Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Нотариат /

Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сонини белгилаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 02.06.2010 й. 104-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 2 июндаги

104-сон қарорига

1-ИЛОВА


Нотариал округда нотариуслар лавозимлари

сонини белгилаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом нотариал округда нотариуслар лавозимлари сонини белгилаш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ушбу Низомга мувофиқ белгиланадиган тегишли нотариал округдаги нотариуслар лавозимлари сонидан келиб чиққан ҳолда нотариус лавозимини таъсис этади ва тугатади.

Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан бир йилда кўпи билан бир марта белгиланади.



II. НОТАРИАЛ ОКРУГДА НОТАРИУСЛАР

ЛАВОЗИМЛАРИ СОНИНИ БЕЛГИЛАШ

МЕЗОНЛАРИ


3. Ҳар бир нотариал округда камида битта нотариус лавозими таъсис этилади. Иккинчи ва ундан кейинги нотариуслар лавозимларини белгилашда қуйидаги мезонларнинг ҳаммаси ҳисобга олинади:

а) нотариал округ нотариуслари томонидан, қоидага кўра, охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатларнинг ўртача ойлик сони. Бунда нотариуслар лавозимлари сони бир нотариусга бир ойда 300-400 нотариал ҳаракатлар ҳисобидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

б) нотариал округдаги аҳоли сони. Бунда нотариуслар лавозимлари сони қуйидаги тарзда белгиланади:

Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказлари чегараларида белгиланган нотариал округларда - 10 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус;

вилоят бўйсунишидаги шаҳарлар чегараларида белгиланган нотариал округларда - 25 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус;

қишлоқ туманлари чегараларида белгиланган нотариал округларда - 30 мингдан кўп бўлмаган аҳолига бир нотариус.


4. Ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган мезонларга қўшимча равишда, нотариуслар лавозимлари сонини белгилашда муайян ҳолатлардан келиб чиқиб, шунингдек бир нотариал округ чегараларида аҳоли пунктларининг бир-биридан олислиги ва улар ўртасидаги мавжуд транспорт алоқаси ҳисобга олиниши мумкин.



III. НОТАРИАЛ ОКРУГДА НОТАРИУСЛАР

ЛАВОЗИМЛАРИ СОНИ ТЎҒРИСИДАГИ

ТАКЛИФЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


5. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан киритилади.

Таклифларга нотариал округ бўйича қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган материаллар илова қилинади:

охирги уч йилда амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони;

аҳоли сони;

давлат нотариал идораси таъминоти харажатларини қоплаш имконияти;

нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифни асослайдиган бошқа маълумотлар.


6. Нотариал округда нотариуслар лавозимлари сони тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган муддатларда кўриб чиқилади.



IV. ДАВЛАТ НОТАРИАЛ ИДОРАЛАРИДА БОШҚА

ЛАВОЗИМЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ НОРМАТИВЛАРИ


7. Давлат нотариал идораларида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қарори билан нотариуснинг ёрдамчиси, нотариуснинг стажёри, нотариуснинг котиби ва архивариус лавозимлари жорий этилиши мумкин.

Адлия вазири Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан ажратмалар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан нотариал идораларда қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиши мумкин.

8. Ҳар бир нотариус лавозимига камида 1 бирлик нотариус ёрдамчиси лавозими ва камида 1 бирлик нотариус котиби лавозими жорий этилади.

9. Стажёрлар ва архивариуслар сони ҳар бир лавозим бўйича республикадаги нотариуслар умумий сонининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

10. Ёрдамчи ходим лавозимлари сони (ушбу Низомнинг 7-бандида кўрсатилганлардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, давлат бошқаруви органлари учун белгиланган нормативларга мувофиқ белгиланади.

Кассир вазифаси, қоидага кўра, нотариуснинг котибига юкланади, зарурият бўлганда эса, Адлия вазирлигининг қарори билан кассир лавозими жорий этилиши мумкин.


11. Ушбу Низомнинг 7 ва 10-бандларида кўрсатилган лавозимлар уларнинг таъминотига маблағлар мавжуд бўлган тақдирда жорий этилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 22-сон, 175-модда.
































Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск