ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қуролли кучлардаги кадрлар. Ижтимоий ҳимоя /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2002 й. 55-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг шахсий гувоҳномасини ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг гувоҳномасини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2002 й.

N 55


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ    КУЧЛАРИ    ҲАРБИЙ

ХИЗМАТЧИЛАРИНИНГ ШАХСИЙ

ГУВОҲНОМАСИНИ ВА ҲАРБИЙ

ХИЗМАТГА МАЖБУРЛАРНИНГ

ГУВОҲНОМАСИНИ АМАЛГА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини ва  ҳарбий хизматга мажбурларни ҳарбий ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 26 февралдаги ПФ-2240-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицери шахсий гувоҳномаси, битимга биноан ҳарбий хизматчи шахсий гувоҳномаси, заҳирадаги офицернинг гувоҳномаси ва ҳарбий гувоҳномасининг янги намуналари 1-4-иловаларга* мувофиқ  тасдиқлансин ва 2002 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Қуролли Кучлар офицерлари шахсий гувоҳномаси ва ҳақиқий ҳарбий хизматдаги  битимга биноан ҳарбий хизматчиларнинг шахсий гувоҳномаси 2002 йил 1 сентябргача;

заҳирадаги офицерларнинг гувоҳномаси 2003 йил 31 декабргача;

ҳарбий хизматга мажбурларнинг ҳарбий гувоҳномалари 2005 йил 31 декабргача алмаштирилади.

Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг гувоҳномалари мавжуд намуналари уларни янги намунадаги ҳужжатларга алмаштириш учун белгиланган давр мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг, битимга биноан ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномалари ва заҳирадаги офицернинг гувоҳномаси тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Ҳарбий гувоҳнома тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов), Ички ишлар вазирлиги (З.А.Алматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (Р.Ҳ.Ҳайдаров), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Р.Иноятов) ва Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита (М.И.Ўтаганов):

гувоҳномаларни алмаштириш даврида ҳарбий хизматчиларга шахсий гувоҳномалар ташкилий берилиши мақсадида марказий аппаратларда вазирликлар ва идораларнинг кадрлар органлари, МХХ махсус бўлимлари ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг, кириш, чиқиш ва фуқаролик бошқармаси вакилларидан иборат таркибда икки ҳафта муддатда тегишли ишчи гуруҳлар  тузсинлар;

гувоҳномалар бланклари  сақланиши, ҳисобга олиниши, тўлдирилиши ва берилишини таъминлаш учун марказий аппаратлар кадрлар тузилмасида  вазирликлар ва идораларнинг белгиланган штатдаги ходимлари сони доирасида тегишли бўлинмалар ташкил этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов) Мудофаа вазирлигининг белгиланган штатдаги ходимлари сони доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаларида ёки туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлинмаларида заҳирадаги офицер гувоҳномалари ва ҳарбий гувоҳномалар ҳисобга олиниши, сақланиши, расмийлаштирилиши ва берилиши бўйича бўлинмалар ташкил этсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси (С.Х.Худойқулов) уч ой муддатда Мудофаа вазирлигининг буюртманомаси бўйича офицер шахсий гувоҳномаси, битимга  биноан ҳарбий хизматчи гувоҳномаси,  заҳирадаги офицернинг гувоҳномаси ва ҳарбий гувоҳнома бланкларини зарур миқдорда  тайёрласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (М.Б.Нурмуродов) Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари ва ҳарбий хизматга мажбурлар гувоҳномалари  бланкларини тайёрлашга, уларни автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олиш ва тўлдириш учун махсус асбоб-ускуналар ва техника сотиб олишга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг асосланган  ҳисоб-китоблари бўйича 2002 йилдан бошлаб босқичма-босқич бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.


7. Адлия вазирлиги (А.А.Полвон-зода) Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ.Ғуломов) ва Ички ишлар вазирлиги (З.А.Алматов) билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга мазкур қарордан  келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги  Миллий хавфсизлик Кенгаши Котиби М.Х.Раҳмонқулов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А.Худойберганов зиммасига юклансин. 



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                           И.Каримов



*) 1-4-иловалар берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами",

2002 й., N 2, 9-модда.







Время: 0.1310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск