Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Бухгалтерия ҳисоби. Аудит. Баҳолаш фаолияти / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аудит /

Молия вазирлиги 45-сон, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 15-сон, Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 26.05.2010 й. Қарори (АВ томонидан 28.05.2010 й. 2035-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.05.2010 й.

N 2035-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

26.05.2010 й.

N 45


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

26.05.2010 й.

N 15


ҚАРОРИ



Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2010 йил 7 июндан кучга киради)


"Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 102-сонли ва 42-сонли қарори билан тасдиқланган "Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари"га (рўйхат рақами 2035, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 493-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                        Р. Азимов



Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ,

валютага оид жиноятларга ва жиноий

даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш департаменти бошлиғи                                          З. Дўсанов






Қарорга

ИЛОВА



Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий

фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга

ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш

бўйича ички назорат қоидаларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Масъул шахс раҳбарлик лавозимини эгаллаган ва аудиторлик ташкилотининг штатдаги аудитори бўлиши лозим".


2. Қуйидаги мазмундаги 6-1, 6-2 ва 6-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"6-1. Аудиторлик ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий технологиялари, усуллари ва тенденциялари тўғрисидаги маълумотларни қамраб олган сўнгги янгиликлар билан таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича қонунчиликнинг барча жиҳатлари ва мажбуриятлар ҳақида аниқ тушунтиришлар бериш мақсадида аудиторлик ташкилоти масъул шахсини ва ходимларини доимий равишда тайёрлашни амалга ошириши лозим.

6-2. Аудиторлик ташкилотларининг хориждаги алоҳида бўлинмалари (агар улар мавжуд бўлса) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тадбирларини амалга оширишда улар жойлашган мамлакатнинг талабларига риоя қилишлари зарур, агар ушбу талаблар Ўзбекистон қонунчилигининг талабларидан фарқ қилса, юқорироқ стандартларни қўллашлари лозим.

6-3. Аудиторлик ташкилоти ўзининг хориждаги алоҳида бўлинмаларидан мазкур ажратилган бўлинмалар жойлашган мамлакат қонунчилигидаги тақиқлар туфайли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида бош офисни хабардор қилишни талаб қилиши лозим. Ўз навбатида, аудиторлик ташкилоти бу ҳақда Молия вазирлиги ва Департаментни хабардор қилиши лозим".


3. 9-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар, шунингдек иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияларни ғайриоддий амалга ошириш схемалари бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиш";

бешинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича олтинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


4. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги ҳолатларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартининг (31-сонли АФМС) "Хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти билан танишув" (рўйхат рақами 1043, 2001 йил 21 июнь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2001 йил, 12-сон) талабларига мувофиқ уларнинг фаолияти билан олдиндан танишувда;

бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича профессионал хизматларни кўрсатиш учун мижозлар билан шартномалар тузишда;

Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартининг (12-сонли АФМС) "Аудиторлик текширувлари давомида бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизимини баҳолаш" (рўйхат рақами 1673, 2007 йил 12 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 15-сон, 162-модда) талабларига мувофиқ мижознинг ички назорат тизимини баҳолашда;

Ўзбекистон Республикаси Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартининг (9-сонли АФМС) "Муҳимлилик ва аудиторлик таваккалчилиги" (рўйхат рақами 813, 1999 йил 3 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 йил, 11-сон) талабларига мувофиқ ажратиб бўлмайдиган ва назорат таваккалчилигини баҳолашда;

амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлганда;

мижоз ҳақида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлганда".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 22-сон, 177-модда.
































Время: 0.1749
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск