Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 25.03.2010 й. 163/13-сон "Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 13.04.2010 й. 1356-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

13.04.2010 й.

N 1356-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ

РАЁСАТИНИНГ

25.03.2010 й.

N 163/13


ҚАРОРИ



Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 23 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1992 й., 9-сон, 28-модда) асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2004 йил 25 мартдаги 103/5-сон қарори билан тасдиқланган Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1356, 2004 йил 18 май) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Раис в.б.                                                                     К. Султонов






Қарорга

ИЛОВА



Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш тартиби

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "ўзбек ёки рус тили" деган сўзлар "ўзбек, рус ёки инглиз тилида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 3-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилувчилар "Умумий педагогика, педагогика ва таълим тарихи" фанидан ҳам номзодлик имтиҳонини топширадилар".


3. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"4. Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш ҳуқуқи тегишли фан соҳалари бўйича илмий-ташкилий тузилмалари (кафедра, бўлим, лаборатория) мавжуд бўлган ҳамда етарли илмий ва илмий-педагогик салоҳиятга, шунингдек тегишли моддий-техник базага эга бўлган олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларига ОАК томонидан берилади.

Ихтисослик фани бўйича номзодлик имтиҳонлари диссертация ҳимояси мўлжалланган ихтисослашган кенгашлар фаолият кўрсатиб турган ташкилотлар ҳузуридаги номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссиялари томонидан қабул қилинади".


4. 7-банднинг биринчи - тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссиялари ҳар бир фан бўйича олий ўқув юртининг ёки илмий-тадқиқот муассасасининг раҳбари томонидан ОАК билан келишилган ҳолда бир йил муддатга тузилади. Комиссия илмий даражага эга бўлган малакали илмий ва илмий-педагог ходимлардан иборат бўлган беш - етти нафар аъзодан, шу жумладан, шу фан соҳаси бўйича фан доктори илмий даражасига эга бўлган раисдан иборат бўлади. Комиссия раисидан ташқари комиссия аъзоларидан камида бир нафари фан доктори бўлиши лозим.

Чет тили бўйича номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссияси чет тиллар кафедраларининг ўқитувчилари (шундан камида бир нафари илмий даражага эга бўлиши керак) ҳамда талабгорнинг ихтисослиги бўйича фан доктори илмий даражасига эга бўлган ва тегишли чет тилида бемалол гаплаша оладиган беш нафар аъзодан иборат таркибда ОАК билан келишилган ҳолда бир йил муддатга тузилади.

Талабгорлар рўйхати буйруқ билан расмийлаштирилиб, жамоатчиликка эълон қилинади. Буйруқда номзодлик имтиҳонини ўтказиш жойи ва вақти аниқ кўрсатилиши керак.

Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссиялари, унинг аъзоларининг камида тўрт нафари, шу жумладан, фан доктори иштирок этаётган бўлса имтиҳон олишга ҳақли".


5. 9-бандда:

биринчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Имтиҳон қабул қиладиган муассаса номзодлик имтиҳони қабул қилинишидан беш кун олдин талабгорлар рўйхатини имтиҳон қабул қилиш вақти, жойи ва комиссиянинг таркибига доир маълумотларни кузатув хати билан бирга ОАКга юбориши зарур";


қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ОАКни хабардор қилмасдан номзодлик имтиҳонларини олиш ман этилади".


6. 10-бандда:

"Имтиҳон топширувчи" деган сўзлар "Талабгор" деган сўз билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Талабгор билет бўйича саволларга имтиҳон комиссияси аъзолари олдида жавоб беради. Имтиҳон комиссияси аъзолари талабгорга имтиҳон қабул қилинаётган фан бўйича қўшимча саволлар беришга ҳақлидирлар. Имтиҳон натижалари бўйича комиссия аъзоларининг ҳар бири ўз баҳосини комиссия раисига маълум қилади. Комиссия раиси умумий баҳони ўрта арифметик равишда чиқаради".


7. 11-бандда:

биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Талабгорнинг билим даражаси 100 баллик тизимда бутун сонлар билан баҳоланади. Бунда баҳолаш "аъло" (86 - 100), "яхши" (71 - 85), "қониқарли" (55 - 70) ва "қониқарсиз" (0 - 54) кўринишда бўлади";


қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ихтисослашган кенгашларга номзодлик имтиҳонларидан фақат "аъло" (86 - 100) ва "яхши" (71 - 85) баҳо қўйилган талабгорларнинг диссертация ишларини ҳимояга қабул қилиш тавсия этилади".


8. 13-банднинг биринчи хатбошисидаги "Имтиҳон топширувчининг" деган сўзлар "Талабгорнинг" деган сўз билан алмаштирилсин.


9. 14-банднинг биринчи ва учинчи хатбошиларидаги "имтиҳон топширувчи" деган сўзлар "талабгор" деган сўз билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 117-модда.















































Время: 0.1555
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск