ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2010 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.04.2010 й. ПФ-4211-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.04.2010 й.

N ПФ-4211



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ

ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлар, маъмурий ҳамда молиявий санкциялардан тушаётган маблағларни тақсимлаш механизмини янада тартибга солиш, давлат бюджетининг даромад қисмини мустаҳкамлаш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2010 йилнинг 1 апрелидан бошлаб 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ 2010 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 2 апрелдаги

ПФ-4211-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

баъзи ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарорида:


а) 5-бандидаги "ижро йиғими маблағлари" сўзлари "ундириб олинган ижро йиғими маблағларининг 20 фоизи республика бюджети даромадига, ушбу маблағларнинг 80 фоизи эса" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Ижро йиғимини ундириш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда:


8-бандида:

биринчи хатбоши қуйидагича баён этилсин:

"Ундириб олинган пайтдан бошлаб икки банк куни мобайнида ижро йиғими маблағларининг 20 фоизи белгиланган тартибда республика бюджети даромадига, ушбу маблағларнинг 80 фоизи эса Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма)га ўтказилади";


иккинчи хатбошидаги "ҳамда қуйидаги мақсадларда ишлатилади" сўзлари чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

қорида кўрсатилган ва белгиланган миқдорларда Жамғармага ўтказилган маблағлар қуйидаги мақсадларда ишлатилади:";


учинчи-еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


16-банднинг биринчи хатбошидаги "Жамғарма маблағлари ҳисобидан" сўзлари чиқариб ташлансин;


18-банднинг иккинчи хатбошидаги "амалга оширилади" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади" деб ўзгартирилсин;


21-бандидаги "маблағларидан мақсадли фойдаланишни" сўзлари "маблағлари тўғри ва ўз вақтида тақсимланишини, шунингдек улардан мақсадли фойдаланилишини" сўзлари билан алмаштирилсин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 2 апрелдаги

ПФ-4211-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз

кучини йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сон қарори 7-иловасининг 2-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 14-15-сон, 102-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 4-сон, 161-модда


































Время: 0.1769
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск