ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Бюджет процесси. Макроиқтисодий кўрсаткичлар. Моддий баланслар /

Юқори бюджетдан қуйи бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 12.05.2010 й. 2102-сон билан рўйхатга олинган 06.04.2010 й. Молия вазирлиги 27-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2010-17-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 12 майда 2102-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Молия вазирлиги ва

Давлат солиқ қўмитасининг

2010 йил 6 апрелдаги

27, 2010-17-сон қарорига

ИЛОВА



Юқори бюджетдан қуйи бюджетларга ўтказиб

бериладиган даромадларни режалаштириш,

ажратиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом "Бюджет тизими тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, 1-2-сон, 6-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ юқори бюджетдан қуйи бюджетларга мазкур ҳудудларда шаклланган ўтказиб бериладиган даромадларни режалаштириш, ажратиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Тегишли ҳудудларда шаклланган даромадлар суммасини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан тегишли бюджетларга ўтказиб берилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан қуйи бюджетларга эса, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан амалга оширилади.


2. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан мазкур ҳудудларда шаклланган даромадлар суммаси бериладиган ҳудудлар рўйхати навбатдаги молия йили учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланган тартибда тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан тегишли бюджетларга берилаётган тушумларни тушираётган корхоналар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.


3. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан мазкур туман (шаҳар)ларда шаклланган даромадлар суммаси бериладиган туман (шаҳар)лар рўйхати навбатдаги йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетини тасдиқлаш жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимияти вакиллик органлари томонидан тасдиқланади.


4. Ўтказиб бериладиган даромадлар суммаси тегишли туман (шаҳар)ларда шаклланган, меъёрий ажратмаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ажратма қилинадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади. Кўрсатилган маблағлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан ажратилади. Бунда, ўтказиб бериладиган даромадлар мазкур бюджетларда назарда тутилган барча харажатларни қоплаш учун етишмаётган даромадлар ҳажмидан ошиб кетиши мумкин эмас.


5. Агарда ушбу туман (шаҳар)ларда шаклланаётган бюджетга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларининг етишмаслиги сабабли туман (шаҳар)лар бюджетлари даромадларининг барча етишмаётган қисмини ўтказиб бериладиган даромад кўринишида ўтказиб беришнинг имконияти бўлмаса, етишмаётган қисми режали дотациялар кўринишида ажратилади.


6. Агарда, тегишли бюджетларга тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича прогноз кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилганда, режадаги ва ҳақиқатдаги тушумлар ўртасидаги фарқ тегишли бюджетлар даромади бўлиб ҳисобланади ва тақсимланмайди ҳамда қуйи бюджетларга берилмайди.


7. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан тегишли бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадларни ажратиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан республика бюджетининг (23402000200100001005) асосий ҳисобварағидан амалга оширилади, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан, вилоятлар бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан қуйи бюджетларга эса, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар (Тошкент шаҳар) молия бошқармалари томонидан (23432, 23430 ва 23426) ҳудудий ғазначилик ҳисобварақларидан амалга оширилади.



II. ЎТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН ДАРОМАДЛАРНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИ РЕСПУБЛИКА

БЮДЖЕТИДАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ БЮДЖЕТИ, ВИЛОЯТЛАР

БЮДЖЕТЛАРИ ВА ТОШКЕНТ ШАҲАР

БЮДЖЕТИГА АЖРАТИЛИШИ


8. Барча тушумлардан келиб чиққан ҳолда ҳар йилги натижалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетларига, шунингдек туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиб бериладиган даромадларнинг тасдиқланган режаси келиб тушмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўлов суммаларига қайта кўриб чиқилади.

Бунда, турли даражадаги бюджетлар ўртасида вужудга келган ўзаро муносабатлар белгиланган тартибда ўзаро ҳисоб-китоблар билан тартибга солинади.


9. Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети даромадлари ва харажатларининг ойлар* (чораклар) бўйича тақсимланишини тузишда ўтказиб бериладиган даромадларнинг суммаси бюджетга келиб тушиши кўзда тутилган, ушбу ҳудудларда шаклланган, аммо Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига келиб тушаётган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар ой тасдиқланган жадвалга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети даромадларининг ойлик (чораклик) режасида кўзда тутилган маблағларни тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисобварақларига ўтказади.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ўтказиб бериладиган даромадларни ўтказиш билан бир вақтда ҳар ой Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетларига ўтказиб бериладиган, республика бюджетига ҳақиқатда келиб тушган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тушумлари суммаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тақдим қилинадиган маълумотлар асосида таҳлил қилади.


12. Агарда, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ўтказиб бериладиган, республика бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тушумлар мавжуд бўлмаганда ёки етишмаганда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойида бюджетга келиб тушмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси миқдорида бюджет ссудасини расмийлаштиради.

Бунда, агар бутун йил бўйича ўтказиб бериладиган даромадлар режаси бажарилиши ёки ортиғи билан бажарилиши таъминланганда, қуйи бюджетларга ўтказиб бериладиган даромадлар суммаси олдин олинган бюджет ссудалари суммасига кўпаяди ва йил охирида юқори бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблар асосида қайтарилади.


13. Бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги Низомга (рўйхат рақами 1052, 2001 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) мувофиқ амалга оширилади.



III. ЎТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН ДАРОМАДЛАРНИ

РЕЖАЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ РЕСПУБЛИКА БЮДЖЕТИ, ВИЛОЯТЛАР

БЮДЖЕТЛАРИ ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИНИНГ ШАҲАР

БЮДЖЕТИДАН ТУМАНЛАР (ШАҲАРЛАР)

БЮДЖЕТЛАРИГА ЎТКАЗИШ


14. Туман (шаҳар) бюджетлари даромадлари ва харажатларининг ойлар (чораклар) бўйича тақсимланишини тузишда ўтказиб бериладиган даромадларнинг суммаси Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратма қилинадиган, аммо ушбу туман (шаҳар)ларда шаклланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаларини ҳисобга олган ҳолда кўзда тутилади.


15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Ғазначилик бошқармалари ҳар ойда молия бошқармалари томонидан тақдим қилинадиган тасдиқланган жадвалга асосан тегишли туманлар (шаҳарлар) бюджетларининг ойлик (чораклик) даромадлари режасида кўзда тутилган маблағларни тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисобварақларига ўтказадилар.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари ўтказиб бериладиган даромадларни ўтказиш билан бир вақтда ҳар ой, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига ажратма қилинган ва тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳудудида шаклланган, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳақиқий тушумлари суммаларини тегишли ҳудудлар давлат солиқ бошқармаларининг маълумотлари асосида таҳлил қилади.


17. Агарда, туманлар (шаҳарлар) бюджетларига ўтказиб бериладиган, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича тушумлар мавжуд бўлмаганда ёки етишмаганда, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари ҳисобот ойидан кейинги иккинчи ойда бюджетга келиб тушмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммаси миқдорида бюджет ссудасини расмийлаштиради.

Бунда, агар бутун йил бўйича ўтказиб бериладиган даромадлар режаси бажарилиши ёки ортиғи билан бажарилиши таъминланганда, ўтказиб бериладиган даромадлар суммаси олдин олинган бюджет ссудалари суммасига кўпаяди ва йил охирида юқори бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблар асосида қайтарилади.


18. Бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, маҳаллий бюджетларга бюджет ссудаларини бериш ва олинган бюджет ссудаларини қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1052, 2001 йил 19 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 й., 14-сон) мувофиқ амалга оширилади.



IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ

БЮДЖЕТИНИНГ ЎТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН

ДАРОМАДЛАРИ ИЖРОСИ БЎЙИЧА

ҲИСОБОТ


19. Ўзбекистон Республикаси республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳисобидан ажратилган ўтказиб бериладиган даромадлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлар таснифининг тегишли бўлим ва параграфлари бўйича акс эттирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва туман (шаҳар)лар бюджетларига келиб тушган ўтказиб бериладиган даромадлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари таснифининг тегишли бўлим ва параграфлари бўйича акс эттирилади.



*) Ойлар кесимидаги даромадлар ва харажатлар ёйилмасини такдим этиш меъёри, тегишли бюджетнинг даромадлари ва харажатлари ғазначилик ижроси билан тўлиқ қамраб олинганидан сўнг кучга киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 18-19-сон, 143-модда.































































Время: 0.2048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск