ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.04.2010 й. ПҚ-1326-сон "Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.04.2010 й.

N ПҚ-1326



ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИ ВА САВДО

КОМПЛЕКСЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари) фаолиятини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари ва ҳажмларини кенгайтириш, аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, бозорлар ва савдо комплексларида пул оқимлари тўлиқроқ ҳисобга олинишини таъминлаш, шунингдек, сифати паст, қалбаки ва контрабанда маҳсулотлари сотилишига йўл қўймаслик мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда:

бир ой муддатда деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари) паспортларини тузишни ниҳоясига етказиб, ушбу паспортларга уларнинг ихтисослашуви ва иш тартиби, турғун савдо нуқталари ва савдо ўринлари миқдори ва жойлашуви, уларнинг ҳудудида мавжуд бўлган инфраструктура объектлари ва кўрсатилаётган хизмат турлари тўғрисидаги маълумотларни албатта киритсинлар;

2010 йилнинг 1 июнига қадар 100 та ва ундан кўпроқ турғун савдо нуқталари ва савдо ўринлари мавжуд бўлган барча бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида давлат солиқ хизмати органларининг ходимлари томонидан йиғимнинг тўлиқлигини ҳар куни текширган ҳолда фақат банк тизими орқали бир марталик йиғим ва ижара тўловлари ундирилишининг автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олинишини мажбурий тартибда жорий қилсинлар;

2010 йилнинг 1 июнигача бўлган муддатда бозорлар ҳудудида ва уларга туташ ҳудудларда жойлашган барча автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларининг белгиланган тартибда бозорлар ва савдо комплексларига топширилишини таъминласинлар, уларнинг назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари билан жиҳозланишини, шунингдек 300 та ва ундан кўпроқ турғун савдо нуқталари ва савдо ўринларига эга бўлган бозорлар ва савдо комплексларида машиналарнинг кириш ва чиқиш вақтини қайд этиб турадиган электрон ҳисоблагичлар мажбурий ўрнатилишини назарда тутсинлар;

2010 йилнинг 1 июлигача бўлган муддатда давлат ветеринария хизмати ва санитария-эпидемиология назорати органларини жалб этган ҳолда ҳар бир деҳқон (озиқ-овқат) бозорида бозорга олиб келинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг экспресс-анализ лабораторияларини ташкил қилиб, тегишли сертификат берсинлар ва тегишли сертификатга эга бўлмаган маҳсулотларнинг сотилишини тақиқласинлар;

2011 йилнинг 1 январига қадар муддатда барча ихтисослаштирилган ва буюм бозорларини назорат-касса машиналари ва тўлов терминаллари билан жиҳозланган турғун савдо нуқталаридан иборат бўлган савдо комплекслари этиб қайта ташкил қилсинлар, истеъмолда бўлган мол-мулк савдоси бўйича бозорлар бундан мустасно.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 октябрдаги Р-3296-сон Фармойишига мувофиқ тузилган ишчи комиссиясининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2010 йилнинг 1 июлига қадар 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича савдо комплекслари, деҳқон, ихтисослаштирилган ва буюм бозорларида аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи объектларни фискал хотирали назорат-касса машиналари билан мажбурий равишда қўшимча жиҳозлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

бозорлардаги савдо ўринлари жисмоний шахсларга фақат уларнинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгани тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирдагина берилади, ўзи етиштирган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини, шунингдек истеъмолда бўлган товарларни сотиш ҳоллари бундан мустасно;

сотиб олинган товарлар ва хизматлар учун харидорларга бериладиган касса чекларида солиқ тўловчининг номи ва индивидуал рақами (ИНН), харид қилинган вақти ва санаси, товарнинг номи, унинг қиймати, касса аппаратининг рақами тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши керак;

бозорларнинг ҳудудида (қонун ҳужжатларига мувофиқ деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида замонавий савдо комплексларини қуриш учун ер участкаларини ажратиш истисно қилинган ҳолда) ер участкалари ажратиб берилишига, шунингдек бозорга тегишли кўчмас мулк объектларини жисмоний ва юридик шахсларга мулк қилиб топширилишига йўл қўйилмайди.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ҳудудий молия ва солиқ органлари билан келишилган ҳолда бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорларини ҳар йили тасдиқласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари 2010 йилнинг 1 майига қадар муддатда бир марталик йиғим, ижара тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қийматини тасдиқласинлар ҳамда бозорлар ва савдо комплексларига кириладиган барча жойларга осиб қўйсинлар.

6. 2010 йилнинг 1 октябридан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи тартиб жорий қилинсин:

аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширувчи хўжалик субъектлари томонидан қўлланадиган назорат-касса машиналари ягона техник талабларга мос келиши ва "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган тартибда мажбурий сертификациядан ўтказилиши лозим;

сертификати бўлмаган ёки белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланган ҳолда чек бериш айбдор шахсларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

8. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бозорлар ва савдо комплексларининг фаолиятини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритиш, шунингдек қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 26 апрелдаги

ПҚ-1326-сон қарорига

1-ИЛОВА



Савдо комплекслари, деҳқон, ихтисослаштирилган ва

буюм бозорларида фискал хотирали назорат-касса

машиналарини мажбурий равишда қўлланган ҳолда

аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга

оширувчи қўшимча объектлар

РЎЙXАТИ


1. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини реализация қилиш бўйича умумфойдаланадиган ихтисослаштирилган турғун павильонлар.


2. Автотранспорт воситаларини вақтинча caқлаш, шу жумладан бозорга туташ ҳудудларда вақтинча caқлаш жойлари.


3. Аҳолидан тўловларни, шу жумладан уй-жой-коммунал хизматлар, телефон ва уяли алоқа хизматлари учун тўловларни қабул қилиш пунктлари.


4. Бозорларнинг маъмурияти томонидан бир марталик йиғим ва ижара тўловларини қабул қилиш пунктлари.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 17-сон, 131-модда.





















































Время: 0.1348
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск