадиган жарималардан тушадиган маблағлар


100

Ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан белгиланадиган ичимлик сув таъминоти хизматларига тарифларга махсус устама


36.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси


10

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси


37.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясини ривожлантириш жамғармаси

Инспекция ҳузуридаги "Агросаноат мажмуида хизматлар кўрсатиш маркази" давлат унитар корхонаси даромадлари суммаси


20

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик талабларини бузганлик учун Инспекция ваколатлари доирасида қўлланилган жарима санкциялари суммаси


40

Инспекция ходимлари томонидан солинадиган жарималар суммаси


50

Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиорация ва йўл-қурилиш техникалари, ўзи юрар машиналар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, гувоҳномалар, рақам белгилари ва техник паспортлар бериш учун ундириладиган йиғимлар суммаси


80

38.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос департаментининг Маданий мерос жамғармаси


Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги учун ундирилган жарималар, етказилган зарар, компенсация ва уларга ҳисобланган пенялар


100

39.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Оз миқдорда талон-торож қилиш учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси


25

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларга кириш-чиқиш режимини бузиш ёки ушбу объектларнинг қўриқланишини таъминлашга доир мажбуриятларни бажармаслик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси


25

      

*) Маблағлар сарфи товарларнинг чегара орқали қонуний ўтишини таъминловчи бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан амалга оширилади;

**) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари жамғармасига шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган товарлар ва бойликларни сотишдан тушган ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган сумманинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг махсус ҳисоб рақамига тушган 10 фоизи йўналтирилади;

***) Ушбу маблағлардан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича тушумлар кўрсатиб ўтилган Департаментнинг бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади.

****) Давлат захирасининг маҳсулотлари ва товарлари учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (Адлия вазирлигида 1997 йил 2 апрелда 319-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 29, 30, 33, 35, 36, 37-бандларида белгиланган.

*****) Давлат захирасининг маҳсулотлари ва товарлари учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг (Адлия вазирлигида 1997 йил 2 апрелда 319-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 15-бандида белгиланган.

******) Ушбу маблағларнинг 10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларини рағбатлантириш ва мукофотлаш жамғармасига йўналтирилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 апрелдаги

62-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарорига 2-илованинг "Божлар, йиғимлар ва солиқ бўлмаган бошқа тўловлар тўлашдан валюта тушумларини тақсимлаш" жадвалида:


2 ва 3-бандлардаги "25" ва "75" рақамлари тегишли равишда "20" ва "80" рақамлари билан алмаштирилсин;


4, 5, 6 ва 14-бандлардаги "10" ва "90" рақамлари тегишли равишда "8" ва "92" рақамлари билан алмаштирилсин;


7, 8 ва 12-бандлардаги "15" ва "85" рақамлари тегишли равишда "12" ва "88" рақамлари билан алмаштирилсин;


9-банддаги "100" ва "0" рақамлари тегишли равишда "80" ва "20" рақамлари билан алмаштирилсин;


11-банддаги "5" ва "95" рақамлари тегишли равишда "8" ва "92" рақамлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 3-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтисодий жазоларни қўллаш тўғрисидаги Низомнинг III бўлими 4-бандидаги "90" ва "10" рақамлари тегишли равишда "92" ва "8" рақамлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги Низомнинг 10-бандидаги "60" ва "10" рақамлари тегишли равишда "62" ва "8" рақамлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й. 7-сон, 26-модда) 7-банди иккинчи хатбошидаги "25" рақами "20" рақами билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 13-банди учинчи хатбошидаги "10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарларнинг Ўзбекистон Республикаси чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишини бартараф этишга доир фаолиятни рағбатлантириш тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 498-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 99-модда):


а) 2-бандда:

иккинчи хатбошидаги "70" рақами "76" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "20" рақами "16" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидаги "10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин.


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 102-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тўғрисидаги Низомда:


а) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "75" ва "10" рақамлари тегишли равишда "80" ва "8" рақамлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "50" рақами "60" рақами билан алмаштирилсин;


б) 3-банднинг олтинчи хатбошидаги "50" рақами "60" рақами билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Патент божлари тўғрисидаги Низомни ва патент божлари ставкаларини тасдиқлаш ҳақида" 2006 йил 20 апрелдаги 65-сон қарорининг 2-бандида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 4-сон, 26-модда):

иккинчи хатбошидаги "хорижий валютадаги маблағларнинг 90 фоизи" сўзлари "хорижий валютадаги маблағларнинг 92 фоизи ва миллий валютадаги маблағларнинг 20 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "хорижий валютадаги маблағларнинг 10 фоизи ва миллий валютадаги маблағларнинг 100 фоизи" сўзлари "хорижий валютадаги маблағларнинг 8 фоизи ва миллий валютадаги маблағларнинг 80 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 7-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 53-бандида:


а) 1-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "70" рақами "76" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "20" рақами "16" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;


б) 2-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "70" рақами "76" рақами билан алмаштирилсин;

уч инчи хатбошидаги "20" рақами "16" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;


в) қуйидаги мазмундаги 2-1 ва 2-2-кичик бандлар қўшилсин:


"2-1) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича;

82 фоизи - тегишли маҳаллий бюджетга;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларининг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига;


2-2) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:

82 фоизи - тегишли маҳаллий бюджетга;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти органларининг махсус ҳисоб рақамига;

8 фоизи - Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига;


г) 3-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "40" рақами "52" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "50" рақами "40" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;


д) 4-кичик бандда:

иккинчи хатбошидаги "80" рақами "84" рақами билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "10" рақами "8" рақами билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 апрелдаги

62-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

2010 йил 1 апрелдан бошлаб ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Божхона муассасалари капитал қурилишини молиявий таъминлаш ва инфраструктурасини ташкил этиш фонди маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1992 йил 19 майдаги 239-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Нархларни бошқариш жамғармаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 22 июлдаги 368-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ажратмаларни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 25 октябрдаги 499-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 100-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 4 августдаги 185-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига 2-илованинг 45-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 43-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун рухсатнома турларини қисқартириш ва уларни бериш тартибини соддалаштириш тўғрисида" 2005 йил 21 сентябрдаги ПҚ-186-сон қарори)" 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарорига илованинг 52-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 5-сон, 34-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Молия-иқтисодий, солиқ соҳасидаги жиноятларга, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-331-сон қарори) 2006 йил 6 июлдаги 130-сон қарорига илова 13-бандининг учинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 7-сон, 48-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори) 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 19-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларга сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 31 декабрдаги 343-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 84-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 106-модда.