Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Давлат божхона қўмитаси 01-02/12-32-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ЭГ-01/10-240-сон, Иқтисодиёт вазирлиги 92-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 06-282-сон "Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Кўнгирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Хисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 05.04.2010 й. Қарори (АВ томонидан 19.04.2010 й. 2097-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.04.2010 й.

N 2097

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

05.04.2010 й.

N 01-02/12-32


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.04.2010 й.

N ЭГ-01/10-240


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

05.04.2010 й.

N 92


ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

05.04.2010 й.

N 06-282


ҚАРОРИ



Қандим кон гуруҳи участкаси,

Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот

участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги

2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон

Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт

минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил

23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим

доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона

чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона расмийлаштируви қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида


(2010 йил 29 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда) 6-моддасига, Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда), "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги "Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шоди конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида"ги 276-сонли ва 2004 йил 14 сентябрдаги "Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битимни жорий этиш чоралари тўғрисида"ги 428-сонли қарорлари билан маъқулланган Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битимга (2008 йил 5 мартдаги 1-сонли Қўшимча битим ва 2009 йил 21 январдаги 2-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-567-сон қарори билан маъқулланган 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга (2009 йил 21 январдаги 1-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2005 йил 25 мартдаги 01-02/12-7, НН-В-01/10-1289, 0-2/8-сонли қарори (2005 йил 14 апрель, рўйхат рақами 1468) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 15-16-сон, 118-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2007 йил 16 мартдаги 01-02/20-9, ЭГ-01/10-1447, П-2-сонли қарори (2007 йил 14 апрель, рўйхат рақами 1674) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 16-сон, 166-модда);

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2008 йил 17 апрелдаги 01-02/12-21, ЭГ-01/10-1497, 45-сонли қарори (2008 йил 5 май, рўйхат рақами 1805) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 19-сон, 168-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Давлат божхона қўмитаси раиси                                  С. Носиров



Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири                                    Э. Ғаниев



Иқтисодиёт вазири                                                        С. Бекенов


Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директори                                              А. Абдувалиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 16-сон, 126-модда.



































Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск