ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2010 й. 68-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 12 апрелдаги

68-сон қарорига

6-ИЛОВА



Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат

назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Миллий музей фонди ҳолати устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Миллий музей фонди (кейинги ўринларда Фонд деб юритилади) ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади.


II. ФОНД ҲОЛАТИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ


3. Фонд таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг жисман бут сақланиши ва хавфсизлигини, улардан илмий, маданий, маърифий ҳамда таълим йўналишларида фойдаланишни таъминлаш мақсадида Фонд ҳолати устидан давлат назорати амалга оширилади.


4. Фонд ҳолати устидан давлат назоратини ташкил этишга оид асосий вазифалар қуйидагилардан иборат:

музейлар соҳасига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга музейлар фаолиятида амал қилинишини назорат қилиш;

фонд таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш шароитларини янада яхшилаш;

тасарруфида музейлар бўлган вазирликлар, ташкилотлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мазкур соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

музейлар фаолиятини самарали ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш, такомиллаштиришга доир дастурлар, қарорлар тайёрлаш ва бошқалар.



III. ФОНД ҲОЛАТИ УСТИДАН ДАВЛАТ НАЗОРАТИ

ВА УНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


5. Фонднинг давлатга тегишли қисми ҳолати устидан давлат назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиши ҳолатини текшириш;

сўровномалар йўллаш ҳамда музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳақида Фонднинг давлат ҳисобини юритиш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;

икки йилда бир марта Фонд ҳужжатларини тафтиш қилиш;

йилда бир марта музей ашёлари ва музей коллекцияларининг сақланиши ҳолати тўғрисида Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига ҳисобот бериш.

6. Фонднинг давлатга тегишли бўлмаган қисми ҳолати устидан давлат назорати қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланишини ўрганиш;

нодавлат музейлар бошқарувига топширилган музей ашёлари ва музей коллекциялари сақланиши белгиланган талабларга жавоб бермаган ҳолларда, унинг мулкдори олдига музей ашёлари ва музей коллекцияларини сақлаш жойини ўзгартириш ёки тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги масалаларни қўйиш;

музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳақида Фонднинг давлат ҳисобини юритиш учун зарур бўлган сўровномалар йўллаш ҳамда ахборот олиш.


7. Давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан музейнинг асосий ҳисоб ҳужжатларини, жумладан, кирим ва инвентарь дафтарларини, музей ашёлари ва музей коллекцияларини доимий (вақтинча) сақлашга, уларни таъмирлаш ва ҳисобдан чиқаришга оид далолатномаларни, музейнинг Фонд ишлари ва сотиб олиш комиссиясининг баённомаларини, фонд ҳаракатига тааллуқли буйруқларни текшириш, музей ашёлари ва музей коллекцияларини бевосита кўриш ёки ҳужжатларга асосан таққослаш йўли билан амалга оширилади.

8. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Фонд ҳолати устидан давлат назоратини бевосита ёки Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари, музей коллекцияларига эгалик қилувчи юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари орқали ҳам амалга ошириши мумкин.

9. Фонд ҳолатига оид масалалар:

Музейлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Идоралараро жамоатчилик кенгаши йиғилишларида;

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг қўшма Ҳайъат йиғилишида тасарруфида музейлар бўлган вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ҳар йили камида бир марта муҳокама этилади ва тегишли қарорлар қабул қилинади.

10. Давлат музейлари, бошқа давлат муассасалари ўз тасарруфида бўлган музей ашёлари ва музей коллекцияларининг ҳолати тўғрисида юқори бошқарув органига йиллик ҳисобот топширадилар. Юқори бошқарув органи музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бутлиги ва сақланиши шароитларини яхшилашга доир қарорлар қабул қилади, тегишли чора-тадбирларни белгилайди.



IV. ФОНД ҲОЛАТИ МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ


11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан Фонд ҳолати юзасидан мунтазам мониторинг олиб борилади.

12. Фонд ҳолатини ўрганиш натижалари, давлат музейлари ва нодавлат музейлардан сўровномалар орқали олинган маълумотлар ва ахборотлар таҳлил этиб борилади.


13. Мониторинг натижалари асосида фонд ҳолатини яхшилаш юзасидан таклифлар ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этиб борилади.



V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Давлат музейлари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар ўз тасарруфида бўлган музей ашёлари ва музей коллекциялари ҳамда уларни ҳисобга олиш ҳужжатларининг бут ва хавфсиз ҳолда сақланишини таъминлаш учун масъулдирлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 109-модда.








































Время: 0.2102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск