язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.2010 й. 104-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.2010 й.

N 104


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ЎЗБЕКИСТОН    РЕСПУБЛИКАСИДА    НОТАРИАТ

ИНСТИТУТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2010 ЙИЛ 5 МАЙДАГИ

ПФ-4216-СОН ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2010 йил 5 майдаги ПФ-4216-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 2010 йил 15 майдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нотариал ҳаракатлар давлат нотариал идораларида ишлайдиган нотариуслар томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

75 фоизи - туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига;

15 фоизи - бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга;

10 фоизи - маблағларни адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварақларида жамлаш йўли билан давлат нотариал идоралари ва нотариал архивларни молиялаштиришга. Бунда, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазири томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг даромад ва харажатлари ўртасидаги салбий тафовутни қоплаш учун ҳам йўналтирилиши мумкин.

3. Нотариал округда нотариуслар сонини белгилаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар идоралари фаолияти белгиланган тартибда тугатилишини ва улардан тегишли материаллар ва архивлар қабул қилиб олинишини таъминласин;

республиканинг барча минтақаларини қамраб оладиган ва фуқароларнинг фойдаланиши учун қулайликни таъминлайдиган давлат нотариал идораларининг самарали тармоғини шакллантириш чора-тадбирларини кўрсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузурида нотариал иш юритиш материаллари сақланишини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар ва архив ҳужжатлари нусхалари берилишини таъминлайдиган нотариал архивлар (кейинги ўринларда нотариал архивлар деб юритилади) ташкил этсин;

2010 йил охиригача республика минтақаларида қўшимча равишда 2-иловага мувофиқ 220 та давлат нотариал идораси ташкил этилишини ва улар ишларининг йўлга қўйилишини таъминласин;

янгидан очилаётган нотариал идораларни марказлаштирилган танлов асосида юқори малакали мутахассислар билан таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда давлат нотариал идораларининг тўловларни банк пластик карточкаларидан қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминаллари ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланишини таъминласин;

жисмоний ва юридик шахсларнинг малакали юридик ёрдам олиши учун қулай шароитлар яратишни, шунингдек нотариал ҳаракатлар маҳфийлигини, ҳужжатлар ва архив материаллари сақланишини таъминлашни назарда тутадиган давлат нотариал идоралари ва нотариал архивларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари дастури лойиҳасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги давлат мулкини ижарага бериш марказлари бир ой муддатда янгидан ташкил этилаётган нотариал идоралар ва нотариал архивларни белгиланган талабларга жавоб берадиган, фуқароларга хизмат кўрсатиш учун қулай жойда жойлашган хоналар билан таъминласинлар.


6. Тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштириш ўрнига қуйидагилар давлат нотариал идораларини, нотариал архивларни ҳамда ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш харажатларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммасидан ажратмалар;

давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар;

нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатлар дубликатларини, рўйхатлардан кўчирмаларни, шунингдек маълумотномаларни ва архив ҳужжатларининг нусхаларини берганлик учун тўловлар суммаси;

герб йиғимидан тушадиган маблағларнинг бир қисми;

бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари.

Давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар харажатларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги орқали амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирида:

давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун бундан буён Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишиладиган ҳақ миқдорларини тасдиқлаш;

нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божлари суммасининг адлия органларининг шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган 10 фоизи миқдоридаги бир қисмини нотариал идоралар ва нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш тадбирларини молиялаштиришга, шунингдек нотариал идоралар ва нотариал архивлар таъминоти учун айрим минтақалар ўз маблағларининг етишмаган қисмини қоплашга мақсадли йўналтирган ҳолда Адлия вазирлигида жамлаш ҳуқуқи сақлаб қолинсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

оммавий ахборот воситалари орқали нотариал фаолиятни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, шунингдек хусусий амалиёт билан шуғулланган нотариуслар томонидан расмийлаштирилган ҳужжатларни олиш тартиби ва жойи тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишлари олиб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Давлат нотариал идоралари фаолиятини молиялаштиришнинг янгиланган тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, унда давлат нотариал идоралари ва нотариал архивлар ходимларини мутахассислар малакасига, уларнинг ўз вазифаларини сифатли бажаришига, амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар, ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар ҳажмига ва ундириладиган давлат божлари суммасига боғлиқ равишда моддий рағбатлантиришнинг самарали механизмини назарда тутсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ташкил этилаётган нотариал архивларнинг штат бирликлари сонини ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга маълумотномалар ва архив ҳужжатлари нусхалари берилганлиги учун улар томонидан ундириладиган ҳақ миқдорларини бир ой муддатда тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказишни тақиқлаш, хатлаш, фуқароларнинг муомала лаёқати бўйича нотариуслар фойдаланиши очиқлигини таъминловчи автоматлаштирилган маълумотлар базасини яратиш бўйича таклифлар киритсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.А. Муҳитдинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 июндаги

104-сон қарорига

2-ИЛОВА


Республика минтақаларида 2010 йилда

қўшимча ташкил этиладиган давлат

нотариал идоралари сони

                  

Т/р


Нотариал округ


Давлат нотариал идоралари сони


Фаолият кўрсатаётган

давлат нотариал

идоралари


2010 йилда қўшимча

ташкил этиладиган

давлат нотариал

идоралари


ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

1.

Нукус шаҳри


6

4

2.

Тахиатош шаҳри


1

1

3.

Амударё тумани


1

1

4.

Беруний тумани


1

1

5.

Кегейли тумани


2

0

6.

Мўйноқ тумани


1

0

7.

Нукус тумани


1

0

8.

Тахтакўпир тумани


1

0

9.

Тўрткўл тумани


1

1

10.

Хўжайли тумани


1

1

11.

Чимбой тумани


1

0

12.

Шуманай тумани


1

0

13.

Элликқалъа тумани


2

0

14.

Қонликўл тумани


1

0

15.

Қораўзак тумани


1

0

16.

Қўнғирот тумани


2

1

Жами


24

10

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ

1.

Андижон шаҳри


3

9

2.

Асака шаҳри


1

1

3.

Хонобод шаҳри


1

0

4.

Андижон тумани


2

1

5.

Асака тумани


2

1

6.

Балиқчи тумани


2

0

7.

Булоқбоши тумани


1

0

8.

Бўз тумани


1

0

9.

Жалолқудуқ тумани


1

1

10.

Избоскан тумани


1

0

11.

Марҳамат тумани


2

0

12.

Олтинкўл тумани


1

0

13.

Пахтаобод тумани


1

1

14.

Улуғнор тумани


1

0

15.

Хўжаобод тумани


1

1

16.

Шаҳрихон тумани


2

2

17.

Қўрғонтепа тумани


2

1

Жами


25

18

БУХОРО ВИЛОЯТИ

1.

Бухоро шаҳри


3

9

2.

Когон шаҳри


1

1

3.

Бухоро тумани


1

0

4.

Вобкент тумани


1

0

5.

Жондор тумани


1

1

6.

Когон тумани


1

0

7.

Олот тумани


1

0

8.

Пешку тумани


1

0

9.

Ромитан тумани


1

1

10.

Шофиркон тумани


1

1

11.

Қоракўл тумани


1

1

12.

Қоровулбозор тумани


1

0

13.

Ғиждувон тумани


2

1

Жами


16

15

ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ

1.

Жиззах шаҳри


3

5

2

Арнасой тумани


1

0

3.

Бахмал тумани


1

0

4.

Дўстлик тумани


1

0

5.

Жиззах тумани


1

1

6.

Зарбдор тумани


1

0

7.

Зафаробод тумани


1

0

8.

Зомин тумани


1

1

9.

Мирзачўл тумани


1

0

10.

Пахтакор тумани


1

0

11.

Фориш тумани


1

0

12.

Янгиобод тумани


1

0

13.

Ғаллаорол тумани


1

1

Жами


15

8

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Қарши шаҳри


3

5

2.

Деҳқонобод тумани


1

0

3.

Касби тумани


1

0

4.

Китоб тумани


1

0

5.

Косон тумани


1

1

6.

Миришкор тумани


1

0

7.

Муборак тумани


1

0

8.

Нишон тумани


1

1

9.

Чироқчи тумани


1

1

10.

Шаҳрисабз тумани


2

2

11.

Яккабоғ тумани


1

1

12.

Қамаши тумани


1

0

13.

Қарши тумани


1

0

14.

Ғузор тумани


1

1

Жами


17

12

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ

1.

Навоий шаҳри


2

5

2.

Зарафшон шаҳри


1

2

3.

Кармана тумани


2

0

4.

Конимех тумани


1

0

5.

Навбаҳор тумани


1

0

6.

Нурота тумани


1

0

7.

Томди тумани


1

0

8.

Учқудуқ тумани


1

0

9.

Хатирчи тумани


1

1

10.

Қизилтепа тумани


1

1

Жами


12

9

НАМАНГАН ВИЛОЯТИ

1.

Наманган шаҳри


3

10

2

Косонсой тумани


1

1

3.

Мингбулоқ тумани


1

0

4.

Наманган тумани


1

1

5.

Норин тумани


1

0

6.

Поп тумани


1

1

7.

Тўрақўрғон тумани


1

1

8.

Уйчи тумани


1

2

9.

Учқўрғон тумани


1

1

10.

Чортоқ тумани


1

0

11.

Чуст тумани


1

1

12.

Янгиқўрғон тумани


1

0

Жами


14

18

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ

1.

Самарқанд шаҳри


17

0

2.

Каттақўрғон шаҳри


3

0

3.

Булунғур тумани


2

0

4.

Жомбой тумани


2

0

5.

Иштихон тумани


2

0

6.

Каттақўрғон тумани


2

0

7.

Нарпай тумани


2

0

8.

Нуробод тумани


1

0

9.

Оқдарё тумани


2

0

10.

Пайариқ тумани


3

0

11.

Пастдарғом тумани


4

0

12.

Пахтачи тумани


1

0

13.

Самарқанд тумани


3

0

14.

Тайлоқ тумани


2

0

15.

Ургут тумани


2

0

16.

Қўшработ тумани


1

0

Жами


49

0

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Гулистон шаҳри


4

4

2.

Ширин шаҳри


1

0

3.

Янгиер шаҳри


2

1

4.

Боёвут тумани


1

0

5.

Гулистон тумани


1

0

6.

Мирзаобод тумани


1

0

7.

Оқ олтин тумани


1

0

8.

Сайхунобод тумани


1

0

9.

Сардоба тумани


1

0

10.

Сирдарё тумани


2

2

11.

Ховос тумани


2

0

Жами


17

7

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ

1.

Термиз шаҳри


3

4

2.

Ангор тумани


1

1

3.

Бандихон тумани


1

0

4.

Бойсун тумани


1

0

5.

Денов тумани


2

2

6.

Жарқўрғон тумани


1

1

7.

Музработ тумани


1

0

8.

Олтинсой тумани


1

0

9.

Сариосиё тумани


1

0

10.

Термиз тумани


1

0

11.

Узун тумани


1

1

12.

Шеробод тумани


2

0

13.

Шўрчи тумани


1

1

14.

Қизириқ тумани


1

0

15.

Қумқўрғон тумани


1

0

Жами


19

10

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ

1.

Фарғона шаҳри


5

6

2.

Марғилон шаҳри


1

2

3.

Қувасой шаҳри


1

0

4.

Қўқон шаҳри


3

3

5.

Бағдод тумани


1

0

6.

Бешариқ тумани


1

1

7.

Бувайда тумани


1

0

8.

Данғара тумани


1

0

9.

Ёзёвон тумани


1

0

10.

Олтиариқ тумани


1

1

11.

Охунбобоев тумани


1

0

12.

Риштон тумани


2

0

13.

Сўх тумани


1

0

14.

Тошлоқ тумани


1

0

15.

Учкўприк тумани


1

1

16.

Фарғона тумани


1

1

17.

Фурқат тумани


1

0

18.

Ўзбекистон тумани


1

0

19.

Қува тумани


1

1

Жами


26

16

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

1.

Урганч шаҳри


2

7

2

Боғот тумани


1

1

3.

Гурлан тумани


1

1

4.

Урганч тумани


2

1

5.

Хива тумани


2

1

6.

Хонқа тумани


1

1

7.

Шовот тумани


1

1

8.

Янгиариқ тумани


1

0

9.

Янгибозор тумани


1

0

10.

Қўшкўпир тумани


1

1

11.

Ҳазорасп тумани


2

1

Жами


15

15

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

1.

Ангрен шаҳри


3

1

2

Бекобод шаҳри


1

0

3.

Олмалиқ шаҳри


3

2

4.

Оҳангарон шаҳри


2

0

5.

Чирчиқ шаҳри


1

4

6.

Янгийўл шаҳри


2

1

7.

Бекобод тумани


1

0

8.

Бўка тумани


1

1

9.

Бўстонлиқ тумани


1

2

10.

Зангиота тумани


3

6

11.

Оққўрғон тумани


2

0

12.

Оҳангарон тумани


1

0

13.

Паркент тумани


1

1

14.

Пискент тумани


1

0

15.

Тошкент тумани


2

2

16.

Чиноз тумани


1

1

17.

Юқори Чирчиқ тумани


1

1

18.

Янгийўл тумани


2

1

19.

Ўрта Чирчиқ тумани


1

1

20.

Қибрай тумани


1

2

21.

Қуйи Чирчиқ тумани


1

1

Жами


32

27

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

1.

Учтепа тумани


3

6

2

Бектемир тумани


1

1

3.

Мирзо Улуғбек тумани


6

5

4.

Миробод тумани


6

3

5.

Сирғали тумани


3

5

6.

Собир Раҳимов тумани


3

8

7.

Чилонзор тумани


5

6

8.

Шайхонтоҳур тумани


4

6

9.

Юнусобод тумани


7

5

10.

Яккасарой тумани


3

5

11.

Ҳамза тумани


5

5

Жами


46

55

Республика бўйича ҳаммаси


327

220

                

Изоҳ. "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги кейинчалик амалдаги юклама ва ишлар ҳажмидан, шунингдек аҳоли учун тегишли шарт-шароитлар яратиш заруриятидан келиб чиққан ҳолда давлат нотариал идораларини ташкил этиш ва тугатиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 июндаги

104-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг 4-бандида:


а) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун";


б) "к" кичик бандига изоҳнинг бешинчи хатбошидаги "давлат нотариусининг" сўзлари "нотариуснинг" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат нотариал идоралари ходимларининг

ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

разрядлари ва тариф коэффициентлари

            

Лавозим номи


Разрядлар ва тариф коэффициентлари


Тошкент, Нукус

шаҳарлари ва вилоятлар

марказларидаги давлат

нотариал идоралари


Шаҳар ва туманлардаги

давлат нотариал

идоралари


разряд


тариф

коэффициентлари


разряд


тариф

коэффициентлари


Катта нотариус


11

2,823

10

2,641

Нотариус


9

2,466

9

2,466

Нотариус ёрдамчиси


8

2,299

8

2,299

Нотариус стажёри


7

2,139

7

2,139

Котиба


7

2,139

7

2,139

Архивариус


5

1,846

5

1,846

Кассир


4

1,714

4

1,714

                

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат хизматчиларининг лавозим маошларига йигирма фоизли устама ҳақ белгилаш тўғрисида" 1997 йил 3 июлдаги 339-сон қарорига илованинг "Нотариал идоралар" бўлими қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Давлат нотариал идоралари


Катта нотариус

Нотариус

Нотариус ёрдамчиси".

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг "Давлат ахборот ресурслари номи" устуни 3-3-позициясидаги "ва хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар идоралари" сўзлари чиқариб ташлансин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига 1-илованинг "Ахборотнинг тури" устуни 90-позициясининг иккинчи қаторидаги "ва хусусий амалиёт билан шуғулланадиган нотариуслар идоралари" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 25 майдаги 148-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилишига "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-илованинг тасдиқловчи ёзув намунасидаги "давлат нотариуси" ва "Давлат нотариуси" сўзлари тегишли равишда "нотариус" ва "Нотариус" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга 2-иловадаги тасдиқловчи ёзув намунасидаги "давлат нотариуси" ва "Давлат нотариуси" сўзлари тегишли равишда "нотариус" ва "Нотариус" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-илова "Шакллантириш манбаи" устуни 12-позициясининг бешинчи қаторидаги "хусусий нотариал идоралар" сўзлари чиқариб ташлансин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 июндаги

104-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз

кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим қарорлари


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Нотариат фаолиятини маблағ билан таъминлашни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2003 йил 7 январдаги 4-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 1-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 30 апрелдаги 197-сон қарорига илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 34-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 22-сон, 175-модда.