ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Молия вазирлигининг 44-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 14-сон "Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги 21.05.2010 й. Қарори (АВ томонидан 28.05.2010 й. 2036-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.05.2010 й.

N 2036-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.05.2010 й.

N 44


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

21.05.2010 й.

N 14


ҚАРОРИ


Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


(2010 йил 7 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда) ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 104, 41-сонли қарори (рўйхат рақами 2036, 2009 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 45-сон, 494-модда) билан тасдиқланган Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                                        Р. Азимов



Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ,

валютага оид жиноятларга ва жиноий

даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш департаменти бошлиғи                                          З. Дўсанов






Қарорга

ИЛОВА



Суғурталовчилар ва суғурта воситачилари

учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бенефициар мулкдор - якуний ҳолатда мулк ҳуқуқига эгалик қилувчи ёки мижозни ҳақиқатда назорат қилувчи жисмоний шахс ва (ёки) манфаати кўзланган ҳолда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция амалга оширилаётган шахс;";

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"мижоз - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни амалга ошириш тўғрисида суғурталовчи ёки суғурта воситачисига ариза билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;".


2. 3-бандда:

қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун ташкилот хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;";

ўнинчи хатбоши ўн биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.


3. 5-банд қуйидаги мазмундаги гап билан тўлдирилсин:

"Бунда ички назорат тизими ташкилотнинг ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида жойлашган алоҳида бўлинмаларининг (шўъба бўлинмалар, ваколатхоналар, филиаллар, бўлимлар ва бошқалар - улар мавжуд бўлса) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятини ҳам назарда тутиши лозим.".


4. Қуйидаги мазмундаги 5-1 ва 5-2-бандлар билан тўлдирилсин:

"5-1. Ташкилот:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки етарли даражада бажармайдиган давлатларда жойлашган ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмалари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратиши;

ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакатлар қонун ҳужжатларида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош офисга ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдир. Ўз навбатида, ташкилот бу ҳақда Молия вазирлиги ва Департаментга хабар бериши;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг суиистеъмол қилинишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши шарт.

5-2. Ташкилотларнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим. Агар бундай талаблар Ўзбекистон қонун ҳужжатлари талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги юқорироқ стандартлар қўлланилади.".


5. Қуйидаги мазмундаги 6-1-банд билан тўлдирилсин:

"6-1. Ташкилот бўлинмалари ходимларининг масъул шахс - таркибий бўлинма бошлиғи ёки унинг ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.".


6. 9-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган тегишли маълумотларни (материаллар, ҳужжатлар ва бошқалар) йиғиш, расмийлаштириш, сақлашни амалга оширади, уларнинг маҳфийлигини таъминлайди;";

бешинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


7. 11-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар, шунингдек иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияларни ғайриоддий амалга ошириш схемалари бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиши;";

бешинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча олтинчи - саккизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.


8. 13-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;";

тўртинчи - олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.


9. 14-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;";

тўртинчи - олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи - еттинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.


10. 16-бандда:

иккинчи - тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;

бешинчи - еттинчи хатбошилари тегишинча иккинчи - тўртинчи хатбошилари деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мазкур Қоидалар кучга кирган пайтда амалда бўлган шартномалар асосида ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлган мижозларга нисбатан ҳам амалга оширилади.".


11. Қуйидаги мазмундаги 16-1-банд билан тўлдирилсин:

"16-1. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича ташкилотлар томонидан кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

мижознинг ва у тегишли ҳужжатлар асосида қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;

мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни;

мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.".


12. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Мижоз - юридик шахсни идентификациялашда ташкилот унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.

Бунда, агар мижоз-юридик шахс номидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахс иш кўраётган бўлса, ташкилот бундай жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича ҳам маълумотларни олиши лозим.".


13. Қуйидаги мазмундаги 22-1, 22-2 ва 22-3-бандлар билан тўлдирилсин:

"22-1. Мижоз ва (ёки) бенефициар мулкдорни идентификациялашда ташкилот олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент томонидан шакллантириладиган ва ташкилотларга тақдим қилинадиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.

22-2. Мижозни ва (ёки) бенефициар мулкдорни қайта идентификациялаш мажбурий ҳисобланмайди, агар ушбу мижоз ва (ёки) бенефициар мулкдор мазкур Қоидаларга мувофиқ ташкилот томонидан аввал индентификацияланган бўлса.

22-3. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.".


14. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Ташкилот қуйидаги ҳолларда мижозга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишни рад этади:

мижознинг бошқарув органи ёки мижознинг номидан қонун ҳужжатларига мувофиқ иш кўраётган шахснинг ўзи жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;

мижоз-жисмоний шахснинг ўзининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи (паспорт маълумотларига мувофиқ) бўйича мавжуд бўлмаганида;

шак-шубҳасиз нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилот томонидан сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;

мижоз ва (ёки) бенефициар мулкдорни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни якунлаш имкони бўлмаганда;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Бунда бундай операциялар шубҳали деб тан олинади ва ташкилот қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда улар ҳақида Департаментга хабар бериши шарт.".


15. V бўлим қуйидаги мазмундаги 30-1, 30-2, 30-3, 30-4, 30-5 ва 30-6-бандлар билан тўлдирилсин:

"30-1. Ташкилот ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни ҳар бир операция бўйича, жумладан лозим даражада текшириш натижалари бўйича шубҳали деб тан олинмаган операциялар бўйича талаб қилиб олади ва йиғади.

30-2. Ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, фаолиятнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар асосида ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради.

30-3. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, ташкилот танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

30-4. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган барча маълумотлар ва ҳужжатлар ташкилотнинг мижозлар идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун очиқ бўлиши лозим.

30-5. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.

30-6. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар, мижоз билан 1 йилдан ортиқ муддатга амалий иш муносабатлари ўрнатилган ҳолларда ҳар йили, шунингдек мижоз тўғрисидаги маълумотлар ёки у билан ўрнатилган амалий иш муносабатлари характери ўзгариши билан янгиланиб борилиши лозим.".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 22-сон, 176-модда.

































Время: 0.1475
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск