ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартиби ва шартлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2010 й. 68-сон қарорига 8-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 12 апрелдаги

68-сон қарорига

8-ИЛОВА



Миллий музей фонди таркибига киритилган

музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб

кўриш тартиби ва шартлари тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДА


1. Ушбу Низом "Музейлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, музейларда сақланаётган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш тартибини белгилайди.



II. МУЗЕЙ АШЁЛАРИ ВА МУЗЕЙ

КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ КИРИБ

КЎРИШ ТАРТИБИ


2. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекциялари фуқаролар кириб кўриши учун очиқдир.


3. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш қуйидаги асосларга кўра чекланиши мумкин:

музей ашёлари ва музей коллекцияларининг бут сақланиш ҳолати қониқарсиз бўлганда;

реставрация ишлари амалга оширилаётганда;

музей ашёлари ва музей коллекциялари музей захирахонасида бўлганда.


4. Музейларда якка ва гуруҳга экскурсия хизмати кўрсатиш олдиндан талабнома асосида ёки талабнома бўлмаганда навбат тартибида, музей биносининг санитария меъёрларида белгиланган қабул қилиш имкониятини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади (гуруҳ таркиби 25 кишидан ошмаслиги зарур).


5. Миллий музей фонди таркибига киритилган ҳамда музейларда турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш фуқаролар учун пуллик хизмат шаклида ташкил этилади, ушбу Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

5-1. Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун ҳар йилнинг 2-8 сентябрь кунлари ўтказиладиган "Музейлар ҳафталиги" доирасида ҳамда ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни" доирасида аҳоли давлат музейларига бепул киритилади.

5-2. Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек уларни кузатувчи шахс Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритиш тўғрисидаги қарорни кўрсатган тақдирда давлат музейларига бепул киритилади.

6. Болалар ва ўсмирларнинг маданий-тарихий меросдан фойдаланиш ва улар билан танишиш имкониятини кенгайтириш мақсадида ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари 18 ёшгача бўлган болалар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини кириб кўриш учун давлат музейларига бепул киритилади.

7. 18 ёшгача бўлган болалар гуруҳини давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш тегишли таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот раҳбарияти ҳамда давлат музейи ҳамкорлигида ишлаб чиқилган режа-жадвал асосида қуйидаги тартибда амалга оширилади:

таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот раҳбарияти олдиндан музейга ташриф буюрувчилар таркибини, болалар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи масъул шахсни белгилаб, музей маъмуриятига ёзма равишда тақдим этади;

музейга болалар таълим (тарбия) муассасаси ёки уларни гуруҳларга жамлаган ташкилот томонидан белгиланган масъул шахс ҳамроҳлигида гуруҳ бўлиб ташриф буюради;

ташриф буюрувчилар тегишли музейнинг ички тартиб-қоидалари билан таништирилади.

Болалар гуруҳларига ҳамроҳлик қилувчи икки нафаргача масъул шахсга давлат музейида ушбу болалар гуруҳи билан бирга бепул киришига рухсат берилади.

8. 18 ёшгача бўлган болаларнинг давлат музейларида турган Миллий музей фонди таркибига киритилган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул кириб кўриш қуйидаги мақсадларда ташкил этилади:

музей тематикасига мос ҳолда тегишли ўқув фанлари мавзуларига оид машғулотлар ташкил этиш ҳамда ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш;

музейларда миллий байрамлар, қадриятлар ҳамда буюк сиймолар ҳаёти ва ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, кечаларда иштирок этиш ва кўргазмалар ҳамда экспозицияларни кириб кўриш;

болаларнинг дам олишини мазмунли ташкил этиш, уларда тарихий ўтмишни ҳурмат қилиш ва қадриятларни эъзозлашни шакллантириш.

8-1. Давлат музейига бепул кирган шахсларга хизмат кўрсатиш, шунингдек давлат музейи ходими томонидан экскурсия хизматини кўрсатиш давлат музейига ташриф буюрувчилар учун белгиланган умумий тартибда амалга оширилади.

8-2. Давлат музейига 18 ёшга тўлмаган болалар ва аҳолининг бепул кириши ҳисобини юритиш махсус журнал асосида амалга оширилади. Журнал шакли Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан тасдиқланади.


III. МУЗЕЙ АШЁЛАРИ ВА МУЗЕЙ

КОЛЛЕКЦИЯЛАРИНИ КИРИБ

КЎРИШ ШАРТЛАРИ


9. Моддий ва маънавий бойликларни сақлаш ва ҳимоя қилиш, жамоат тартибини ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида музейлар ҳудудида қуйидагилар тақиқланади:

спиртли ичимликларни олиб кириш ва ичиш;

музей ҳудудига маст ҳолда ёки жамоат тартибини у ёки бу тарзда бузаётган, фуқаровий ва хизмат қуроли билан қуролланган шахсларни киритиш;

экспонатларни қўл билан ушлаш, музей маъмурияти билан олдиндан келишиб, тегишли рухсатномани расмийлаштирмасдан фотосуратлар ҳамда видеотасвирга олиш;

музей ҳудудига саноат ва маиший чиқиндиларни ташлаш;

овоз кучайтирувчи ва пиротехника воситаларини қўллаш;

музей залларига ўрнатилган тўсиқлардан ўтиш, ташриф буюрувчилар учун рухсат этилмаган жойларга кириш;

музей ҳудудида ва экспозиция залларида музей ходимларининг кўрсатмасига амал қилмаслик;

экскурсия жараёнида бошқа ташриф буюрувчиларга халақит бериш;

музей ходимларисиз якка ва гуруҳ экскурсияларини амалга ошириш;

экспозиция залларига ҳайвонларни олиб кириш;

пластик бутилкаларда сув, егулик ва соябон олиб кириш;

уяли алоқа воситасидан фойдаланиш.

Музей ҳудудига кираётганда музей қўриқлаш хизмати ходимлари ташриф буюрувчиларни белгиланган тартибда текшириш ҳуқуқига эгадирлар.

Музейнинг ушбу қоидаларни бузган ташриф буюрувчилар музей ҳудудидан чиқариб юборилади ёки тегишли чоралар кўрилади.


10. Ташриф буюрувчилар ушбу Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек музейнинг ички тартиб-қоидаларига риоя қилишлари шарт.

Ташриф буюрувчилар томонидан музей экспонатига зиён етказилганда жавобгарлик қонун ҳужжатларига асосан белгиланади.

11. Музей ходимлари қуйидаги мажбуриятларга эга:

умумий қабул қилинган санитария-эпидемиология ва экологик меъёрларга риоя қилиш;

музейда тартиб-интизомни сақлаш юзасидан қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўйиладиган талабларга қатъий риоя қилиш;

белгиланган муддатда музей ёпилганда, унинг ҳудудини тарк этиш.



IV. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


12. Музейлар ва музей-қўриқхоналарда ушбу Низом талабларини бажармаган музей ходимлари ва ташриф буюрувчилар белгиланган тартибда жавоб берадилар.


13. Ушбу Низомнинг музей ашёлари ва музей коллекцияларини (жумладан давлат музейларида турган музей ашёлари ва музей коллекцияларини бепул) кириб кўриш тартиби ва шартлари билан боғлиқ қоидалари музей ҳудудининг ташриф буюрувчилар учун танишишга қулай бўлган жойига ўрнатилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 109-модда.






















































Время: 0.1540
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск