ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Музей мутахассисларини тайёрлаш, музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2010 й. 68-сон қарорига 7-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 12 апрелдаги

68-сон қарорига

7-ИЛОВА



Музей мутахассисларини тайёрлаш,

музей ходимларининг малакасини ошириш

ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Таълим тўғрисида" ва "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ музей мутахассисларини тайёрлаш, музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартибини белгилайди.


2. Музей мутахассисларини тайёрлаш давлат таълим стандартлари, музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш давлат таълим талаблари ва намунавий дастурлар асосида амалга оширилади.

3. Давлат таълим стандарти музей мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек таълим сифатини назорат қилиш ва баҳолаш, улар фаолиятини аттестациядан ўтказиш тартиб-қоидаларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.



II. МУЗЕЙ МУТАХАССИСЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ


4. Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида тегишли фанлар орқали музейлар тўғрисида тушунчалар шакллантирилади ва бирламчи умумий таълим берилади.


5. Тегишли илмий-тадқиқот институтлари, олий таълим муассасаларида таянч докторантура ва докторантура орқали музей соҳаси бўйича илмий кадрлар тайёрланади.

6. Олий таълим муассасаларидаги музей соҳаси бўйича таълим йўналишларида талабаларга музейшуносликнинг умумий назарияси, музейлар ва музейшунослик тарихи, ҳозирги аҳволи ва келажак истиқболлари, жаҳон музейлари амалиёти, унда қўлланилаётган замонавий технологиялар ва илғор иш тажрибаси, музейлар бошқаруви, ҳужжатлаштириш, илмий-фонд ишлари, коммуникация назарияси, музейларга оид қабул қилинган қонун ва қонуности ҳужжатлари, соҳада мавжуд бўлган муаммолар, уларни ҳал этиш усуллари ва йўналишга оид бошқа билимлар берилади.


7. Музейшуносликка тегишли таълим йўналишидаги талабалар ўзлаштирган музей соҳасига оид назарий билимларни мустаҳкамлаш мақсадида республиканинг илғор музейлари, музей ашёлари ва музей коллекцияларига эга бўлган бошқа йирик ташкилотлар ва муассасаларда танишув, ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини ўтказади.


8. Бакалавр ва магистратура талабаси жаҳон музейлари, музей ва жамият, ёдгорликларни сақлаш, санъат асарларининг бадиий таҳлили, санъат соҳаси менежменти, бадиий ашёлар технологияси ва санъат асарларини таъмирлаш, илмий фаолият методологиясини ўзлаштиради.


9. Бакалавр ва магистратура босқичи битирувчилари соҳа бўйича ўзлари танлаган мавзуларда тегишли равишда бакалаврлик ҳамда магистрлик диплом ишларини ҳимоя қилади.


10. Таянч докторантура ва докторантурада музейшунослик объекти ва предметларининг шу кунгача ўрганилмаган ёки кам ўрганилган назарий ва амалий муаммоларига оид илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилади. Илмий изланишлар натижалари илмий ва махсус журналларда, республика ҳамда халқаро миқёсда ўтказиладиган конференцияларда эълон қилинади. Диссертациялар хулосалари илмий тўплам, дарслик, монография, илмий мақола ва бошқа шаклларда нашр этилиб, мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан музейшунослик ва музейлар амалиётига татбиқ этилиши мумкин.


III. МУЗЕЙ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИ


11. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этади.

12. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги тасарруфида музейлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музейлар ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

13. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги соҳа бўйича ихтисослаштирилган муассасалар (университет, институт, марказ, факультет, курслар)да юқори бошқарув органи билан келишган ҳолда музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ишини мувофиқлаштиради, шунингдек мазкур тизимни такомиллаштириш механизми ва усулларини ишлаб чиқади.

14. Музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашни амалга оширадиган таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ҳамда идораларнинг илмий-тадқиқот ва методик марказлари:

музей соҳасидаги илмий-тадқиқотлар натижалари музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнига ўз вақтида жорий этилишини таъминлайдиган механизмни яратади ва амалиётга татбиқ этади;

музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқади, шунингдек ушбу йўналишда фаолият кўрсатаётган таълим муассасаларини ўқув-методик адабиётлар билан таъминлайди;

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олиб, танқидий ва ижодий тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган замонавий педагогик ва ахборот технологияларидан фойдаланиб, музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш бўйича намунавий ўқув режалари ва дастурларни ишлаб чиқади.


15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармалари музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлашга босқичма-босқич юбориладиган музей ходимларининг режа жадвалини ишлаб чиқади ва белгиланган муддатда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига тақдим этади.

16. Музейлар:

буюртмачи сифатида иш кўрадилар, музей фаолияти сифатининг ички назоратини ва таҳлилини амалга оширадилар, рейтинг тизими бўйича ҳар бир ходимнинг касб фаолияти мониторингини олиб борадилар ва баҳолаш орқали малака ошириш ёки қайта тайёрлашга эҳтиёжи бор ходимлар рўйхатини аниқлайдилар;

музей ходимларининг касб малакаси даражасини ўрганиш асосида уларни табақалаштиради, малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг тегишли турлари ва шаклларини белгилайди, ходимларнинг мақсадли малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этишнинг якка тартибдаги топшириқлари ёки аниқ йўналтирилган дастурларини тузади.


17. Музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашга ихтисослашган муассасалар (университетлар, институтлар, факультетлар, марказлар, курслар):

буюртмачилар талабларидан келиб чиқиб, аниқ йўналтирилган дастурлар асосида табақалаштирилган ўқув режалари ва дастурларни тасарруфида таълим муассасалари бўлган тегишли вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда ишлаб чиқади;

музей ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш жараёнининг ташкил этилиши ва унинг зарур даражада бўлиши учун жавоб беради;

тингловчилар учун зарур ўқув-методик қўлланмалар, дидактик воситалар, тарқатма материаллар тайёрлайди;

ўқитишнинг замонавий методларидан фойдаланган ҳолда музей ходимларининг танқидий ва ижодий тафаккурини ривожлантиришга, мустақил маълумот олишига йўналтирилган илғор таълим ва ахборот технологияларини жорий этади.



IV. МУЗЕЙ МУТАХАССИСЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТУРЛАРИ

ВА ШАКЛЛАРИ. ТАСНИФЛАШ ВА ТАЪРИФЛАШ


18. Ходимлар малакасини ошириш - Давлат таълим стандарти талаблари асосида касб маҳоратининг доимий равишда ўсиб боришини, фаолият юқори илмий-методик даражада олиб борилишини таъминлайдиган, ўқитиладиган ўқув фани ёки курс, таълим ёки ахборот технологиялари ва ўқитишнинг замонавий методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларни мунтазам равишда янгилаб боришдир.


19. Малака ошириш шакллари:

тўғридан-тўғри малака ошириш (таълим дастурлари бўйича ўқитиш):

малака оширишга ихтисослаштирилган муассасаларда (университет, институт, марказ, факультет, курсларда) ўқитиш;

"Устоз-шогирд" анъанаси бўйича таълим муассасасида ўқитиш;

марказий музейларда тажриба орттириш;

илмий-тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;

хорижда тажриба орттириш;

илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарлар, конференциялар ва ҳоказоларда маърузалар билан қатнашиш.


20. Ходимлар малакасини ошириш тўғридан-тўғри шаклларининг умумий давомийлик муддати асосий ишдан ажралган ҳолда камида 4 ҳафта (144 соат) этиб белгиланади.


21. Малака оширишнинг билвосита шаклларининг даврийлиги ва муддати таълим муассасаси томонидан таълимнинг тегишли турини бошқаришга ваколатли давлат органи билан келишган ҳолда, ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилиши назарда тутилган ҳолда белгиланади.


22. Малака оширишнинг тўғридан-тўғри шакллари учун аудитория машғулотлари ва мустақил ишларнинг энг юқори ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.


23. Музей ходимларини қайта тайёрлаш - ишлаш сифатига қўйиладиган талабларнинг ошишини ва музейлардаги эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича янги касбий билимларни, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришдир.

Қайта тайёрлашнинг асосий турлари:

ходимларни қайта тайёрлаш;

касбий қайта тайёрлаш.


24. Ходимларни қайта тайёрлаш - мутахассисларнинг тегишли базавий касбий маълумотини таълим турининг Давлат таълим стандарти (қўйилган давлат таълим талаблари) билан белгиланадиган, музейда талаб этиладиган иш сифатини таъминлайдиган даражада фаолиятини юритиш учун зарур ва етарли бўлган тайёргарлик талабларига мувофиқлаштириш мақсадида ходимларни қайта тайёрлашдир.

25. Касбий қайта тайёрлаш (ихтисослашув) - мутахассисликнинг тегишли тури Давлат таълим стандарти (давлат таълим талаблари) билан белгиланадиган талаб этиладиган сифатини таъминлайдиган даражада ўқув фани ёки курс бўйича фаолиятни юритиш учун зарур ва етарли ҳажмда янги касбий билим, малака ва кўникмаларни ўзлаштиришдир.

26. Ходимларни касбий қайта тайёрлаш, қоидага кўра, буюртмачилар ёки меҳнат бозорининг талаблари билан белгиланадиган айрим мутахассисларнинг қайта ихтисослашуви ёки янги мутахассисликка эга бўлиши муносабати билан музей маъмуриятининг ташаббусига кўра ташкил этилади.


27. Ходимларни қайта тайёрлаш асосий ишдан ажралган ва ажралмаган, масофавий таълим методлари қўлланилган ва ўз билимларини мустақил оширган ҳолда базавий ва ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва марказларда амалга оширилади.


28. Музей ходимларини қайта тайёрлаш ушбу таълим тури амалга оширилаётган таълим муассасаси бўйсунувчи юқори давлат органи томонидан намунавий ўқув дастурлари асосида тузилган мақсадли таълим дастурлари бўйича ташкил этилади.


29. Қайта тайёрлаш бўйича таълимнинг давомийлиги ходимнинг илгари олган олий таълим даражасига ҳамда унга қўшимча тарзда берилиши зарур бўлган билим, кўникма ва малака миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитилганда камида 16 ҳафта (576 соат)ни ташкил этади.


30. Ўқув юкламасининг умумий ҳажми предметлар блоклари бўйича, музей маъмурияти томонидан белгиланадиган қайта тайёрлашга қўйиладиган талаблардан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.



V. МУЗЕЙ ХОДИМЛАРИ МАЛАКА ОШИРГАНЛИГИ

ЁКИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАНГАНЛИГИ ҲАҚИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАР


31. Қайта тайёрлаш ёки малака ошириш бўйича таълим дастурларини муваффақиятли бажарган мутахассисларга тегишли равишда давлат намунасидаги қуйидаги ҳужжатлар берилади:

малака ошириш ҳақидаги сертификат - камида 144 соат ҳажмидаги таълим дастурларини ўтаган шахслар учун;

қайта тайёрлаш ҳақидаги диплом - камида 576 соат ҳажмидаги таълим дастурларини ўтаган шахслар учун.


32. Музей мутахассисларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар тегишли Давлат музейи ёки музей томонидан қопланади.



VI. МУЗЕЙ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


33. Музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлашга ихтисослаштирилган муассасалар (университет, институт, марказ, факультет, курслар) томонидан амалга ошириладиган ички назорат, фанлар бўйича аттестациядан ўтказиш ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишлари бўйича ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйилган давлат таълим талабларига мувофиқ малака ошириш тизими тингловчилари учун - малакани ҳимоя қилиш ишларини, қайта тайёрлаш курслари тингловчилари учун - курсларни тугатиш ишларини ўз ичига оладиган якуний назорат;

таълимни бошқариш ваколатли давлат органи ва кадрлар буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган ташқи назорат.



VII. МУЗЕЙ ХОДИМЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ

ОШИРИШ ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МУАССАСАЛАР

ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


34. Музей ходимларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш бўйича ихтисослаштирилган муассасаларнинг фаолиятини баҳолаш тартиби қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таълим муассасаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат аттестацияси ва аккредитациясидан ўтказиш орқали тартибга солинади.



VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


35. Тасарруфида музейлар бўлган вазирликлар ва муассасалар ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари музей ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун зарур шарт-шароитларни яратиб беришга масъулдирлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 109-модда.







































Время: 0.2123
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск