ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Вино-ароқ ва тамаки маҳсулотлари билан савдо қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.07.1999 й. Ф-1036-сон "Спирт, алкогол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишга оид қонунчиликка риоя этилишини текшириш бўйича Республика комиссияси тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

26.07.1999 й.

N Ф-1036



Спирт, алкогол ва тамаки маҳсулотларини республика ҳудудига олиб келиш, ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича Фармонлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминлашни назорат қилиш, уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилиши, айланиши, сотилиши, калбакилаштирилишига ҳамда акциз маркаларидан ноқонуний фойдаланилишига қарши курашни кучайтириш, шунингдек алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишдан бюджетга тушадиган маблағларни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида:


1. Спирт, алкогол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сотишга оид қонунчиликка риоя этилишини текшириш бўйича Республика комиссияси иловага мувофиқ таркибда тузилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки кун муддатда Республика комиссияси билан келишган ҳолда айни шундай ҳудудий комиссиялар тузиб, уларнинг таркибига ҳудудий молия, солиқ, божхона органлари, прокуратура ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳузуридаги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари маҳкамалари назорат инспекцияларининг раҳбарларини киритсинлар.

Ҳудудий комиссияларга раҳбарлик қилиш тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарларига зиммасига юклансин.


3. Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар бир ой муддатда қуйидагиларни амалга оширсинлар:

- спирт, алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда сотиш, акциз маркалари тайёрлаш ва уларнинг айланиши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини комплекс таҳлил этиш;

- ҳудудлар ва умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича бюджетга етказилган зиённи аниқлаш мақсадида акциз солиғи олинадиган алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотиш соҳасидаги қонунбузарликлар ҳамда суиистеъмолчиликларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича мунтазам таҳлил қилиш;

- спирт ишлаб чиқариш ва сарфлашни, ҳисобга олиш ҳамда назорат қилиш, вино-ароқ ва бошқа алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қуйиш, маркалаш ҳамда уларни ҳисобга олиш устидан назорат ўрнатиш бўйича талабларга риоя этилишини текшириш;

- алкогол ва тамаки маҳсулотларининг улугржи ҳамда чакана савдоси қоидаларига риоя қилинишини текшириш;

- контрабанда йўли билан алкогол маҳсулотлари олиб келиниши сабаблари ва каналларини комплекс ўрганиш ҳамда уларга чек қўйиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.


4. Республика комиссияси Макроиқтисодиёт вазирлигини, “Ўздонмаҳсулот” давлат корпорациясини, “Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг” компаниясини, “Ўзкимёсаноат” уюшмасини жалб этган ҳолда икки ҳафта муддатда истеъмолбоп спирт ишлаб чиқариш ва сотиш балансини таҳлил қилиб, 1999 йилда ундан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича таклиф киритсин.


5. Республика комиссияси 1999 йилнинг 25 августига қадар муддатда текшириш материалларини умумлаштирсин ҳамда спирт, алкогол ва тамаки маҳсулотларини олиб келиш, ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича қонунчиликка риоя этилиши учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифлар киритсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 7-сон, 172-модда























Время: 0.1449
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск