Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисидаги умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.05.2010 й. 98-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 21 майдаги

98-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 8 январдаги ПҚ-1257-сон қарорига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат солиқ қўмитаси деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.


2. Давлат солиқ қўмитаси солиқ қонунчилигига риоя этилишини, давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасидаги назорат бўйича республика давлат бошқаруви органи ҳисобланади.

Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.


3. Давлат солиқ қўмитаси тизимига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари (кейинги ўринларда давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари деб аталади), шунингдек тасарруфидаги ташкилотлар ва таълим муассасалари (кейинги ўринларда тасарруфидаги ташкилотлар деб аталади) киради.

Давлат солиқ хизмати органлари ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақил равишда амалга оширадилар.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида қабул қилинадиган қарорлар барча солиқ тўловчилар - юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва жисмоний шахслар учун мажбурий ҳисобланади.

4. Давлат солиқ қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.

5. Давлат солиқ хизмати органлари ўзларига юкланган вазифаларни давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлати ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, статистика ва молия органлари, банклар ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда бажарадилар.

6. Давлат солиқ қўмитасининг, давлат солиқ хизмати ҳудудий органларининг моддий-техника таъминоти, шу жумладан, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бюджетдан ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари, Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

7. Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари юридик шахс ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.


II. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


8. Қуйидагилар Давлат солиқ қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш ва солиқ қонунчилигига, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланишига, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишига риоя қилиниши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш;

солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасини юритиш асосида солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари ва интерактив хизматлар соҳасини кенгайтириш, солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;

пул маблағларининг ноқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан нақд пул тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

хўжалик юритувчи субъектлар, юридик ва жисмоний шахслар фаолиятини рағбатлантириш бўйича қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш юзасидан таклифлар киритиш;

бозорлар ва савдо комплексларининг молиявий-хўжалик фаолияти, улар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этилиши юзасидан қатъий назоратни амалга ошириш ва уларнинг ҳудудида аниқланган ҳуқуқ бузилишлари бўйича суриштирувлар ўтказиш, жиноий ишларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш;

республика назорат қилувчи органларининг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш масалалари бўйича мувофиқлаштирилишини таъминлаш, ушбу ишларни ўтказишда бир-бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга йўл қўймаслик;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта ҳамда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда ўз ваколатлари доирасида қонунчиликка қатъий риоя этилиши юзасидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;

солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали ходимлар билан таъминлаш, коррупция ва ишга расмиятчилик билан ёндашиш ҳолатларига кескин барҳам бериш ишларини тизимли амалга ошириш, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни доимий равишда таъминлаш.


III. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


9. Давлат солиқ қўмитаси ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

а) давлат солиқ сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тушиши прогнозини ишлаб чиқишда қатнашади;

солиққа оид қонун ҳужжатларини, шу жумладан, табиий ресурслардан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишни рағбатлантиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш, солиқ юкини қисқартириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва эркинлаштириш, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рағбатлантириш, уларга зарур имтиёзлар ва преференциялар бериш бўйича таклифлар тайёрлашда қатнашади;

белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлари ва идоралари билан биргаликда солиқ қонунчилигига мувофиқ солиқ солиш масалалари бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

солиқ ҳисоботлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш, тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлайди;

солиқ қонунчилиги бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламларини нашр қилади, давлат солиқ хизмати органларини қонун ҳужжатлари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар билан солиқ соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича халқаро шартномалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади ҳамда уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди;

б) солиқ соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши юзасидан таъсирчан назоратни таъминлаш соҳасида:

солиқ тўловчилар фаолиятини белгиланган тартибда солиқ бўйича текширади, шунингдек жамғариб бориладиган пенсия мажбурий бадалларининг тўғри ҳисоблаб чиқилишини, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан уларнинг фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини текширади;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан валюта экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатларига қатъий риоя этилишини белгиланган тартибда назорат қилади;

солиқ тўловчилардан ёки уларнинг мансабдор шахсларидан тушунтириш хатлари олади, солиқ тўловчининг мол-мулки мавжудлигини текширади, шунингдек ҳудудларни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан, солиқ тўловчилар томонидан даромадлар олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни кўздан кечиради (текширади);

хўжалик юритувчи субъектлар томонидан пул маблағлари ва моддий бойликларнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг белгиланган тартибига риоя қилинишини, корхоналар ҳудудига моддий бойликларни олиб кириш ва у ердан олиб чиқишда корхоналарда рухсат бериш тизими ишларининг ташкил этилиши ҳолатини текширади;

солиқ тўловчининг молия-хўжалик фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) давомида ҳисоботдаги маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилигини аниқлаш, давлат солиқ хизмати органларига тақдим этилган молиявий ҳисоботлар ва солиқ ҳисоб-китобларида фактларнинг бузиб кўрсатилишини аниқлаш ва уларни бартараф қилиш учун бухгалтерия ҳисоблари ва молиявий ҳисоботларни текширади;

юридик ва жисмоний шахслар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишнинг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибига риоя этилишини назорат қилади;

солиқ соҳасидаги қонун ҳужжатларининг бузилишлари тўғрисидаги аризалар, хабарлар ва бошқа ахборотларни текширади;

солиқ қонунчилигининг бузилиши ҳолатларини таҳлил қилади ҳамда солиққа доир ҳуқуқ бузилишларига кўмаклашадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан тегишли органларга таклифлар киритади;

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда солиққа оид ҳуқуқ бузилишларига қарши курашишнинг узоқ муддатли ҳамда жорий дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш масалалари бўйича республика назорат органлари фаолиятининг мувофиқлаштирилишини, ушбу ишни амалга оширишда бир-бирини такрорлашга ва суиистеъмолчиликларга йўл қўйилмаслигини таъминлайди;

в) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўлиқ миқдорда тушишини таъминлаш соҳасида:

солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тўхтатилиши) тўғрисида ахборот тақдим этадиган органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

белгиланган тартибда солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган молия ва солиқ ҳисоботларини, шунингдек солиқ тўловчиларнинг фаолияти тўғрисида солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялашган базасида йиғилган бошқа ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида камерал назоратни амалга оширади;

давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларининг давлат даромадига тўлиқ ва ўз вақтида тушишини, шунингдек давлат органларига берилган мол-мулк ҳисобини назорат қилади;

юридик шахслар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тўлов муддати ўтган қарзларни йиғади ва маблағларнинг тўлиқ тушишини назорат қилади;

г) солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлаш, уларни тўлиқ қамраш ва ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш, Солиқ тўловчилар идентификациялаш тартиб рақамларининг ягона реестрини юритиш соҳасида:

солиқ тўловчилар, солиқ солиш объектлари ҳамда солиқ солиш билан боғлиқ бўлган объектларнинг тўлиқ ва ўз вақтида ҳисобга олинишини таъминлайди;

юридик ва жисмоний шахсларга уларни, идентификациялаш тартиб рақамлари берган ҳолда, солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйиш тўғрисида ҳужжатлар беришни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил қилади;

Солиқ тўловчилар идентификациялаш тартиб рақамларининг ягона реестрини шакллантиради ва юритади;

солиқ органлари ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасида солиқ тўловчилар бўйича солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоблаб чиқилиши ва амалдаги тушумлари ҳисобини юритади;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар ҳисобини юритади;

банклар томонидан тегишли ахборот тақдим этилишига кўра банк счётлари бўйича олти ой мобайнида (савдо ва савдо-воситачилик фаолияти бўйича - уч ой мобайнида) пул операцияларини амалга оширган ҳолда молия-хўжалик фаолиятини юритмаётган корхоналарни аниқлайди;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахсларнинг давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туришдан бош тортиши механизмларини ўрганади, аниқлайди ва бартараф этади;

ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, барча солиқ тўловчилар ва солиқ тушумлари бўйича ахборот ресурс маълумотларининг ягона интеграциялаштирилган базасини ташкил қилади;

солиқ ахборотларини қабул қилиб олиш, ишлаш, узатиш ва сақлаш жараёнларини автоматлаштириш чора-тадбирларини кўради;

давлат солиқ хизмати органларида, ахборот хавфсизлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, ягона ахборот, дастурий-техник ва телекоммуникация тизими жорий этилишини ташкил қилади;

солиқ маъмуриятчилиги жараёнида давлат солиқ хизмати органлари ишига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади ҳамда харажатларни мақбуллаштириш ва ресурс таъминотини ривожлантириш учун уларни технологик жараёнларни юритишнинг замонавий тизимлари ва бошқаришнинг тезкор воситалари билан жиҳозлайди;

д) солиқ солиш базасини кенгайтириш ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш, солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш соҳасида:

солиққа оид ҳуқуқ бузилишларини содир қилган шахсларни қидириб топиш учун материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига белгиланган тартибда беради, давлатга етказилган зарарни белгиланган тартибда ундиришни таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари жамғармаларга бошқа мажбурий тўловлар бўйича тўлов муддати ўтган қарзларнинг Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ундиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирлар ташкил этилиши ва қўлланишини таъминлайди;

акцизга тортиладиган товарларни ишлаб чиқариш ва уларнинг муомалада бўлишидаги ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам беришни белгиланган тартибда ташкил қилади ва амалга оширади;

ишлаб чиқариш ва даромадлар миқдорларини яшириш, сотилган маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар ҳажмларини камайтириб кўрсатиш механизмларини ўрганиш ва аниқлашни ташкил қилади ҳамда амалга оширади, кўрсатиб ўтилган механизмларнинг қўлланишини бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

маъмурий ҳуқуқбузилишлари бўйича ишларни юритади;

солиққа оид жиноятларнинг содир этилиши ҳолатларини аниқлаш учун, суриштириш, тергов ва суддан яшириниб юрган шахсларни қидириб топиш учун оммавий ахборот воситалари имкониятларидан фойдаланади;

е) пул маблағларининг ноқонуний айланиши манбаларига барҳам бериш, нақд пул тушумининг аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан банклар кассаларига ўз вақтида ва тўлиқ топширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш соҳасида:

савдо ва хизматлар кўрсатишни ташкил этишнинг қонунчиликка мувофиқлиги, шу жумладан, назорат-касса машиналарини, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиб олиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини сотиш ҳамда маркировка қилиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

товарларни улгуржи сотишда қонун ҳужжатларида белгиланган талабларнинг бажарилишини ўз ваколатлари доирасида назорат қилади;

нақд пул маблағлари муомалада бўлишининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нақд пул айланмасига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳуқуқ бузилишларини аниқлаш, олдини олиш ва уларга барҳам бериш тадбирларини ташкил қилади ва амалга оширади;

савдо, умумий овқатланиш ва пулли хизматлар кўрсатиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан савдо ва нақд тушумни банклар кассаларига топшириш қоидаларига риоя этилишини белгиланган тартибда режадан ташқари текширишларни амалга оширади;

ж) солиқ қонунчилигига риоя этиш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш, солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини бажаришда ёрдам кўрсатиш, уларга кўрсатиладиган ахборот-маслаҳат хизматлари турларини кенгайтириш соҳасида:

солиққа доир қонун ҳужжатларини нашр этиш, кўпайтириш ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органларига етказиш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш, солиқ тўловчиларни солиқларни ўз вақтида ҳисоблаб чиқиш, солиқ ҳисоботларини ва солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этишга ўқитиш учун сервис-марказлар ташкил қилади;

солиқ солиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни солиқ тўловчиларга ўз вақтида етказиш ишларини ташкил этади;

солиқ тўловчиларга реал вақт режимида кенг кўламли интерактив хизматлар кўрсатилишини ташкил этади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари ҳимояланишини таъминлайди;

юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солиш ва солиқ қонунчилиги бузилиши масалалари бўйича мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ тўловчи тўғрисидаги маълумотларнинг маҳфийлигига риоя этиш ишларини ташкил қилади;

з) бозорлар ва савдо комплексларининг молия-хўжалик фаолияти юзасидан қатъий назоратни амалга ошириш соҳасида:

бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларида молиявий-иқтисодий ҳамда солиқ соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқ бузилишларини аниқлайди, уларнинг олдини олади ва уларга барҳам беради;

бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудларида сифатсиз, қалбакилаштирилган (ясама) ёки контрабанда товарларини тайёрлаш ва сотишга қарши курашади;

бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларидан, шунингдек улар ҳудудида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидан олинган пул оқимлари ва маблағлар тушуми ҳисобининг тўлиқлигини таъминлайди;

бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида, уларга туташ бўлган автомобиль воситаларининг тўхташ жойларидан молиявий-иқтисодий ва солиқ соҳаларида ҳуқуқни бузиш содир этилиши ҳолатлари бўйича терговдан олдинги текширишларни ташкил этади ва олиб боради, жиноий ишлар қўзғайди, улар бўйича суруштирув ишларини амалга оширади, жиноят ишларини терговга тегишлилигига кўра ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига беради;

солиққа оид ҳуқуқ бузилишлари натижасида давлатга, юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

и) давлат солиқ хизмати органларини ҳалол, юқори малакали, ўз ишига садоқатли ходимлар билан таъминлаш, кадрлар таркибининг сифат даражасини яхшилаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш соҳасида:

қўйилган талабларга мувофиқ кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини, шу жумладан, давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида, ташкил этади;

белгиланган тартибда таълим муассасалари ташкил этиш, шунингдек давлат олий таълим муассасалари имкониятларидан фойдаланиш йўли билан давлат солиқ хизмати органлари кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларининг доимий асосда ташкил этилишини таъминлайди;

давлат солиқ хизмати органлари ходимлари лавозимларининг малака тавсифномаларини ишлаб чиқади, раҳбарлар ва мутахассисларни аттестациядан ўтказади, уларга ўз ваколатлари доирасида махсус унвонлар беради;

кадрларни Ўзбекистон Республикасига содиқлик, ватанпарварлик, ҳалоллик ҳамда ҳуқуқий давлат ғоялари ва асосларини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш юзасидан узлуксиз ишларни амалга оширади;

тегишли танловдан ўтмаган ёки лавозим вазифаларини жиддий бузганлиги учун илгари давлат солиқ хизмати органларидан бўшатилган шахсларнинг ишга қабул қилинишига йўл қўймаслик юзасидан назоратни таъминлайди;

давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан солиқ тўловчиларга нисбатан ғаразли мақсадларда ноқонуний таъсир кўрсатиш ҳолатларини аниқлайди ва уларга барҳам беради;

солиқ органларида коррупция ҳолатларини аниқлашга, уларнинг олдини олишга ва уларга барҳам беришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади, ташкил этади ва уларни амалга оширишда қатнашади;

хизмат вазифаларини бажараётганда давлат солиқ хизмати органлари ходимларини ноқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;

ҳар икки йилда кўпи билан бир марта давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларининг бюджет ва хўжалик фаолияти бўйича харажатлар сметалари ижроси юзасидан тафтишни амалга оширади. Жуда зарур бўлганда ва молия-хўжалик фаолиятида қонун бузилишларига йўл қўйилган ҳолатлар тўғрисида ишончли ахборот мавжуд бўлган тақдирда навбатдан ташқари тафтишлар ўтказилиши мумкин;

давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари томонидан моддий ва пул ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари бажарилишини таъминлайди, хўжасизлик, исрофгарчилик, давлат маблағларини ва бюджетдан ташқари маблағларни асоссиз равишда сарфлаш, смета интизомини бузиш ҳолларига барҳам беради.


IV. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ


10. Давлат солиқ қўмитаси ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:


10.1) солиқ тўловчиларнинг молиявий ҳужжатларини, шартномаларини (контрактларини), режаларини, сметаларини, даромадлари тўғрисидаги декларацияларини ҳамда солиқларни бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш, фуқароларнинг якка тартибдаги жамғариб бориладиган пенсия ҳисоб рақамларига жамғариб бориладиган мажбурий пенсия бадалларини тўлаш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларини, шу жумладан, электрон ҳужжатларини, шунингдек экспорт-импорт операциялари билан боғлиқ ҳужжатларини текшириш (шу жумладан, солиқ тўловчи билан боғлиқ бўлган субъектларни муқобил текшириш);

10.2) солиқ текширишларини амалга оширишда:

ҳудудни, ишлаб чиқариш, омборхона, савдо биноларини ва бошқа биноларни, шу жумладан, солиқ солувчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланиладиган ёхуд солиқ солиш объектларини сақлаш билан боғлиқ жойларни текшириш;

мол-мулкларни хатлаш ва бажарилган ишларни, кўрсатилган хизматларни назорат тартибида ўлчаш;

кассаларни ҳамда товар-моддий бойликлар ва ҳужжатлар (шу жумладан, электрон тарзидаги ҳужжатларни) сақлаш жойларини муҳрлаб қўйиш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш билан боғлиқ ҳужжатларни талаб қилиш;

ҳужжатларни (нусхаларини, шунингдек асл нусхаларини), шу жумладан, электрон ҳужжатларни, шунингдек предметларни (товарлар, буюмлар, хом ашёлар, материаллар ва чала тайёр маҳсулотлар намуналарини) олиб қўйиш, олиб қўйилиши солиқ тўловчи фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар бундан мустасно. Солиқ тўловчи фаолиятининг тўхтаб қолишига олиб келадиган ҳужжатлар ва предметларни олиб қўйиш фақат суд қарори асосида амалга оширилади;

солиқ тўловчидан, шунингдек раҳбарлик функцияларини ёки бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш функцияларини амалга оширадиган шахслардан, солиқ тўловчининг бошқа моддий жавобгар ходимларидан тушунтириш хатлари олиш;

таржимонни, экспертни жалб этиш ва экспертизани тайинлаш;

солиқ қонунчилигининг аниқланган бузилишлари бартараф этилишини талаб қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа хатти-ҳаракатларни амалга ошириш;

10.3) савдо, товарлар сотиш ва пулли хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини, шунингдек нақд пул тушумининг банкка ўз вақтида топширилишини текшириш;

10.4) солиқ текширишларини ўтказишда фискал хотирали назорат-касса машинасида сақланаётган маълумотлардан фойдаланиш;

10.5) ўзларида мавжуд бўлган солиқ тўловчи тўғрисидаги ахборотлар, шунингдек солиқ тўловчи томонидан ҳисобга олиш ҳужжатлари йўқотиб қўйилган ёки йўқ қилинган ҳолларда бошқа ана шундай солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилиш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланиши керак бўлган солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар суммасини мустақил равишда белгилаш;

10.6) солиқ мажбурияти бўйича даъво билдирилган муддат мобайнида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ҳисоблаб чиқилган суммасини ҳисоблаб чиқиш ёки қайта кўриб чиқиш;

10.7) давлат органларини ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш функцияларини амалга оширувчи ташкилотларни солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилганлиги, тўлиқ ундирилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига ўз вақтида ўтказилганлиги юзасидан назорат қилиш;

10.8) солиқ текширувини ўтказишга солиқ тўловчи томонидан тўсқинлик қилинган ёки ҳудудларни, биноларни, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан даромадлар олиш учун фойдаланилаётган ёхуд солиқ солиш объектини сақлаш билан боғлиқ жойларни текшириш учун давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахсларини киритиш рад этилганда, солиқ тўловчи маълум қилинган манзилда бўлмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисоботи ва (ёки) молиявий ҳисобот, камерал назорат натижалари бўйича тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган ҳолларда банк счётлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш бўйича суд тартибида чора-тадбирлар кўриш (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легализация қилишнинг ҳамда терроризмни молиялаштиришнинг аниқланган ҳолатлари бундан мустасно);

10.9) қуйидагиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва юридик ҳамда жисмоний шахсларга нисбатан молиявий санкцияларни қўллаш. Хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан молиявий санкциялар суд тартибда қўлланади, улар содир этилган ҳуқуқ бузилишидаги айбини эътироф этган ва молиявий санкциялар суммасини ихтиёрий равишда тўлаган ҳолатлар бундан мустасно;

маъмурий ҳуқуқ бузилишлари тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш ва маъмурий жазолар қўллаш;

10.10) аниқланган солиқ соҳасидаги ҳуқуқ бузилишлари ҳолатлари бўйича товар-моддий бойликларни қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда давлат даромадига ўтказиш. Солиқ тўловчилар - юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг товар-моддий бойликларини давлат даромадига ўтказиш суд тартибида амалга оширилади;

10.11) солиқ тўловчи томонидан ноқонуний олинган маблағларни давлат даромадига ундириш тўғрисида солиқ тўловчиларга нисбатан судга даъволар тақдим этиш;

10.12) солиқ тўловчи мажбуриятларининг бажарилиши зарурлиги тўғрисида ва солиқ бўйича қарзларни мажбурий тартибда ундириш бўйча кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида солиқ тўловчига талабнома юбориш;

10.13) солиқ ҳисоботлари тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун мобайнида солиқ тўловчи томонидан ёзма ариза тақдим этилмаган тақдирда, ортиқча тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасини солиқ бўйча қарзни, шу жумладан, улар бўйича пеня ва жарималарни тўлаш ҳисобига киритиш тўғрисида тегишли молия органларига мустақил равишда хулоса тақдим этиш;

10.14) Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган ҳолларда ҳужжатларни, агар улар чет тилда тузилган бўлса, нотариал тасдиқлаган ҳолда давлат тилига таржима қилишни талаб қилиш;

10.15) юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқнинг жорий тўловларини солиқнинг ҳақиқий суммасидан келиб чиқиб, қайта ҳисоблаб чиқиш, назарда тутилаётган солиқ солинадиган фойдадан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилган юридик шахслар фойдасидан олинадиган солиқ суммаси камайтириб кўрсатилган тақдирда ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланиши керак бўлган юридик шахслар фойдасидан олинадиган солиқ суммасига нисбатан 10 фоиздан кўп миқдорда пеня ҳисоблаб ёзиш;

10.16) бозорларда, савдо комплексларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида бир марталик йиғимнинг тўлиқ тушганлигини ва уни топшириш ҳисобини, ижара тўловини, назорат-касса машиналаридан фойдаланилишини, ҳисоб-китоб терминалларини, савдо ва хизматлар кўрсатиш қоидаларига риоя этилишини қисқа муддатли текширишларни амалга ошириш;

10.17) бозорлар, савдо комплекслари ҳудудларида ва уларга туташ бўлган автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойларида аниқланган молия-иқтисодий ва солиқ соҳаларидаги бузилишлар содир этилганлиги ҳолатлари бўйича суриштирувгача бўлган текширишлар ўтказиш, улар бўйича жиноий ишлар қўзғаш ва суриштирувлар ўтказиш, кейинчалик ишларни мунтазамлигига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш.

Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомда ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадирлар.


11. Ушбу Низом 10-бандининг:

10.1 - 10.7-кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар - белгиланган ваколатлар доирасида давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахсларига берилади;

10.8 - 10.15-кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар - давлат солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларига берилади;

10.16 ва 10.17-кичик бандларида назарда тутилган ҳуқуқлар - Давлат солиқ қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органларининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси мансабдор шахсларига берилади.

12. Давлат солиқ хизмати органларига давлат статистика, ахборот, архив, маълумотнома ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар томонидан солиқ тўловчилар тўғрисидаги маълумотлар бериш юзасидан хизматлар (ишлар) бепул амалга оширилади.


V. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

МАНСАБДОР ШАХСЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ,

МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


13. Давлат солиқ қўмитаси мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, ушбу Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

14. Давлат солиқ қўмитасининг мансабдор шахслари:

ўзларининг функционал вазифаларини бажармаганлиги ёки зарур даражада бажармаганлиги, ижро интизомини бузганлиги;

мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилмаганлиги;

ноқонуний хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) туфайли солиқ тўловчиларга моддий ва маънавий зарар етказганлиги;

ўзларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ҳажмларини пасайтирганлиги ва солиқ солиш базасини камайтирганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилганлиги;

қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқ бузилишлари учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.

15. Давлат солиқ органлари ходимлари томонидан ўз хизмат ваколатларини ошириб юбориш, шунингдек ўзларига юкланган функционал вазифаларни бажармаслик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка олиб келади.

16. Солиқ назоратини амалга оширишда Давлат солиқ қўмитаси мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли етказилган зарарлар қонунда белгиланган тартибда қопланиши керак.

17. Текширилган солиқ даври учун солиқ тўловчи томонидан тўланиши керак бўлган ёки тўланган айнан бир хил солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича текширишларни такроран ўтказиш тақиқланади.


18. Жисмоний ва юридик шахслар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини бузаётган Давлат солиқ қўмитаси мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат солиқ қўмитаси раҳбариятига ёхуд бевосита судга шикоятлар билан мурожаат қилишга ҳақлидирлар.


VI. МОДДИЙ ТАЪМИНОТ


19. Давлат солиқ хизмати органлари мансабдор шахсларининг иш ҳақи лавозим маошидан, махсус унвонлар, узоқ хизмат муддати учун устамалардан, бошқа қўшимча ҳақлардан иборат бўлади ҳамда у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

20. Назорат-тафтиш бош бошқармасининг ҳамда Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг ходимларига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан улар лавозим маошининг 20 фоизи миқдорида махсус устамалар белгиланади.

21. Қуйидагилар давлат солиқ хизмати органлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг асосий турлари ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўловлар тушумлари прогнози бажарилганлиги ва ортиғи билан бажарилганлиги ҳамда солиқ бўйича қарзлар миқдори пасайтирилганлиги учун ой, чорак, ярим йиллик иш якунлари бўйича мукофотлаш;

алоҳида муҳим топшириқлар бажарилганлиги учун якка тартибда мукофотлаш;

ходимларнинг лавозим маошига иш участкасининг мураккаблиги ва муҳимлиги ҳамда меҳнатда юқори натижаларга эришганлиги учун устамалар тўлаш;

хизмат вазифаларини бажариш чоғидаги алоҳида хизматлари учун ва пенсияга чиқиши муносабати билан қимматбаҳо совғалар билан мукофотлаш;

давлат солиқ хизмати органлари ходимларининг лавозим маошларига уларнинг функционал вазифаларини бажаришларини, билимлари даражасини, солиқ тўловчилар билан иш олиб бориш қобилиятларини ҳар йили тест синовларидан ўтказиш асосида белгиланадиган махсус рағбатлантирувчи устамалар.


22. Йил чорагида республика минтақаларида манбалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига даромадлар тушуми прогнозлари сифатли бажарилганлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўловлар бўйича ўз вақтида тўланмаган тўловлар миқдорлари камайтирилганлиги учун Давлат солиқ қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарларини, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар давлат солиқ хизмати органлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан моддий жавобгарлик чораларини қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

23. Давлат солиқ хизмати органларининг бош бошқармалари, бўлимлари ва бошқа бўлинмалари ходимларини бир ойдаги иш якунлари бўйича мукофотлаш уларга бириктирилган солиқлар манбалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига солиқлар тўловлари тушумлари прогнози, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига бошқа мажбурий тўловлар бажарилганлиги ва ортиғи билан бажарилганлиги учун, солиқ бўйича қарзлар даражаси пасайтирилганлиги учун ҳамда улар фаолиятини тавсифловчи бошқа асосий кўрсаткичлар бажарилганлиги учун давлат солиқ хизмати тегишли органларининг раҳбарлари қарорлари билан, белгиланган тартибда амалга оширилади.

24. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди маблағлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ҳамда кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари давлат солиқ хизмати органлари ходимларига тўловлар манбалари ҳисобланади.



VII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ

ҚЎМИТАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


25. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Раис бошчилик қилади.

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.

26. Давлат солиқ қўмитасининг раиси:

давлат солиқ хизмати органлари фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда уларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун жавоб беради;

белгиланган ваколатлар доирасида, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари асосида ва уларни бажариш юзасидан буйруқлар, йўриқномалар, қоидалар, низомлар чиқаради ҳамда давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;

Давлат солиқ қўмитаси марказий аппаратининг штат жадвалини тасдиқлайди;

ходимларнинг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Давлат солиқ қўмитаси ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга;

давлат солиқ хизмати органлари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий унвонлар ва республика давлат мукофотлари беришга белгиланган тартибда тақдим этади, давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланган махсус унвонлар беради;

Ўзбекистон Республикаси давлат органлари, муассасалари ва ташкилотларида, шунингдек бошқа давлатларнинг давлат солиқ хизмати органлари билан муносабатларда давлат солиқ хизмати манфаатларини ифодалайди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқа ҳуқуқларга ҳам эгадир.


27. Давлат солиқ қўмитасида солиқ қонунларини, шунингдек валютани тартибга солиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича давлат солиқ хизмати органлари ваколатлари доирасида қарорлар тайёрлаш учун Эксперт кенгаши тузилади. Эксперт кенгаши тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Эксперт кенгашига Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари раҳбарлик қилади.

28. Давлат солиқ қўмитасида ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органларида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси ташкил этилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Давлат солиқ қўмитасининг раиси томонидан, белгиланган тартибда тасдиқланади.


29. Давлат солиқ қўмитаси ажратилган бюджет маблағлари лимити ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг моддий ёрдам, ижтимоий муҳофаза, солиқ органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармаси маблағлари доирасида, белгиланган тартибда илмий тадқиқотлар, давлат солиқ хизмати органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун таълим муассасалари ташкил этиши, ноширлик фаолиятини амалга ошириши, соғломлаштириш, маслаҳат ва ахборот марказлари, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган фойдаланиш, автотранспорт, ахборот-ҳисоблаш ташкилотлари ва бошқа идоравий мансуб ташкилотлар ташкил этиши мумкин.


30. Давлат солиқ қўмитасига аҳоли ўртасида тушунтириш ва профилактика ишларини амалга ошириш учун ўзининг матбаа органларини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқи берилган.



VIII. ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ ҲАЙЪАТИ


31. Давлат солиқ қўмитасида Давлат солиқ қўмитасининг раиси, раиснинг биринчи ўринбосари, раис ўринбосарлари ва Давлат солиқ қўмитасининг Давлат солиқ қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг сони ва шахсий таркиби Давлат солиқ қўмитаси раисининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

32. Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:

Давлат солиқ қўмитаси фаолиятининг солиқ қонунчилигига риоя этилишини янада таъминлаш, давлатнинг иқтисодий манфаатлари ва мулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ушбу Низомда назарда тутилган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг уларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш.

Ҳайъат шунингдек Давлат солиқ қўмитаси ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.


33. Ҳайъат мажлисига Давлат солиқ қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.

Ҳайъат агар унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.


34. Ҳайъат қарорлари Давлат солиқ қўмитаси қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади. Ҳайъат раиси ва аъзолари ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда раис пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.

Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.



IX. ДАВЛАТ СОЛИҚ БОШҚАРМАЛАРИ

ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯЛАРИ


35. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқлар бошчилик қилади.

Давлат солиқ инспекцияларига Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан белгиланган тартибда тайинланадиган бошлиқлар бошчилик қилади.

36. Ҳудудий давлат солиқ бошқармалари ва давлат солиқ инспекциялари бошлиқлари ўзларига юкланган вазифалар амалга оширилишини таъминлайди, ўзларига бўйсунувчи бўлинмалар фаолиятини ташкил этади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади.


37. Давлат солиқ бошқармалари ва давлат солиқ инспекцияларининг штат жадваллари давлат солиқ бошқармаси бошлиғи томонидан, бошқарув ходимларининг белгиланган сони ҳамда ёрдамчи ходимларнинг амалдаги ҳисоб нормативлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида тасдиқланади.


38. Давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари фаолиятининг, шу жумладан, ҳайъат қарорларини ва Давлат солиқ қўмитаси топшириқларини бажариш билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ҳал этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларида кенгашлар ташкил қилинади. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари кенгашларининг шахсий таркиби тегишли ҳудудий давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг тақдимига биноан Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.


39. Солиққа оид қонун ҳужжатларини қўллашнинг энг мураккаб ва мунозарали масалалари бўйича қарорлар тайёрлаш, юқори малакали маслаҳатлашувлар ўтказиш учун давлат солиқ бошқармаларида маслаҳат-эксперт кенгашлари ташкил этилади.


40. Ҳудудий давлат солиқ бошқармалари тўғрисидаги низом Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан, давлат солиқ инспекциялари тўғрисидаги низом эса - Давлат солиқ қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган Давлат солиқ инспекцияси тўғрисидаги Намунавий низом асосида ҳудудий давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.



X. ЯКУНИЙ ҚОИДА


41. Давлат солиқ қўмитасини қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 162-модда.



























Время: 0.1936
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск