ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Тошкент ислом университети /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.06.1999 й. Ф-1015-сон "Тошкент Ислом университети Маслаҳат кенгашини тузиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

07.06.1999 й.

N Ф-1015


ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ

МАСЛАҲАТ КЕНГАШИНИ ТУЗИШ

ТЎҒРИСИДА



Тошкент ислом университетининг фаолиятини такомиллаштириш, юртимиздаги ва хориждаги диний ташкилотлар, тадқиқот ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, замонавий фикрловчи ҳамда диний илмга эга мутахассислар тайёрлаш, Университет, Ислом тадқиқотлар маркази, академик лицей фаолияти сиёсатини шакллантиришда тавсиялар бериш мақсадида:


1. Тошкент ислом университети Маслаҳат кенгаши тузилсин ва унинг таркиби иловадаги рўйхатга биноан тасдиқлансин.

Маслаҳат кенгаши раиси этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат маслаҳатчиси А.Мансуров тайинлансин.

Маслаҳат кенгашининг тавсиялари Университет ўқув ва илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширишда мувофиқлаштирувчи уйғунлаштирувчи моҳиятга эгалиги белгилансин.


2. Маслаҳат кенгашининг мақсад ва вазифалари қуйидагилар этиб белгилансин:

- ислом университети талабаларини Ватанимиз мустақиллигига садоқатли ва фидокор, бой маданий ва маънавий меросимизни чуқур ўрганган, замонавий технологиялар ва таълим услублари асосида дунёвий ҳамда диний илмларни уйғун равишда ўзлаштирган етук мутахассислар тайёрлашда тавсиялар бериш;

- жаҳондаги нуфузли илмий-тадқиқот марказларининг ва олий таълим муассасаларининг тажрибасини атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш ҳамда диний ташкилотлар билан алоқа ўрнатиш ва боғлаш асосида университет қўув-тарбия жараёни сифатини замонавий талаблар даражасида ташкил этиш, миллатимизнинг буюк илмий, маънавий қадриятлари асосида етук исломшунос мутахассис кадрлар тайёрлашни таъминлаш;

- ҳомийларни, шу жумладан хорижий сармоядорларни жалб этиш, етакчи тадқиқот ва таълим марказларининг ўқитиш услубияти, таълимни ташкил этиш тажрибасини яқиндан ўрганиш ва Кадрлаш тайёрлаш бўйича Миллий дастурга мос равишда татбиқ этиш ҳамда хориждан соҳанинг етук мутахассисларини таълим ва тадқиқот жараёнига таклиф этишда тавсиялар бериш;

- дунёвий ва диний фанларнинг уйғунлигини таъминлаш асосида ўқув дастурларини мувофиқлаштириш, дарсликлар тайёрлаш ҳамда ўқув жараёни олдига қўйилган вазифларни ҳар томонлама такомиллаштиришда Университет Илмий кенгашига тавсиялар бериш;

- Университет ва унинг ҳузуридаги Ислом тадқиқотлар маркази, академик лицейда олиб бориладиган илмий-услубий тадқиқотлар йўналиши ва мавзулари бўйича ҳамда Манбалар хазинасини ташкил этишда тавсиялар бериш;

- Университетнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда кенг жамоатчилик билан алоқа боғлаш, бу борада омма афкорини шакллантириш ва фаолиятига кўмаклашиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент ислом университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 1999 йил 7 апрель Фармони ҳамда “Тошкент ислом университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 1999 йил 7 майдаги Вазирлар Маҳкамасининг Қарори асосида Университет Маслаҳат кенгашининг Низоми ишлаб чиқилсин ва 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Тошкент ислом университетининг Маслаҳат кенгаши жамоатчилик асосида фаолият юритади.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 1999 йил 7

июндаги Ф-1015-сон

Фармойишига

ИЛОВА



Тошкент ислом университети Маслаҳат кенгашининг

ТАРКИБИ

          

1. А. Мансуров

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Кенгаш раиси

     


2. Н. Жўраев

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси

        


3. Ҳ. Кароматов

- Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Тошкент ислом университети ректори

         


4. А. Баҳромов

- Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий

        


5. А. Комилов

- Ташқи ишлар вазири

       


6. Ф. Собиров

- Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси

       


7. С. Ғуломов

- Олий ва ўрта махсус таълим вазири

       


8. Н. Иброҳимов

- Тошкент давлат шарқшунослик институтининг ректори

      


9. А. Азимов

- Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом олий маъҳадининг ректори

       


10. Н. Комилов

- Профессор-исломшунос

        


11. М. Хайруллаев

- ФА Шарқшунослик институти директори

          


12. З. Мунавваров

- Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси раиси

     


13. Ю. Шокиров

- Ўзбекистон мусулмонлар идораси маслаҳатчиси

        


 

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 1999 й., 6-сон, 150-модда


























Время: 0.1595
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск