Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳисоб-китоблар /

Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 21.04.2010 й. 2099-сон билан рўйхатга олинган 26.02.2010 й. Марказий банки Бошқаруви 8/2-сон, Давлат солиқ қўмитаси 2010-7-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг17-8/704-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 21 апрелда 2099-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқаруви,

Давлат солиқ қўмитаси ҳамда

Ўзбекистон алоқа ва

ахборотлаштириш агентлигининг

2010 йил 26 февралдаги

8/2, 2010-7, 17-8/704-сонли қарорига

ИЛОВА



Тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний

шахсларнинг тўловларини қабул қилиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Нақд пул муомаласини такомиллаштириш ва банкдан ташқари айланмани қисқартириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 3-4-сон, 145-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Телекоммуникациялар ва почта алоқаси соҳасидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 22 ноябрдаги 458-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 9-10-сон, 146-модда) мувофиқ тўлов агентлик тармоғи орқали жисмоний шахсларнинг етказиб берувчилар, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқалар олдидаги пул мажбуриятларини бажариш учун жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом:

а) юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан жисмоний шахсларга тўғридан-тўғри товарларни сотиш ва хизматлар (ишлар)ни кўрсатиш;

б) юридик шахслар ўртасида, юридик шахслар билан якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида тўловларни амалга ошириш;

в) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари фойдасига тўловларни амалга ошириш;

г) Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига мувофиқ ташкил этилган тўлов агентлик тармоғи орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш;

д) нақд пулсиз шаклдаги, шу жумладан, чакана тўловлар тизими орқали тўловларни амалга ошириш;

е) тижорат банклари ва тижорат банкларида очилган ҳисобварақлар орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган муносабатларга татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


бош агент - етказиб берувчилар билан тузилган шартномалар асосида ўзининг тўлов пунктлари ёки тўлов агентларининг тўлов пунктлари орқали етказиб берувчилар кўрсатган хизматлар учун ўзининг дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан тўловларни қабул қилиш бўйича воситачилик хизматларини кўрсатувчи тўлов агентлик тармоғини ташкил этган юридик шахс;


етказиб берувчи - сотилган маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар (бундан кейинги ўринларда хизматлар деб юритилади) учун жисмоний шахслардан пул маблағларини қабул қилувчи, бош агент билан шартномага эга бўлган юридик шахс, кредит ташкилотлари бундан мустасно;


кафиллик бадали - шартнома бажарилишини таъминлаш мақсадида тўлов агенти томонидан бош агентга ва бош агент томонидан етказиб берувчига ўтказиладиган, тўловларни амалга ошириш учун закалат ҳисобланган пул маблағи;


махсус ҳисобварақ - бош агент ёки тўлов агентига хизмат кўрсатувчи банкда тўлов агентлик тармоғи орқали тўловларни амалга ошириш мақсадида мазкур Низомда белгиланган тартибда очиладиган банк ҳисобварағи;


терминал - бош агентнинг дастурий-аппарат мажмуидан (бундан кейинги ўринларда дастурий-аппарат мажмуи деб юритилади) фойдаланган ҳолда, жисмоний шахсларнинг тўловларини амалга ошириш учун стационар ёки мобил қурилма (тармоққа симсиз боғланувчи ва мустақил энергия билан таъминланувчи портатив-кўчма қурилма), шу билан бирга, ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси (тўлов агенти иштироки билан ёки унинг иштирокисиз тўловларни қабул қилувчи ўз-ўзига хизмат қилиш киоскалари);


тўлов агентлик тармоғи - етказиб берувчилар учун жисмоний шахсларнинг тўловларини қабул қилиш фаолиятини юритувчи бош агент ва тўлов агентларини қамраб олувчи тизим;


тўлов агенти - жисмоний шахслардан тўловларни стационар ёки мобил тарзда қабул қилиш бўйича фаолиятни бош агент билан тузилган шартнома асосида амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор;


тўловчи - етказиб берувчининг олдидаги пул мажбуриятларини бажариш мақсадида, шу жумладан, етказиб берувчининг хизматларига олдиндан тўловни амалга ошириш учун бош агент ёки тўлов агентига пул маблағларини тўловчи жисмоний шахс.


3. Тўловчилардан тўловларни қабул қилиш нақд пулда ёки жисмоний шахсларнинг пластик карточкалари асосида бош агент ёки тўлов агенти томонидан фақат бош агентнинг дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Интернет провайдерлари ва алоқа операторларининг экспресс тўлов карточкалари тўлов агентлик тармоғи орқали қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотилиши мумкин.



II. БОШ АГЕНТНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИ


4. Юридик шахсни бош агент сифатида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан амалга оширилади.


5. Юридик шахсни бош агент сифатида рўйхатдан ўтказиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг 140 минг баробари миқдорида ҳақ ундирилади. Устав фондида давлат улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик шахс рўйхатдан ўтишда тўловдан озод этилади.


6. Марказий банкда бош агент сифатида рўйхатга олингунга қадар юридик шахс:

а) 200 000 евро эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда шакллантирилган устав фондига;

б) тўловларни йиғиш бўйича хизмат кўрсатиш юзасидан мобил алоқа ва телефон тармоғи операторлари, аҳолига электр энергиясини ва табиий газни етказиб берувчи ташкилотлар билан имзоланган дастлабки шартномаларга;

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мавжуд бўлган дастурий-аппарат мажмуига;

г) дастурий-аппарат мажмуининг техник топшириғида белгиланган дастурий аппарат мажмуининг функционал имкониятларига ва талабларига мос келиши юзасидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг техник хулосасига;

д) дастурий-аппарат мажмуида тўлов агентларининг ишлаши учун тайёрлов ўқув дастурига ва тегишли сертификат бериш тизимига;

е) дастурий-аппарат мажмуининг турли хил ҳужжат айланишида электрон рақамли имзоларга;

ж) Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйича 15 мингдан кам бўлмаган миқдордаги тўлов агентларига;

з) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатга олинган ўзининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига эга бўлиши лозим.


7. Мазкур Низомнинг 6-банди талабларига жавоб берувчи юридик шахс Марказий банкка бош агент сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза тақдим этади.

Аризага:

рўйхатдан ўтказиш учун тегишли тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати;

юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

устав фонди шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва ҳисобот даври учун бухгалтерия балансининг нусхаси (янги ташкил этилган ташкилотлар бундан мустасно);

етказиб берувчилар билан имзоланган дастлабки шартномалар нусхалари;

дастурий-аппарат мажмуининг техник топшириғида белгиланган дастурий аппарат мажмуининг функционал имкониятларига ва талабларига мос келиши юзасидан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг техник хулосаси нусхаси;

дастурий-аппарат мажмуида ишлашга ўқитиш бўйича қўлланмаси ва тўлов агентига ўқишдан ўтганлиги тўғрисида бериладиган сертификатнинг намунаси;

Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди бўйича 15 мингдан кам бўлмаган миқдордаги тўлов агентлари билан имзоланган дастлабки шартномалар нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси томонидан берилган товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси гувоҳномасининг нусхаси илова қилинади.

Мазкур бандда кўрсатилган ҳужжатлардан бирининг йўқлиги аризани қайтариш учун асос бўлади.


8. Талаб этиладиган ҳужжатлар илова қилинган ариза қабул қилинган кундан бошлаб 30 иш кунидан кечиктирмасдан рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор ёки асослантирилган рад жавоби қабул қилинади.

Рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин, рўйхатдан ўтказиш рад этилган санадан 3 ой ўтгандан сўнг юридик шахс Марказий банкка қайта мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


9. Марказий банк қарор қабул қилингандан сўнг 3 иш куни мобайнида юридик шахсни қабул қилинган қарор ҳақида ёзма равишда хабардор қилади. Рўйхатдан ўтказиш рад қилинган тақдирда тўланган тўлов суммаси 5 иш куни мобайнида қайтариб берилиши лозим.

Рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Марказий банк бош агентнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.



III. БОШ АГЕНТ БИЛАН ТЎЛОВ АГЕНТИ

ЎРТАСИДАГИ ШАРТНОМАЛАРНИ

ТУЗИШ ТАРТИБИ


10. Тўловчилардан тўловларни қабул қилиш учун бош агент тўлов агенти билан шартнома тузади.


11. Бош агент билан тўлов агенти ўртасида тузиладиган шартномада шартнома предмети, томонларнинг ўзаро муносабатлари, кафиллик бадалининг аниқ миқдори, ҳисоб-китоб ва тўловларни қабул қилиш тартиби, етказиб берувчилар рўйхати, тўлов агенти тўловларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган хизмат турлари, мукофот пули миқдори, тарафларнинг жавобгарлиги, низоларни ҳал этиш тартиби, шартноманинг амал қилиш муддати, бош агентнинг товар ва хизмат кўрсатиш белгисидан ҳамда бош агентнинг дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланиш тартиби, тўловларни қабул қилиш пунктини жойлаштириш тартиби, шунингдек қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб бошқа шартлар белгиланган бўлиши лозим.


12. Бош агент билан тўлов агенти ўртасида шартнома тузишда тўлов агенти қуйидаги ҳужжатларнинг нусхасини тақдим этиши шарт:

а) тўлов агентининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳномани;

б) тўлов агенти раҳбарининг (якка тартибдаги тадбиркорнинг) паспортини;

в) тўловларни қабул қилиш пункти сифатида фойдаланиладиган жойга нисбатан мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни;

г) тўлов агентининг банк ҳисобварақлари тўғрисидаги маълумотномани;

д) фискал хотирали назорат-касса машинасини давлат солиқ хизмати органидан рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномани.


13. Мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган ҳужжатларни тақдим этмаган тўлов агенти билан шартнома тузишга йўл қўйилмайди.

Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари тўлов агенти сифатида фаолият кўрсатганда мазкур Низомнинг 12-банди "б", "г" ва "д" кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар талаб этилмайди.


14. Бош агент тўлов агенти билан шартнома тузгандан сўнг 3 иш куни ичида тўлов агенти тўғрисида қуйидагиларни ўз ичига олган электрон маълумотни Марказий банкка тақдим этади:

тўлов агентининг номи;

тўлов агентининг солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

фаолият кўрсатаётган (жойлашган) манзили;

хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва коди;

тўлов агентининг хизмат кўрсатувчи банкида очилган асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи.


15. Марказий банк бош агент томонидан тўлов агентлари тўғрисида тақдим этилган электрон маълумотлар асосида тўлов агентларининг реестрини юритади.


16. Тўловларнинг амалга оширилиши учун тўлов агентининг дастурий-аппарат мажмуида аутентификацияси бош агент билан тўлов агенти ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган логин ва пароль бериш йўли билан ҳамда бошқа хавфсиз фойдаланиш воситалари орқали амалга оширилади.

Бош агент билан шартнома тузган тўлов агентлари дастурий-аппарат мажмуида ишлаши учун электрон рақамли имзо калитларига эга бўлиши шарт.



IV. ТЎЛОВЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


17. Тўловчилардан тўловларни қабул қилиш усуллари ва имкониятлари етказиб берувчи билан бош агент ўртасида тузилган шартномада белгиланади. Бунда, тўловни қабул қилиш шартлари ва тўловчининг асосий идентификация маълумотлари аниқ ва тўлиқ қайд этилиши лозим.


18. Тўлов агенти тўловчилардан тўловларни ўзининг махсус ҳисобварағидан бош агентнинг махсус ҳисобварағига ўтказилган кафиллик бадали миқдорида қабул қилади.


19. Тўловчининг етказиб берувчи олдидаги пул мажбурияти тўлов амалга оширилгандан сўнг тўловчига бериладиган фискал хотирали назорат-касса машинасининг ва дастурий-аппарат мажмуининг чеклари ёки тўловлар пластик карточкалар асосида қабул қилинганда ҳисоб-китоб терминалининг ва дастурий-аппарат мажмуининг чеклари олинган вақтдан бажарилган ҳисобланади.

Бош агент тўлов агентлик тармоғи орқали тўлов амалга оширилганда тўловчига дастурий-аппарат мажмуидан автоматик тарзда қоғозда чек чиқариб берилишини ташкил этилиши учун жавобгардир.


20. Тўловни қабул қилиш хизматини кўрсатишда тўловчидан бош агент ёки тўлов агенти томонидан белгиланган тарифларга мувофиқ мукофот пули олиниши мумкин. Бунда, тарифлар барчанинг танишиши мумкин бўлган жойга жойлаштирилиши лозим.

Бош агент ёки тўлов агенти ўз хизматлари учун олинадиган мукофот пулидан ортиқ миқдорда қўшимча маблағ (устама нарх) белгилашга ва тўловчидан ундиришга ҳақли эмас.

Тўловчининг ҳуқуқлари бузилган тақдирда, бош агент ёки тўлов агенти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.


21. Тўлов хато амалга оширилганида бош агент ёки тўлов агенти амалга оширилган тўловни бекор қилиши лозим. Тўловнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжат тақдим этилганда, тўлов бекор қилинади.

Амалга оширилган тўловни бекор қилиш тартиби бош агент томонидан белгиланади.


22. Қабул қилинган тўловлар ҳақидаги маълумотлар дастурий-аппарат мажмуида ва етказиб берувчининг электрон мосламаларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддат давомида сақланади.


23. Мобиль қурилмалардан фойдаланувчи бош агент ёки тўлов агенти потенциал тўловчининг манзилига ташриф буюрган ҳолда тўловларни қабул қилиш хизматини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бунда, тўлов сўзсиз мобиль қурилмадан фойдаланиб, аниқ вақт режимида чек берган ҳолда амалга оширилади.



V. ТЎЛОВ АМАЛГА ОШИРИЛГАНДАН КЕЙИН

ТЎЛОВЧИЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ЧЕКЛАР


24. Тўлов муваффақиятли амалга оширилгандан сўнг тўловчига фискал хотирали назорат-касса машинасининг ва дастурий-аппарат мажмуининг чеклари ёки тўловлар пластик карточкалар асосида қабул қилинганда ҳисоб-китоб терминалининг ва дастурий-аппарат мажмуининг чеклари берилиши лозим.


25. Бош агент ёки тўлов агенти томонидан пул маблағлари қабул қилингандан сўнг тўловчига мазкур Низомнинг 24-бандида назарда тутилган чекларни бермаслик, уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилишига асос бўлади.


26. Дастурий-аппарат мажмуининг чекида қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:

а) бош агентнинг номи ёки бош агентнинг рўйхатга олинган товар (хизмат кўрсатиш) белгиси;

б) бош агент ёки тўлов агентининг СТИР;

в) етказиб берувчининг номи ва тўланган хизмат тури;

г) дастурий-аппарат мажмуида рўйхатга олинган тўлов агенти терминалининг рақами;

д) тўловчининг идентификация маълумотлари (телефон рақами, шахсий ҳисобварақ рақами ва ҳоказо);

е) тўловни амалга ошириш санаси ва вақти;

ж) қабул қилинган пул маблағларининг умумий миқдори;

з) мукофот пули ундирилганда, тўловчи томонидан тўланадиган миқдори;

и) тўловни амалга ошириш шартлари (аниқ вақт режимида ёки кечиктирилган ҳолда);

к) хизматлар моҳиятидан келиб чиқадиган бошқа муҳим маълумот.


27. Тўлов амалга оширилгандан сўнг тўловчига бериладиган дастурий-аппарат мажмуининг чеки фискал хотирали назорат-касса машинасининг ёки тўловлар пластик карточкалар асосида қабул қилинганда ҳисоб-китоб терминалининг чеки билан биргаликда тақдим этилиши шарт.



VI. ЎЗ-ЎЗИГА ХИЗМАТ ҚИЛИШ ҚУРИЛМАСИ

ОРҚАЛИ ТЎЛОВНИ АМАЛГА ОШИРИШ


28. Дастурий-аппарат мажмуига боғланган ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси орқали тўловчи томонидан тўлов амалга оширилиши мумкин.


29. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси ва унинг жойлашуви қонун ҳужжатларида белгиланган барча хавфсизлик талабларига жавоб бериши шарт.


30. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси бошқа терминаллар каби мазкур Низом билан белгиланган талабларга жавоб берадиган тегишли чекларни чиқариб бериши лозим.


31. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасини жойлаштириш учун бош агент ёки тўлов агенти ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасини ушбу жойда ўрнатиш ҳуқуқи билан боғлиқ бўлган барча керакли ҳужжатларга эга бўлиши лозим.


32. Бош агент ёки тўлов агенти ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасига хизмат кўрсатиш бўйича кузатувчи ва профилактик-техника ишларини олиб борувчи жавобгар шахсни тайинлаши лозим.


33. Бош агент ёки тўлов агенти ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасида йиғилган нақд пул маблағларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда инкассация қилинишини таъминлайди.


34. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасида йиғилган нақд пул маблағларини инкассация қилиш тартибини бузганлик учун бош агент ёки тўлов агенти қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


35. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси тўловчига етказиб берувчиларнинг хизмати учун тўловни амалга ошириш мақсадида ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмасидан фойдаланиш бўйича қисқа йўриқнома (маълумот) билан танишиш имкониятини бериши лозим.


36. Ўз-ўзига хизмат қилиш қурилмаси тўловчи учун тўлов амалга оширилаётган етказиб берувчи хизмати бўйича керакли маълумотларни (етказиб берувчилар рўйхати, мукофот пули миқдори ва шу кабилар), шу жумладан, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа маълумотни (ахборот хабарлари ва бошқаларни) ўз ичига олиши мумкин.



VII. ТЎЛОВ АГЕНТИ ТОМОНИДАН ТЎЛОВНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН КАФИЛЛИК

БАДАЛИНИ МАХСУС ҲИСОБВАРАҚҚА

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


37. Тўловларни қабул қилиш хизматини кўрсатиш ва шартнома шартларини бажариш мақсадида тўлов агенти бош агентга, шунингдек бош агент етказиб берувчига кафиллик бадалини ўзининг махсус ҳисобварағидан ўтказиб беради.


38. Кафиллик бадалининг миқдори бош агент билан етказиб берувчилар, шунингдек бош агент билан тўлов агенти ўртасида тузиладиган шартномаларда аниқ белгиланади.


39. Кафиллик бадалини биринчи маротаба тўлашда бош агент ёки тўлов агенти ўзининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан шартномада кўрсатилган кафиллик бадали миқдоридаги маблағни тўлов топшириқномаси асосида ўзининг махсус ҳисобварағига ўтказади ва ушбу махсус ҳисобварағидан маблағни етказиб берувчига ёки бош агентга тўлов топшириқномаси асосида тўлаб беради.


40. Кейинчалик кафиллик бадали миқдорини ўзгартириш томонлар ўртасида тузилган шартномага тегишли ўзгартиришларни киритиш орқали амалга оширилади.

Кафиллик бадали миқдори оширилганда бош агент ёки тўлов агенти биринчи (олдинги) тўланган кафиллик бадалининг кўпайган суммаси миқдоридаги маблағни тўлов топшириқномаси асосида асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан ўзининг махсус ҳисобварағига ўтказиши мумкин.

Бошқа ҳолатларда бош агент ёки тўлов агентининг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағидан уларнинг махсус ҳисобварағига кафиллик бадалини тўлдириш учун пул маблағлари ўтказилиши тақиқланади.


41. Кафиллик бадали етказиб берувчи томонидан бош агентдан ёки бош агент томонидан тўлов агентидан Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қабул қилинади.


42. Кафиллик бадали учун етказиб берувчи ва бош агент томонидан фоизлар ҳисобланмайди.


43. Кафиллик бадалининг фойдаланилмаган қисми бош агентга ёки тўлов агентига тегишли шартномага ўзгартириш киритилганда ёки бекор қилинган ҳолларда қайтариб берилади.



VIII. МАХСУС ҲИСОБВАРАҚЛАРИДАГИ ПУЛ

МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ ВА

УЛАРНИ ИШЛАТИШ ТАРТИБИ


44. Бош агент ёки тўлов агентига хизмат кўрсатувчи банк томонидан 22604 - "Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли" ҳисобварағида (кейинги ўринларда махсус ҳисобварақ деб юритилади) 111 ва 555 тартиб рақамлари билан тугаган иккита ҳисобварақ очилади.

111 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобвараққа фақат инкассация хизмати орқали топширилган накд пул тушумлари ва 555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобвараққа фақат жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан нақдсиз келиб тушган пул маблағлари кирим қилинади.

Тижорат банклари ёки уларнинг филиаллари тўлов агенти сифатида фаолият кўрсатганда бош агентнинг 555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварағига тижорат банкининг дебитор қарздорлиги ҳисобидан 19900 - "Бошқа активлар" ҳисобварағидан ўтказилган маблағлар кирим қилиниши мумкин.


45. Махсус ҳисобварақлар очиш учун бош агент ёки тўлов агенти хизмат кўрсатувчи банкка пул тушумини инкассация қилиш тўғрисидаги шартномани ва бош агент Марказий банкда рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхасини ҳамда тўлов агенти бош агент билан тузилган шартнома нусхасини тақдим қилади.


46. Бош агент ёки тўлов агенти инкассация халталарига савдо тушумини солишда юк хати ва илова қайдномасининг орқа томонига қуйидаги ёзувни киритади:

"Бош агент ёки тўлов агентининг тўловчилардан тўловларни қабул қилиш бўйича нақд пул тушуми_____________сўмни ташкил этади".


47. Бош агент ёки тўлов агентининг тўловчилардан тўловларни қабул қилиш бўйича инкассация қилинган накд пул тушуми 19903 - "Инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклар" ҳисобварағи орқали 111 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварағига банк томонидан мемориал ордер асосида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказиб берилади:


Дт - 19903 - "Инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклар";

Кт - 22604 - "Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли" (111 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварақ).


48. Бошқа банк мижози бўлган бош агент ёки тўлов агентининг тўловчилардан тўловларни қабул қилиш бўйича инкассация қилинган нақд пул тушуми банклар томонидан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан 29804 - "Бошқа банклар мижозларининг инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклари" ҳисобварағи орқали уларга хизмат кўрсатувчи банкда очилган ва 111 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварағига мемориал ордер асосида қуйидаги иккита бухгалтерия ўтказмаси орқали ўтказиб берилади:


Дт - 19903 - "Инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклар";

Кт - 29804 - "Бошқа банклар мижозларининг инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклари";


Дт - 29804 - "Бошқа банклар мижозларининг инкассация қилинган пул тушумлари ва чеклари";

Кт - 22604 - "Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли" (бош агент ёки тўлов агентига хизмат кўрсатувчи банкда очилган 111 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварақ).


49. Бош агент ёки тўлов агентининг 555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварағига жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан келиб тушадиган маблағларни киритиш учун 555 тартиб рақами билан тугаган 29814 - "Мижознинг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган, терминаллар орқали келиб тушган тушумлар" ҳисобварағи очилади.

555 тартиб рақами билан тугаган 29814 - "Мижознинг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган, терминаллар орқали келиб тушган тушумлар" ҳисобварағи орқали банклар жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан келиб тушган маблағларни мижозлари ёки бошқа банк мижозлари бўлган бош агент ёки тўлов агентининг 555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварағига қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали мемориал ордер асосида ўтказиб беради:


Дт - 29814 - "Мижознинг ҳисобварағига ўтказилиши лозим бўлган, терминаллар орқали келиб тушган тушумлар" (555 тартиб рақами билан тугаган);

Кт - 22604 - "Мижозларнинг бошқа депозитлари - Жамғарма - Мақсадли" (555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварақ).


50. Кафиллик бадали тўлов агенти томонидан тегишлилиги бўйича унинг 111 ва 555 тартиб рақамлари билан тугаган махсус ҳисобварақларидан бош агентга очилган 111 ва 555 тартиб рақамлари билан тугаган махсус ҳисобварақларга мос равишда тўлов топшириқномаси асосида ўтказиб берилади.


51. Кафиллик бадалини тўлдириш бош агент ёки тўлов агентининг 111 ва 555 тартиб рақамлари билан тугаган махсус ҳисобварағидаги маблағлари доирасида амалга оширилади.

Бош агент ўзининг 111 ва 555 тартиб рақами билан тугаган махсус ҳисобварақларидан кафиллик бадалини етказиб берувчининг талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиб беради.


52. Хизмат кўрсатувчи банклар бош агент ёки тўлов агентининг махсус ҳисобварақларига фақат инкассация хизмати орқали топширилган нақд пул маблағларини ва жисмоний шахсларнинг банк пластик карточкаларидан келиб тушган маблағларининг киритилишига жавобгардирлар.

Бош агент ёки тўлов агентининг махсус ҳисобварағидан унинг тўлов топшириқномасига асосан маблағлар асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига ўтказиб берилиши мумкин. Бунда ушбу маблағлар бош агент ёки тўлов агентининг махсус ҳисобварақларини тўлдириш учун қайтарилишига йўл қўйилмайди.


53. Бош агент тўлов агентлик тармоғи орқали амалга оширилган тўловлар тўғрисида маълумотларни етказиб берувчилар ҳамда тўлов агентлари қирқимида ҳар ойнинг биринчи санасида Марказий банкка тақдим этади.

Маълумотларнинг шакллари ва узатиш тартибини Марказий банк белгилайди.

Марказий банк бош агент томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади ва тўлов агентлик тармоғи орқали амалда ўтказилган тўловлар ва тақдим этилган маълумотлар ўртасида номувофиқлик юзага келганда тегишли чора кўриш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ахборот тақдим этади.



IX. ТЎЛОВ АГЕНТЛИК ТАРМОҒИНИ ДАСТУРИЙ

ВА ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ


54. Тўлов агентлик тармоғи етказиб берувчининг тизимига уланиш ва тўловчиларнинг тўловлари ҳақидаги маълумотларни узатиш имконини берувчи дастурий-аппарат мажмуидан фойдаланади.


55. Тўлов бош агентнинг етказиб берувчи ва бош агент, бош агент ва тўлов агенти ўртасида тузилган шартнома асосида белгиланган қоидаларга мувофиқ умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда, тўловчиларнинг тўловларини қабул қилиш бўйича етказиб берувчи, бош агент, тўлов агентининг биргаликдаги фаолияти орқали амалга оширилади.


56. Етказиб берувчи ва бош агент дастурий-аппарат мажмуи орқали тўлов агентининг тўловлари ўтишида ишнинг узлуксизлиги, барқарорлиги ва ахборот хавфсизлигини таъминлаши лозим.


57. Дастурий-аппарат мажмуида узилишлар ёки ишларнинг ёмонлашуви юз берган тақдирда, етказиб берувчи ва бош агент шартномада белгиланган муддатда ва шаклда бир-бирларига бу ҳақда хабар беришлари лозим. Бундай ҳолатлар юз берганда, бош агент шартномада белгиланган муддатда ва шаклда тўлов агентини жорий нуқсонлар ҳақида хабардор қилиши лозим.


58. Тўлов агенти дастурий-аппарат мажмуига бош агентнинг розилигисиз ўзгартиришлар киритишга ва ундан фойдаланишга ҳақли эмас.


59. Қабул қилинаётган тўловларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўлов агенти бош агент томонидан берилган дастурий-аппарат мажмуига уланиш имкониятининг ҳар қандай воситаларини учинчи шахсларга тақдим этмаслиги шарт.



X. ТЎЛОВ АГЕНТЛИК ТАРМОҒИНИНГ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


60. Бош агент ёки тўлов агенти, шунингдек етказиб берувчи дастурий-аппарат мажмуида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлаш бўйича, шу жумладан, ҳар қандай қурилмаларга рухсатсиз кириш, уларга ўзгартириш киритиш, уларнинг йўқолиши, йўқ қилиниши ва блокировка қилинишининг олдини олувчи талабларни ишлаб чиқиши ва риоя этиши лозим.


61. Бош агент ёки тўлов агенти, шунингдек етказиб берувчи дастурий-аппарат мажмуида хавфсизлик ва ахборот муҳофазасини таъминлашнинг қўшимча воситалари ва усулларини ўрнатиши мумкин.



XI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


62. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


63. Давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов агентлик тармоғи фаолияти устидан назоратни амалга оширади ва улар томонидан нақд пул тушумининг банк кассаларига инкассация хизмати орқали топширилишини мониторинг қилади.


64. Давлат солиқ хизмати органлари бош агент ва тўлов агентининг фаолиятини текшириш пайтида тўловчилардан қабул қилинган нақд пул тушумини ҳақиқатда банк кассаларига топширилган нақд пул тушуми билан солиштиради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг сўровига асосан Марказий банк тўлов агентларининг реестрини тақдим этади.


65. Мазкур Низомга мувофиқ ўз фаолиятини амалга оширадиган томонлар ўртасида юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


66. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 16-сон, 128-модда.










































Время: 0.1544
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск