ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.04.1999 й. Ф-986-сон "Тошкент шаҳрида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш Концепциясини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳини ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

15.04.1999 й.

N Ф-986


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ЖАМОАТ ТАРТИБИ

ВА      ХАВФСИЗЛИКНИ      ТАЪМИНЛАШ

КОНЦЕПЦИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

БЎЙИЧА ИШЧИ ГУРУҲИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА



“Тошкент шаҳрида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш Концепцияси тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 170-40-сон қарорини бажариш, шунингдек пойтахтда ички ишлар органларини ислоҳ қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Тошкент шаҳрида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш Концепциясини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи иловага мувофиқ ташкил қилинсин.


2. Ишчи гуруҳининг асосий вазифалари қуймидагилардан иборат этиб белгилансин:

пойтахтда жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш Концепциясини босқичма-босқич ва мунтазам суратда амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятига ёрдам кўрсатиш;

Тошкент шаҳар ички ишлар органларини ислоҳ қилиш жараёнининг ҳар томонлама таҳлили ва жорий назоратини ташкил қилиш;

Чет эл тажрибасини ўрганиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ, ИИББ ҳокимлик ҳамда Тошкент шаҳрида жамоат тартиби ва хавфсизликни сақлаш ва таъминлашни ташкил этишда қатнашаётган мамлакатнинг бошқа вазирликлари ҳамда идоралари фаолиятида ана шу тажрибадан фойдалаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тузилмаси ва фаолиятини такомиллаштириш ҳамда ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш мақсадида Тошкент шаҳар ички ишлар органларини ислоҳ қилиш тажрибасини умумлаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда унга ҳар томонлама ёрдам кўрсатсинлар.


4. Гуруҳ раҳбари (А.Х. Носиров) Тошкент шаҳрида жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш Концепциясини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар қандай бажарилаётганлиги тўғрисида ҳар ой ахборот бериб турсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 4-сон, 97-модда























Время: 0.1808
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск