ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2010 й. /

Июнь

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2010


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ИЮНЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):

5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

36 соатли иш ҳафтасида - 156


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26


  

3


- Май ойининг III ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- май ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.



  

5

******

- Май ойида жисмоний шахсларга натура шаклида тўланган даромадлардан солиқ тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм.


    

9


- Май ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов тўлашнинг сўнгги куни


МВ, МАИМҚВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1333-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш, тўлаш ва тақсимлаш тўғрисида низомнинг 44-банди.

     

10


- Май ойи учун ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 310-модда, учинчи қисм;


- май ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**.


Солиқ кодекси, 310-модда, бешинчи қисм.


  

13

******

- Июнь ойининг I ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- июнь ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

   

14

- Июнь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар,

165-модда, тўртинчи қисм;

- май ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадаллар тўлангани ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни


Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низом, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган, 16-банд;

МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 10-банди.

   

15

- Июнь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 300-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;

      

- май ойи учун акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик мойи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


ДСҚнинг АВ томонидан 27.01.2010 йилда 2074-сон билан рўйхатдан ўтказилган "Акцизли товарларнинг айрим турларини сотиш ҳажмлари тўғрисидаги маълумот шаклини тасдиқлаш ҳақида" қарори

      

   

  

23


- Июнь ойининг II ўн кунлиги учун акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 240-модда, биринчи қисм;


- июнь ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 304-модда, тўртинчи қисм.

  

  

24


- Май ойи учун цемент, клинкер ва табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1908-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Цементга ва клинкерга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари;

МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12-13-бандлари.

      

  

  

25


- Май ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм;

- май ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 239-модда;

- май ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 247-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;

- июнь ойи учун бюджетга юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 271-модда, учинчи қисм;


- май ойи учун транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 304-модда, учинчи қисм;


- май ойи учун Республика йўл жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 319-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;


- май ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига соф тушумдан мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 315-модда, иккинчи ва учинчи қисмлар;


- май ойи учун ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни (ҳисоб-китобни ҳар чоракда тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно)


Солиқ кодекси, 360-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;


- май ойи учун фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм;

- май ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни*


МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 31.01.2005 йилда 1446-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 6-7-бандлари;

  

- фаолиятнинг айрим турларини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан май ойи учун қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 372-модда, еттинчи қисм;

    

- май ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 263-модда, учинчи қисм; 264-модда, биринчи қисм.

      

      

30


- Ягона ер солиғи йиллик суммасининг 20 фоизини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 369-модда, бешинчи қисм;


- ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ер солиғи йиллик суммасининг 20 фоизини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 286-модда, иккинчи қисм.

   

          


-----------------------------------

*) Солиқлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари.

**) Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари иш ҳақи учун пул маблағларини олиш учун банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади.

***) Ҳисобот даврида кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ташқари, улар жорий тўловларни тўламайдилар. Тўлов манбаида ушлаб қолинадиган юридик шахсларга тўланадиган дивиденд ва фоизларга фойда солиғи, шунингдек Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг даромадларидан фойда солиғи бюджетга мазкур тўловларни тўлаш кунидан кечиктирмасдан ўтказилади.

****) Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг жорий тўловлари қуйидагилар томонидан тўланмайди:

ҳисобот давридаги солиқ солинадиган базаси энг кам иш ҳақининг 200 баробаригача миқдорда бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ўтган ҳисобот даврида ижтимоий инфратузилма объектларини сақлаб туриш бўйича харажатлари суммаси солиқ солинадиган базага тенг ёки ундан кўп бўлган солиқ тўловчилар томонидан;

ягона солиқ тўловини тўлашга ўтмаган микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан.

*****) Қишлоқ хўжалиги корхоналари, микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек бир чорак учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган корхоналардан ташқари.

******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва "Norma Hamkor" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ ёки "Norma Hamkor" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.
















































Время: 0.0310
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск