Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 27.04.2010 й. 2010-08-сон "Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни "Биржа" газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.05.2010 й. 1671-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.05.2010 й.

N 1671-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

27.04.2010 й.

N 2010-08


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари

томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни

"Биржа" газетасида марказлаштирилган тарзда нашр

этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш

ва қўшимча киритиш ҳақида


(2010 йил 7 июндан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда), "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 3-сон, 20-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 1 мартдаги 2007-02-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни "Биржа" газетасида марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1671, 2007 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 160-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                      К. Толипов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари

томонидан ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни

"Биржа" газетасида марказлаштирилган тарзда нашр

этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимча


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 354-модда), "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил., N 5-6, 61-модда) қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 39-сон, 387-модда) ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ "Биржа" газетасида қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларни марказлаштирилган тарзда нашр этиш тартибини белгилайди".


2. 5-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан "Биржа" газетасида қонун ҳужжатларига мувофиқ нашр этилаётган ахборотни нашр этиш учун тўлов олинмайди".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 21-сон, 172-модда.











































Время: 0.2190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск