язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Бюджет тизими/ Молия вазирининг 02.04.2010 й. 26-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 26.04.2010 й. 2101-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

26.04.2010 й.

N 2101




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

02.04.2010 й.

N 26


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг

ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона

счётлар режасини тасдиқлаш тўғрисида


(2012 йил 1 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 1-2 сон, 6-модда) ва "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида"ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 164-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги "Бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3618-сонли Фармони 1-иловаси, IV бўлими, 6-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 23-24-сон, 166-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 28 февралдаги "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-594-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 9-10-сон, 82-модда) ижросини таъминлаш мақсадида БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона счётлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур буйруқ молия ва ғазначилик органлари, бюджетдан маблағ олувчилар, давлат мақсадли ва бюджетдан ташқари жамғармаларнинг тақсимловчи органларига жорий этилади.


3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2006 йил 7 апрелдаги 37-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазначилик ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона ҳисоблар режасини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1570, 2006 йил 3 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 18-сон, 159-модда);

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2007 йил 23 ноябрдаги 102-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазначилик ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона ҳисоблар режасини тасдиқлаш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1570-1, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 496-модда);

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 30 декабрдаги 122-сон "Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ғазначилик ижроси бухгалтерия ҳисобининг ягона ҳисоблар режасини тасдиқлаш ҳақида"ги Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1570-2, 2009 йил 31 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 586-модда).


4. Мазкур буйруқ 2012 йил 1 январдан кучга киради.



Вазир                                                                                Р. Азимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 17-сон, 135-модда