ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Назорат остида етказиб бериш ва ташишлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2002 й. 62-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2002 й.

N 62



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУДУДИ ОРҚАЛИ МАХСУС ЮКЛАР ВА

ҲАРБИЙ ТАРКИБЛАРНИНГ ТРАНЗИТИНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


"Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда хавфли юклар, қурол-яроғ, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар хавфсиз ташилишини таъминлаш, шунингдек уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити устидан  назорат қилиш самарадорлигини  ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспорти билан Ўзбекистон ҳудуди орқали амалга ошириладиган юк ва йўловчилар оқими транзити Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари, идоравий қоидалар, уставлар, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан умумий тартибда тартибга солинади,  махсус юклар ва ҳарбий таркибларни ташиш бундан мустасно.


2. Белгилансинки, махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити, унинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш тартиби "Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, унга мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро битимлари  билан  тартибга солинади.


3. Белгилаб қўйилсинки, махсус рухсатномалар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилинадиган махсус юкларга:

1-иловага мувофиқ хавфли юклар ядро материаллари, органик ва ноорганик заҳарли, токсинли, тез алангаланадиган, портлаш хавфи бўлган моддалар ва прекурсорлар,  бошқа моддалар ва уларнинг чиқиндилари;

2-иловага мувофиқ қурол-яроғҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк  қурол-яроғнинг ҳар хил турлари, комплекслари ва уларнинг жанговор қўлланилишини  таъминлаш воситалари; ўқ-дорилар ва портловчи моддалар; қуролли кучларни жиҳозлашга мўлжалланган бошқа техник воситалар ҳамда уларни ишлаб чиқариш учун махсус асбоб-ускуналар - киради.


4. 1-иловада назарда тутилган хавфли юклар транзитига рухсатномалар берилишини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига юклансин.

Белгилаб қўйилсинки, хавфли юклар транзитига рухсатнома ташиладиган юкларнинг тури ва хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Транспорт назорати инспекциясининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади.

Хавфли юкларни транзит қилишга рухсатнома Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан имзоланади.

5. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мазкур қарорга 2-иловада назарда тутилган қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк, шунингдек ҳарбий таркибларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига рухсатнома бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.

Белгилаб қўйилсинки, қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулкнинг, шунингдек, ҳарбий таркибларнинг транзитига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги ва Транспорт назорати инспекцияси (юк ташиладиган транспорт турига қараб), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг асосли хулосалари олингандан кейин қатъий белгиланган тартибда берилади.

Қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк, шунингдек ҳарбий таркиблар транзитига рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири томонидан, у бўлмаган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари томонидан имзоланади.

6. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига махсус рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Э.М. Ғаниев) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган махсус юклар таснифини тасдиқласин.


9. Ҳукуматнинг 4-иловага мувофиқ қарорларига ўзгаритириш ва қўшимчалар киритилсин.


10. Адлия вазирлиги (А.А. Полвон-зода), Мудофаа вазирлиги (Қ.Ғ. Ғуломов), Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (Э.М. Ғаниев), Давлат божхона қўмитаси (Ў.Т. Комилов), Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмита (М.И. Ўтаганов) тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги норматив ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида  таклиф киритсинлар.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг  Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши Котиби М.Ҳ. Раҳмонқулов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 21 февралдаги

62-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали

фақат махсус рухсатномалар бўлган тақдирда

транзит қилинадиган хавфли юклар

РЎЙХАТИ


Уран рудалари концентратлари


Уран гексафториди


Янги ишланган ядро ёнилғиси ва унинг компонентлари


Ишлатилган ядро ёнилғиси


Солиштирма активлиги 70 кБк/килограммдан ортиқ бўлган радиоактив материаллар


Махсус юкларни ташиш учун фойдаланиладиган бўш транспорт комплектлари


N-ацетилантранил кислота


Аконит


Аконитин


Суюлтирилган аммиак


Сирка кислотаси ангидриди


Антронил кислота


Ацеклидин


Ацетон


Бензол


Асос гиосциамин


Камфорат гиосциамини


Сульфат гиосциамини


Глифтор аралашма:

1,3-дифторпропанол-2 (1) 70-75% (1)

1-фтор-3-хлорпропанол-2(2) 10-20% (2).


Дихлорэтан


Изосафрол


Илон заҳари


Цианид кадмий


Перманганат калий


Цианид калий


Цианид кальций


Карбахолин


Фторидли водород кислотаси


Цианид миси


Меркаптофос


Метанол


3,4-метилендоксифенил-2-пропанон


Метилэтилкетон


Метилбромид


Метилхлорид


Маргумушсимон ангидрид


Маргумуш ангидриди


Арсенат натрий ва унинг ҳар хил дозалардаги  доривор  шакллари


Арсенит натрий


Цианид натрий


Тетракарбонил никель


Нитротлуол


Новарсенол


Пиперональ


Промеран ва унинг ҳар хил дозалардаги  доривор  шакллари


Хлорорганик пестицидлар


Тозаланган асалари заҳари


Дийодид симоби


Дихлорид симоби


Оксицианид симоби


Салицилат симоби


Цианид симоби


Метал симоб


Сафрол


Цианид кумуши


Аммиак селитра


Сульфат кислота


Тузланган кислота


Гидробромид  скополамини


Нитрат  стрихнини ва унинг ҳар хил дозалардаги  доривор  шакллари


Красавка алкалоидлари тўплами


Толуол


Тетраэтилсвинец ва унинг бошқа моддалар (этил суюқлиги ва бошқалар) билан аралашмалари, этиллаштирилган бензинлардан ташқари


Янги  жунгар аконит ўти


4-хлорбензальдегида нитрат уранили


Фенил сирка кислотаси


Фенол


Сариқ фосфор


Қизил фосфор


Фтор водороди


Хинкулидил-3-бензилат


Хлор


Хлорпикрин


Барий цианисти


Водород цианисти


Цианплав


Циклон


Фосфид цинка


Цинхонин


Чилибухи экстракти


Этилмеркурхлорид


Этил эфири




Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 21 февралдаги

62-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали

фақат махсус рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда

транзит қилинадиган қурол-яроғ, ҳарбий техника

ва ҳарбий мол-мулк

РЎЙХАТИ


1. Космик аппаратлар, учирувчи ракеталар, баллистик ракеталар, тезликни ошириш блоклари ва уларнинг компонентлари.


2. Самолётлар, вертолётлар ва ҳарбий мақсаддаги бошқа учиш аппаратлари.


3. Танклар ва қурол-яроғли ёки қурол-яроғсиз бошқа ўзиюрар зирҳли техника.


4. Ҳарбий мақсаддаги ғилдиракли ва занжирли автомобиллар ва бошқа ўзиюрар машиналар.


5. Артиллерия, ишга тушириш ракета ва бомба қурилмалари,  гаубицалар,  гранатомётлар, миномётлар ва  жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг шунга ўхшаш воситалари.


6. Ўқотар қуроллар.


7. Ўқ-дорилар: бомбалар, ракеталар, миналар, гранаталар, снарядлар, патронлар ва жанговар ҳаракатларни олиб боришнинг шунга ўхшаш воситалари.


8. БМТ таснифига ва 1996 йил 5 апрелда Темир йўл транспорти кенгашининг XV мажлисида тасдиқланган Темир йўлларда хавфли юкларни ташиш қоидалари таснифига мувофиқ хавфли юкларнинг 1-даражасига кирувчи портловчи, пиротехника моддалари ва бошқа буюмлар.


9. Кўприк қуриш машиналари, муҳандислик-қурилиш машиналари, мина тўсиқлари, таъмирлаш устахоналари, понтонлар ва қўшинларни муҳандислик жиҳатдан таъминлашнинг бошқа воситалари.


10. Қурол-яроғларнинг ҳар хил турларини жанговор қўллаш комплекслари, нишонга олиш, ишга тушириш ва бошқариш тизимлари.


11. Қурол-яроғ ва ҳарбий техникага компонентлар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, шу жумладан техник ҳужжатлар.


12. Қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий мол-мулк ишлаб чиқариш ва уларни таъмирлаш учун махсус ишлаб чиқилган асбоб-ускуналар, материаллар, мосламалар ва жиҳозлар.


13. Парашют билан боғлиқ мол-мулк.


14. Картография маҳсулотларига ишлов бериш ва таҳлил этишнинг комплекс воситалари.


15. Радиоалоқа ва радионавигация  анжомлари.


16. Ҳарбий мақсаддаги электродвигателлар ва ички ёниш двигателлари.


17. Махсус идишлар.


18. Қўшинларни тайёрлаш учун ўқув-имитация воситалари.


19. Қуролли кучларнинг шахсий таркиби ҳаёт фаолиятини таъминлаш тизими.


20. Оммавий қирғин қуролидан ҳимояланишнинг  жамоавий ва якка тартибдаги воситалари.


21. Оммавий қирғин қуроллари қўлланилишининг олдини олиш ва унинг оқибатларини даволаш воситалари.


22. Қўшинлар таъминотининг махсус асбоб-ускуналари.


23. Ҳарбий  кийим-бош ва унинг белгилари.


24. Технологик асбоб-ускуналар, хомашё ва материаллар, шу жумладан махсус даврда қурол-яроғ ишлаб чиқариш учун.


25. Электроника, электрон тизимлар,  ҳарбий мақсаддаги приборсозлик буюмлари.


26. Махфий тусдаги махсус буюмлар ва юклар.


27. Жўнатувчилари ва олувчилари Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий қисмлари,  чегара хизматлари, хавфсизлик органлари ва бошқа ҳарбийлаштирилган давлат тузилмалари бўлган ҳарбий юклар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 21 февралдаги

62-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., N 2, 10-модда.













































Время: 0.1441
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск