Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 25.05.2010 й. 2106-сон билан рўйхатга олинган Соғлиқни сақлаш вазирининг 26.03.2010 й. 95-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 25 майда 2106-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Соғлиқни сақлаш вазирининг

2010 йил 26 мартдаги

95-сон буйруғига

ИЛОВА



Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий

буюмларни йўқ қилиш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 120-модда) ва "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш тартибини белгилайди.


I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқнома гиёҳванд воситалар, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ қилишга тааллуқли эмас.


2. Мазкур Йўриқномада қуйидагилар қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар (кейинги ўринларда яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар деб юритилади) сифатида эътироф этилади:

сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва "in bulk" маҳсулотлари;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган ва (ёки) мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар;

Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ғайриқонуний нусхалари;

ишлаб чиқариш корхонаси ўрами бутунлиги бузилган ҳамда ҳақиқийлигини аниқлаш мумкин бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар.



II БОБ. ЯРОҚСИЗ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ

ВА ТИББИЙ БУЮМЛАРНИ ЙЎҚ ҚИЛИШ


3. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар ёқиб юбориш, синдириш, эзиш, тўкиш ва кўмиш усуллари билан йўқ қилинади.

7. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш учун дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси бўлган ташкилот раҳбарининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган таркибда яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади.

8. Комиссия томонидан яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш ҳақида мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклда қарор қабул қилинади. Комиссиянинг мазкур қарорида яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда йўқ қилиш усуллари белгиланади.

9. Комиссиянинг қарори очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва унинг аъзоларини камида учдан икки қисми иштирок этганида кучга эга бўлади.


10. Йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилингунга қадар сақлаш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан моддий жавобгар шахс тайинланади. Буйруқда сақлашга қолдирилган йўқ қилиниши лозим бўлган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг номлари ва сериялари, ўрамлари сони (миқдори) кўрсатилиши шарт.


11. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш Комиссия аъзолари иштирокида, маҳсулот эгаси ёки унинг вакили томонидан амалга оширилади. Йўқ қилиш жараёни фотосуратга олинади.


12. Яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар белгиланган тартибда йўқ қилинганидан сўнг, Комиссия томонидан ушбу Йўриқноманинг 4-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.

13. Далолатнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилиш санаси, вақти ва жойи;

яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар номи (серия рақами, яроқлилик муддати, ўрамлари сони (миқдори), ишлаб чиқарувчининг номи кўрсатилган ҳолда);

яроқсиз дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг эгаси (моддий-жавобгар шахс);

йўқ қилиш усули;

яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларини йўқ қилишда иштирок этган Комиссия аъзолари (фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи ва лавозими).


14. Далолатнома Комиссия аъзолари томонидан имзоланади ҳамда яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларнинг эгаси ҳисобланган ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланади.


15. Далолатнома, фотоматериаллар ва яроқсиз дори воситалари ёки тиббий буюмларни йўқ қилинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар эгаси бўлган ташкилотда сақланади.

17. Агар тергов ишлари ёки суд муҳокамаси учун дори воситалари ва тиббий буюм намуналари олинган бўлса, улар сақлаш муддатидан қатъи назар, иш якунига етмагунга қадар йўқ қилинмайди.



III БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


18. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


19. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган.





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва

тиббий буюмларни йўқ қилиш комиссиясининг

ҚАРОРИ


20___й.___ ____________                                                      ___-сон


Кун тартиби__________________________йўқ қилиш усулини белгилаш

Қатнашдилар:



(Ф.И.О.)

Кун тартиби бўйича муҳокама:

1. Қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳақида маҳсулот эгасининг маълумоти;

2. Комиссия экспертизаси хулосаси;

3. Таклиф.

Қарор қилинди:

   


(йўқ қилиш санаси, вақти, жойи ҳамда йўқ қилинаётган дори

              

воситалари ва тиббий буюмларнинг атроф-муҳит учун безарарлиги, уларнинг

              

физик-кимёвий мутаносиблиги эътиборга олинган ҳолда йўқ қилиш усуллари кўрсатилади)





(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)



(имзо)





(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)



(имзо)





(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)



(имзо)





(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)



(имзо)





(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)



(имзо)

        

         

М.Ў.






Йўриқномага

4-ИЛОВА



"Тасдиқлайман"



          



(муассаса номи)



           



(муассаса раҳбари Ф.И.О.)






20__ й.

ЙЎҚ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ


Ушбу далолатнома 20___й.____________________соат_____да қуйидаги Комиссия аъзолари томонидан қўллаш учун яроқсиз дори воситалари ва тиббий буюмларни йўқ қилинганлиги ҳақида тузилди.

           

(йўқ қилинаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг номи,

              

серия рақами, ўрамлар сони (миқдори))

                    

Ҳақиқатда _______________________ усулда йўқ қилинди.


Йўқ қилиш жойи ва санаси ___________________________


Йўқ қилишда иштирок этдилар:

              





(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)



(имзо)





(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)



(имзо)





(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)



(имзо)





(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)



(имзо)





(Ф.И.О., иш жойи, лавозими)



(имзо)

        

         

М.Ў.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 165-модда.































Время: 0.1735
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск