Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.03.2010 й. ПҚ-1302-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси бюджетини ҳамда 2010 йилда болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастурларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.03.2010 й.

N ПҚ-1302



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

БОЛАЛАР  СПОРТИНИ  РИВОЖЛАНТИРИШ

ЖАМҒАРМАСИ       БЮДЖЕТИНИ      ҲАМДА

2010 ЙИЛДА БОЛАЛАР СПОРТИ ОБЪЕКТЛАРИ,

СУЗИШ ҲАВЗАЛАРИ ВА БОЛАЛАР МУСИҚА

ҲАМДА САНЪАТ МАКТАБЛАРИНИ ҚУРИШ,

РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА КАПИТАЛ

ТАЪМИРЛАШНИНГ МАНЗИЛЛИ

ДАСТУРЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўсиб келаётган авлод ўртасида оммавий физкультура ва спортни янада авж олдириш, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топтириш, уларнинг қобилияти ва иқтидорини ҳар томонлама ривожлантириш, маданий савиясини ошириш, шунингдек болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси даромадлари ва харажатларининг прогноз параметрлари 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда тайёрланган 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастурлари 3, 3а ва 3б-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Республика ва ҳудудий ташкилотлар ҳамда корхоналар, шунингдек хорижий инвесторларнинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига 4-6-иловаларга* мувофиқ прогноз ҳажмларда ихтиёрий ҳомийлик ёрдамини йўллаш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.


3. Қуйидагилар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига шахсий жавобгарлик юклансин:

ижтимоий соҳа объектлари қурилиши бўйича ихтисослашган пудрат ташкилотлари ўртасида болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастурларига киритилган объектлар бўйича танлов савдоларини 2010 йилнинг 20 мартигача якунлаш;

танлов савдолари натижалари тасдиқлангач танлов ғолиблари билан ўн кун муддатда пудрат шартномаларини тузиш ҳамда объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ўз вақтида молиялаштира бошлаш;

қурилиш-монтаж ишларини олиб боришда намунавий лойиҳаларга, шунингдек тасдиқланган қурилиш нормалари ва қоидаларига қатъий риоя қилиш;

болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг тасдиқланган параметрларини белгиланган муддатларда самарали ҳамда сифатли бажариш;

болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини, уларни молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, намунавий лойиҳалар қўлланилмаган ва тасдиқланган қурилиш нормалари ҳамда қоидаларига, шунингдек эксплуатация хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган ҳолда қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ҳолатларига йўл қўймаслик.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда, болалар спорти объектларида, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларида тасдиқланган намунавий лойиҳаларга, қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ бажарилаётган лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифатига нисбатан қўйилаётган талабларга қатъий риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, буюртмачилар билан пудратчилар ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2010 йилда ишга тушириладиган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини белгиланган нормалар ва стандартларга мувофиқ зарур ускуналар ва анжомлар билан ўз вақтида жиҳозланишини, шунингдек ўқувчиларга, айниқса кам таъминланган оилалардаги қиз болаларга, уларни спортнинг оммавий турлари билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида спорт формалари ва буюмлари харид қилинишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

2010 йилнинг II чорагидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси даромадлари ва харажатларининг ғазначилик ижроси механизмини жорий этиш чоралари амалга оширилишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳисоб рақамига маблағлар ўз вақтида келиб тушишини таъминласин;

2010 йилнинг ҳар чораги якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ҳудудий филиаллари томонидан болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактаблари қурилиши объектларига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши ва смета харажатларига риоя этилиши устидан текширувларни амалга оширсин ҳамда бажарилган ишларнинг натижалари бўйича Жамғарма Васийлик кенгашига ахборот бериб борсин.


7. Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев) ҳар чоракдаги йиғилишларида мазкур Қарор билан тасдиқланган болалар спорти объектлари, сузиш ҳавзалари ва болалар мусиқа ҳамда санъат мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашнинг манзилли дастурлари амалга оширилишини кўриб чиқсин, уларнинг ўз вақтида ишга туширилиши ва зарур ускуна ҳамда анжомлар билан жиҳозланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.


8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, 3-сон, 127-модда.

































































Время: 0.1820
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск