ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Меҳнат шартномаси (контракт) /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 11.05.2010 й. 117/1-сон "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.05.2010 й. 402-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.05.2010 й.

N 402-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРИНИНГ

11.05.2010 й.

N 117/1


БУЙРУҒИ



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 6 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил., 9-сон, 338-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда), 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 562-модда) ҳамда 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ташкилий тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 563-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан 1998 йил 7 январда 8/04-01, 32/01-сон билан тасдиқланган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 402, 1998 йил 29 январь) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                   А. Хаитов






Буйруққа

ИЛОВА



Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби

тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1.2-бандда:


биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


тўртинчи хатбошисидаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларида" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар (битимлар) асосида ва хусусий меҳнат контрактлари бўйича фақат Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида чет элларда амалга оширган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларга кўра меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувлар киритилади.

Илк бор ўзининг меҳнат фаолиятини чет элларда бошлаган фуқароларга меҳнат дафтарчалари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан расмийлаштириб берилади".


2. 2.16-банднинг биринчи хатбошисидаги, 2.21-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 3.2-банддаги "туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. II бўлим 3-боб қуйидаги мазмундаги 2.17-1-банд билан тўлдирилсин:


"2.17-1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат дафтарчаларига чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври ҳақидаги ёзувлар, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган тақдирда, агар давлатлараро битимларда ўзгача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан тегишли маълумотномаларга асосланиб киритилади.

Фуқароларнинг чет элда (шартнома асосида) ишлаган иш даври умумий иш стажи жамланиб, яъни қайси корхонада, қайси даврда ва қайси лавозимларда ишлаган йиллари, ойлари ва кунлари умумий тарзда ёзилади.

Ҳужжат билан тасдиқланган (шартнома, иш берувчи томонидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотнома, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг суғурта бадали тўланганлиги тўғрисида маълумотнома) ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган умумий иш стажи меҳнат фаолиятининг даврлари бўйича қуйидагича ёзилади:

1-устунда - тартиб рақами кўрсатилади;

2-устунда - дастлаб чет элда ишга қабул қилинган сана.

3-устунда - ходим ишлаган хорижий мамлакат, корхона номи ва лавозими ёзилади.

4-устунда - қайси ҳужжатга асосан ёзилганлиги (шартнома ёки иш берувчи томонидан берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотноманинг санаси, тартиб рақами) қайд қилинади".


4. 2.19-банд учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ишсиз шахс деб эътироф этилган фуқаролар маҳаллий меҳнат органига белгиланган муддатда рўйхатдан ўтиш учун келганларида меҳнат дафтарчаларини маҳаллий меҳнат органи ходимига кўрсатишлари шарт".


5. 2.22-банддаги "ижтимоий таъминот органлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 5.1-банд биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Янги меҳнат дафтарчалари (дубликати)ни беришда иш берувчи ходимдан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам иш ҳақининг 10 фоизигача миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга".


7. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 166-модда.




























Время: 0.1498
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск