ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бошқариш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2010 й. 68-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 12 апрелдаги

68-сон қарорига

5-ИЛОВА



Миллий музей фондининг давлатга тегишли

қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей

коллекцияларини бошқариш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Мазкур Низом "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бошқариш тартибини белгилайди.



II. МИЛЛИЙ МУЗЕЙ ФОНДИНИНГ ДАВЛАТГА

ТЕГИШЛИ ҚИСМИ ТАРКИБИГА КИРИТИЛГАН МУЗЕЙ

АШЁЛАРИ ВА МУЗЕЙ КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ ДАВЛАТ

МУЗЕЙЛАРИ, БОШҚА ДАВЛАТ МУАССАСАЛАРИГА

ОПЕРАТИВ БОШҚАРИШ УЧУН ТОПШИРИШ

ТАРТИБИ


2. Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида давлат музейларига, бошқа давлат муассасаларига бириктириб қўйиш Қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан амалга оширилади.

3. Давлат музейлари Миллий музей фондининг давлатга тегишли қисми таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини тўплаш, сақлаш, таъмирлаш, намойиш қилиш, илмий тадқиқ қилиш ва тарғиб қилиш ҳуқуқига эга.


4. Давлат музейлари, тасарруфида музейлар бўлган бошқа давлат муассасалари музейларига музей ашёлари ва музей коллекцияларини ўтказиш тартиби оператив бошқариш ҳуқуқи берилган ташкилотларнинг мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан белгиланади.

5. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқариш учун топширишда музейлар, бошқа давлат муассасаларининг фаолият тури, соҳа йўналишлари ва улардаги мавжуд шарт-шароитлар ҳисобга олинади.


6. Давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларига музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқариш тўғрисидаги гувоҳнома Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги махсус комиссиянинг хулосаси асосида берилади.

Гувоҳнома шакли Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан тасдиқланади.


III. МИЛЛИЙ МУЗЕЙ ФОНДИНИНГ ДАВЛАТГА

ТЕГИШЛИ ҚИСМИ ТАРКИБИГА КИРИТИЛГАН МУЗЕЙ

АШЁЛАРИ ВА МУЗЕЙ КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ ОПЕРАТИВ

БОШҚАРИШГА ОИД ВАЗИФАЛАР ВА МАЖБУРИЯТЛАР


7. Оператив бошқариш топширилган давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

музей ашёлари ва музей коллекцияларини музей фондининг каталогида рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш;

музей ашёлари ва музей коллекцияларидан мақсадли фойдаланиш;

музей ашёлари ва музей коллекцияларини бут сақлаш, уларни асраб-авайлаш чораларини кўриб бориш.


8. Оператив бошқариш топширилган давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

музей ашёлари ва музей коллекцияларининг жисман бут сақланиши ҳамда хавфсизлигини;

музей ашёлари ва музей коллекциялари билан боғлиқ ҳисобга олиш ҳужжатларининг юритилиши ҳамда бут сақланишини;

музей ашёлари ва музей коллекцияларидан илмий, маданий, маърифий ҳамда таълим мақсадларида фойдаланилишини таъминлаш.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


9. Музей ашёлари ва музей коллекцияларини оператив бошқариш топширилган давлат музейлари, бошқа давлат муассасаларида музей ашёлари ва музей коллекцияларига зарар етказилган ҳолларда, ушбу зарарда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 109-модда.































Время: 0.2396
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск