Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Кўнгирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Хисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил 23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви Қоидаларини (АВ томонидан 19.04.2010 й. 2097-сон билан рўйхатга олинган 05.04.2010 й. Давлат божхона қўмитаси 01-02/12-32-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ЭГ-01/10-240-сон, Иқтисодиёт вазирлиги 92-сон, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 06-282-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 19 апрелда 2097-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги ва

"Ўзстандарт" агентлигининг

2010 йил 5 апрелдаги

01-02/12-32, ЭГ-01/10-240,

92, 06-282-сон қарорига

ИЛОВА



Қандим кон гуруҳи участкаси,

Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот

участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги

2004 йил 16 июндаги Битим доирасида ва Ўзбекистон

Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт

минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича 2007 йил

23 январдаги маҳсулот тақсимотига оид Битим

доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона

чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона расмийлаштируви

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 230-модда), Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда), Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 1-сон, 5-модда), "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 1-сон, 12-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларида геология-қидирув ишларини ўтказиш, углеводород конларини очиш ва қазиб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-567-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 мартдаги "ЛУКОЙЛ Оверсиз Холдинг Лтд." компанияси билан маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларни амалга ошириб боришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1078-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги "Маҳсулот тақсимотига оид битим шартларида Ўзбекистон Республикасининг Қандим гуруҳи, Хаузак, Шоди конларини очиш ва Устюрт минтақасида геология қидирув ишларини ўтказиш тўғрисида"ги 276-сонли ва 2004 йил 14 сентябрдаги "Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги Битимни жорий этиш чоралари тўғрисида"ги 428-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси ва инвесторлар консорциумига кирувчи "Нефтяная компания "Лукойл" очиқ акциядорлар жамияти ҳамда "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси ўртасидаги Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги Битимга (2008 йил 5 мартдаги 1-сонли Қўшимча битим ва 2009 йил 21 январдаги 2-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда) ва 2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битимга (2009 йил 21 январдаги 1-сонли Қўшимча битимни ҳисобга олган ҳолда) асосан ушбу Битимлар доирасида божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар ишлатилади:


бошқа углеводород маҳсулотлари - МТБ доирасида қазиб олинадиган ва суюқ ҳолатда босим остида сақланадиган, таркибида пропан, бутан ва пентанлар бўлган енгил углеводородларнинг кенг фракцияси;


бошқарув қўмитаси - МТБ доирасида ишларни бажариш бўйича фаолиятни мувофиқлаштирувчи ва МТБда санаб ўтилган функцияларга мувофиқ МТБни бажариш билан боғлиқ мажбурий қарорларни қабул қилувчи, Инвестор ва Ваколатли орган вакилларидан иборат таркибда доимий иш юритувчи орган.


Ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги;


Инвестор - Британия Виргиния Ороллари қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган "ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд." компанияси, шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари (кейинчалик алоҳида қўлланилганда "Хаузак - Шоди - Қандим - Қўнғиротга оид МТБ бўйича Инвестор" деб юритилади),

ва (ёки)

Гернси ороли (Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қўшма Қироллиги) қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ("Soyuzneftegaz Vostok Limited"), шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари (кейинчалик алоҳида қўлланилганда "Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБ бўйича Инвестор" деб юритилади);


Инвесторнинг ваколатли шахси - Инвестор томонидан тегишли тартибда ваколат берилган юридик ёки жисмоний шахс, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат органларида МТБ доирасида Инвестор манфаатларини ифода этувчи Оператор ва Маркетинг компанияси;


қайтариладиган товарлар - "вақтинчалик олиб кириш" божхона режимига жойлаштириладиган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;


қайта ишлаш маҳсулотлари - МТБни бажариш давомида нефть, табиий газ, газ кондесати, шунингдек бошқа углеводород маҳсулотларини тайёрлаш, қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўлган маҳсулотлар, жумладан:

бензин;

дизел ёқилғиси;

мойлар;

мазут;

енгил углеводородларнинг кенг фракцияси;

керосин;

газни чуқур қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар;

олтингугурт;

углеводородларни қайта ишлаш натижасида ҳосил бўлган бошқа маҳсулотлар;


Маркетинг компанияси - Британия Виргиния Ороллари қонун ҳужжатлари бўйича юридик шахс ҳисобланган, МТБни амалга ошириш давомида қазиб олинган (ишлаб чиқарилган) маҳсулотни биргаликда сотиш мақсадида ташкил этилган "ЛУКОЙЛ Оверсиз Сапплай энд Трейдинг Лтд." (LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd.), шунингдек унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарлари;


МТБ - "ЛУКОЙЛ Оверсиз Узбекистан Лтд." компаниясига ўз ҳуқуқини топширган шахс ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси ва инвесторлар консорциумига кирувчи "Нефтяная компания ЛУКОЙЛ" очиқ акциядорлар жамияти ҳамда "Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси ўртасидаги Қандим кон гуруҳи участкаси, Хаузак ва Шоди участкалари, шунингдек Қўнғирот участкаларига оид маҳсулотни тақсимлаш ҳақидаги 2004 йил 16 июндаги битим (кейинчалик алоҳида қўлланилганда "Хаузак - Шоди - Қандим - Қўнғиротга оид МТБ" деб юритилади),

ва (ёки)

2007 йил 23 январдаги Ўзбекистон Республикаси ва "Союзнефтегаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жанубий-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конлар бўйича маҳсулот тақсимотига оид битим (кейинчалик алоҳида қўлланилганда "Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБ" деб юритилади);


Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси - Маркетинг компанияси томонидан тегишли тартибда ваколат берилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва Ўзбекистон Республикаси давлат органларида МТБ доирасида Маркетинг компаниясининг манфаатларини ифода этувчи юридик ёки жисмоний шахс;


нефть-газ операциялари - МТБда белгиланган шартнома майдони ва шартномадан ташқари майдон билан боғлиқ разведка қилиш, охиригача разведка қилиш, баҳолаш, лойиҳалаштириш, конларни жойлаштириш ва уларни қазиш, қазиб чиқариш, қазиб олиш, барқарорлаштириш, тайёрлаш (табиий газни тайёрлашни қўшган ҳолда), қўзғатиш, дам бериб ҳайдаш, йиғиш, сақлаш, ортиш, юклаб жўнатиш, шартнома майдонида қазиб олинган углеводородларни етказиладиган пунктга етказиб бериш (шу билан бирга магистрал қувурдан фойдаланган ҳолда), шартнома майдони билан боғлиқ вақтинчалик консервация қилиш операциялари бўйича барча фаолият, шунингдек мазкур операциялар билан бевосита боғлиқ бўлган ва МТБни бажариш доирасида ҳамда мақсадларида амалга ошириладиган бошқа фаолият;


Оператор - Ўзбекистон Республикасида МТБ бўйича ишларни бажаришни ташкил этиш учун тузилган ва 2004 йил 9 июлда рўйхатдан ўтган МЧЖ "ЛУКОЙЛ Узбекистан Оперейтинг Компани";


пудратчи - Инвестор ва (ёки) Оператор билан МТБ бўйича нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартнома (контракт) тузган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу тушунча, пудратчи билан МТБ бўйича нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида шартномалар (контрактлар) тузган ёрдамчи пудратчиларни ҳам ўз ичига олади;


товарлар - МТБга асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлар ва қайтариладиган товарлар, шунингдек экспорт қилиш мақсадида МТБ доирасида Маркетинг компанияси ва (ёки) Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотлари;


табиий газ - МТБни амалга ошириш давомида ҳарорат ва босимнинг нормал шароитида (20°С ва 101,325 кПа) газ хусусияти ҳолатида қазиб олинадиган углеводородлар, шунингдек жумладан, углеводород конларининг пластик қоришмаларидан иборат бўлган суюқ углеводородларни экстракция ва сепарация қилишдан кейин қолган йўлакай газ ва қуруқ газ, бошқа углеводород маҳсулотлари бундан мустасно;


топшириқ шартномаси - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекнефтегаз"МХК, "LUKOIL Overseas Uzbekistan Ltd." компанияси ва "LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd." компанияси ўртасидаги 2007 йил 14 сентябрда рақамсиз тузилган топшириқ шартномасини,

ва (ёки)

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Soyuzneftegaz Vostok Limited" компанияси ва "LUKOIL Overseas Supply and Trading Ltd." компанияси ўртасидаги 2009 йил 18 майдаги UZ-09-8302-0007-сонли топшириқ шартномасини билдиради;


эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлар - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, ЁММ (ёқилғи-мойлаш материаллари), транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, шунингдек МТБ бўйича ишларни олиб бориш жараёнида ишлатиладиган техник-материал ресурслар, лойиҳа ва техник ҳужжатлар;


углеводородлар - нефть, табиий газ, газ конденсати, шунингдек бошқа углеводород маҳсулотлари ва (ёки) юқорида кўрсатилган моддалардан ҳар бирининг контекстга кўра алоҳида номи;


2. Товарларни етказиб бериш (олиб кириш) шартномалари (контрактлари) экспорт мамлакатники каби импорт мамлакатнинг ҳам ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича кодига шартли ҳаволага эга бўлиши мумкин.

Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича якуний код келиб тушган товарни божхона расмийлаштирувини амалга ошириш пайтида аниқланиши лозим.

Бунда, агар ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси бўйича товарларнинг коди дастлабки олтита белги даражасида ўзгармаса шартномаларга ўзгартириш киритилмаган ҳолда божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

3. Давлат томонидан тартибга солинадиган ва олиб киришда махсус рухсатномалар талаб этувчи товарлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартларда олиб кирилади.


4. Инвестор ва (ёки) Оператор ва уларнинг пудратчиси томонидан олиб кирилаётган ҳамда олиб чиқилаётган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви Хаузак - Шоди - Қандим - Қўнғиротга оид МТБнинг 20-моддаси ва Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБнинг 19-моддасига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда, божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун олинадиган йиғимдан ташқари) ундирилмаган ҳолда амалга оширилади:

а) Хаузак - Шоди - Қандим - Қўнғиротга оид МТБ бўйича Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби божхона органлари томонидан Хаузак - Шоди - Қандим - Қўнғиротга оид МТБ бўйича Инвесторга берилган 00000020 кодига асосан юритилади;

б) Жанубий-Ғарбий Хисорга оид МТБ бўйича Инвестор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби божхона органлари томонидан Жанубий-Ғарбий Хисорга оид МТБ бўйича Инвесторга берилган 00000014 кодига асосан юритилади;

в) Оператор, норезидент - пудратчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ Операторга берилган Операторнинг КТУТ кодига асосан юритилади;

г) резидент - пудратчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ пудратчига берилган унинг КТУТ кодига асосан юритилади.

Инвесторнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарларига алоҳида код берилади.

Инвестор ва (ёки) Оператор томонидан олиб кирилаётган товарларнинг, шунингдек қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви чоғида берилган имтиёзлар ҳисобини юритиш учун, БЮД божхона тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлдирилади.


5. Оператор нефть-газ операцияларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон қарори ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низом"га (2004 йил 27 февраль, рўйхат рақами 1318) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омборини ташкил этишга ҳақли.


6. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига Инвестор ва Ваколатли органга тегишли бўлган табиий газни, қайта ишлаш маҳсулотларини ва бошқа углеводород маҳсулотларини биргаликда экспорт қилиш, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, Маркетинг компанияси томонидан Ваколатли орган ва Инвесторнинг номидан ва унинг топшириғига асосан МТБ қоидаларига мувофиқ экспорт шартномаларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатга олмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона органларида ҳисобга қўймаган ҳолда "экспорт" божхона режимида амалга оширилади.

Қонунчиликка асосан табиий газ экспорти "Ўзбекнефтегаз" МХК ягона оператори томонидан амалга оширилса, экспорт қилинаётган табиий газнинг божхона расмийлаштируви "Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақида" (2006 йил 10 август, рўйхат рақами 1609) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 й., 31-32-сон, 327-модда) низоми асосида амалга оширилади.


7. Табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг Инвесторга тегишли бўлган улушининг экспорти МТБда назарда тутилган ҳолларда, Инвестор томонидан, МТБ қоидаларига мувофиқ Маркетинг компанияси томонидан амалга ошириладиган Инвестор ва Ваколатли органнинг табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг биргаликдаги экспорти учун белгиланган шартлар асосида амалга оширилади.

Табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг Ваколатли органга тегишли бўлган улушининг экспорти МТБда назарда тутилган ҳолларда, Ваколатли орган томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


8. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Маркетинг компанияси томонидан ўтказиладиган табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг ҳисоби, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Маркетинг компаниясига берилган 00000016 код асосида олиб борилади.

Маркетинг компаниясининг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарларига алоҳида код берилади.


9. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотлари учун маҳсулот келиб чиқиш давлат сертификатининг берилиши Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси аризасига мувофиқ амалга оширилади.


II. ЭРКИН МУОМАЛАГА ЧИҚАРИШ УЧУН

МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КИРИШ

ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ҚИЛИШ


10. Товарлар "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига БЮД тўлдирган ҳолда қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб жойлаштирилади:

а) 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди "79" кўрсатилади;

б) 37-устундаги охирги иккита рақам - декларация қилинадиган товарларни олиб ўтиш хусусиятининг коди, "44" қўйилсин;

в) 44-устуннинг 3-бандида - МТБнинг рақами ва санаси, Инвестор ва (ёки) Оператор томонидан олиб кирилаётган товарларга нисбатан Инвестор ва (ёки) Оператор хатининг рақами ва санаси, ёхуд пудратчи томонидан олиб кирилаётган товарларга нисбатан пудратчининг тегишли шартномалари (контрактлари) ва хатларининг рақамлари ва саналари.

11. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификацияланиши мажбурий бўлган эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарларни сертификациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификацияланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотларни) олиб кириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"да (2000 йил 26 февраль, рўйхат рақами 901) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 33-сон, 376-модда) белгиланган тартибда амалга оширилади.

Эркин муомалага чиқариш (импорт)" режимига мувофиқ божхона расмийлаштируви амалга оширилаётган товарларга нисбатан шартли чиқариш мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ҳолларда қўлланилиши мумкин.

12. "Эркин муомалага чиқариш" божхона режимига жойлаштирилган товарлар, Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд пудратчининг аризасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига "экспорт" божхона режимида қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва шартларга амал қилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.


13. Инвестор, Оператор ёки пудратчининг эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлари "божхона омбори" режимига жойлаштирилиши мумкин.



III. ҚАЙТАРИЛАДИГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ

КИРИШ ВА УЛАРНИ ТАСАРРУФ ЭТИШ


14. Қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон "Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 16-сон, 217-модда) асосида Инвестор ва (ёки) Оператор ёки пудратчининг аризасига мувофиқ "вақтинча олиб кириш" божхона режимида амалга оширилади.

15. Қайтариладиган товарлар "вақтинчалик олиб кириш" божхона режими остига Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд пудратчи томонидан олиб кириш мақсадларига кўра кўрсатилган муддатга мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда БЮД тўлдирилиб жойлаштирилади:

а) 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди "79" кўрсатилади;

б) 44-устуннинг 3-бандида - МТБнинг рақами ва санаси, Инвестор ва (ёки) Оператор томонидан олиб кирилаётган қайтариладиган товарларга нисбатан Инвестор ва (ёки) Оператор хатининг рақами ва санаси, ёхуд пудратчи томонидан олиб кирилаётган қайтариладиган товарларга нисбатан пудратчининг тегишли шартномалари (контрактлари) ва хатларининг рақамлари ва саналари;

в) 37-устундаги охирги иккита рақам - декларация қилинадиган товарларни олиб ўтиш хусусиятининг коди, "44" қўйилсин.


16. Инвестор ва (ёки) Оператор ёхуд пудратчи вақтинчалик олиб кириш охирги муддати тугагунига қадар қайтариладиган товарларни қуйидаги усуллардан бири орқали тасарруф этиши керак:

а) Ўзбекистон Республикаси "божхона ҳудудидан реэкспорт" режимида олиб чиқиши;

б) белгиланган вақтинчалик олиб кириш муддати тугашидан камида ўттиз кун олдин тегишли божхона органига ёзма мурожаатнома асосида уларнинг вақтинчалик олиб кириш муддатларини узайтириши;

в) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "эркин муомалага чиқариш" режимига ёки бошқа режимга жойлаштириш тўғрисида мурожаат қилиши.


17. МТБнинг тўлиқ амал қилиш муддати давомида қайтариладиган товарларнинг вақтинчалик олиб кириш муддатини БЮДда кўрсатилган дастлабки муддатидан кўпроқ муддатга узайтириш божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 апрелдаги 106-сон "Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини вақтинчалик четдан олиб келиш (четга олиб чиқиш) шартлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 йил, 16-сон, 217-модда) мувофиқ амалга оширилади.

18. Қайта олиб чиқилаётган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви, расмийлаштирув вақтида улар жойлашган ҳудуддаги тегишли божхона органи томонидан, қайтариладиган товарлар олиб кирилаётганида назоратга қўйган божхона органи билан келишилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.



IV. ТАБИИЙ ГАЗНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ


19. Экспорт қилинаётган табиий газнинг божхона расмийлаштируви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан амалга оширилади. Экспорт қилинаётган табиий газ ҳажми ва нархи МТБ қоидаларига ҳамда Қозоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтаётган МТБ доирасидаги табиий газ берилаётган Ўрта Осиё - Марказ ёки Бухоро - Урал газ қувурлари тизимларидаги газ ҳисоблаш тижорат ўлчов боғламасида Ўзбекистон Республикаси чегараси - Ўзбекистон Республикаси чегараси - DAР (Инкотермс-2010 кейинги ўзгартишлар билан) шартларида Маркетинг компанияси томонидан тузилган табиий газни сотиш бўйича экспорт шартномаларининг шартларига мувофиқ белгиланади. Бошқарув қўмитасининг қарорига мувофиқ бошқа етказиш жойи тасдиқланиши мумкин.

20. Қувур тармоқлари транспорти орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг декларацияланиши ва божхона расмийлаштируви икки босқичда амалга оширилади.


21. Биринчи босқичда: ҳар ойда, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан табиий газ ўтказилган ойдан аввалги ойнинг 20 санасидан кеч бўлмаган муддатда, Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси божхона органига Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказишга мўлжалланган ҳисобот ойидаги табиий газ ҳажми бўйича вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларациясини (кейинги ўринларда - ВБЮД) ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) тегишли МТБ нусхаси (фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);

б) тегишли топшириқ шартномасининг нусхаси;

в) табиий газни сотиш бўйича экспорт шартномаси;

г) божхона расмийлаштируви учун божлар тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати;

д) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказишга мўлжалланган табиий газ ҳажми бўйича инвойс (ҳисоб-фактура);

е) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ҳисобот ойида ўтказишга мўлжалланган табиий газнинг етказиш давлати, оғирлиги, ҳажми, миқдори ва нархи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Маркетинг компаниясининг ҳисоб-китоб ҳужжати.


22. Табиий газнинг экспорти учун ВБЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

а) "Декларация тури" 1-устунининг учинчи кичик бўлимида "ВД" - вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларацияси ҳарфли индекси кўрсатилади;

б) "Жўнатувчи-экспортёр" 2-устунида тегишли топшириқ шартномасига мувофиқ Маркетинг компанияси кўрсатилади;

в) 9 ва 28-устунларида - Ўзбекистон Республикасидаги Маркетинг компаниянинг тегишли реквизитлари кўрсатилади;

г) "Битим хусусияти" 24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди "79" кўрсатилади;

д) "Чегарадаги божхона" 29-устунда Ўрта Осиё - Марказ ёки Бухоро - Урал газ қувурлари тизимининг газни ҳисобга олиш ўлчов тармоғини назорат қилувчи божхона органининг номи ва коди кўрсатилади;

е) "Юк жойлари ва товарларнинг баёни" 31-устунда:

табиий газнинг етказиб берилиш календарь ойи ва йили кўрсатилиб, "__________муддатда етказиб бериш" ёзуви киритилади;

табиий газнинг кўрсатилган муддатда олиб чиқилиши мўлжалланаётганлигидан келиб чиқиб, унинг тахминий ҳажмлари кўрсатилади;

ж) "Қўшимча маълумот, тақдим этилаётган ҳужжатлар" 44-устунда: 3-рақам остида - олиб чиқиш асоси сифатида МТБ, табиий газни сотиш бўйича экспорт шартномасининг рақами, санаси ва суммаси кўрсатилади;

8-рақам остида - тегишли топшириқ шартномасининг рақами ва санаси кўрсатилади;

з) "Божхона қиймати" 45-устунида табиий газни сотиш бўйича экспорт шартномасининг шартлари асосида божхона чегарасидан ўтказиш учун режалаштирилаётган табиий газ ҳажми бўйича белгиланадиган шартли божхона қиймати баён этилади;

и) ВБЮДда баён этилиши лозим бўлган бошқа маълумотлар табиий газнинг режалаштирилаётган ҳажмига мўлжалланиб белгиланади.

Тўлиқ божхона юк декларациясини (кейинги ўринларда матнда - БЮД) расмийлаштиришда тўлдириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларнинг бўлишини талаб этадиган ВБЮД устунлари тўлдирилмайди.


23. ВБЮД ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви божхона органи томонидан, БЮДни тақдим этиш орқали декларация қилинаётган товарларга нисбатан қўлланиладиган тартибга мувофиқ амалга оширилади. ВБЮДни рўйхатдан ўтказиш БЮДни рўйхатдан ўтказиш журналида амалга оширилади.


24. Тўлиқ БЮДнинг тақдим этиш муддати ВБЮДда кўрсатилган ҳисоб-китоб даври тугашидан икки ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда (тўлиқ БЮДни тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тақдим этилиши асосланган сабабларга кўра кечикиши), БЮДни тақдим этиш муддати ўттиз кунгача узайтирилиши мумкин. Бунда Маркетинг компанияси ва (ёки) Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси божхона органига тўлиқ БЮДни тақдим этиш имкони мавжуд эмаслигининг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади.

25. Иккинчи босқичда, божхона органи томонидан ВБЮД қабул қилинадиган кунида амал қилган қонун ҳужжатларига мувофиқ, тўлиқ БЮДнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилади.

БЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) ВБЮД;

б) Ўзбекистон Республикаси газ транспорт компанияси ва Оператор томонидан имзоланган, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида табиий газни қабул қилиш далолатномаси;

в) Маркетинг компанияси ва харидор томонидан имзоланган, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида Инвестор ва Ваколатли органнинг табиий газини қабул қилиш тижорат далолатномаси;

г) тегишли топшириқ шартномасининг нусхаси;

д) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ҳисобот ойида ўтказилган табиий газнинг амалдаги ҳажмига инвойс (ҳисоб-фактура);

е) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан амалда ўтказилган табиий газни етказиб бериш давлати, оғирлиги, миқдори ва нархи тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ташқарисида жойлашган хорижий банкда Маркетинг компанияси томонидан очилаётган ҳамда учинчи шахсларга табиий газни сотишдан келиб тушган барча маблағларни бевосита ўтказиш учун мўлжалланган ҳисоб рақами тўғрисидаги, Маркетинг компанияси томонидан хорижий банкдаги Биргаликдаги ҳисоб рақамидан барча маблағларни ўтказиш учун очиладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган банкдаги Биргаликдаги ҳисоб рақамига кейинчалик бундай маблағларни ўтказиш учун мўлжалланган ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган Маркетинг компаниясининг ҳисобот ойидаги табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги маълумотномаси;

ж) мувофиқлик сертификати.

26. БЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, ВБЮДнинг тўлдирилишини ва қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

а) "Умумий декларация, аввалги ҳужжат" 40-устунда ВБЮДнинг маълумот рақами кўрсатилади;

б) "Божхона назорати" Д-устунида божхона органи ходими қўшимча равишда табиий газ етказиб берилган ойнинг охирги санасини қўяди, уни имзолайди, шахсий рақамли муҳри билан тасдиқлайди ва тўлиқ БЮДнинг электрон нусхасига киритади.


27. БЮДда ВБЮДдагидек бўлган маълумот рақами қўйилади, бунда улар бир-бирининг ажралмас қисми деб ҳисобланади.


28. БЮД ва ВБЮДда кўрсатилган табиий газнинг амалдаги ҳажмларида фарқ бўлганда, амалда олиб ўтилган табиий газ тўғрисидаги ҳужжатларнинг декларант томонидан тақдим қилинишида ВБЮДнинг қайта расмийлаштирилиши амалга оширилмайди.

Бунда, агар БЮДга мувофиқ божхона расмийлаштируви учун ҳисобланган ва тўлашга мажбур бўлган йиғимлар суммаси, ВБЮД бўйича тўланган суммадан ошиқ бўлган ҳолатда, уларга қўшимча ҳақ тўланади. Божхона расмийлаштируви учун қўшимча йиғимларни тўлаш божхона органи томонидан БЮДни қабул қилишдан олдин ёки бир вақтда амалга оширилади.

Агар, БЮДга мувофиқ божхона расмийлаштируви учун ҳисобланган ва тўлашга мажбур бўлган йиғимлар суммаси, ВБЮД бўйича тўланган суммадан кам бўлган ҳолатда, божхона расмийлаштируви учун ортиқча тўланган йиғимларни қайтариб олиш ёки келгусида божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ҳисобига ўтказиш Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ (2000 йил 14 июль, рўйхат рақами 947) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) амалга оширилади.


29. Агар, ВБЮД бўйича ўтказиб кўчиришга баён этилган табиий газ экспорт етказилиши амалга оширилмаган ҳолатда, ВБЮД бекор қилинади. Бунда божхона расмийлаштируви учун тўланган йиғим суммаларининг қайтариб олиниши Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ (2000 йил 14 июль, рўйхат рақами 947) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) амалга оширилади.



V. ҚАЙТА ИШЛАШ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА БОШҚА

УГЛЕВОДОРОД МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ

ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ


30. Экспорт қилинаётган қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг божхона расмийлаштируви Маркетинг компанияси ёки Маркетинг компаниясининг ваколатли шахси томонидан МТБ қоидаларига ва Маркетинг компанияси томонидан тузиладиган экспорт шартномалари шартларига мувофиқ аниқланадиган ҳажм ва нарх асосида амалга оширилади.


31. "Экспорт" божхона режимига жойлаштириладиган қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг божхона расмийлаштирувини амалга оширишда БЮД билан бир вақтда божхона органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) тегишли МТБ нусхаси (фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);

б) тегишли топшириқ шартномаси;

в) қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларини сотиш бўйича экспорт шартномаси;

д) транспорт ҳужжатлари ва товарга илова қилинган ҳужжатлар;

е) божхона расмийлаштируви учун божлар тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати;

ж) зарур ҳолларда мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулот турлари учун мувофиқлик сертификати.


32. Қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларининг экспорти учун БЮД "Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома"га (1999 йил 3 ноябрь, рўйхат рақами 834) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ, ушбу Қоидаларнинг 22-банди "б", "в", "г" ва "ж" кичик бандларида назарда тутилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади.

Бундан ташқари, "Қўшимча маълумот, тақдим этилаётган ҳужжатлар" 44-устунда:

3-рақам остида - олиб чиқиш асоси сифатида тегишли МТБ, қайта ишлаш маҳсулотлари ва бошқа углеводород маҳсулотларини сотиш бўйича экспорт шартномасининг рақами, санаси ва суммаси кўрсатилади;

8-рақам остида - тегишли топшириқ шартномасининг рақами ва санаси кўрсатилади.



VI. ИНВЕСТОР, ОПЕРАТОР ВА ПУДРАТЧИЛАРНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


33. Инвестор ва (ёки) Операторнинг мажбуриятлари:

а) божхона органига товарларни кўрсатиш ва божхона органига уларни тегишли божхона режимида расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

б) божхона расмийлаштируви учун қонун ҳужжатларида белгиланган йиғимларни тўлаш;

в) қайтариладиган товарларни "эркин муомалага чиқариш" режимига расмийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловларини тўлаш;

г) вақтинчалик олиб кириш муддатлари тугаганида қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа божхона режимига қайта расмийлаштириш;

д) МТБнинг амал қилиш муддатлари тугаганидан кейин "эркин муомалага чиқариш" божхона режимига расмийлаштирилган товарлардан фойдаланиш тўғрисида божхона органига якуний ҳисобот тақдим қилиш.


34. Товарлар олиб кирилганда, пудратчи Инвестор ва (ёки) Оператор ва пудратчи ўртасида тузилган шартномалар (контрактлар) шартларига мувофиқ ушбу Қоидаларнинг 33-банди "а"-"г" кичик бандларида назарда тутилган мажбуриятларни бажаради.


35. Ушбу Қоидаларнинг 33-банди "а"-"г" кичик бандларида назарда тутилган мажбуриятлар тузилган шартномаларга мувофиқ Инвестор, Оператор ёки пудратчи томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.


36. Божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун:

Хаузак - Шоди - Қандим - Қўнғиротга оид МТБ доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Оператор томонидан олиб ўтилаётган товарларга нисбатан Хаузак - Шоди - Қандим - Қўнғиротга оид МТБ бўйича Инвестор ва (ёки) Оператор жавобгар бўлади;

Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБ доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали Оператор томонидан олиб ўтилаётган товарларга нисбатан Жанубий-Ғарбий Ҳисорга оид МТБ бўйича Инвестор ва (ёки) Оператор жавобгар бўлади.


37. Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пудратчи томонидан олиб ўтилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун божхона йиғимларининг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун Инвестор ва (ёки) Оператор ва пудратчи ўртасида тузилган шартномалар шартларига мувофиқ, пудратчи жавобгар бўлади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


38. Зарур ҳолларда Оператор Инвесторнинг топшириғига биноан ва Ваколатли орган билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига лойиҳа, техник, ҳисобот ҳужжатларини, ишлов бериш, анализ қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида геолог-геофизик материалларни, геологик зотлар ва пластик флюидларнинг (кернларнинг) намуна ва нусхаларини МТБ шартларига мувофиқ, тегишли божхона органига ёзма мурожаат қилиш орқали олиб чиқади.


39. Оператор, Инвесторнинг топшириғига биноан ва Ваколатли орган билан келишган ҳолда ёзувларнинг асл нусхалари ва бошқа маълумотларга ишлов бериш, анализ қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиши мумкин. Инвестор ва (ёки) Оператор МТБ шартларига мувофиқ, кўрсатилган олиб чиқилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиши керак.


40. Зарур ҳолларда Маркетинг компанияси Инвестор топшириғи бўйича ва Ваколатли орган билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ташқарисига экспорт қилинаётган товарнинг намуна ва нусхаларини потенциал харидорлар томонидан бундай намуна ва нусхаларга ишлов бериш, таҳлил этиш ва ўрганиш мақсадида тегишли божхона органига ёзма мурожаат қилиш орқали олиб чиқиши мумкин.

Бундай намуна ва нусхаларни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига зиён етказилиши ва бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймайдиган миқдорда олиб чиқиш БЮД тақдим қилмаган ҳолда товарга илова қилинган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

41. Олиб кирилган товарларнинг белгиланмаган мақсадда ишлатилиши, шунингдек уларни бошқа шахсларга бериш ҳолларида, тегишли божхона органи қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат бюджетига тўланиши керак бўлган барча божхона тўловларини белгиланган тартибда ундиради.


42. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Оператор билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 16-сон, 126-модда.



















































Время: 0.2080
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск