Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.05.2010 й. 98-сон "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.05.2010 й.

N 98



ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг раиси зиммасига давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган низомларда назарда тутилган нормалар ва талабларга қатъий риоя этилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 21 майдаги

98-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1998 йил 12 январдаги 14-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 1-сон, 2-модда):


а) 5-банднинг биринчи хатбошидаги "Давлат солиқ хизмати органларини ижтимоий ривожлантириш ва уларни моддий-техник таъминлаш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Эксперт кенгаши тўғрисидаги низомда:


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Қуйидагилар Кенгашнинг вазифалари ҳисобланади:

солиқ солиш ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ваколатлари доирасида - валютани тартибга солиш соҳасида (кейинги ўринларда солиқ солиш деб аталади) янгидан жорий этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва уларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар тайёрлаш;

солиқ ҳақидаги ҳамда давлат солиқ хизмати органлари ваколатлари доирасида валютани тартибга солиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бўйича (кейинги ўринларда солиқ ҳақидаги қонун ҳужжатлари деб аталади) норматив ҳужжатларни амалда қўллаш жараёнида солиқ тўловчилар билан солиқ органлари ўртасида пайдо бўладиган ўта мураккаб ва мунозарали масалаларни кўриб чиқиш, улар юзасидан холисона қарорлар қабул қилиш";


5-банднинг олтинчи хатбошидаги "солиққа оид низоларни" сўзлари "солиқ солишга оид низоларни" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорида:


2-банднинг иккинчи хатбошидаги "11" рақами "9" рақами билан алмаштирилсин;


7-банддаги "Назорат-тафтиш бош бошқармаси" сўзларидан кейин "ҳамда Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси" сўзлари қўшилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 23-модда):


а) 3-иловада:

1.3-банднинг иккинчи хатбошидаги "режим ва кадрлар" сўзлари "режим ва кадрлар билан ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


1.4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади";


4.1-банднинг ўнинчи хатбошидаги "солиқ органларини ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


6.2-банддаги "режим ва кадрлар" сўзлари "режим ва кадрлар билан ишлаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


6.3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6.3. Бош бошқарма бошлиғи ва бошқармалар бошлиқлари Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар. Бош бошқарманинг минтақавий бўлинмалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар";


б) 4-иловада:

1.4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.4. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади";


6.1-банднинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ҳужжатлар бўйича текширишларни ташкил этиш ва ўтказиш бошқармаси;

Назорат тартибидаги ва қисқа муддатли текширишларни ташкил этиш бошқармаси;

Солиқ текширувлари натижаларини таҳлил қилиш бўлими";


6.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6.2. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг бошлиғи белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади";


6.5-банддаги "мансабдор шахсларига" сўзлари "ходимларига" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 5-иловада:

2-банднинг иккинчи хатбошига "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошқарма ва бўлимларининг" сўзларидан кейин "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимларининг бошлиқлари ва ўринбосарлари" сўзлари қўшилсин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлимлари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимлари мансабдор шахслари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан тайинланадилар.

Давлат солиқ хизмати органларининг ушбу банднинг биринчи - учинчи хатбошида санаб ўтилмаган мансабдор шахслари давлат солиқ хизмати тегишли органи раҳбари томонидан тайинланадилар";


6-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 9-банддаги "ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"29. Давлат солиқ хизмати органларининг малака тавсифномалари талабларига жавоб берадиган мансабдор шахсларига, аттестациядан ижобий ўтишган тақдирда, штатлар рўйхати бўйича эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда ҳамда олдинги унвонида хизмат қилиш муддати тугагач, тадрижий тартибда қуйидаги навбатдаги махсус унвонлар берилади:


Давлат солиқ қўмитаси марказий аппарати ва унга қарашли таълим муассасалари:

       

Штатдаги лавозим*


Махсус унвон


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси


Солиқ хизматининг

бош давлат маслаҳатчиси


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Солиқ хизматининг

I даражали давлат

маслаҳатчиси


Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари


Солиқ хизматининг

II даражали давлат

маслаҳатчиси


Бош бошқарма бошлиғи, бошқарма бошлиғи, ишлар бошқарувчиси, Солиқ академияси проректорлари, солиқ коллежлари директорлари


Солиқ хизматининг

III даражали давлат

маслаҳатчиси


Солиқ академияси факультетлари деканлари, солиқ коллежлари директорларининг ўринбосарлари, бош бошқармадаги бошқарма бошлиғи, мустақил бўлим бошлиғи, юридик бўлим бошлиғи, раис котибияти мудири, раиснинг иқтисодиёт масалалари бўйича маслаҳатчиси, солиқ қонунчилиги бўйича бош эксперт, раис ҳузуридаги котибият референти, навбатчи қисм бошлиғи


Солиқ хизматининг

I даражали маслаҳатчиси


Бош бошқарма ёки бошқарма бўлими бошлиғи, мустақил ёки бошқармадаги бўлим бошлиғининг ўринбосари, раис ёрдамчиси, раиснинг биринчи ўринбосари ёрдамчиси, Солиқ академияси факультети деканининг ўринбосари, бош давлат солиқ инспектори, бош суриштирувчи, тезкор ходим, шўъба мудирлари, бош иқтисодчи, бош мутахассис


Солиқ хизматининг

II даражали маслаҳатчиси


Мустақил бўлим бошлиғининг ўринбосари, етакчи мутахассис, фуқаро муҳофазаси бўйича бош мутахассис, катта давлат солиқ инспектори, навбатчи қисм навбатчиси, катта суриштирувчи, етакчи бухгалтер, бош юрист-консультант, Солиқ академиясининг кафедра мудирлари, профессор ва доцентлари, солиқ коллежларининг катта ўқитувчилари


Солиқ хизматининг

III даражали маслаҳатчиси


Давлат солиқ инспектори, I тоифали мутахассис, I тоифали бухгалтер, навбатчи қисм навбатчисининг ёрдамчиси, Солиқ академияси ва солиқ коллежларининг ўқитувчилари


Солиқ хизматининг

I даражали инспектори

             

               

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бўлимлари, шунингдек туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари аппарати:

           

Штатдаги лавозим*


Махсус унвон


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари


Солиқ хизматининг

III даражали давлат

маслаҳатчиси


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, ўринбосарлари, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг бошқарма бошлиқлари, вилоятлар марказлари шаҳарлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари


Солиқ хизматининг

I даражали маслаҳатчиси


Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқарма бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мустақил бўлимлари ва шўъбалари бошлиқлари, Тошкент шаҳридаги туманлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари, шаҳарлар, вилоятлар марказлари давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, 200 минг кишидан ортиқ аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг тезкор ходимлари, бош бухгалтерлари, навбатчи қисмлари бошлиқлари


Солиқ хизматининг

II даражали маслаҳатчиси


Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошқармаларининг бўлим ва шўъба бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ бош инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, давлат солиқ инспекциялари бўлимлари бошлиқлари, Солиқ академиясининг ахборот-ресурс маркази директори, бош суриштирувчилар


Солиқ хизматининг

III даражали маслаҳатчиси


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ катта инспекторлари, етакчи мутахассислари, давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ бош инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари мутахассислари, Солиқ академияси илмий кенгаши котиби, катта суриштирувчилар


Солиқ хизматининг

I даражали инспектори


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг давлат солиқ инспекторлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ катта инспекторлари, суриштирувчилар


Солиқ хизматининг

II даражали инспектори


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ участка инспекторлари, етакчи мутахассислари


Солиқ хизматининг

III даражали инспектори


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекцияларининг давлат солиқ инспекторлари, I тоифали мутахассислари


Солиқ хизматининг

инспектори


              

*) Давлат солиқ хизмати органларида ишлайдиган, лавозими ушбу жадвалда кўрсатилмаган шахсларга махсус унвонлар эгаллаб турган лавозими бўйича тенглаштирилган мақомига мувофиқ берилади.


33-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


43-банддаги "Солиқ коллежига" ва "Солиқ коллежида" сўзлари тегишли равишда "Солиқ академиясига ва солиқ коллежларига" ҳамда "Солиқ академиясида ва солиқ коллежларида" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 21 майдаги

98-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 13 мартдаги 87-сон қарорининг 1, 6 ва 10-бандлари ҳамда қарорга 1, 6, - , 7 ва 7а-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш тўғрисида" 2000 йил 5 майдаги 180-сон қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 1-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 23-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2001 йил 1 мартдаги 103-сон қарорига илованинг 15-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 13-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт ва солиқ соҳасидаги жиноятларга қарши курашишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 6 июлдаги 291-сон қарорига 7-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 37-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 февралдаги 74-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 11-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни")" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига 1-илованинг 25-банди "а" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 февралдаги ПҚ-1062-сон қарори")" 2009 йил 11 мартдаги 63-сон қарорига 1-илованинг 7-банди "а" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 20-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 162-модда.











































Время: 0.2087
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск