Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона тўловлари /

Чет эл автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлик учун йиғимлар олиш Тартиби (АВ томонидан 15.03.1999 й.да 674-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.03.1999 й.

N 674

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

02.03.1999 й.

N 117-В


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ТОМОНИДАН ТАСДИҚЛАНГАН

01.03.1999 й.

N 02/20-45


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

“ЎЗАВТОЙЎЛ” ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ

БИЛАН КЕЛИШИЛГАН

25.02.1999 й.

N 3/2-264



Чет эл автотранспорт воситаларининг

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига

кирганлик учун йиғимлар олиш

ТАРТИБИ


Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 5 декабрдаги 540-сон “1998 йилга бўлган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва Давлат бюджети прогнози тўғрисида”, 1998 йил 1 декабрдаги 506-сон “Тожикистон Республикаси юк автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказилиши тартиби тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Тожикистон Республикасидан ташқари, МДҲга аъзо давлатлар автоташувчиларини истисно этганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чет эл автоташувчиларининг юк автотранспорт воситалари кириши учун йиғимларни, кейинги ўринларда йиғимлар дейилади, ундириш тартибини белгилайди.


Тартибда қуйидаги атамалар ва қисқартмалардан фойдаланилган:

“СПОТ” - спот битимини тузиш вақтига бўлган бошқа мамлакат валютасида ифодаланган бир мамлакатнинг баҳоси - курси.

ГОПЕРО - бош операцион бўлинма.


1. Йиғимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ҳажмларда ва божхона чегарасини кесиб ўтиш ерларида, АҚШ долларида ёинки тўлов кунига бўлган ЭАВга эквивалент бўлган ҳажмларда ундирилади.

Йиғимларни тўланиши устидан назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси органлари томонидан амалга оширилади.


2. Йиғим суммаси сўмларни чет эл валютасига қайта алмаштирш ҳуқуқини бермайдиган 09002-сон шаклидаги маълумотноманинг ва божхона органларига тақдим этиш учун пул алмаштириш пунктининг штампи билан 0402004-сон шаклида йиғим тўлаганлик тўғрисидаги квитанция иккинчи нусхаларининг ваколатли банк томонидан берилиши орқали пул алмаштириш пункти томонидан қабул қилинади.


3. Йиғимни тўлаганлик тўғрисидаги 0402004-сон шаклдаги квитанция асосида божхона хизматлари томонидан божхона пости ходимининг шахсий муҳри билан тасдиқланган, “Йиғимлар тўланди,  -сон квитанция” деб ўнг томонидаги бурчакнинг тепа қисмига белги қўйиш орқали ташувчига бериладиган йўл варақаси белгиланган тартибда ёзиб берилади.


4. Пул алмаштирш пункти орқали чет эл валютасини сотиб олиш маржа ҳисобланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича амалга оширилади.

5. Кирим учун келиб тушган тўловларни ҳисобга олиш ва маблағлар киришига оид ҳужжатларни расмийлаштириш учун ваколатли банкларнинг муассасаларида “Талаб қилиб олингунига қадар депозитлар”нинг қуйидаги ҳисобварақлари очилади:

- “Талаб қилиб олингунига қадар депозит” ҳисобварағининг алмашлаш пунктларини очган ваколатли банкларнинг бўлинмаларида “Ўзавтойўл” концерни Республика йўл фондига тўловлар ва йиғимлар ҳисобига келиб тушган сўмлардаги маблағларни кирим қилиш учун. Бунда чет эллик ташувчиларнинг кириши учун ундирилган йиғимлар ҳисобига чет эл валютасининг келиб тушишини ҳисобга олиш алоҳида юритилади;

- Республика йўл фондининг “Талаб қилиб олингунига қадар депозитлар” ҳисобварағини очган ваколатли банкларнинг бош муассасаларида ваколатли банклар бўлинмаларидан келиб тушган маблағларни жамлаш учун сўмларда.


6. Пул алмаштириш пуктлари томонидан сўмларда қабул қилинган маблағлар, ваколатли банкларнинг бўлинмалари томонидан ҳар етти кунда ваколатли банкларнинг бош муассасаларида очилган “Ўзавтойўл” концернининг Республика йўл фондининг махсус жамловчи “Талаб қилиб олингунига қадар депозитлар” ҳисобварағига крим қилиш орқали ўтказилади.


7. Пул алмаштириш пуктлари томонидан сотиб олинган чет эл валютаси банк бош муассасаси талаби бўйича навбатдаги жамлаш учун тўлиқ ҳажмларда бош муассасага ваколатли банкларнинг бўлинмалари томонидан “СПОТ” курси бўйича сотилиши лозим.


8. Ваколатли банклар “Ўзавтойўл” давлат концернининг сўрови бўйича тўловлар ва йиғимлар ҳисобига келиб тушишлар бўйича “Талаб қилиб олингунига қадар депозитлар” ҳисобварағидаги қолган маблағлар қолдиқлари ҳақидаги кўчирмани ва чет эл валютасининг келиб тушиши ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этадилар.


9. Жамланган чет эл валютаси кейинчалик фақатгина Республика йўл фондининг 20204840000100011011-рақамли валюта ҳисобварағига кирим қилиш учун “Ўзавтойўл” давлат концернига воситачилик ҳақи ҳисобланмаган ҳолда “СПОТ” курси бўйича сотилади.


10. Бунда “Ўзавтойўл” давлат концерни ваколатли банкларга бош ваколатли банкларда Республика йўл фондининг “Талаб қилиб олингунига қадар депозитлар” ҳисобварағига киритилган сўмларни ўтказиш тўғрисидаги тўлов талабномаларини жамланган чет эл валютасни сотиб олиш ва кейинчалик уни Ўзбекистон Республикасининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ГОПЕРОсидаги Республика йўл фонди ҳисобрақамига ўтказиш учун ттақдим этади.


11. Банк муассасалари пул алмаштириш пуктлари кассирларини ҳар куни кун давомида пунктнинг мустаҳкам фаолият кўрсатиши учун зарур бўлган миқдордаги қатъий ҳисобот бланкалари ва сўмлардаги бўнак билан таъминлайдилар.


12. Пул алмаштириш пуктлари белгиланган тартибда нақд чет эл валютасини харид қилишга оид операцияларни амалга оширишлари мумкин.

Бунда кириш ҳақини тўлаш учун сотиб олинган маблағлар ҳисоби ва кириш ҳужжатларини расмийлаштириш алоҳида юритилади.


13. Мазкур Тартибнинг қўлланилиши ваколатли банклар, “Ўзавтойўл” давлат концерни билан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўртаисда тузилган ўзаро келишувлар ва шартномалар асосида аниқланади.

“Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари Ахборотномаси”, 1999 йил, 3-сон











































Время: 0.1945
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск