ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Оммавий ахборот воситалари / Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.05.2010 й. 83-сон "XXI аср технологиялари" журналини таъсис этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.05.2010 й.

N 83




"XXI АСР ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ"

ЖУРНАЛИНИ ТАЪСИС ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Баркамол авлод йили" Давлат дастури тўғрисида" 2010 йил 27 январдаги ПҚ-1271-сон қарорида белгиланган устувор вазифаларни бажариш, болалар ва ўсмирларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларни замонавий илм-фан, технология ютуқлари ва янгиликлари билан таништириб бориш, иқтисодиёт тармоқларидаги юқори технологиялар, конструкторлик ишланмалари ва илмий-амалий изланишларнинг натижалари, уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқболлари тўғрисидаги маълумотларни мураббийлар ва устозлар, мутахассислар, айниқса ёш авлод вакиллари ўртасида оммабоп тарзда тарғиб қилиш, фан ва технологияларни ривожлантиришнинг белгиланган устувор йўналишларини амалга оширишда ёшларнинг иштирокини фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси муассислигида:

"XXI аср технологиялари" журналини таъсис этиш;

мустақил юридик шахс мақомига эга бўлган "XXI аср технологиялари" журнали таҳририяти" давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. "XXI аср технологиялари" журналининг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:

мамлакатда фан ва технологияларни ривожлантириш йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятидан, замонавий технологияларнинг яратилиши ва уларни кенг татбиқ этиш борасида амалга оширилаётган ишлар, жаҳонда мазкур соҳаларда рўй бераётган жараёнлар ва сўнгги янгиликлардан болалар ва ўсмирларни мунтазам хабардор қилиб бориш;

замонавий технологияларга асосланган ягона миллий ахборот маконини яратиш ҳамда XXI аср технологияларини шакллантиришнинг назарий-амалий жараёнларига иқтидорли ёшларни фаол жалб этиш мақсадида турли мавзудаги илмий-техникавий мақола ва материаллар, ёшлар ижодиётининг энг илғор намуналарини чоп этиб бориш;

янги технологияларни яратиш ва амалиётга татбиқ қилиш соҳасида амалий аҳамиятга эга бўлган илмий-техникавий тадқиқотлар ва технологик ишланмалар ишлаб чиқилишини тарғиб қилишга ҳисса қўшиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

"XXI аср технологиялари" журнали таҳририяти" давлат корхонасининг уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

журналнинг ҳажми, даврийлиги, таҳрир ҳайъати ҳамда журнал таҳририятининг штат жадвалини белгиласин.


4. Журнал таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг Тошкент шаҳар, Я. Ғуломов кўчаси, 70-уйдаги биносида жойлаштирилсин.


5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:

журнални оммавий ахборот воситаси сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин;

"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйининг матбаа базасида журнални чоп этиш ҳамда уни нашр этиш учун зарур бўлган қоғоз ва бошқа матбаа хом ашёларининг доимий захирасини шакллантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ҳар бир умумтаълим мактаби, мактабдан ташқари таълим муассасаси, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг харажатлар сметасига "XXI аср технологиялари" журналининг бир нусхасига обуна бўлиши учун:

2010 йилда харажатлар сметасида режалаштирилган маблағлар доирасида;

2011 йилдан бошлаб бюджет параметрларини шакллантиришда маблағлар кўзда тутилишини таъминласин.


7. "XXI аср технологиялари" журнали таҳририяти" давлат корхонасининг моддий-техника базасини яратиш, бошланғич айланма маблағларини шакллантириш бўйича ҳомий корхона ва ташкилотларнинг маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифлари иловага мувофиқ маъқуллансин.

Журнални нашр этиш, таҳририят харажатлари муассис ва ҳомийлар томонидан ажратиладиган ҳамда обуначилар ва сотувдан тушадиган маблағлар ҳисобига қопланиши маълумот учун қабул қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Турин политехника университети, "Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси журналнинг бўлимлари ва рукнларини шакллантириш, унинг ҳар бир сонини нашрга тайёрлаш, мақола ва материаллар билан таъминлаш бўйича доимий равишда таҳририятга илмий-методик ёрдам кўрсатсинлар.


9. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги "XXI аср технологиялари" журнали таҳририятини белгиланган тартибда телефон алоқаси билан таъминласин ва журнал обуначиларга имтиёзли нархларда етказилишини ташкил этсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 18-19-сон, 139-модда.




Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 5 майдаги

83-сон қарорига

ИЛОВА



"XXI аср технологиялари" журнали таҳририяти"

давлат корхонасининг моддий-техника базасини

яратиш, бошланғич айланма маблағларини

шакллантириш бўйича ҳомий корхона ва

ташкилотларнинг маблағ ажратиш

тўғрисидаги таклифлари


(млн. сўм)

N

Ташкилотлар номи


Ҳомийлик

маблағларининг

миқдори


1.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


75,0

2.

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


75,0

3.

"Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси


100,0

4.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


50,0

5.

"Ўзбекистон почтаси" акциядорлик жамияти


50,0

6.

"Матбуот тарқатувчи" акциядорлик жамияти


50,0


ЖАМИ:


400,0

             




















Время: 0.1934
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск