Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.05.2010 й. ПФ-4216 "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

05.05.2010 й.

N ПФ-4216


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

НОТАРИАТ ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Тузиладиган битимларнинг қонунийлигини таъминлашга ва низоли ҳолатларни келиб чиқишидан тарафларни ҳикоя қилишга қаратилган нотариат институти фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида алоҳида ўрин эгаллайди. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда нотариат фаолиятининг зарур норматив-ҳуқуқий базаси ва тегишли ҳуқуқни қўллаш амалиёти шакллантирилди.

Шу билан бирга, давлат нотариуслари билан бир қаторда хусусий нотариусларнинг ҳам фаолият кўрсатишини назарда тутувчи амалдаги нотариат тизими уларга юклатилган вазифаларни тўлақонли амалга оширилишига имкон бермаяпти.

Хусусий нотариуслар фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари нотариат институтининг обрўсига путур етказадиган салбий тенденцияни аниқлаб берди.

Таъкидлаш жоизки, хусусий нотариуслар фаолиятини текшириш жараёнида улар томонидан қонун билан белгиланган нормаларни жиддий бузиш, шунингдек хизмат ваколатларидан ғараз мақсадларда фойдаланиб, суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланди.

Фақатгина фойда олиш мақсадини кўзлаш амалиётда айрим ҳолларда хусусий нотариал идоралар атрофида криминоген вазиятнинг пайдо бўлишига олиб келди. Хусусий нотариуслар ва кўчмас мулк бўйича даллоллар, автотранспорт дилерлари ўртасида ўзаро тил бириктириш битимларнинг анча қисмини хусусий нотариусларда жамланишига, назорат қилиб бўлмайдиган воситачилик фаолиятининг амалга оширилишига шароит яратди.

Натижада, фақатгина охирги икки йил давомида йўл қўйган қонунбузилишлари учун 110 нафар хусусий нотариуслар турли хил жавобгарликка тортилди. Хусусан, 49 нафар хусусий нотариуснинг лицензиясини амал қилиши тўхтатилди ва тугатилди, 61 нафар хусусий нотариус интизомий ва жиноий жавобгарликка тортилди.

Нотариат институтини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги унинг ролини ошириш мақсадида:


1. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар тизими 2010 йил 15 майдан эътиборан тугатилсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлига хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг иш юритувлари ва архивларини сақланишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ҳафта муддатда нотариал округда нотариусларнинг сонини аниқлаш тартибини тасдиқласин;

нотариал идораларнинг самарали тармоғини тузиш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашни таъминласин;

бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикасининг нотариат тўғрисидаги қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритсин.

3. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 18-19-сон, 137-модда.






















Время: 0.1780
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск