язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Соғлиқни сақлаш/ Ўзбекистон Республикасининг 19.05.2010 й. ЎРҚ-246-сон "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 ва 11-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.11.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 07.05.2010 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

19.05.2010 й.

N ЎРҚ-246



"ФУҚАРОЛАР СОҒЛИҒИНИ

САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ 10 ВА

11-МОДДАЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 18 ноябрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2010 йил 7 майда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 29 августда қабул қилинган "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги 265-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 128-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 10, 473-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Соғлиқни сақлашнинг хусусий ва бошқа хил тизимлари жумласига ўз маблағлари, жалб этилган маблағлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган даволаш-профилактика, дорихона муассасалари, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхоналар, шунингдек хусусий фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар киради";


2) 11-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тиббий фаолият тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан, фармацевтика фаолияти эса тегишли лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2010 йил 20 май


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 20-сон, 148-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 5-сон, 177-модда