Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат унвонлари ва мукофотлари. Фахрий унвонлар. Ном бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2002 й. 72-сон "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2002 й.

N 72




ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИ

БИЛАН ТАҚДИРЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республикамизда баркамол хотин-қизлар авлодини вояга етказиш, истеъдодли ёшларнинг миллий истиқлол ғоялари ва маданий-маънавий қадриятларни ҳаётга тадбиқ этишдаги ибратли фаолиятини рағбатлантириш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1999 йил 10 июндаги Фармонига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республика хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг таклифларига биноан, аъло хулқи, зукколиги, изланувчан ва ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари билан ноёб истеъдодини намоён этаётган ҳамда адабиёт, маданият, санъат, фан ва таълим соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларнинг иқтидорли қизлари Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлансин (тақдирланганлар рўйхати илова қилинади).


2. Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганларга 8 Март  хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказиладиган тантанада совриндорлик ёрлиқлари ва нишонлари топширилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.


4. "Ўзтелерадио" компанияси (А.Кўчимов) ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов)га Зулфия номидаги Давлат мукофоти соҳибаларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиш тавсия этилсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Д.Ғуломова зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 28 февралдаги

72-сон қарорига

ИЛОВА



Зулфия номидаги Давлат мукофоти

билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

Артикова Анифа

Калилаевна


-

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги тасвирий ва амалий санъат лицейининг 9-синф ўқувчиси


Дадахўжаева Нилуфар

Рафуқжановна


-

Андижон вилояти Андижон шаҳридаги Бизнес-мактабнинг 3-курс талабаси


Хамроева Орзигул

Жалоловна


-

Бухоро вилояти Жондор туманидаги 5-ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси


Мўминова Шоҳида

Ёқубовна


-

Жиззах вилояти Жиззах шаҳар тиббиёт коллежининг 1-курс талабаси


Рахмонова Шаҳноза

Мухитдиновна


-

Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги 4-мактабнинг 9-синф ўқувчиси


Темирова Муҳаббат

Темировна


-

Навоий давлат кончилик институтининг 4-курс талабаси


Улуғхўжаева Муқаддасхон

Наимхоновна


-

Наманган вилояти Косонсой туманидаги 42-ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси


Улашова Мамлакат

Аҳмадовна


-

Самарқанд вилояти Маданият коллежининг 1-курс талабаси


Ғайбиева Малика

Мовлоновна


-

Сирдарё вилояти Ширин шаҳридаги 2-ўрта мактабнинг 7-синф ўқувчиси


Холмирзаева Манзура

Абдумуратовна


-

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 2-ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси


Умарова Мастура

Мўйдинбоевна


-

Тошкент давлат аграр университетининг аспиранти


Ўсарова Нафосат

Хомидовна


-

Фарғона давлат университетининг 3-курс талабаси


Рўзметова Мўътабар

Қурбонбаевна


-

Хоразм вилояти Хазорасп туманидаги педагогика касб-ҳунар коллежининг 1-курс талабаси


Бердиева Дилором

Бобомуродовна

-

1-Тошкент давлат тиббиёт институтининг 7-курс талабаси

Время: 0.2056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск