Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.02.2002 й. 63-сон "Тезкор тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.02.2002 й.

N 63



ТЕЗКОР ТИББИЙ ЁРДАМ

ХИЗМАТИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА

БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики,  соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш, республикада кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини шакллантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай,  тезкор тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалаларига айниқса Тошкент шаҳрида етарлича эътибор берилмаяпти.

Тошкент шаҳри тезкор тиббий ёрдам станцияси, унинг туман бўлинмалари ихтисослаштирилган автотранспорт билан етарли миқдорда таъминланмаган, замонавий алоқа воситаларига эга эмас. Тезкор тиббий ёрдамнинг кўплаб ихтисослаштирилган бригадалари замонавий тиббий ускуналар, зарур дори-дармонлар билан таъминланмаган. Бир қанча вилоятларда кейинги йилларда ихтисослаштирилган автотранспорт парки янгиланмади. Буларнинг барчаси аҳолига кўрсатилаётган  биринчи шошилинч тиббий ёрдам тезкорлиги ва сифатига салбий  таъсир кўрсатмоқда.

Аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифат даражасини ва тезкорлигини ошириш, тезкор тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, чет эл инвестицияларини ушбу соҳага кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф.Ғ.Назировга тезкор тиббий ёрдам хизматларини махсус автотранспорт ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш масалаларини ҳал этишда етарлича фаоллик кўрсатмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин. У тезкор тиббий ёрдамнинг замонавий талабларга мувофиқ ташкил этилиши, жиҳозланиши ва ривожлантирилишининг аҳволи  учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.


2. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурига мувофиқ  Тошкент шаҳридаги Тез тиббий ёрдам республика марказидан ҳамда унинг барча вилоятлардаги ва Қорақалпоғистон Республикасидаги  филиалларидан, марказий туман ва шаҳар касалхоналаридаги 167 тез тиббий ёрдам бўлимларидан иборат замонавий ташхис ускуналари ва тиббий ускуналар билан жиҳозланган, сифат жиҳатидан янги тез тиббий ёрдам хизмати республикада амалда ташкил этилганлиги, олий тоифали тиббиёт ҳамширалари тайёрлаш тизими ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2002 йилда тезкор тиббий ёрдам шаҳар станцияси 1-иловага* мувофиқ ихтисослаштирилган автотранспорт ва радиотелефон алоқаси учун техник ускуналар билан жиҳозланишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларининг 2002 йилга тасдиқланган доираларида ихтисослаштирилган автотранспорт ҳамда радиотелефон алоқаси учун асбоб-ускуналар сотиб олиш юзасидан харажатларни маблағ билан таъминлашга  зарур миқдорда бюджет маблағлари ажратсин.


4. Почта ва телекоммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Тошкент шаҳридаги тезкор тиббий ёрдам хизматини 2-иловага* мувофиқ хорижий грантлар ҳисобига замонавий алоқа воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари маъқуллансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда  2003-2005 йиллар даврида шошилинч тиббий ёрдам хизмати билан ўзаро ҳамкорликда тезкор тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш ва жиҳозлашнинг ўрта муддатли  дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Унда:

тезкор тиббий ёрдам станцияларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни зарур ихтисослаштирилган автотранспорт, алоқа воситалари, замонавий тиббиёт ускуналари ва  асбоблари, дори-дармонлар билан жиҳозлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар;

тезкор тиббий ёрдам хизматига юқори малакали врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини жалб этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари;

маблағ билан таъминлашнинг зарур ҳажмлари ва манбаларини, шу жумладан бюджет маблағларини, жалб этилаётган имтиёзли хорижий кредитларни, ҳомийлик маблағларини аниқ белгилаш;

тезкор тиббий ёрдам хизматини қайта жиҳозлаш учун хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг грантларини жалб этиш назарда тутилсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳар, Марказ-4 мавзеси, 17-а уйда жойлашган "03" марказий диспетчерлик хизмати қисман эгаллаб турган бинони Тошкент шаҳар тезкор тиббий ёрдам станцияси балансига тўлиқ ўтказиш масаласини бир ҳафта муддатда кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда ҳал этсин;

Тошкент шаҳар тезкор тиббий ёрдам станциясининг кичик станциялари учун алоҳида бинолар ажратсин;

Тошкент шаҳар тезкор тиббий ёрдам станцияси ҳузурида  Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли автобазаларни  қайта ташкил этиш йўли билан санитария автомашиналари учун автобаза ташкил этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳар тезкор тиббий ёрдам станциялари ва кичик станциялари эгаллаб турган биноларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун 2003 йилга  капитал қўйилмалар зарур лимитларини ва бюджет маблағларини назарда тутсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.








































Время: 0.2104
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск