ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш, жойини ўзгартириш / Назорат остида етказиб бериш ва ташишлар /

Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.02.2002 й. 62-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 21 февралдаги

62-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали

махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига

рухсатномалар бериш ва унинг амалга оширилишини

назорат қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида" 2001 йил 11 майдаги 213-II-сон Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш ва уларни бекор қилиш тартибини, шунингдек транзит тартибида ташиш устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди.


2. Махсус юклар дейилганда қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк, хавфли юклар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлиши давлат назорати остида бўлган ашёлар тушунилади.

Хавфли юклар ўзига хос хоссалари ва хусусиятлари туфайли муайян омиллар мавжуд бўлган тақдирда ташиш, юклаш-тушириш ишлари жараёнида ташилаётган юклар, техника воситалари, қурилмалар, бино ва иншоотлар, бошқа объектларнинг портлаши, ёниши ёки шикастланишига, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган моддалар, материаллар, буюмлар, чиқиндилар.

Қурол-яроғ ва ҳарбий техника қуролли кучларни жиҳозлашга мўлжалланган турли хил қуролларнинг ва уларни жанговар қўллашни таъминловчи воситаларнинг мажмуалари, шу жумладан элтиб қўйиш воситалари, мўлжалга олиш, учириш, бошқариш тизимлари, шунингдек бошқа махсус техника воситалари, ўқ-дорилар ва уларнинг таркибий қисмлари, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар ва уларнинг бутловчи буюмлари, машқ қуроллари, (турли хил қурол-яроғ ва ҳарбий техника макетлари, тренажёрлари ва имитаторлари).

Ҳарбий мол-мулк қуролли кучларнинг шахсий таркиби ҳаёт фаолиятини таъминлаш тизимлари, махсус мақсаддаги материаллар ва уларни ишлаб чиқариш учун махсус ускуналар, оммавий қирғин қуролидан умумий ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари, оммавий қирғин қуролини қўллаш оқибатларининг олдини олиш ва даволаш воситалари, фронт орқасида қўлланиладиган махсус ускуналар, ҳарбий кийим ва унга хос атрибутлар.

Ҳарбий таркиб хорижий давлатлар ҳарбий тузилмаларининг шахсий таркиби ва ҳарбий ходимлари, шунингдек ушбу давлатларда ҳарбий хизматга чақирилган ёки захирага бўшатилаётган шахслар.


3. Хавфли юкларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзити Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан бериладиган рухсатномалар асосида амалга оширилади. Хавфли юкларнинг транзитига рухсатномани махсус ваколатли органларнинг хулосалари асосида Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири имзолайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларга, шунингдек ҳарбий таркиблар транзитига рухсатномалар бериш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. Транзит рухсатномасини махсус ваколатли органларнинг хулосалари асосида Мудофаа вазири, у бўлмаган тақдирда - Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари имзолайди.

5. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси хавфли юкларнинг транзитига хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ҳарбий таркиблар транзитидан ташқари), Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизмати, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (портловчи моддаларнинг транзитида), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмларни, шунингдек ҳарбий таркибларни транзит тарзида ўтказишда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳисобланади.

Ҳаво транспортида транзитни амалга оширишда "Ўзавиация" агентлиги ва Мудофаа вазирлигининг хулосаларини олиш зарур.

Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги транзит юкнинг характерига кўра бошқа давлат органларининг хулосаларини талаб қилиш, шунингдек, транзит юк ёки ҳарбий таркибга, ташув шартларига тааллуқли қўшимча маълумотларни тақдим этишни аризачидан сўраши мумкин.

6. Транзит рухсатномасини олиш унинг эгасини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига қўйиладиган талабларни бажаришдан озод қилмайди.


7. Қуйидагилар:

махсус юкларни ёки Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларида белгиланган тартибга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтаётган махсус таркибни кузатиб бораётган ҳарбий қоровуллар ёхуд қуролли қўриқчиларнинг штатдаги қуролига;

ташиш хавфсизлигининг тегишли қоидаларига риоя этилган тақдирда ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг юқори нормалар доирасида бўлганда, фуқароларнинг шахсий истеъмоли учун мўлжалланган хавфли юкларнинг айрим турларига махсус юклар транзити учун алоҳида рухсатномалар талаб этилмайди.



II. ТРАНЗИТГА РУХСАТНОМАЛАР БЕРИШ,

УЛАРНИНГ АМАЛДА БЎЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ ВА УЛАРНИ БЕКОР ҚИЛИШ


8. Аризачи транзитга рухсатнома олиш учун, ташилаётган юклар турига кўра Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ёки Мудофаа вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

махсус юклар ёки ҳарбий таркиблар транзитига рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза, унда ташишнинг мақсади, юкнинг миқдори, ҳарбий таркиб сони, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ундан чиқиб кетишнинг режалаштирилган муддатлари, пунктлари, фойдаланиладиган транспорт тури, юк ёки ҳарбий таркибни жўнатиш ва етказиш пунктлари тўғрисидаги маълумотлар, юкни ташувга берган ва юкни олувчи ташкилотнинг номи, шунингдек транзит қатнашчилари бўлган давлатлар ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишнинг мўлажалланаётган маршрути кўрсатилади.

махсус юк келиб чиққан мамлакат сертификати;

қонунчиликда белгиланган ҳолларда экология сертификати;

юкни етказиб бериш юзасидан контракт (шартнома), хавфли юклар транзити туркумлаб амалга оширилаётганда ташувлар жадвали;

юкнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича характери тўғрисидаги маълумотлар, буюмнинг таснифловчи шифри, агрегат ҳолати, хавфли хоссалари ва ҳоказо;

махсус юкларни суғурта ва бошқа кафолатлар билан суғурта полиси, банк кафолати ёхуд қонунчиликда белгиланган бошқача шаклда, шунингдек одамлар ҳаёти ва соғлиғига, Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитига ва хавфсизлигига етказилиши мумкин бўлган зарарни ундиришга доир бошқа мажбуриятлар билан ташишнинг таъминланишини тасдиқловчи ҳужжат, белгиланган жойга етказиб беришга енгиб бўлмас куч таъсир этган ва етказиб бериш имконияти бўлмаган ҳолларда.


9. Ҳарбий мол-мулк, қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва ҳарбий таркиб транзитида ташиш режаси ваколатли органлар билан олдиндан келишиб олинади.

Ҳарбий мол-мулк, қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва ҳарбий таркиб транзитига рухсатнома олиш учун қуйидагилар ҳам тақдим этилади:

юкларни қўриқлаш ва ҳарбий таркибни кузатиб бориш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

жўнатувчи ва қабул қилиб олувчи томонларнинг юкнинг Ўзбекистон Республикаси учун номақбул шартларда бошқа манзилга йўлланмаслиги ёки қайта экспорт қилинмаслиги тўғрисидаги мажбуриятлари.


10. Транзитда фойдаланиш назарда тутилаётган транспорт турига кўра аризачи транзитни амалга ошириш вақтида, ушбу Низомнинг 8, 9-бандларида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, қуйидаги ҳужжатларга эга бўлиши зарур:

а) темир йўл транспортида транзит қилишда:

авария карточкаси;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар;

б) автомобиль транспортида транзит қилишда:

ички ишлар органлари томонидан кузатиб бориш юзасидан буюртманома;

транспорт воситалари учун талаб қилинадиган ташишга рухсат бериш тўғрисидаги гувоҳнома;

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва халқаро шартномаларга мувофиқ бошқа ҳужжатлар;

в) ҳаво транспортида транзит қилишда, қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар:

авиакомпаниянинг номи ва аниқ манзили;

ИКАО коди ва рейснинг тартиб рақами;

ҳаво кемасининг тури, рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, рўйхатдан ўтказилган мамлакати;

парвоз тури;

ташилаётган йўловчилар ва юкларнинг қанчалиги ва тоифаси;

Ўзбекистон Республикаси ҳаво йўлига кириб келиш ва ундан чиқиб кетиш албатта кўрсатилган ҳолда парвознинг санаси, тўлиқ маршрути ва жадвали;

ижарачи (тўлиқ номи, манзили, телефони, факси);

юкни жўнатувчи (тўлиқ номи, манзили, телефони, факси);

қабул қилиб олувчи томон ёки агент (тўлиқ номи, манзили, телефони, факси);

навигация ва алоқа асбоб-анжомининг тури.


11. Аризачи махсус юкларни туркумлаб транзит қилишда, махсус юкларнинг барча туркумлари учун зарар ҳужжатларни илова қилган ҳолда, транзитга рухсатнома берилиши учун битта ариза тақдим этиши мумкин.

Махсус юкларни туркумлаб транзит қилишга рухсатнома юкнинг ҳар бир туркуми учун алоҳида расмийлаштирилади.


12. Транспорт вазирлиги хавфли юклар транзитига рухсатнома учун ариза олинганда ёки Мудофаа вазирлиги қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркибни транзит тарзида ташишга рухсатнома учун ариза олинганда зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки кун мобайнида уларни хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга белгиланган талабларга мувофиқ, транзитни амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида асосли хулосалар чиқариш учун жўнатади. Ушбу органларнинг асосли хулосалари етти кун муддатда Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига тақдим этилиши керак.

13. Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги олинган хулосалар асосида ўн кун муддат мобайнида транзитга рухсатнома бериш ёхуд рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади, уни расмийлаштиради ва аризачига беради.

14. Транзит рухсатномасида:

ташувчи ва олувчи ташкилотнинг номи;

юкнинг Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси, БМТ номенклатураси бўйича характери тўғрисидаги маълумотлар, буюмнинг таснифловчи шифри;

юкнинг миқдори, ҳарбий таркибнинг сони;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келиш ва ундан чиқиб кетиш пунктлари;

фойдаланиладиган транспорт тури;

транзит рухсатномасининг амалда бўлиш муддатининг бошланиши ва тугаши;

транзитда қатнашувчи давлатлар ҳудудида ҳаракатланишнинг мўлжалланаётган маршрути;

махсус юклар ва ҳарбий таркибни туркумлаб транзит қилишда ташувлар жадвали;

транзитни амалга ошириш шартлари кўрсатилади.

Транспорт вазирлиги ёки Мудофаа вазирлиги хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларни транзит юкнинг характери, транспорт воситасининг турига кўра транзитга рухсатнома бериш тўғрисида хабардор қилади.

15. Транзитга рухсатнома бериш ёки рухсатнома беришни рад этиш, шу жумладан рухсатноманинг ўзини бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий муддати рухсатнома бериш тўғрисидаги ариза ва барча тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб йигирма кундан ошмаслиги керак.

Қўшимча ҳужжатлар, ахборотлар тақдим этиш ёки аризачи дастлаб тақдим этган маълумотларни ўзгартириш зарур бўлган тақдирда, шунингдек махсус юкларни ва ҳарбий таркиблар транзити хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилиши мумкин. Бу ҳолда Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги аризачини ушбу Низомда назарда тутилган умумий муддатнинг узайтирилгани тўғрисида, унинг сабабларини ва узайтириш муддатларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.

16. Транзит рухсатномаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарор "Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддасида назарда тутилган асосларда, шунингдек хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органларнинг хулосаларига биноан чиқарилади.

Транзит рухсатномаси беришни рад этиш тўғрисидаги қарор аризачига бундай қарор қабул қилингандан кейин бир кун муддатда ёзма равишда, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда жўнатилади.

17. Транзит учун рухсатноманинг амал қилиш муддати у имзоланган санадан бошлаб ўттиз кунни ташкил этади.

18. Транзит рухсатномасининг амал қилиш муддатини узайтириш учун унинг эгаси Транспорт вазирлигига ёки Мудофаа вазирлигига асосланган илтимоснома билан мурожаат қилишга ҳақлидир.

Амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги илтимоснома у тақдим этилган кундан эътиборан ўн кун муддатда кўриб чиқилади. Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги кўрсатилган муддатда хулоса олиш учун хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга мурожаат қилиши мумкин, улар мурожаат қилинган вақтдан эътиборан уч иш куни мобайнида хулосаларни тақдим этишлари шарт.

Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларнинг хулосаларига асосан рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки рад жавобини бериш юзасидан қарор қабул қилади ва икки кун муддатда амал қилиш муддатини узайтириш масаласи тўғрисидаги қарорни транзит рухсатномасининг эгасига жўнатади.

"Махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзити тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ транзит рухсатномасининг амал қилиш муддати бир марта, кўпи билан ўттиз кунлик даврга узайтирилиши мумкин.


19. Берилган транзит рухсатномаси Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги томонидан бекор қилиниши мумкин.

Транзит рухсатномасининг бекор қилинишига қуйидагилар асос бўлади:

транзит рухсатномаси эгасининг махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитини амалга оширишдан воз кечганлиги;

транзит рухсатномасининг уни бериш тўғрисидаги қарорнинг қабул қилиниши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган нотўлиқ ёки нотўғри маълумотлар асосида берилганлиги;

транзит рухсатномасини бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш вақтида маълум бўлмаган, лекин уни беришни рад қилишга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларнинг аниқланганлиги;

қонун ҳужжатлари билан белгиланган транзит тартибининг бузилганлиги.

Транзит рухсатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорда бекор қилишнинг асослари кўрсатилиши керак.

Транзит рухсатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор кечиктирмасдан транзит рухсатномасининг эгасига йўлланади ҳамда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли ваколатли органларга хабар қилинади.


20. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига илгари берилган транзит рухсатномаларига мувофиқ равишда амалга оширилаётган транзит ташиш, транзит шартларини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органнинг қарори билан, айни бир вақтда бу тўғрида Транспорт вазирлигини ва Мудофаа вазирлигини хабардор қилган ҳолда вақтинчалик тўхтатиб турилиши мумкин.

Бунда ташиш вақтинчалик тўхтатиб турилган вақтдан эътиборан уч кун мобайнида транзитни тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилмаган ва у қайта бошланмаган бўлса, рухсатнома Транспорт вазирлиги ёки Мудофаа вазирлигининг қарори билан бекор қилинади.


III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИ ОРҚАЛИ МАХСУС

ЮКЛАР ВА ҲАРБИЙ ТАРКИБЛАРНИНГ ТРАНЗИТИ УСТИДАН

ДАВЛАТ НАЗОРАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


21. Транзит ташиш шартларининг бажарилишини назорат қилиш хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.


22. Хавфли юклар транзити бўйича ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Транспорт вазирлиги зиммасига, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар транзити бўйича Мудофаа вазирлигига юкланади.

23. Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари махсус юкларни кузатиб борувчиларнинг, шунингдек ҳарбий таркиб хизматчиларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришининг қонунийлигини текширувдан ўтказади.

Давлат божхона қўмитаси республика ҳудудига махсус юклар олиб кирилишининг қонунийлиги ва асосланганлиги, уларнинг амалда олиб чиқиб кетилиши ва белгиланган тартибда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиши устидан назоратни амалга оширади.

Кўрсатиб ўтилган мақсадларда Давлат хавфсизлик хизматининг чегара қўшинлари ва Давлат божхона қўмитаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда тегишли равишда ҳарбий таркиб аъзоларини шахсан идентификациялаш мақсадида текширувдан ўтказади ва махсус юклар назоратини амалга оширади.

24. Заруратга қараб Давлат божхона қўмитаси хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича тегишли органга амалда ўтказилаётган юкнинг транзит талабномасида кўрсатилганига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун мурожаат қилади.

Зарур ҳолларда бундай хулосани тайёрлашга хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар ҳудудий бўлинмаларининг мутахассислари жалб этилиши мумкин, улар телефонограмма олинган вақтдан эътиборан саккиз соат ичида божхона назорати амалга ошириладиган жойга етиб келишлари керак.


25. Махсус юк Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит рухсатномасида белгилаб қўйилган йўналишлар бўйича ўтказилади.


26. Темир йўл транспортида ташиш вақтида махсус юкларни кузатиб бориш ва қўриқлаш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг ихтисослаштирилган бўлинмалари томонидан транзит шартларига мувофиқ равишда ва миллий қонун ҳужжатлари ҳамда давлатлараро битимларга асосан амалга оширилади.


27. Автомобиль транспортида махсус юкларни ташиш белгиланган тартибда Ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг кузатуви остида, аризачи томонидан алоҳида тўланадиган ҳақ эвазига амалга оширилади.


28. Махсус юклар ва ҳарбий таркибларни ҳаво транспортида ташиш рухсатномадаги йўналиш, вақт ва бошқа шартларга мувофиқ Мудофаа вазирлиги ва "Ўзавиация" агентлигининг доимий равишдаги мониторинги бўйича амалга оширилади.

29. Қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулк ва ҳарбий таркиблар транзити вақтида Мудофаа вазирлигининг тегишли хизматлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтилиши устидан доимий назоратни амалга оширадилар.

Ҳарбий эшелон ёки ҳарбий транспорт (қурол-яроғлар, ҳарбий техника ва шахсий таркиб) Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўтаётганда Мудофаа вазирлиги шу жумладан:

ҳарбий эшелон ёки транспортни кузатиб бораётган қоровул ва навбатчиларнинг қўриқлаш хизматини олиб боришлари;

қурол ва ўқ-дориларнинг бутлиги ва уларни қўриқлаш тартиби;

қоровул шахсий таркибининг постдаги жадвалга мувофиқ рўйхати;

вагонлардаги пломба-тамғаларнинг бутлиги;

қурол-яроғлар ва ҳарбий техниканинг очиқ ҳаракатланадиган состав устида тўғри маҳкамланганлиги, уларнинг ҳисобга олиш маълумотларига мувофиқлиги;

техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади.


30. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташишлар туридан қатъи назар, махсус юкларни транзит ташувларининг хавфсизлиги устидан назоратни амалга оширади.


31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ўз ваколатларига мувофиқ назоратни амалга оширадилар.

32. Махсус юклар ва ҳарбий таркиблар транзитига доир хулосалар бериш ва назоратни амалга ошириш бўйича ваколатли органлар Транспорт вазирлиги ва Мудофаа вазирлигига юклар транзит олиб ўтилаётган жой ва уларнинг аҳволи тўғрисида ахборот бериб борадилар.












































































Время: 0.1412
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск