ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Давлат музейларининг тоифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2010 й. 68-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 12 апрелдаги

68-сон қарорига

2-ИЛОВА



Давлат музейларининг тоифалари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат музейларининг тоифаларини белгилаш ва уни ўзгартириш тартибини белгилайди.


2. Миллий музей фондининг Давлат каталоги рўйхатидан ўтказилган музей ашёлари ва музей коллекцияларига эга бўлган давлат музейлари тоифалаштирилади.



II. ДАВЛАТ МУЗЕЙЛАРИ ТОИФАЛАРИ,

УЛАРНИ БЕЛГИЛАШ КЎРСАТКИЧЛАРИ


3. Ўзбекистон Республикасида давлат музейлари тоифалари даражаларига кўра олий тоифа, I тоифа, II тоифа, III тоифадан иборат бўлади.


4. Музейларнинг асосий фондида сақланаётган музей ашёлари, музей коллекцияларининг ноёблиги, уларнинг сақланиш ҳолати, музей биносининг амалдаги талабларга мослиги, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланганлиги, ташриф буюрувчилар учун яратилган қулайликлар, экспозициясининг жаҳон стандартларига жавоб бера олиши, халқаро алоқалар йўлга қўйилганлиги ҳамда экспонатлар сони, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони давлат музейларининг тоифаларини белгилашда асосий кўрсаткичлар бўлиб ҳисобланади.


5. Давлат музейларига:

асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган, ташриф буюрувчиларга барча қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган, халқаро алоқалар яхши йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 40 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 40 минг нафардан ортиқни ташкил этган бўлса - олий тоифа;

асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланган, ташриф буюрувчиларга қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган, халқаро алоқалар йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 30 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 30 минг нафардан 40 минг нафаргачани ташкил этган бўлса - I тоифа;

асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд бўлмаган, экспонатлар сақланиш ҳолати талаб даражасида, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан қисман таъминланган, ташриф буюрувчиларга ўртача даражада қулайликлар яратилган, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига қисман жавоб берадиган, халқаро алоқалар қониқарли йўлга қўйилган ҳамда экспонатлар сони 25 мингдан зиёд, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 20 минг нафардан 30 минг нафаргачани ташкил этган бўлса - II тоифа;

асосий фондида ноёб музей ашёлари, музей коллекциялари мавжуд бўлмаган, экспонатлар сақланиш ҳолати қониқарли даражада, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминланмаган, ташриф буюрувчиларга яратилган қулайликлар даражаси паст, экспозицияси жаҳон стандартлари талабларига жавоб бермайдиган, халқаро алоқалар йўлга қўйилмаган ҳамда экспонатлар сони 20 мингтагача, музейга бир йил давомида ташриф буюрганлар сони 10 минг нафардан 20 минг нафаргачани ташкил этган бўлса - III тоифа берилади.

Юқоридаги талабларга жавоб бермаган музейларга тоифа берилмайди ва улар ҳудуддаги бошқа йирик музейлар таркибига ўтказилади ва филиал сифатида фаолият юритади.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан баъзи давлат музейларига тоифалар юқоридаги кўрсаткичлар инобатга олинмаган ҳолда берилиши мумкин.

6. Янги ташкил этилган музейларга дастлаб III тоифа берилади ва бир йиллик фаолиятидан сўнг белгиланган асосий кўрсаткичлар асосида тегишли равишда тоифаси ўзгартирилади.


7. Давлат музейларининг штат жадваллари улар эга бўлган тоифадан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади.



III. ДАВЛАТ МУЗЕЙЛАРИГА ТОИФАЛАР

БЕРИШ ВА УНИ ЎЗГАРТИРИШ ТАРТИБИ


8. Давлат музейлари тоифа олиш, амалдаги тоифасини ўзгартириш тўғрисида ўзлари бевосита бўйсунувчи юқори бошқарув органлари орқали Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига мурожаат этади.

9. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги махсус комиссия давлат музейларига унинг асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тоифа берилганлиги тўғрисида қарор қабул қилади.

10. Музейларнинг асосий фондида сақланадиган ноёб дурдоналарнинг бошқа музейларга бериб юборилиши, сақланиш ҳолати ёмонлашганда, музей биноси талабга жавоб бера олмай қолганда, замонавий техника ва фонд жиҳозлари билан таъминлаш тўхтаб қолганда, ташриф буюрувчиларга яратилган қулайликлар қониқарсиз бўлганда, экспозициясининг жаҳон стандартларига жавоб бера олмай қолиши, халқаро алоқаларнинг сусайиб бориши ҳамда экспонатлар сонининг камайиши, музейга йил давомидаги ташриф буюрувчилар сони кўрсаткичлари пасайиши ҳолати аниқланганда уларнинг тоифалари Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги махсус комиссиянинг қарорига асосан тегишли тарзда пасайтирилади.

11. Музейларга уларнинг тоифасини тасдиқловчи махсус гувоҳнома уч йил муддатга берилади ва белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Гувоҳнома шакли Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

12. Давлат музейларини тоифалаштиришга оид ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигида сақланади.


IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


13. Давлат музейлари ва уларнинг юқори бошқарув органлари раҳбарлари асосий фондда сақланаётган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг сони ҳамда музейга йил давомидаги ташриф буюрувчилар сони ва молиявий натижалар тўғрисидаги йиллик ҳисоботнинг мавжуд ҳолатдан келиб чиққан ҳолда ҳаққоний тайёрланиши учун масъулдирлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 109-модда.































Время: 0.1506
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск