Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Стандартлаштириш / Техник жиҳатдан тартибга солиш /

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Эксперт комиссиялар тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 10.05.2010 й. 86-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 10 майдаги

86-сон қарорига

1-ИЛОВА


Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги

эксперт комиссиялар тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Ушбу Низом техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссияларни шакллантириш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартибини, вазифалари ва ҳуқуқларини, шунингдек аъзоларининг мажбуриятлари ва жавобгарлигини белгилайди.


1. Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялар (кейинги ўринларда Комиссиялар деб юритилади) ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни, техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрлаш учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги давлат ваколатли органлари (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб юритилади) ҳузурида тузилади.


2. Комиссиялар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.


3. Комиссияларнинг таркиби ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланади.



II. КОМИССИЯЛАРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ҲУҚУҚЛАРИ


4. Қуйидагилар Комиссияларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) ваколатли органлар томонидан ўз ваколатлари доирасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида комплекс ва ишларнинг олдиндан бажарилишини таъминлайдиган техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимининг асосий йўналишларини ривожлантиришга доир ишлар режаларини ишлаб чиқиш;

б) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш;

в) ишлаб чиқилган умумий ва махсус техник регламентларни техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчаларни экспертизадан ўтказиш, шунингдек амал қилиш муддати тугаган техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрлаш;

г) ўз ваколатлари доирасида хулосалар бериш ва техник регламентларни тасдиқлаш ёки уларни пухталаштириш учун қайтариш юзасидан таклифлар киритиш;

д) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги режалар ва тадбирларни ишлаб чиқишда техник регламентлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотларга методик ёрдам бериш.


5. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) техник регламентларни экспертизадан ўтказишга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, лойиҳалаш, илмий-техник ва илмий-тадқиқот ташкилотлари, шунингдек хўжалик юритувчи субъектлар мутахассисларини жалб этиш;

б) ишлаб чиқувчи ташкилотлардан ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан техник регламентлар лойиҳалари бўйича зарур ахборотлар олиш;

в) ўз ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумий техник регламентларга ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритиш;

г) давлат ва хўжалик бошқаруви органларига махсус техник регламентларни тасдиқлаш, уларга қўшимчалар ва/ёки ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;

д) бошқа ваколатли органлар билан келишув бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳузурида тузиладиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт кенгашлари ишида қатнашиш.



III. КОМИССИЯ АЪЗОЛАРИНИНГ

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


6. Комиссия аъзолари қуйидагиларга мажбур:

а) Комиссия ишида қатнашиш;

б) Комиссия томонидан қарорлар қабул қилинишида овоз беришда қатнашиш;

в) кўриб чиқиш учун киритилаётган техник регламентлар лойиҳалари бўйича тегишли хулосаларни ўз вақтида тақдим этиш;

г) ушбу Низом талабларига риоя қилиш.


7. Комиссия аъзолари ишлаб чиқилган техник регламентлар лойиҳалари, техник регламентларга ўзгартириш ва/ёки қўшимчалар юзасидан ўтказилган экспертизанинг тўлиқлиги ва холислиги, шунингдек амал қилиш муддати тугаган техник регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар тайёрланиши ва тақдим этилиши учун жавоб берадилар.



IV. КОМИССИЯНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


8. Комиссия Комиссиянинг раиси, раис ўринбосарлари ва аъзоларидан иборат таркибда шакллантирилади. Иш юритишни ташкил этиш учун Комиссия аъзоси бўлмаган Комиссия котиби тайинланади.

Комиссия аъзолари сони тоқ ва Комиссия раисини ўз ичига олган ҳолда камида 5 кишидан иборат бўлиши керак.


9. Ваколатли органнинг раҳбари ёки раҳбарнинг ўринбосари Комиссия раиси ҳисобланади.


10. Комиссия таркибига:

а) техник регламентлар талабларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширадиган ваколатли органлар ва давлат бошқаруви органлари;

б) касаба уюшмаси органлари (меҳнатни муҳофаза қилиш юзасидан);

г) лойиҳалаш, илмий-техник ва илмий-тадқиқот ташкилотлари вакиллари киритилади.


11. Техник жиҳатдан тартибга солиш объектининг тармоқ мансублигига қараб (аниқ техник регламент) техник регламент кўриб чиқилишидан манфаатдор бўлган:

а) техник регламентни жорий этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг;

б) қайта кўриб чиқилиши, ўзгартиришлар киритилиши ёки техник регламентлар қабул қилиниши муносабати билан бекор қилиниши керак бўлган маҳсулотга, жараёнларга, ишлар ва хизматларга ўзаро боғлиқ норматив ҳужжатларни тасдиқлаган (қўллайдиган) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ва базавий ташкилотларнинг;

в) тармоқ, илмий ва лойиҳалаш ташкилотларининг;

г) техник регламентларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг етакчи олимлари ва мутахассислари Комиссия аъзолари бўлиши мумкин.


12. Комиссия таркиби ушбу Низомнинг 10-11-бандларида кўрсатилган ташкилотларнинг тақдимномаси бўйича ваколатли органнинг фармойиши (буйруғи) билан тасдиқланади.



V. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Комиссияга раис бошчилик қилади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:

кун тартибини белгилаш ва Комиссиянинг мажлисларини чақириш;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилиши юзасидан назоратни ташкил этиш;

Комиссияга юкланган вазифалар бажарилиши бўйича Комиссия аъзолари ишини мувофиқлаштириш;

Комиссиянинг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа ишларни бажариш.


14. Комиссия ўз ишини Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган йиллик режа асосида олиб боради.


15. Комиссия мажлислари тасдиқланган иш режасига мувофиқ ва техник регламентлар лойиҳалари экспертизага тақдим этилишига қараб ўтказилади. Комиссия раиси томонидан навбатдан ташқари мажлислар чақирилиши мумкин.


16. Комиссия мажлисини унинг раиси олиб боради. Комиссия раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари олиб боради. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида 75 фоизи қатнашганда ҳуқуқий ваколатли бўлади.


17. Комиссия раиси билан келишув бўйича холисона сабабларга кўра мажлисда қатнашмаган Комиссия аъзоларини уларнинг овоз бериш ҳуқуқисиз қатнашаётган ваколатли вакиллари алмаштириши мумкин.



VI. КОМИССИЯНИНГ ИШЧИ ОРГАНИ ВА КОТИБИ


18. Ваколатли органнинг раҳбари томонидан белгиланадиган ваколатли органнинг таркибий бўлинмаси Комиссиянинг ишчи органи, кўрсатиб ўтилган таркибий бўлинманинг масъул ходими - Комиссиянинг котиби ҳисобланади.


19. Комиссиянинг ишчи органи:

навбатдаги давр учун Комиссиянинг иш режаси лойиҳасини тайёрлайди;

Комиссиянинг навбатдаги мажлисига барча зарур материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди ҳамда унга зарур материаллар ва эксперт хулосаларини Комиссия аъзоларидан олиш ҳуқуқи берилади;

таҳлилий материаллар тайёрланишини ва кун тартибидаги масалалар бўйича Комиссиянинг мажлиси ўтказилишини ташкил этади;

ахборот материаллари ва таҳлилий материалларни, шунингдек комиссиянинг қарорларига мувофиқ бошқа материалларни Комиссиянинг кўриб чиқиши учун тақдим этади.


20. Комиссиянинг котиби:

барча зарур ҳужжатлар Комиссиянинг навбатдаги мажлисига ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;

материалларни Комиссия мажлисига тайёрлаш бўйича ишчи орган ишини ташкил этади;

кун тартибидаги масалалар бўйича Комиссия мажлисларини ўтказишни ташкил этади;

мажлисларни ўтказиш муддати ва жойини, шунингдек таклиф этиладиганлар контингентини Комиссия раиси билан келишади;

Комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти, жойи ҳақида хабардор қилади;

Комиссия қарорлари ижроси мониторингини юритади ва унинг натижаларини Комиссия мажлисининг кўриб чиқиши учун тақдим этади;

Комиссия протоколларини расмийлаштиради ва тасдиқланган протоколларни Комиссия аъзоларига, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.



VII. КОМИССИЯ МАЖЛИСИГА

МАТЕРИАЛЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


21. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари техник регламентлар лойиҳаларини ваколатли органларга уларнинг ваколатига мувофиқ экспертизадан ўтказиш учун қуйидагича тўпламда киритадилар:

а) илова қилинган хат;

б) китобча ҳолига келтирилган давлат ва рус тилларидаги 2 нусха техник регламент лойиҳаси;

в) техник регламент лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги тўғрисидаги билдиришнома нусхаси;

г) техник регламент ишлаб чиқилиши ва жорий этилишининг техник-иқтисодий асосланиши;

д) қабул қилиниши техник регламент талабларига риоя этилишини таъминлайдиган стандартлаштириш бўйича халқаро, давлатлараро, минтақавий (Европа) стандартлар ёки бошқа норматив ҳужжатлар рўйхатидан иборат бўлган илова;

е) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг техник регламент лойиҳаси тўғрисидаги мулоҳазалари ҳақидаги маълумотнома;

ж) тушунтириш хати;

з) техник регламент лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар тўғрисидаги маълумотнома (келишмовчиликлар мавжуд бўлганда);

и) ишлаб чиқувчи ташкилот ва техник регламентни жорий этадиган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи томонидан тасдиқланган техник регламентни жорий этиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар режаси;

к) маҳсулотлар ва хизматларнинг техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун зарур бўлган намуналар олиш, маҳсулотларни синаш ва ўлчаш методларини белгиловчи техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар рўйхатларини тасдиқлайди.

Санаб ўтилган барча ҳужжатлар, илова қилинган хатдан ташқари, электрон шаклда ҳам (келишилган форматда) тақдим этилади.


22. Комиссия техник регламент лойиҳаларини кўриб чиқиш жараёнида қўшимча материалларни, масалан, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича ҳисоботларни, ишлаб чиқаришни технологик жиҳатдан тайёрлаш натижаларини, синаш бўлинмалари аккредитацияси, ишлаб чиқариш лабораториялари аттестацияси, ходимларни сертификатлаштириш тўғрисидаги маълумотларни сўрашга ҳақлидир.


23. Техник регламентлар лойиҳалари Комиссияга тушгандан кейин экспертизанинг қуйидаги турлари амалга оширилади:

а) техник экспертиза - техник регламент номининг техник регламентларни ишлаб чиқиш дастурига, шунингдек техник топшириққа (у мавжуд бўлганда) мувофиқлигини аниқлайди, шунингдек стандартлаштириш бўйича тасдиқланган норматив ҳужжатларга мувофиқ техник регламентлар баёни ва мазмунининг тўғрилиги текширилади;

б) иқтисодий экспертиза - техник регламент жорий этилишининг техник-иқтисодий самарадорлиги ҳисоб-китоби, шунингдек тушунтириш хатида кўрсатилган тасдиқловчи ҳужжатларнинг тўғрилигини текширади;

в) экологик экспертиза - техник регламентлар мазмунининг экологик нормалар ва талабларга мувофиқлигини текширади;

г) санитария-гигиена ва эпидемиологик экспертиза - техник регламентлар мазмунининг санитария-гигиена ҳамда эпидемиологик нормалар ва талабларга мувофиқлигини текширади;

д) метрологик экспертиза - Ўзбекистон Республикасининг ўлчовлари бир хиллигини таъминлаш тизимининг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ ўтказилади;

е) терминологик экспертиза - ҳужжатнинг давлат тилида ва рус тилида эканлигини, техник регламентда белгиланган илмий-техник атамалар қўлланилиши тўғрилигини, давлат ва тармоқ терминологик стандартларига риоя қилинишини текшириш босқичи ҳисобланади;

ж) ҳуқуқий экспертиза - техник регламентлар мазмунининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини белгиланган тартибда текширади.


24. Комиссия котиби Комиссиянинг ҳар бир аъзосини, ўз ваколатлари доирасида экспертизадан ўтказиш учун, ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами билан таъминлайди.


25. Комиссиянинг ҳар бир аъзоси ушбу Низомнинг 21-бандида кўрсатилган зарур ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб экспертиза натижалари бўйича ўз мулоҳаза ва таклифларини Комиссия котибиятига 15 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатда юборади.


26. Тақдим этилган материаллар ишчи орган томонидан кўриб чиқилади. Ишчи орган ушбу материалларни Комиссия мажлисида кўриб чиқиш учун расмийлаштиради, Комиссия мажлиси кун тартибини тайёрлайди ва ҳужжатлар тўпламини Комиссия котибига тақдим этади.


27. Комиссия котиби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ умумий ёки махсус техник регламент лойиҳасини экспертизадан ўтказиш натижалари, техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек амал қилиш муддати тугаган техник регламентларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар бўйича Комиссия аъзоларининг фикр-мулоҳазалари тўғрисидаги маълумотномани тайёрлайди. Тақдим этилган материалларни Комиссия мажлисида кўриб чиқиш ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг вакиллари жалб этилган ҳолда амалга оширилади.


28. Комиссия мажлисининг кун тартибидаги ҳар бир масала бўйича ҳужжатлар туркумида қарор қабул қилиш учун зарур бўлган материаллар (эксперт хулосалари, таҳлилий маълумотлар, жадваллар ва ҳоказолар) ва Комиссия қарори лойиҳаси бўлиши керак.


29. Комиссия котиби тақдим этилган материаллар тўғрисида Комиссия раисига ахборот беради. Комиссия раиси кун тартиби ва тақдим этилган материаллар маъқулланган тақдирда Комиссия мажлиси ўтказиладиган вақт ва санани, шунингдек Комиссия мажлисига таклиф этиладиган шахслар рўйхатини белгилайди.


30. Комиссия котиби ишчи орган билан биргаликда мажлис материалларининг протокол лойиҳаси билан биргаликда Комиссия аъзоларига, зарурият бўлганда эса - мажлисга таклиф этилган бошқа шахсларга юборилишини таъминлайди.



VIII. КОМИССИЯ ТОМОНИДАН ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ

ВА УНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


31. Комиссия мажлисида Комиссия котибияти томонидан тайёрланган фикр-мулоҳазалар ҳақидаги маълумотнома, ишлаб чиқилган техник регламентлар лойиҳалари бўйича экспертиза натижалари, техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек амал қилиш муддати тугаган регламентларни бекор қилиш бўйича таклифлар ҳамда улар юзасидан хулосалар кўриб чиқилади.


32. Комиссия қарори мажлисда ҳозир бўлган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия аъзосининг Комиссиянинг қабул қилинган қароридан фарқ қиладиган алоҳида фикри Комиссия мажлиси протоколида акс эттирилади ёки ёзма шаклда алоҳида расмийлаштирилади ва Комиссия мажлиси протоколининг узвий қисми ҳисобланади.


33. Комиссиянинг қабул қилинган қарори асосида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича хулоса расмийлаштирилади.


34. Экспертиза натижалари бўйича хулосага Комиссиянинг барча аъзолари томонидан виза қўйилади, у котиб томонидан имзоланади, Комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Комиссия аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга юборилади.


35. Техник регламентнинг киритилган лойиҳаси бўйича Комиссия хулосасини беришнинг умумий муддати лойиҳа кўриб чиқиш учун тушган санадан бошлаб 30 календарь кундан ошмаслиги керак.


36. Комиссиянинг хулосаси ижобий бўлган тақдирда умумий техник регламентлар лойиҳалари белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, махсус техник регламентлар лойиҳалари эса - тасдиқлаш учун тегишли ваколатли органларга киритилади.


37. Комиссия раиси қарорларнинг тезда қабул қилиниши учун сўраб чиқиш йўли билан Комиссия аъзолари билан келишилган айрим масалалар бўйича Комиссия қарорини тасдиқлаши мумкин.


38. Комиссия хулосасининг асл нусхаси ва унга доир материаллар ваколатли орган Комиссияси котибиятида сақланади.


39. Комиссия қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини ўз мажлисларида мунтазам равишда кўриб чиқади.


40. Комиссия қарорларининг ижросини назорат қилиш ишчи орган ва  Комиссия котиби томонидан амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА



Техник регламент лойиҳаси бўйича техник

жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Эксперт

комиссия аъзоларининг фикрлари, мулоҳазалари

ва таклифлари ҳақидаги

МАЪЛУМОТНОМА ШАКЛИ


Умумий (ёки) махсус техник регламент лойиҳаси, техник

регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек

эскирган регламентларни бекор қилишга доир таклифлар

ва улар юзасидан хулосалар бўйича

ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАР ҲАҚИДАГИ МАЪЛУМОТНОМА

            

(техник регламент лойиҳасининг номи)

Бўлим, банд, кичик

банд, илованинг

тартиб рақами


Экспертнинг

Ф.И.О.


Мулоҳазалар

ва таклифлар


Ишлаб чиқувчининг

асосланган хулосаси


Изоҳ


1

2

3

4

5

        





          





          





          

Раис




           


(Ф.И.О.)


Котиб






(Ф.И.О.)


Низомга

2-ИЛОВА



Техник регламент экспертизаси натижалари

бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш

соҳасидаги Эксперт комиссия хулосаси

шакли

              

(техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг номи)

"ТАСДИҚЛАЙМАН"

Эксперт комиссия раиси


Умумий (ёки) махсус техник регламент лойиҳаси, техник

регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек

амал қилиш муддати тугаган техник регламентларни

бекор қилишга доир таклифлар ва улар юзасидан

хулосалар бўйича техник жиҳатдан тартибга

солиш соҳасидаги эксперт комиссиянинг

__________________________даги

______-сон ХУЛОСАСИ

              

(техник регламентнинг номи)

Раис



(Ф.И.О.)

ва аъзолар


дан


(Ф.И.О.)


иборат таркибдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссия томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 майдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Эксперт комиссиялар тўғрисидаги низом

асосида


нинг


(умумий (ёки махсус) техник регламентнинг номи,


         

техник регламентларга ўзгартириш ва қўшимчалар)

экспертизаси ўтказилди. Экспертиза натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди:

         

           

               

Изоҳлар:

Техник регламент лойиҳаси бўйича мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлмаган тақдирда техник регламент лойиҳаси "Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ кейинчалик тасдиқлаш учун юборилади.

Техник регламент лойиҳаси бўйича мулоҳазалар ва таклифлар мавжуд бўлган тақдирда уларнинг тўлиқ рўйхати келтирилади ва техник регламент лойиҳаси пухта ишлаш ва Эксперт комиссияга такроран тақдим этиш учун ишлаб чиқувчига юборилади.

Комиссия котиби




           


(Ф.И.О.)


Комиссия аъзолари




              


(Ф.И.О.)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 18-19-сон, 140-модда.
































Время: 0.1554
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск