ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси / Электр тармоқлари эксплуатацияси. Техника хавфсизлиги /

Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш Қоидалари (АВ томонидан 14.04.2010 й. 2096-сон билан рўйхатга олинган "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси бошлиғининг 18.03.2010 й. 51-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 14 апрелда 2096-сон

билан рўйхатга олинган

"Ўздавэнергоназорат"

инспекцияси бошлиғининг

2010 йил 18 мартдаги

51-сон қарорига

ИЛОВА



Қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш ва уни ҳисобга олишнинг тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар тоғ жинсларида ҳарорат ва босимнинг ортиши ҳамда диагенез натижасида шаклланадиган қаттиқ ёқилғини қазиб олувчи ташкилотлар ва қаттиқ ёқилғининг истеъмолчилари учун тааллуқлидир.


2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилган:


ташкилот - қаттиқ ёқилғини қазиб олиш бўйича ер ости шахтада, усти очиқ тоғ-конда ёки штольня (ер ости йўли)ларда иш олиб борувчи ташкилот;


истеъмолчи - ишлаб чиқаришда ёки ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган жараёнларда қаттиқ ёқилғини ишлатувчи ташкилот;


маркшейдер ўлчови - ҳисобот давридаги натижалари бўйича қазиб олинган қаттиқ ёқилғининг даврий ва олдинги ҳажмларининг натура шаклидаги ўлчовлари.


3. Мазкур Қоидалар стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар, техник қоида ва нормалар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.


4. Қаттиқ ёқилғининг мақсадли истеъмол қилиниши устидан назорат бунга ваколатли давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан амалга оширилади.



II БОБ. ҚАТТИҚ ЁҚИЛҒИДАН ФОЙДАЛАНИШ


5. Қаттиқ ёқилғидан технологик жараёнларда қўллаш ва энергия ҳосил қилиш учун фойдаланилади.


6. Қаттиқ ёқилғидан фойдаланишга оид муносабатлар ташкилот билан истеъмолчи ўртасида тузилган шартномага мувофиқ тартибга солинади.


7. Ташкилот истеъмолчига етказиб бериладиган, истеъмолчи эса ташкилотдан қабул қилиб олинадиган қаттиқ ёқилғининг миқдори ва сифатини назорат қилиши лозим.


8. Қаттиқ ёқилғининг сарфлари мажбурий тартибда меъёрланиши лозим. Унинг меъёрлари шартли ўлчов бирлигида ишлаб чиқилади.


9. Қаттиқ ёқилғи сарфи меъёрларининг таркиби фойдали сарфлар ва йўқотишлардан иборат бўлади ҳамда ундан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш учун хизмат қилади.


10. Қаттиқ ёқилғининг сарфи меъёрлари истеъмолчи томонидан фойдаланиладиган асбоб-ускуналарининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда уларнинг тегишли тармоқ услубий қўлланмалари ва йўриқномаларига мувофиқ белгиланади.


11. Ҳар йили умумий ҳажми икки минг тоннадан ортиқ шартли ёқилғига тенг қаттиқ ёқилғини сарфлайдиган истеъмолчи мажбурий энергетика текширувидан ўтказилади. Энергетика текширувини ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 августдаги 164-сон "Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 320-модда) мувофиқ амалга оширилади.

12. Қаттиқ ёқилғини шартли ёқилғига ўтказиш қаттиқ ёқилғининг ёниш иссиқлиги 29,3 МJ/kg (7000 kсаl/kg)га тенг бўлганда амалга оширилади.



III БОБ. ҚАТТИҚ ЁҚИЛҒИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ


13. Қаттиқ ёқилғини қазиб олиш, қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ҳамда ундан ишлаб чиқариш ва бошқа мақсадларда фойдаланиш жараёнида қаттиқ ёқилғи миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича ҳисобга олиниши лозим. Қаттиқ ёқилғини ҳисобга олиш қуйидагиларга йўналтирилади:

ташкилот билан истеъмолчи ўртасида хўжалик ҳисоб-китоб муносабатларини амалга ошириш;

қазиб олинган қаттиқ ёқилғининг миқдори ва сифатини назорат қилиш;

истеъмолчи томонидан бажариладиган қаттиқ ёқилғининг сарфланиш меъёри назорат қилинишини ташкиллаштириш;

қаттиқ ёқилғидан фойдаланиш самарадорлигини мунтазам такомиллаштириш.


14. Қаттиқ ёқилғини ҳисобга олиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

қазиб олинган қаттиқ ёқилғи миқдори ва сифатини аниқлашни;

омборда сақланган ва ундан сарфланган қаттиқ ёқилғининг миқдорини аниқлашни;

истеъмолчига етказиб берилаётган қаттиқ ёқилғи миқдорини аниқлашни;

ишлаб чиқариш учун сарфланган қаттиқ ёқилғини назорат қилишни;

қаттиқ ёқилғини хатловдан ўтказишни.


15. Қаттиқ ёқилғи миқдори ва сифатини аниқлаш, унинг сарфини назорат қилиш ва хатловдан ўтказиш жараёни тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши лозим.


16. Қаттиқ ёқилғининг миқдори унинг миқдорий кўрсаткичлари билан аниқланади. Миқдорий кўрсаткичларни аниқлашда қуйидаги ўлчаш усулларидан фойдаланилади:

назорат-ўлчов ускуналари ёрдамида (тарози, намлик ўлчагич ва бошқалар) йиллик энергия истеъмоли 800 тоннадан ортиқ шартли ёқилғини ташкил этганда;

ҳисоб-китоблар усули (ер остидан кўмирни қазиб олишда маркшейдер ўлчовлари, омборларда сақланаётган қаттиқ ёқилғини хатловдан ўтказиш);

тажриба ҳисоб-китоб усули.


17. Қаттиқ ёқилғининг сифат кўрсаткичларини аниқлаш синов лабораторияларида ўлчаш йўли билан амалга оширилади.


18. Қаттиқ ёқилғини ҳисобга олиш турлари тезкор, техникавий ва бухгалтерия ҳисобларидан иборат. Қаттиқ ёқилғини ҳисобга олишнинг ушбу турлари амалга оширилганда, уларнинг ҳисоботлари юритилиши лозим.


19. Қаттиқ ёқилғининг тезкор ҳисобга олиниши уни ҳар сменада, кунлик ҳамда ойлик ҳаракатининг натурал кўринишдаги ҳисобини акс эттиради ва қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

қазиб олиш жойларида қабул қилишда;

қаттиқ ёқилғини ортиб жўнатишда;

омборларга қабул қилиниши ва ундан сарфланишида;

қазиб олиш жойларидаги ағдармаларда.


20. Қаттиқ ёқилғини қазиб олишда тезкор ҳисобга олиниши ташкилотнинг ишлаб чиқариш хизмати зиммасига юкланади.


21. Қаттиқ ёқилғининг техник ҳисобга олиниши уни ҳар декадада ва ойлик маркшейдер ўлчовлари асосида амалга оширилади. Маркшейдер ўлчови маълумотлари билан қаттиқ ёқилғининг тезкор ҳисоби маълумотлари ўртасида тафовут юзага келганда қаттиқ ёқилғининг тезкор ҳисоби маълумотларига тузатишлар киритилади.


22. Қаттиқ ёқилғининг бухгалтерия ҳисоби қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


23. Истеъмолчи томонидан қаттиқ ёқилғининг ҳисобга олиниши унинг ишлаб чиқаришга йўналтирилган ихтисосидан келиб чиқиб, ҳисобга олишнинг тезкор, техникавий ва бухгалтерия ҳисобларига мувофиқ амалга оширилади.


24. Қаттиқ ёқилғининг ҳисобга олинишини ташкил этиш ва ҳисоботини юритиш қаттиқ ёқилғини қазиб олиш, қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва фойдаланиш жараёнида ташкилот ва истеъмолчи зиммасига юклатилади.


25. Қаттиқ ёқилғининг назорат-ўлчов ускуналарини ўрнатиш йиллик энергия истеъмоли 800 тонна шартли ёқилғидан кўп бўлган истеъмолчиларда ўрнатилиши лозим. Иссиқлик электр станцияларида эса қаттиқ ёқилғининг назорат-ўлчов ускуналари унинг тармоқ услубий қўлланмаларига мувофиқ ўрнатилади.


26. Йиллик энергия истеъмоли 800 тонна шартли ёқилғидан кам бўлган тақдирда, назорат-ўлчов ускунаси ўрнатилмайди ва энергия ресурсларининг сарфини аниқлаш учун ҳисоб-китоб ёки тажриба ҳисоб-китоб усули қўлланилади, иссиқлик электр станцияларининг тармоқ услубий қўлланмаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


27. Қаттиқ ёқилғининг миқдори ва сифатини назорат қилиш узлуксиз ва даврий равишда амалга оширилиши учун мўлжалланган назорат-ўлчов ускуналари (тарози, намлик ўлчагич ва бошқалар) тасдиқланган жадвал асосида соз ҳолатда бўлиши ва уларга техник хизмат кўрсатилиши керак.


28. Қаттиқ ёқилғини ҳисобга олишда қўлланиладиган назорат-ўлчов ускуналари соз ҳолатда эканлигини текшириш натижалари бунинг учун махсус юритилган журналда қайд этилиши лозим.


29. Назорат-ўлчов ускуналари белгиланган муддатларда техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида метрология текшируви ва давлат метрология назоратидан ўтказилиши лозим.

30. Қаттиқ ёқилғи омборида кўмир захирасини ҳисобга олиш китоби юритилиши керак.


31. Қазиб олинган ва туриб қолган қаттиқ ёқилғининг миқдорини аниқлаш бир йилда камида бир марта амалга оширилади.


32. Ҳар ойнинг биринчи кунида омборда сақланаётган қаттиқ ёқилғининг захирасини натурал кўринишида ҳисоб-китоб ўлчаш усули билан текшириш амалга оширилади.


33. Ҳар ойнинг биринчи кунида ҳисоб-китоб маълумотлари бўйича қаттиқ ёқилғи қолдиқлари маркшейдер ўлчовининг далолатномасига тўлиқ мувофиқлаштирилиши керак. Ағдармалардаги қаттиқ ёқилғи бўйича тезкор ҳисобга олиш ва маркшейдер ўлчови маълумотлари ўртасидаги тафовут ушбу Қоидалар иловасининг 1-жадвалидаги айирмалар қийматидан ортиқ бўлганда, қаттиқ ёқилғининг қолдиқдаги ҳисоботига тузатишлар киритилади.


34. Қаттиқ ёқилғининг ўлчов сиғимларидаги ўртача массаси бир йилда икки марта аниқланиши лозим.


35. Қаттиқ ёқилғининг ўлчов сиғимидаги ўртача массасини аниқлаш учун қаттиқ ёқилғи сиғим ён деворларининг сатҳигача ортилган ва юк ортиш жойида унинг усти текисланган ҳолдаги вазни бир тоннагача бўлса камида 10 та сиғимда, агар бир тоннадан зиёд бўлса камида 5 та сиғимда ўлчанади.


36. Қаттиқ ёқилғи сиғимини ўлчаш назорат-ўлчов ускуналари ёрдамида амалга оширилади, агар назорат-ўлчов ускуналари бўлмаса, қаттиқ ёқилғининг сиғими тажриба ҳисоб-китоб усули билан ўлчанади. Ўлчанган қаттиқ ёқилғининг таркибидаги кул, намлик ва минерал қўшимчалар даражасини аниқлаш учун белгиланган миқдорда намуна олинади ва ўлчами 25 мм дан катта бўлган минерал қўшимчалар танлаб олиниб, қаттиқ ёқилғи ва минерал қўшимчалар алоҳида тортилади.


37. Ўлчанаётган сиғимдаги қаттиқ ёқилғининг ўртача массаси унинг умумий массасидаги минерал қўшимчалари белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлганда чегирмаларни чиқариб ташлаш ва олинган айирмани қайта ўлчаш мақсадида ўлчов сиғимлари сонига бўлиш йўли билан аниқланади.


38. Ўлчанаётган қаттиқ ёқилғи таркибидаги минерал қўшимчалар белгиланган меъёрларга мувофиқ бўлганда ва навбатдаги ўлчашгача бўлган даврда ўрнатилган ўртача минерал қўшимчалар меъёридан икки фоиздан кўп фарқ қилмаган ҳолларда ҳақиқий деб ҳисобланади.


39. Қаттиқ ёқилғи ва минерал қўшимчаларнинг ўлчаш натижалари далолатномада акс эттирилади, бунда ўлчов сиғимидаги қаттиқ ёқилғининг ўртача массаси ва минерал қўшимчаларнинг нуқсонсиз меъёри кўрсатилади.


40. Қаттиқ ёқилғи сарфини аниқлашда ҳисобга олиш учун белгиланган меъёрлардаги минерал қўшимчаларни қўшган ҳолда қаттиқ ёқилғининг ўртача массаси аниқланади.


41. Қаттиқ ёқилғининг сарфини аниқлаш ушбу Қоидалар иловасининг 2-жадвалида кўрсатилган мисолга мувофиқ амалга оширилади.


42. Қаттиқ ёқилғи миқдорини ҳисобга олиш усуллари (назорат-ўлчов ускуналари ёрдамида, ҳисоб-китоб, тажрибавий ҳисоб-китоб усуллари)нинг ўлчов натижалари ҳамда уларнинг меъёрланган хатоликлари бир хил бўлиши лозим.


43. Ташкилот ва истеъмолчи қаттиқ ёқилғини қабул қилишда ва сарфлашда унинг миқдор ва сифати ўлчаниши бир хил усулда амалга оширилиши керак.


44. Ташкилот ва истеъмолчи ўртасида қаттиқ ёқилғини қазиб олиш, қайта ишлаш, транспортда ташиш, сақлаш ва фойдаланиш жараёнида қаттиқ ёқилғининг миқдори ва сифати бўйича юзага келадиган низоли масалаларни ҳал этишда устуворлик мустақил лаборатория томонидан ўтказилган ўлчаш натижаларига берилиши лозим.



IV БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


45. Мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.


46. Мазкур Қоидаларни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


47. Мазкур Қоидалар "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбеккўмир" очиқ акциядорлик жамияти ва "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси билан келишилган.






Қоидаларга

ИЛОВА



1-жадвал


Қаттиқ ёқилғини тезкор ҳисобга олиш маълумотлари ва

қаттиқ ёқилғи тахламларининг маркшейдер ўлчовлари

ўртасидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган тафовут

                        



Қаттиқ ёқилғи уюмларининг ҳажми, минг куб. м


20 дан кам


20 - 50


50 - 200


200 дан зиёд


Қаттиқ ёқилғини тезкор ҳисобга олиш маълумотлари ва маркшейдер ўлчови ўртасида йўл қўйилиши мумкин бўлган тафовут, фоизда


8

5

3

2

              

              

2-жадвал


Қаттиқ ёқилғи сарфларини аниқлаш мисоли

                  



Корхоналар:


N 1


N 2

1. Ўлчам сиғимидаги қаттиқ ёқилғи массаси


кг

3000

3000

2. Минерал қўшимчаларининг амалдаги таркиби


кг/%

120/4

180/6

3. Стандартлар бўйича таркибдаги минерал қўшимчаларнинг миқдори


кг/%

75/2,5

75/2,5

4. Ҳисобга олиш учун қабул қилинган қаттиқ ёқилғининг ўртача массаси


кг

2955

2895

                 


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 122-модда.



















































Время: 0.1714
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск